Главная страница
Навигация по странице:

  • 1.2. Буюк келажак авлодларини жисмоний баркамолликка етказиш йўллари

  • Спорт клубининг мақсад ва вазифалари

  • Спорт клубининг тузилиши ва унга раҳбарлик

  • 4. “Баркамол авлод” спорт клубининг хукуклари

  • 5. “Баркамол авлод” спорт клуби аъзоларининг хукуклари ва бурчлари а) Хукуклар

  • 6. Жамоатчи ва кумаклашувчи комиссиялар ҳамда бошланғич жамоаларнинг вазифалари

  • Спорт клубининг молиявий фаолиятлари

  • 2.3. Ўқувчи ва талабаларнинг “Ёшлар спорти” ҳаракатини ташкил қилиш йўллари

  • Баркамол авлод


    Скачать 118.92 Kb.
    НазваниеБаркамол авлод
    Дата15.11.2022
    Размер118.92 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла18.docx
    ТипДокументы
    #789136
    страница1 из 4
      1   2   3   4

    БАРКАМОЛ АВЛОД”

    СПОРТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

    ЙЎЛЛАРИ
    КИРИШ
    Халқаро спорт ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) муҳитида айниқса бошланғич жисмоний маданият жамоаларида жисмоний маданият ҳаракатини ташкил қилиш ҳамда уларнинг фаолиятларини мақсадли олиб боришда спорт клублари муҳим аҳамият касб этмоқда.

    Ўзбекистоннинг мустақиллиги ва истиқболи йўлидаги барча ислоҳотлар, негизидаги ташкилий, маданий, соғликни сақлаш, таълим-тарбия, спорт ва бошқа шу каби муҳим тадбирлар бугунги куннинг асосий вазифаларига айланмоқда. Чунки, Республика Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш мақсадига катта аҳамият бериб келинмоқда”. (И.Каримовнинг 1997й. 28 августда Олий мажлисда сўзлаган нутқидан).

    “Таълим тўғрисида”ги қонун (1997), “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” (1997), “Умумтаълим давлат стандартлари”, “Соғлом авлод” Давлат дастури, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонун (2000) ҳамда улар билан бевосита боғлиқ бўлган қарорлар, фармонлар ва низомларда ўқувчи ёшларни маънавий ва жисмоний баркамоллигини тарбиялаш касб-ҳунарни эгаллашда замонавий билимлар бериш каби муҳим масалалар ўз ифодасини топган.

    Республика Президентининг фармонлари ва ҳукуматнинг махсус қарорлари асосида (2000) барча ўрта махсус ўқув юртлари касб-ҳунар коллежларига айлантирилмоқда. Бугунги кунда 828дан ортиқ академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида 576666 нафар ёшлар таълим олмоқда (2003й). Бундай муҳим ва кенг қамровли ислоҳотлар ўқувчи ёшларнинг аниқ ихтисос бўйича таълим олишлари, касб-ҳунар эгаллашларини таъминлашга қаратилган. Уларнинг негизида ёшларни жисмоний баркамолликка эришиштириш муҳим вазифа қилиб қўйилмоқда. Шу сабабдан Давлат таълим стандартлари асосида “жисмоний тарбия” дарсларининг ҳажми ва мазмунида ўзгаришлар, янги йўналишлар вужудга келмоқда. “Соғлом авлод” Давлат дастури, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари ўқувчи ёшларни оммавий соғломлаштириш жисмоний тарбия, спорт, халқ миллий ўйинлари ва саёҳатлар билан мунтазам шуғулланишларига даъват этмоқда. Бу йўлда янги спорт иншоотларининг қурилиши, ўйингоҳнинг кўпайиши, турли хил спорт мусобақалари, айниқса “Баркамол авлод” спорт ўйинлари (2001) дастури асосида ўтказилаётган мусобақалар янгидан-янги вазифаларни қўймоқда. Бундай муҳим ва кенг қамровли спорт тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларда баъзи камчилик ва муоммолар ҳам йўқ эмас.

    Академик лицейлар, коллежларда зарур спорт турлари бўйича тўгараклар (секция), командалар ташкил қилиш, мусобақалар ўтказиш, махсус тестларнинг синов-меъёр талабларини топширишга тайёргарлик кўриш, халқ миллий ўйинлари ва саёҳатлар бўйича оммавий-маданий тадбирлар ташкил қилиш ва улар билан боғлиқ фаолиятларни бошқаришда фақат жисмоний тарбия ўқитувчиларининг имкониятлари етарлик эмаслиги сезилмоқда. Шунингдек, спорт мусобақаларини ташкил қилиш, командаларни “Баркамол авлод” спорт мусобақаларига тайёрлаш ва иштирокини таъминлаш билан боғлиқ ташкилий хўжалик ва молиявий ишлар муаммога айланмоқда. Шу сабабдан академик лицейлар, коллежлар, жисмоний тарбия ва спорт ишлари билан боғлиқ масалаларни бошқаришда махсус бошланғич ташкилот, яъни “Баркамол авлод” спорт клубини тузиш давр талабидир. Бу каби муаммоларнинг ечимини топиш ва ҳал қилишда ушбу ўқув-услубий қўлланма ёрдам бериши мумкин. Шу билан бирга жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги талабалар ва ўқувчи-ёшларнинг ихтисосликни эгаллашдаги фаолиятлари, касб-ҳунар коллежларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари, жамоатчи фаоллар ва барча ёшларга ҳам хизмат қилишга ишонч билдириш мумкин.

    I БОБ. АКЕДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР, КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ ВА ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ ТАЛАБАЛАРИНИ ОММАВИЙ СПОРТ ТАДБИРЛАРИГА ЖАЛБ ЭТИШ
    1.1. Баркамол авлодни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг роли
    Инсон танаси аъзоларини фаол ҳаракатга келтириш билан уларнинг иш қобилиятини ошириш ва ҳар қандай жисмоний меҳнатни бажаришга тайёрлашда, айниқса инсон танасини чиниқтиришда жисмоний тарбия машқларининг ижобий таъсир ўтказишини барча кишилар яхши билишган. Чунки, бу илмий-назарий ва амалий жиҳатдан ўз исботини топган.

    Жисмоний машқлар, айниқса спорт машқлари ҳаракат манбаи ва кучи сифатида нафас олишни чуқурлаштириши, мушаклар фаолиятини қўзғатиши, оқибатда эса қон айланиш тизимини кучайтиришни махсус фанларда баён этилган.

    Жисмоний машқларни кўп такрорлаш, уларнинг шакл ва мазмунларини кўпайтириш, бажариш микдори ҳамда ҳажмини ошириш, меъёрларни аниқ белгилаш натижасида инсон танаси мукаммаллашади, яъни мушаклар ҳаракати кучаяди, суяклар мустаҳкамлашади, юрак уриши, нафас олиши, кўриши (чамалаш) тизимлари мураккаб ҳаракат фаолиятларга мослашади. Энг муҳими барча ҳаракатлар овқатни ҳазм қилишга ва ички аъзоларга ижобий таъсир этади. Буларнинг жамиси эса соғликни яхшилаш ва жисмонан чиниқишни таъминлайди. Бундай ҳаракат инсонлар учун муҳим ва зарур бўлган эҳтиёжлардир. Мунтазам равишда жисмоний тарбия, спорт, халқ миллий ўйинлари ва саёҳатлар билан шуғулланиш саломатликни эҳтиёжларини қониқтиради, уларни мазмун ва шакл жиҳатдан бойитади. Бундай жараёнларни юқори малакали спортчилар, спорт билан шуғулланувчи кишилар доимий жисмоний меҳнат қилувчилар мисолида кўриш мумкин. Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда юртимизда жисмоний тарбия ва спортга, шунингдек, ўқувчи ёшлар ва талабаларнинг жисмоний тарбия билан узлуксиз шуғулланишларига кенг имконият яратилмоқда.

    Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари умумтаълим давлат стандартлари бўйича “жисмоний тарбия” дастури асосий турлардан биридир. Ўқувчи-ёшларга жисмоний тарбия дарслари ушбу дастур асосида ўтилади.

    Кузатишлар, савол-жавоблар, расмий суҳбатларнинг натижалари ўқувчи ёшларни жисмоний жиҳатдан тарбиялашда гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, ҳаракатли ўйинлар, миллий рақс элементлари жуда қизиқтиради. Улар орасида халқ миллий ўйинлари (от ўйинлари: кўпкари-улоқ, пойга, арқон тортишиш, билак кучини синаш, эшак минди ва ҳ.к), шарқона якка курашлар, саёҳатлар билан шуғулланишга хоҳиш билдирувчилар ҳам жуда кўп. Чунки, жисмоний тарбия ва спорт бўлажак касб-ҳунар эгаларини чаққон, эпчил, кучли, чидамли қилиб тарбиялашдаги амалий моҳиятларини ўз тажрибаларида синаб кўрмоқдалир. Лекин барча ўқувчи-талаба ёшлар спортнинг энг зарур турлари ва айниқса ўзлари севган, ёқтирган спорт турлари билан шуғулланиш имкониятларига тўла эга эмаслар. Бунинг бош сабабларидан бири шундаки, спорт иншоотлари дастурдаги ва хоҳлаган спорт турлари билан шуғулланишга етарли даражада эмас. Шунингдек, баъзи жисмоний тарбия ўқитувчилари спортнинг барча турлари бўйича амалий малакага эга эмас. Коллежларда зарур спорт турлари бўйича махсус мураббийларни жалб этиш имконияти йўқ ҳисоби. Шу сабабдан ҳам “Баркамол авлод” спорт мусобақалари дастурида белгиланган спорт турлари билан тўла шуғулланиш орқада қолмоқда.

    “Соғлом авлод” дастури, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларининг синов-меъёр талаблари қўйган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ўқувчи ва талаба ёшларнинг дарсдан ташқари оммавий соғломлаштирувчи жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини юқори савияда ўтказишни талаб этади.

    Буни амалда бажариш учун қуйидаги масалаларни амалга оширишга тўғри келади, яъни:

    1. Жисмоний тарбия, спорт, халқ миллий ўйинлари ва саёҳатлар бўйича муҳим тадбирларни педагогик кенгашларнинг режасига киритиш.

    2. “Маънавият ва маърифат”, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, турли жамғарма уюшмаларнинг жамоадаги бошланғич ташкилотлари иш режаларида жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини акс эттириш.

    3. Маърузалар, суҳбатлар, расмий учрашувлар, маданий тадбирлар, анъанавий байрамларда жисмоний тарбия ва спортнинг моҳиятларини тарғиб қилиш.

    4. Синф (гуруҳ) раҳбарлари, фан ўқитувчиларининг вазифалари доирасида жисмоний тарбия, спорт, халқ миллий ўйинлари ва айниқса саёҳатлар, ўлкашунослик масалалари бўйича тегишли машғулотларни олиш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт тадбирларида фаол иштирокини таъминлаш.

    5. Ушбу тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш мақсадида “Баркамол авлод” спорт клубини ташкил этиш, унинг бошқарув раиси этиб директор ўринбосарларидан бирини тайинлаш (сайлаш) мақсадга мувофиқдир.

    Анализ тадбирлар амалга оширилса, жисмоний тарбия ва спортнинг салоҳияти янада ошиб боради ва барча оммавий маданий тадбирлар, қадрият ўз устуворлигига эга бўлади. Бу ўз навбатида “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг барча босқичларида муваффаққият билан қатнашишга замин тайёрлайди.

    1.2. Буюк келажак авлодларини жисмоний

    баркамолликка етказиш йўллари
    Республика Президенти И.А.Каримов “Баркамол авлод Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” нутқида таъкидлаганларидек, “Барчангиз яхши биласизки, келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол шахсни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг миллий хусусиятимиз. Бунда бир олам дунё мантиқ ифода этилганилигни англамоқ зарурдир”1.

    Ўзбекистон Республикаснинг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни (2000 й. янги таҳрир) ва Республика ҳукуматининг 1993-2002 йилларда қабул қилинган кўпгина қарорлари, айниқса “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (1999 й. 27 май 271-сонли) қарори мамлакатда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, айниқса ўқувчи ёшлар ва талабаларнинг жисмоний баркамоллигини тарбиялаб етиштиришда энг муҳим омиллардан бири сифатида хизмат қилмоқда. Бу қарорда коллежлар спортини ривожлантириш таъкидланганлиги муҳим аҳамиятга эгадир.

    Юқорида таъкидланган қарор ва қонунларда келажак авлодларнинг жисмоний баркамоллигини таъминлаш йўллари очиб берилмоқда. Бунда жисмоний тарбия ўқув жараёнларининг сифатни кўтариш, истеъдодли ёшларни спортга сафарбар этиш, барча ўқув ва машғулотлар (тренировка) учун моддий техника базасини яратиш, спорт мажмуаларини турли хил асбоб-ускуналар билан таъминлаш асосий ўрин эгаллайди.

    “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Соғлом авлод” Давлат дастури, Умумтаълим давлат таълим стандартлари асосида ўқув юртларида жисмоний тарбия, спорт, халқ миллий ўйинлари, саёҳатларни (туризм) ташкил қилиш, уларни юқори савияда ўтказиш, ўқувчи ёшларни қизиққан спорт турлари бўйича машғулотлар, мусобақалар ташкил этиш уларга маҳаллий халқларни кўпроқ жалб этиш масалаларига катта эътибор берилмоқда.

    “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари мажмуи таркибида касб-ҳунар коллежларининг ўқувчи ёшлари учун алоҳида (II босқич) талаб ва синов-меъёрлари берилган. Шунга асосан ўқувчи-талабалар билан махсус тестлар бўйича махсус машғулотлар ўтказиш ва синов-меъёр талабларини бажариш учун алоҳида мусобақалар ташкил этиш лозимлиги қайl этилган.

    Эътироф этиш лозимки, махсус тестлардаги синов-меъёрларнинг талаблари мазмунида биринчи навбатда саломатликни яхшилаш, жисмонан соғлом бўлиш ва чиниқиш мақсад қилинган бўлса, иккинчидан навбатда ўқувчи-талаба ёшларни ўз касблари соҳасида жисмоний тарбия ва спортдан доимий равишда фойдаланиб бориш йўлларини билан қуроллантиради. Бу ўз навбатида меҳнат унумдорлигини ошириш, иш қобилиятини янада яхшилаш, уларни узайтиришга асос бўлади. Махсус тестларнинг мақсади ва унинг негизида жисмоний тарбиянинг турли воситалари (гимнастика, енгил атлетика, сузиш, спорт ўйинлари, туризм ва милтикдан ўк отиш) орқали ҳар томонлама жисмоний ривожланиш, ҳарбий хизмат машқларини бажаришга тайёргарлик, Ватан, халқ олдида ўз бурчларини бажаришга доимо тайёр бўлиб туришга отлантиради. Бундай кенг қамровли ва кўп қиррали ижтимоий-тарбиявий жараёнларни ўқувчи ва талаба ёшларнинг жисмоний баркамоллигини таъминлашнинг асосий манбаидир, дейиш мумкин.

    Анализ жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, ҳар бир касб-ҳунар коллежининг педагогик жамоалари ва жамоатчи бошланғич ташкилотлари ўзаро ҳамкорликда фаолият кўрсатишлари, жисмоний тарбия ўқитувчилари ва жамоатчи фаолларига (синф-гуруҳ ташкилотчилари, спорт турлари бўйича команда сардорлари, ҳакамлар ва ҳ.к) яқиндан туриб амалий ёрдам беришлари лозим бўлади.

    Касб-ҳунар коллежларида бошланғич жисмоний маданият жамоаларини (физкультура коллективи) тузиш, уларни аста-секин “Баркамол авлод” спорт клубига айлантириш йўли билан ўз-ўзини бошқаришга ҳозирлик кўриш лозим.

    Таъкидлаш лозимки, ҳар бир касб-ҳунар коллежида “Баркамол авлод” спорт клубини таъсис этиш, жамоадаги оммавий соғломлаштирувчи жисмоний тарбия, спорт халқ миллий ўйинлари, саёҳатларни мунтазам ва талаб даражасида ташкил этишга сабаб бўлади. Бу эса “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг туман, шаҳар вилоят ва Республика босқичларида жамоанинг қатнашиши ҳамда юртимиз учун истеъдодли спортчилар етиштириб беришда хизмат қилиши табиийдир.

    “Баркамол авлод” спорт клуби ташкил этилса қуйидаги оммавий соғломлаштириш жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этишга имкониятлар туғилади, яъни:

    –ўқувчи-талаба ёшларнинг ётоқхоналарида эрталаб, бўш пайтлар ва турли ўртоқлик учрашувларда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, мусобақалар ўтказиш;

    –дарслар оралиқларида (танаффус ёки бўш вақт) турли хил ўйинлар, суҳбатлар, мусобақалар ташкил қилиш;

    –жамоатчилик ва соатбай (хақ тўлаш) асосида спорт тўгаракларини ташкил қилиш, ёшларни ўз севган спорт турлари бўйича машғулотлар ўтказиш;

    –календарь режа бўйича анъанавий спорт мусобақалари, халқ ўйинлари ва саёҳатларни ўтказиш;

    –жисмоний тарбия ва спортни тарғибот қилишда замонавий техника ва усуллардан фойдаланиш;

    –ўз-ўзига хизмат қилиш ва бошқариш тамойилларига таянган ҳолда молиявий манбаларга эга бўлиш;

    –спорт жиҳозлари, асбоб-ускуналар харид қилиш, спорт иншоотларини кенгайтириш, таъмирлаш ва хўжалик ишларида кўмак бериш ва ҳоказо.

    Хулоса қилиб айтганда, ўқувчи-талаба ёшларни жисмоний тарбия, спорт, халқ миллий ўйинлари ва саёҳатларга қизиқтириш, уларни мунтазам равишда шуғулланишга жалб этувчи, даъват килувчи йўллар, имкониятлар, омиллар чексиздир. Бу йўлда Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари ва турли низомлар бевосита хизмат қилади. Энг муҳими шундаки жисмоний тарбия дарсларнинг мазмунли, қизиқарли ва касб-ҳунарга боғлиқ равишда олиб бориш лозим бўлади. Ёшларнинг жисмоний тайёргарлиги, қобилияти, қизиқишига қараб спорт турлари бўйича машғулотлар, мусобақалар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларининг ижтимоий-тарбиявий моҳиятлари, унинг жисмоний баркамолликка қаратилган мақсад ва вазифаларини ёшлар онгига чуқур сингдириш бу борадаги тадқиқот ишларини янада кучайтириш зарурдир.

    Ўқувчи ва талабаларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этишда қуйидагиларга алоҳида эътибор бериш лозим бўлади:

    1. ҳар бир дарсда (гимнастика, енгил атлетика, спорт ўйинлари, миллий спорт турлари ҳ.к.) машқларнинг аҳамияти ҳақидаги назарий тушунчаларга эътибор қаратиш.

    2. Ўзбекистон спорт тарихи ҳақида аниқ маълумотлар бериш, жаҳон ва олимпиа ўйинлари ғолиблари ҳақида ҳикоялар қилиш.

    3. Жисмоний тарбия дарсларида илғор ёшларни рағбатлантириш, мусобақа ғолибларини эъзозлаш.

    4. Ишларни жамоатчилик асосида ташкил қилиш йўлларини чуқур ўргатиш ва ҳ.к.


    Ўз-ўзини назорат қилиш ва текшириш учун

    саволлар.

    1. Оммавий спорт тадбирлари деганда нимани тушунасиз?

    2. Ўқувчи ва талаба ёшлар хаётида жисмоний тарбия ва спорт қандай аҳамиятга эга?

    3. “Баркамол авлод” спорт мусобақалари ҳақида тушунча беринг?

    4. Келажак авлодларни жисмоний баркамолликка етиштиришнинг қандай йўллари бор?

    5. “Баркамол авлод” спорт клуби ҳақида нималарни тасаввур этасиз?

    II БОБ. “БАРКАМОЛ АВЛОД” СПОРТ КЛУБЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ
    2.1.“Баркамол авлод” спорт клубининг ташкилий

    тузилиши
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг (УзРВМ) “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (1999 й. 27 май) қабул қилинган. “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш Давлат дастури концепсияси (илова) ва уни амалга ошириш тадбирлари (илова-2) илова қилинган. Унда таъкидланишича талабаларнинг “Талаба” спорт уюшмасини ташкил қилиш, коллежлар ва лицейларнинг “Коллеж спорти” ҳаракатини ташкил қилиш, уни ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига жалб қилишнинг асосий манбаига айлантириш керак дейилган.

    Ана шу қарор ва концепция асосида Республика “Талаба” спорт уюшмаси ташкил этилган (2001 й. 30 март). Унинг вилоятлар ва йирик шахарларда тармоклари мавжуд. Шунингдек барча турдаги олий ўқув юртлари “Талаба” спорт клублари фаолият кўрсатмоқда.

    Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Умумтаълим Давлат таълим стандартлари” ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг иш фаолиятига раҳбарлик қилиш таркиби асосан Ўзбекистон Республикасининг олий таълим вазирлигига юклатилган. Шу асосда ташкил этилган Республика “Талаба” спорт уюшмасининг зиммасига касб-ҳунар коллежлари ва акедемик лицейлардаги оммавий соғломлаштирувчи жисмоний маданият ҳаракатини юритиш вазифаси ҳам юклатилган. Республика “Талаба” спорт уюшмасининг Уставида таъкидланишича академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил қилиш мақсадида “Баркамол авлод” спорт клубини таъсис этиш тавсия этилган.

    Шу сабабдан барча академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида “Баркамол авлод” спорт клубини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Бунда таъкидланганидек, “Талаба” спорт клубининг Устави ва Низомига асосланиш лозим бўлади.

    “Баркамол авлод” спорт клубининг ташкилий тузилиши ва иш мазмуни, унинг баъзи бир муҳим томонларига изоҳ бериш зарур.

    2.2. Умумий тушунчалар

    1. “Баркамол авлод” спорт клуби (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва х.к.) ўқувчи ва талаба ёшларининг ижтимоий-жамоатчи ташкилоти сифатида ўз-ўзини бошқариш тамойилларига асосланади.

    2. Мазкур клуб жамоадаги “маънавият ва маърифат”, Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамда ҳарбийларга кумаклашади. “Ватанпарвар” ва бошқа бошланғич жамоат ташкилотлари билан хамкорликда фаолият кўрсатади ва ўқув юрти маъмуриятига буйсинади.

    3. “Баркамол авлод” спорт клуби шахар (туман) “Баркамол авлод” спорт уюшмаси олдида ҳисобот беради ва унинг кўрсатмалари асосида иш олиб боради.
    Спорт клубининг мақсад ва вазифалари:

    1.Клубнинг асосий мақсади ўқув юртида ўқувчи ва талаба ёшларни спортга жалб этиш, жисмоний тарбия, спорт, халқ миллий ўйинлари ва оммавий саёҳатларни ривожлантиришдан иборат.

    2.Вазифалар:

    – спорт турлари бўйича секциялар ташкил қилиш, турли мусобақалар уюштириш;

    – спорт турлари бўйича жамоалар (команда) тузиш ва “Баркамол авлод” спорт мусобақаларида қатнашиш;

    – “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари бўйича тайёргарликлар куриш ва мусобақалар ўтказиш;

    – ўз-ўзини бошқариш тамойилларини таркиб топтириш, молиявий иш юритиш;

    спорт мавзусида маърузалар, суҳбатлар ташкил қилиш, тарғибот ишларини олиб бориш ва ҳ.к.
    Спорт клубининг тузилиши ва унга раҳбарлик

    Спорт клуб фаолиятини ташкил қилиш ва унга раҳбарлик қилиш қуйидаги тартибда олиб борилиши тавсия этилади:

    1. Спорт клубини бошқарувини сайлаш. Бу асосан ўқувчи, талабалар ва ўқитувчиларнинг умумий таъсис йиғилиши ёки алоҳида анжуманларда (конференция) сайланади, 7-9 кишидан иборат бошқарув таркиби сайланади. Уларнинг таркиби ва вазифалари:

    – бошқарув раиси;

    – раис ўринбосари;

    – аъзолар;

    – “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тести учун масъул;

    – иш юритиш бўйича котиб;

    – тарғибот ишлари бўйича масъул;

    – хўжалик ва спорт иншоотлари бўйича масъул;

    – оммавий-ташкилий ишлар бўйича масъул;

    Ўқув юрти шароити ва талабларига қараб бу таркиб кенгайтирилиши мумкин.

    2. Клуб фаолиятини яхши йўлга қўйиш ва бошқа жамоат ташкилотларининг иш фаолиятлари билан боғланган ҳолда раҳбарлик қилиш бошқарув раиси томонидан амалга оширилади. Шу сабабдан клуб раислиги лавозимига ўқув юрти раҳбарларидан бири сайланиши мақсадга мувофиқ бўлади. Коллежлардаги жисмоний тарбия раҳбари ёки катта ўқитувчи раис ўринбосарлиги вазифасига сайланади. Жисмоний тарбия ўқитувчиси жамоада хурматга сазовор, ўз сўзини ўтказиш қобилияти бўлса, уни раисликка сайланиши мумкин бўлади.

    3. Спорт клуби таркибида турли жамоатчи комиссиялар ташкил этиш ва уларга фаол ўқитувчилар, ўқувчи, талабалар ҳамда хизматчи ходимларни жалб этиш мумкин. Бундай комиссияларга асосан бошқарув аъзолари бошчилик, ишларнинг ҳажми ва моҳиятига қараб комиссия аъзолари 3-5 кишидан иборат бўлиши мумкин.

    4.Ўз-ўзини бошқариш тамойили асосида молиявий манбага эга бўлган такдирда ҳисоб-китоб бўлими ва тафтиш комиссияси (3-5 киши) тузилади. Улар умумий тартиб-коидалар ва қонунлар асосида фаолият юритади.

    Юқоридаги тузилмаларни жадвалда ифода этиш мумкин.

    “Баркамол авлод” спорт клубининг тузилиши



    Анжуман (конференция) ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади ва унда бошқарув раиси, тафтиш комиссияси раисларининг ҳисоботлари мухокама қилинади. Бошқарувнинг янги таркиби сайланади.

    Бошқарув кенгаши ҳар ойда бир маротаба ўз йиғилишларини ўтказади ва унда иш фаолиятлари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади, режаларни, Низомларни тасдиқлайди.

    Бошқарув раиси:

    – ҳар кунлик ишга раҳбарлик қилади;

    – ўринбосари, котиби ва аъзоларига иш-вазифа беради, уларнинг бажарилишини назорат қилиб, ёрдам беради;

    – ўқув юртидаги барча тадбирларга фаол иштирок этади;

    – шахар (тунман) спорт ташкилотларининг тадбирларида қатнашади;

    – молиявий хўжалик ишларига жавоб беради.

    Раис ўринбосари (муовини)-раиснинг топшириклари асосида фаолият кўрсатади, раис йўқ пайтида унинг вазифасини бажаради.

    Котиб-барча ҳужжатларни расмийлаштиради ва аъзолик бадалларини йиғиб, ҳомийлар, жамғарма ташкилотлари тақдим этган маблағларни ташкилот рақамига ўтказади.

    Ҳисобхона барча ҳисоб-китоб, молиявий ишларини юритади.

    Аъзолар-комиссиялар тузиб, ўз соҳалари бўйича амалий иш олиб боришади.

    Спорт турлари бўйича ташкил этилган секциялар, командаларнинг иш фаолияти раис ва унинг муовини томонидан назорат қилинади.

    Гуруҳ (синфлар) ва курсларда ташкил этиладиган оммавий спорт мусобақалари ва бошқа тадбирларга бошқарув аъзолари раҳбарлик қилади.

    Истеъдодли спортчилар, фаоллар ва чемпионларни, такдирлаш ўқув юрти директори ёки унинг муовинлари томонидан амалга оширилади.
    4. “Баркамол авлод” спорт клубининг хукуклари

    Укув юртида жисмоний тарбия ва спорт ишларини олиб боришда спорт клуб бошқаруви (кенгаш) қуйидаги хукукларга эга бўлади:

    1. Жамоада жисмоний тарбия, спорт, халқ миллий ўйинлари, саёҳат каби тадбирларни уюштириш бўйича таклифлар ишлаб чикиш, уларни ўқув юрти раҳбарияти ва шахар (туман) “Баркамол авлод” спорт уюшмаси хайъатига тақдим этиш.

    2. Укув юртидаги барча бошланғич жамоат ташкилотларини спорт тадбирларини ўтказишда кумаклашишга жалб этиш.

    3. Уз ҳисобида бўлган маблағларни спорт тадбирларига сарфлаш.

    4. Қонунлар ижросида пуллик хизматларни (ижара, спорт-лото, гуруҳлар тузиш ва х.к.) ташкил этиш.

    5. “Баркамол авлод” спорт клуби аъзоларининг хукуклари ва бурчлари

    а) Хукуклар:

    1. Клубга ихтиёрий равишда аъзо булиш.

    2. Спорт секцияларида бепул шуғулланиш.

    3. “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг барча босқичларида қатнашиш.

    4. Тегишли асбоб-ускуналар ва спорт буюмларидан бепул фойдаланиш.

    б) Бурчлар:

    1. Аъзолик бадалларини ўз вақтида тулаш (стипендиянинг 1 фоизи микдорида).

    2. Секциялар ва командаларда доимий қатнашиш, мусобақаларда жамоа шарафини химоя қилиш.

    3. Спорт буюмлари, кийимлар, асбоб-ускуналар ва иншоотларни талаб даражасида сақлаш.

    4. Укув юртидаги спорт мусобақаларида фаол қатнашиш.

    5. Оммавий хашар ва таъмирлаш ишларида иштирок этиш.
    6. Жамоатчи ва кумаклашувчи комиссиялар ҳамда бошланғич жамоаларнинг вазифалари

    1. “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари бўйича комиссия:

    – махсус тестлар мазмунини барчага намуна сифатида ёзиб-осиб қўйиш, уларни тарғибот қилиш;

    – махсус тестларни бажариш учун тайёргарлик ва синов-меъёрлар талаблари бўйича мусобақалар ўтказиш таквим (график) тузиш;

    – зарур муаммолар пайдо бўлганда спорт клуби раиси ва ўқув юрти дирекциясига арз қилиш, уларни ижобий ҳал этилишини назорат қилиш.

    2. Тарғибот комиссияси:

    – синфлар (гуруҳ) ва курсларда деворий газеталар, фото монтажлар, стендлар, чакириклар, кургазмалар ташкил қилиш;

    – мухарририят (редкология) тузиш, уларнинг амалий иш фаолиятига ёрдам бериш;

    – истеъдодли ўқувчи, талабаларни танлаб, уларга мухбирлик малакаларини ургатиш;

    – Шахар (туман) ва марказий газеталар, радио ва телевидение орқали ўз тажрибаларини ёритиб бориш;

    – олимлар, тажрибали мураббийлар, Республика, Осиё ва жаҳон чемпионлари, олимпия ўйинлари қатнашувчилари билан учрашувлар ташкил қилиш ва х.к.

    3. Хотин-кизлар ва бошқа комиссиялар:

    – жисмоний тарбия, спорт, халқ миллий ўйинлари ва саёҳатларнинг соғломлаштирувчи омилларини оммага сингдириш (маъруза, суҳбат, кургазма);

    – хотин-кизлар спорти ва уларнинг моҳиятларини мусобақа жараёнларида кўрсатиш;

    – хотин-кизлар билан махсус мусобақалар ташкил қилиш ва х.к.
    7. Спорт клубининг молиявий фаолиятлари

    Юқорида таъкидланганидек, спорт клуби аъзолари ҳар ойда стипендиянинг бир фоизи микдорида аъзолик бадаллари тулашади. Шунингдек, соғломлаштириш гуруҳлари (бошқа ташкилотлар учун), спорт иншоатларини ижарага бериш, спортлото ўйинлари, баъзи тижорат ишлари (спорт буюмларини сотиш), ҳамда ҳомийлар томонидан тақдим этилган маблағлар клубнинг молиявий бюджетини ташкил этади. Умумий маблағлар микдорини сарфлашнинг қуйидаги сметасини тузса бўлади, яъни:

    1. Зарур бўлган спорт буюмлари ва кийимларини сотиб олиш.

    2. Спорт асбоб-ускуналарини таъмирлаш, янгиларини сотиб олиш.

    3. Ички спорт мусобақалари учун зарур харажатлар (дипломлар, кубоклар, когозлар ва х.к).

    4. Ђолиб ва илгор спортчиларни моддий такдирлаш.

    5. “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг юқори босқичларига командаларни тайёрлаш мақсадида мураббийларни жалб этиш ва уларга соатбай хак тулаш.

    6. Спорт клуби бошқарув раҳбарлари ва унинг аъзоларини рагбатлантирувчи иш хаки, мукофотлар.

    7. Турли харажатлар (мусобақа ва ташкилий ишлар билан боғлиқ тадбирлар).

    Хулоса шундаки, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида “Баркамол авлод” спорт клубини ташкил этиш, уни бошқаришнинг илгор тажрибаларини оммалаштириш ўқувчи ва талаба ёшларни жисмоний баркамол қилиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Унинг иш фаолиятини юритишда давр талабларига асосланиш, ўқув юртим раҳбарларининг бурч ва масъулиятларини янада кенгайтириш лозим. Бу ўз навбатида қонунлар ва махсус қарорлар билан кафолатланганликларини унутмасликка даъват этади.
    2.3. Ўқувчи ва талабаларнинг “Ёшлар спорти” ҳаракатини ташкил қилиш йўллари
    Юқорида қайд қилиб утилганидек, Республика ҳукуматининг 1999 йил 27 майдаги 271-сонли қарорига иловаларда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ва олий ўқув юртларида “Ёшлар спорти” ҳаракатини шакллантириш ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган.

    “Коллеж спорти” ҳаракатини ташкил этиш ва уни бошқариш йўллари ҳақида аввалги бўлимда батафсил суз юритилди. Шу сабабли бу бўлимда “Ёшлар спорти” ҳаракатининг асослари, энг муҳим бўлган тадбирлар, фаолиятлар тўғрисида қуйидаги баъзи таклиф ва тавсиялар келтирилган:

    1. “Баркамол авлод” спорт клубининг йиллик умумий режаси ва бошқарув кенгашининг йиғилишлар режаси.

    2. Спорт клубининг спорт тадбирлари бўйича йиллик календарь режаси.

    3. Мусобақаларнинг низомлари.

    4. Ўтказиладиган спорт мусобақаларининг расмий ҳужжатлари.

    5. Жамоатчи фаолларни тайёрлашнинг семинар-машғулот режалари.

    6. Тадбирларни ҳисобга олиш ва йиллик ҳисоботлар тузиш.

    Буларга кискача баён ва изохлар қуйида акс эттирилади.

    1. Барча соҳалар каби ўқув юртларида ташкил этиладиган жисмоний тарбия ва спорт билан богланадиган оммавий тадбирларнинг режаси алоҳида тузилади ва у расмий равишда ўқув юрти раҳбари томонидан тасдиқ ланади.

    Республикамиздаги собик техникумлар, ҳунар техника ва бошқа турдаги билим юртларининг (ҳозирги коллежлар) эътиборга молик бўлган тажрибаларига таянган ҳолда спорт клубнинг йиллик намунавий режасини мисол қилиб келтирамиз. ҳар бир коллеж бунга кушимчалар ва узгартиришлар киритган ҳолда ўз режаларини тузиши тавсия этилади.

      1   2   3   4


    написать администратору сайта