Баркамол авлод
Скачать 118.92 Kb.
|
Мусобақаларнинг низомлариЖисмоний ҳаракатда ҳар бир тадбирларнинг узига хос тартиб-коидалари бўлади. Айниқса, спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш учун дастлаб Низомлар ишлаб чиқилади ва тасдиқ дан утгач, тегишли жамоалар, ташкилотларга бир ой аввал юборилади. Чунки, мусобақага тайёрланиш, унинг шартларини бажариш учун маълум оралик муддат талаб этилади. Бу мусобақаларнинг узига хос қонуниятларидир. Низомда ўтказиладиган мусобақаларнинг кулами, спорт турларининг хусусиятлари ва жамоаларнинг спортдаги фаолиятлари асос қилиб олинади. Шу туфайли ҳар бир спорт клуб (жамоа) мусобақалар Низомини тайёрлашда ўз шароитлари, имкониятлари билан ҳисоблашишлари лозим бўлади. Низомнинг мазмунини қуйидаги йўналишлар асосида белгилаш амалда кулланилиб келинаётган жараён ҳисобланади, яъни: 1. Мусобақанинг мақсад ва вазифалари. Бу бўлимда ўқувчи ва талаба ёшлар орасида спортни оммалаштиришнинг асосий йўллари ифодаланади. 2. Мусобақанинг дастури ва ўтказиш шартлари. Бунда спорт турлари ва уларда иштирок этиш шартлари ифодаланади. 3. Мусобақа ўтказиш жойи ва муддатлари. Спорт турларининг хусусиятларига кура жамоаларга (команда) кулайлик яратиш мақсадида аниқ жойлар, вақтлар (кунлар) кусатилади. 4. Мусобақаларни ўтказишга раҳбарлик қилиш. Бу бўлимда асосан ташкилотчилар, спорт турлари бўйича ҳакамлар ва жамоаларнинг (команда) мураббийлар, раҳбарларининг иш фаолиятлари акс эттирилади. 5. Мусобақаларни якунлаш, ғолибларни аниклаш ва уларни такдирлаш. Бу бўлимда ўтказилган мусобақаларнинг натижаларига қараб якун ясаш, ғолибларни аниклаш шартлари, мукофотларнинг турлари, уларнинг ҳомийлари белгиланади. 6. Спорт турларига караб, унда қатнашиш учун сураладиган ҳужжат (талабнома) намунаси ва унинг мураббийлар шифокорлар, жамоасини (гуруҳ, курс ва х.к.) раҳбари томонидан тасдиқ ланиш шартлари ифодаланади. Ушбу талаблар мусобақаларни ташкил қилиш, мазмунли ва қизиқарли ўтказишнинг омилидир. Шу жиҳатдан спорт клуби бошқарма кенгаши курслар, гуруҳлар ва булинмаларнинг аниқ вазифаларини ўз Низомларида ишлаб чикишлари мақсадга мувофиқ бўлади. Ўтказиладиган мусобақаларнинг расмий ҳужжатлари Республикамизда ўтказилиши лозим бўлган ҳар бир тадбир ва уларни бўлиб утганлиги ҳақидаги расмий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини назорат қилиш, хакикийлигини исботлаш талаб этилади. Шу асосда спорт клубларида (барча жамоаларда) спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларни якунлаш борасидаги расмий ҳужжатларни юритиш лозим бўлади. Уларнинг номлари қуйидагича: Мусобақаларнинг календарь режаси. Мусобақаларга қатнашиш учун бериладиган талабномаларнинг асл нусхалари. Спорт турлари бўйича ҳакамлар хайъати ва умумий рўйхати. Спорт турлари бўйича қарорлар (пратаколлар): хар бир тур (енгил атлетика, гимнастика, сувда сузиш ва х.к спорт турларида) бўйича ва уларнинг якуни (финал) ҳақида; хар бир учрашув (футбол, волейбол, баскетбол, кул тупи, теннис, кураш, шахмат, шашка ва х.к) бўйича ва якунловчи (финал) натижалари; умумий йигма қарор (жамоалар, спорт турлари, очколар, уринлар ифодаловчи жадваллар йигиндиси). хар бир спорт тури бўйича катта ҳакам ва умумий мусобақалар якуни ҳақида бош ҳакамнинг ёзма ҳисоботи. такдирланган спортчилар, жамоалар, мураббийлар, фаоллар, ҳакамларнинг рўйхати ва мукофотларнинг комлари (киймати). мусобақалар ҳақида спорт клубининг якунловчи умумий ҳисоботи. Спорт мусобақаларини ўтказишнинг бундай расмийлаштирилиши фақат назоратчи ёки текширувчига далилий хизмат бўлибгина колмасдан, балки спорт клублари фаолиятини келажакда янада яхшилашга ҳам хизмат қилиши табийдир. Жамоатчи фаолларни тайёрлашнинг ўқув семинар машғулотлари режаси. Хар бир соҳадаги каби жисмоний маданият ҳаракатида ҳам жамоатчи фаоллар ҳамда ходимларнинг бевосита иштироки ва ёрдамлари доимий равишда зарур бўлади. Қуйидагилар жамоатчи фаоллар бўлиб ҳисобланади: гуруҳ (синф)нинг жисмоний маданият ташкилотчиси (физрок): жамоа (команда) сардори (капитан): спорт турлари бўйича ҳакамлар: йурикчи – инструктор (методист); спорт клуби “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти ва х.к.лардаги жисмоний тарбия ва спортга масъуллар: жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларнинг ташкилий ва бошқарув жараёнларида жамоатчилик йўли билан иштироки ва х.к. Юқоридагилардан маълум бўладики, “Ёшлар спорти” ҳаракатини юритиш, ташкилотчилик ва бошқарув ишларини олиб боришда жамоатчилик фаолияти ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабдан уларни ўқув юрти шароитида тайёрлаш тажриба ва малакаларини ривожлантириш зарурияти тугилади. Буларни амалга ошириш учун спорт клуби кошида махсус ўқув семинар машғулотларини ташкил этиш керак бўлади. Уларни тайёрлашда умум аҳамиятга эга бўлган усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бунда қуйидаги ўқув семинар режаларидан фойдаланиш тавсия этилади. Жамоатчи фаолларни тайёрлаш укув-семинар режаси (намуна сифатида).
Эслатма: спорт клубларининг иш фаолиятлари ва тажрибалари асосида бу укув-семинар режасининг мавзулари ҳамда соатлар микдорига узгартиришлар киритиш мумкин. Укув-семинарларининг амалий бўлимларини спорт машғулотлари давомида мураббийлар томонидан амалга оширилишига имкониятлар берилади. Хулоса шундаки, жамоатчи фаолларни тайёрлаш ва улардан амалий ишларда мақсадли фойдаланиш самарадорлигини янада яхшилашни таъминлайди. Маъруза ва назарий машғулотларни ўтказишда тажрибали ўқитувчилар, мураббийлар, ҳакамлар жалб этилиши, унда энг янги маълумотлар ва иш тажрибаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш керак. 6. Тадбирларни ҳисобга олиш ва йиллик ҳисоботлар тузиш “Баркамол авлод” спорт клуби ўз фаолиятида амалга оширилиши зарур бўлган ва бевосита қилинган ишларини ҳисобга олиб боришлари ҳамда улар асосида маълумотномалар, ахборотлар, ҳисоботлар тузиш лозим бўлади. Уларнинг энг муҳим турларини қуйидагича белгилаш мумкин: Иш режалари (йиллик, умумий ва календарь режалар) Йиғилишлар (анжуман) ва мажлисларнинг қайдномалари (қарорлар) Спорт клуби бошқарув кенгаши ва раҳбар аъзолари рўйхати. Мураббийлар, жамоатчи фаоллар (инструктор, ҳакам, ташкилотчи ва х.к.) рўйхати. Спорт турлари бўйича журналлар уларнинг иш режалари. “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тастлари талабларини разяд нормаларини бажарганлар ҳақидаги маълумотлар (қарор, буйруқ, рўйхатлар). Спорт иншоати паспорти, уларнинг рўйхати Соғломлаштириш-спорт оромгохининг паспорти, рўйхати. Спорт жиҳозлари ва асбоб-ускуналарининг рўйхати. Аъзолик бадалларини тулаганлик ҳақидаги ҳужжатлар (ведомостлар). Бухгалтерия-хўжалик ишлари ҳужжатлари (молиявий ҳужжатлар). Спорт мусобақалари, оммавий тадбирлар, саёҳатларни ўтказиш хикидаги ҳисоб дафтари (книга учёта). Ҳар бир ўқув юрти ўз шароитлари ва иш фаолиятлари асосида яна бошқа зарур бўлган расмий ҳужжатларни юритиши ва уларни сақлаб боришлари лозимдир. Юқори спорт ташкилотлар, давлат ва жамоат идораларидан келган турли хил ҳужжатлар ҳамда йўлланган жавоблар, айниқса маълумотномалар, ҳисоботлар тўла ҳолда сакланиши керак. Хуллас, спорт клублари “Коллеж спорти” ҳаракатини шикллантирувчи ва уларни янада такомиллаштирувчи ташкилотдир. Шу сабабдан улар ўқув юртидаги оммавий соғломлаштирувчи жисмоний тарбия ва спорт ишларини давр талаблари асосида ташкил қилишлари зарур. Бунинг учун лецей ва коллежларининг касб-ҳунар йўлидаги асосий фаолиятлари спорт тадбирларини мослаштириш “Баркамол авлод” спорт мусобақаларини талаб даражасида ўтказиш, уларнинг юқори босқичларида дарстурдаги барча турлар бўйича иштирок этиш муҳим вазифа ҳисобланади. Ўз-ўзини текшириш учун саволлар. “Коллеж спорти” ҳаракати тушунчасига тавсиф беринг? Спорт клубида спорт ҳаракатларини юритишда энг муҳим омиллар нималардан иборат бўлади? Йиллик умумий режа мазмунини тавсиф этинг. Спорт тадбирлари календарь режаси қандай тузилади. Жамоатчи фаоллар кимлар ва уларни тайёрлаш тартиби қандай амалга оишрилади? Спорт клубларида қандай ҳужжатлар юритилиши зарур? Йиллик ҳисоботлар қандай тузилади ва уларнинг турлари ҳақида маълумотлар беринг? III БОБ. “БАРКАМОЛ АВЛОД” СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ДАСТУРЛАРИГА халқ МИЛЛИЙ ўйинЛАРИ ВА ТУРИЗМНИ КИРИТИШ МАСАЛАЛАРИ 3.1. “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг тарбиявий аҳамияти Республика Призиденти И.А.Каримовнинг “Баркамол авлод - Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” асарида ўқувчи ёшларни Ватанга садокат, юксак ахлок, маънавият ва маърифат, меҳнатга виждонан муносабатда булиш рухида тарбиялаш буюк келажагимиз учун муҳим манбалардан бири эканлиги таъкидланган. Маълумки, бундай кенг қамровли таълим тарбия жараёнларида спорт тадбирларининг ҳам узига хос мазмун ҳамда маънолари бор. Шу туфайли юртимизда узлуксиз таълим бериш негизида ташкил этилган “Умид нихоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада” каби оммавий спорт мусобақалари барча босқичларни камраб олган. Булар мактаблар ва коллежлар жамоалари уртасидаги спорт мусобақаларини ташкил этади. Шу асосда шахар, туман, вилоят ва республика доирасидаги оммавий мусобақалар ўтказилиб келинмоқда. Уларнинг таркибидаги “Баркамол авлод” спорт мусобақалари узига хос хусусиятга эгадир. 2001 йил 30 апрелдан то 5 майгача Жиззах шахрида “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг илк бор финал мусобақалари ўтказилди. Урта махсус касб-ҳунар таълими марказининг расмий маълумотига караганда олий ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежларининг сони 826 та бўлиб, уларнинг 267670 нафар ўқувчи ёшлари “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг биринчи босқичида (2000-2001 ўқув йили) иштирок этишган. Бу тахминан ҳар бир ўқув юртига 324 кишидан тўғри келади. Мусобақаларнинг иккинчи босқичида 93 минг ўқувчи ва талаба ёшлар қатнашган. Мусобақанинг учинчи-якунловчи босқичи Жиззах шахрида тантанали равишда ўтказилган. Паркент туманининг баланд тепаликларида жойлашган “Физика куёш” илмий ишлаб чиқариш марказида мусобақанинг финал босқичини бошлаб бериш учун машъала ёкиш маросими бўлиб утди. Унда ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимига карашли ўқув юртларидан таклиф этилган 112 нафар спортчи угил ва кизлар, уларнинг 14 нафар мураббийлари иштирок этишди Машъала Сирдарё ва Жиззах вилоятларининг шахарлари ва йирик магистрал йўллари орқали Жиззахнинг марказий стадионига эстафета тарикасида етказилди. Мусобақаларнинг бошланиш маросими худди олимпия ўйинларининг очилиш маросимидек тус олди. Булар энг аввало Ватан туйгуси, халқ саломатлиги, ёшларнинг жисмоний баркамоллиги ҳамда спортчилар махоратининг рамзий ифодасидир. Демак, “Баркамол авлод” спорт мусобақалари фақат жисмоний чиниқиш ёки махоратни оширишдагина эмас, балки маънавий маърифий маданиятни бойитишда ҳам ўз урнига эгадир. Ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, ҳар бир академик лицей, касб-ҳунар коллежларида таълим-тарбия олаётган ўқувчи ва талаба ёшлар орасида ҳар томонлама кенг тарғибот ишларини олиб бориш лозимдир. Бунинг учун эса гуруҳлар (синф), курслар, спорт жамоалари (каманда), секцияларнинг машғулотлари жараёнларида айниқса мусобақаларни уюштириш ва ўтказишда “Баркамол авлод” спорт мусобақалари “Коллеж спорти” ҳаракатининг асоси эканлигини сингдириб бориш мақсадга мувофиқ бўлади. “Баркамол авлод” спорт мусобақаларига тайёргарлик икки йил (ток сонли йилларда ўтказилади) давом этади. Бу орада ҳар доим янги иштирокчилар билан мусобақаларга боришга тўғри келади. Шу сабабли спорт клуби ходимлари бундай жараёнларни яхши узлаштиришлари талаб этилади. Бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва бор имкониятлардан унумли фойдаланиш зарурдир. 3.2. Халқ миллий ўйинларидан фойдаланиш “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг дастурларига 10 та спорт турлари киритилган. Улар асосан енгил атлетика, спорт ўйинлари, курашлар, шахмат-шашка кабилардан иборатдир. Бу ўз навбатида ўқувчи ёшларнинг жисмоний баркамоллигини таъминловчи замонавий спорт турларидир. Республиканинг барча вилоятлари ҳамда худудларида “Алпомиш ўйинлари”, “Тумарис ўйинлари” номи билан халқ миллий ўйинлари расмий равишда ташкил этилмоқда. Уларнинг Республика бўйича финал (1998, 2000 й. Термиз ва Фаргона, 1999, 2001 й. Жиззах ва Шахрисабз) мусобақалари ўтказилмоқда. Уларнинг дастурларидан кўпчилик замонавий спорт турлари урин олмоқда. Бу мусобақаларда миллий ҳаракатли ўйинлар (“Бурон”, “Селди минди”, “Шувок”, “Туккиз тош” ва х.к.) ўз макомини эгаллаб келмоқда. Аркон тортишиш, билак кучини синаш, тош (гир) кутариш кадимдан миллий анъанавий ўйинлар саналади. Улар жаҳондаги жуда кўп мамлакатларда ҳам миллий спорт ўйини таркасида тан олинган. Колаверса, улар китъалар ва жаҳон биринчиликлари бўйича расмий мусобақалар макомини олган. Тан олиш керакки, от ўйинлари (купкари, улок, пойга, киз кувмок, отдан агдариш, отда киличбозлик, найза улоктириш, камондан ук отиш ва х.к.). Шунингдек, дорбоз, “кулокчузма”, “пиёда пойга”, “хурозлар жангги-елка уриштириш”, “пода туп” каби миллий ўйинлар беҳисобдир. Улар бир неча минг йиллик тарихга эга бўлиб ўз мазмуни, шакли ва моҳиятларига кура ҳозирги даврда ҳам туйлар, анъанавий миллий байрамларда кенг кулланиб келинмоқда. Эътироф этиш лозимки, юртимизда миллий қадриятларни кайта тиклаш, маънавий-маърифий маданиятни бойитиш борасидаги миллий ҳаракатли ўйинлар “Соғлом авлод” Давлат дастури, Умумтаълим давлат таълим стандартлари ва бошқа бир катор расмий қарорлар асосида “Жисмоний тарбия” дастурига кириб бормоқда. “Навруз”, Мустақиллик куни, хосил байрами, касб куни байрами ва х.к. нуфузли оммавий-маданий тадбирларда курашлар (Бухоро ва Фаргона усуллари), кўпкари-улок, пойга, дорбоз каби миллий ўйинлар, спорт турлари мақсадли ишлатилмоқда. Шунга карамасдан халқ миллий ўйинлари шароитларга қараб оммалаштирилмаяпти. Республика ҳукуматининг катор кўрсатмалари ва амалий тадбирлари асосида Республика улок-от спорти федерацияси тузилган (2001 й.). Унинг вилоятлар, туманларда тармоклари таркиб топмоқда. Пискент, Паркент (Тошкент вилояти), Пахтачи, Нарпай, Пастдаргом (Самарканд вилояти) ва бошқа вилоятларнинг баъзи хўжаликларида улок-от спорти клублари фаолият кўрсатмоқда. Лекин уларнинг асосий иш мазмуни замонавий от спорти (ракс, пойга, тусиклардан сакраш ва х.к.) талабларига қаратилган дир. 1997 йилда нашр этилган “Купкари” илмий оммабоп рисолада (Р.Кудратов, К.Ярашев, УзДЖТИ) нашриёт бўлимида чоп этилган кўпкарининг (улок) тарихий ривожланиши, унинг мазмун ва шакллари, ижтимоий-тарбиявий хусусиятлари очиб берилган. Уни якка қатнашувчилар ўйини эмас балки, жамоалар (командалар) ўйинига айлантириш, уларнинг майдон чегаралари ҳамда ғолибларини аниклаш шартлари ва шу каби масалалар билан боғлиқ бўлган ташкилий ишлар ифода этилган. Лекин бунга мутахассислар, кишлоклардаги таржрибали чавандозлар ўз муносабатларини хамон билдирганларича йук. Эътироф этиш лозимки, “Спорт” ва бошқа газеталар, хабарларида телевидение лавхаларида баъзи жойларда улок-купкари жамоа равишда (футболга ухшаш) мусобақа тарикасида ўтказилаётганлиги баён қилинмоқда. Булар балки юқоридаги рисолада тавсия этилган фикрлар ёки баъзи ижодкор-ташкилотчи чавандозлар ва раҳбарларнинг тажрибалари асосида ўтказилаётгандир. Бу жараёнлар қандай юзага келмасин, унинг ташкилий шакли, мазмун ва моҳияти кишлок ёшларини от ўйинларига жалб қилиш ҳамда уларни ҳарбий-чегарачи бўлиб хизмат қилишларига замин тайёрлаши билан эътибор ва олкишларга сазовордир. Бу ўйинга қизиқувчилар академик лицейлар ва айниқса касб-ҳунар коллежлари, туман марказлари, кичик шахарлар ва кургонларда кўпчиликни ташкил этади. Уларнинг ихтисосликларини (кишлок ва сув хужалиги, техника, савдо ва х.к.) ҳисобга олган ҳолда халқ миллий ўйинларидан кенг фойдаланиш давр талабидир. Бугунги кунда вилоятларни маркази ва Тошкент шахридаги деярли барча академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида халқ миллий ўйинларини (от ўйинлари бундан мустасно) кенг жорий этиш, уларни барча мусобақалар дастурига киритиш ҳам муҳимдир. Чунки булар “Маънавият ва маърифат” йўлидаги талаблар, колаверса “Соғлом авлод” Давлат дастуридаги вазифаларни амалга ошириш йўлидаги гоят кимматли ҳамда эътиборли масалалар ҳисобланади. Шу жиҳатларни назарда тутиш ҳолда халқ миллий ўйинлари ҳақида фикр юритамиз. Бу борада халқ миллий ўйинларини мустақилллик йилларида ташкил қилишнинг ижодкорлари бўлган У.Корабоев, Т.Усмонхужаев каби фан докторлари, профессорлар ва К.Ярашев, Х.Мелиев каби ёш олимларнинг баъзи бир фикр-мулохазалари, илмий тадқиқот натижаларига таяндик. Халқ миллий ўйинлари ўз мазмун-шакллари ва хусусиятларига қараб қуйидаги гуруҳлар ва турларга булинади: 1. Миллий спорт турлари: - узбек кураши, Белбогли кураш; - улок от спорти (пойга, тусиклардан сакраш): кўпкари-улок, хали спорт классификациясидан урин олган эмас; - аркон тортишиш; - билак кучини синаш; - тош (гир) кутариш ва х.к. 2. Миллий ўйинлар: - от ўйинлари (купкари-улок, пойга, чавгон, отдан агдариш, киз кувмок ва от устидаги “жанг” ўйинлари): - дорбоз ўйини; - пиёда пойга; - елка уриштириш (хурозлар жанги) ва х.к. 3. Миллий ҳаракатли ўйинлар. Ҳаракатли ўйинларнинг турлари жуда кўп. Улар мавсумлар, кишлок хужалиги (экин бошланиши, хосил ва йигин), туйлар, маросимлар, хайвонлар, жанглар ва х.к. билан богланиб кетади. Улар орасида ўқувчи ва талаба ёшларни жисмоний баркомолликка етакловчи, ижтимоий-тарбиявий хусусиятларга эга бўлган ўйинлар ҳам жуда кўп. Уларнинг баъзилари “1001 ўйин” тупламида (Т.Усмонхужаев, Ф.Хужаев 1991й) баён этилган “Баркамол авлод”, “Алпомиш ўйинлари”, “Тумарис ўйинлари” Республика мусобақалари ва Фестивалларининг дастурларидан урин олган миллий ҳаракатли ўйинлар “Спорт” газетаси (1998-2000) ва турли илмий тупламларда эълон қилинган. Хулоса урнида баъзи бир таклиф ва тавсияларни баён қилиш мақсадга мувофиқдир, яъни: 1. “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг биринчи босқичларида (жамоалар ва туман (шахар) биринчиликлари) “Чиллик” (чиллак), “Пода-туп”, “Кулок чузма”, “Пиёда кўпкари” каби миллий ўйинларини дастурга киритиш. Кишлок шароитларида “Отда” (эшакда) пойга, “Отдан (эшакдан) агдариш”, “Купкари-улок” ўйинлари элементларини киритиш. Бундай ўйинлар ўқувчи ва талаба ёшларни жисмоний чиниктириш, ижтимоий-иктисодий ҳамда ҳарбий хизматга тайёрлашда хизмат қилади. 2. Юқорида тилга олинган ҳаракатли ўйинлар учун оддий майдонлар, курилмалар, ноанъанавий асбоб-ускуналар, жиҳозлар булаверади, яъни уларни ёшларнинг узлари ҳам ясашлари, оддий резина (теннис) коптокларидан фойдаланишлари мумкин. 3. Табиийки, баъзи ўйинларнинг номлари, рамз ва моҳиятлари ёшларни қизиқтиради. Шу сабабдан кекса авлодлардан ўйинлар ҳақида батафсил маълумотлар олиш ва уларни туплам шаклида чоп этиш мумкин бўлади. М: “Чиллик” (чиллак)-“киркли ўйини” маъносини билдиради. Кадимда бу ўйинларда киркта ва ундан ҳам кўпроқ киши иштирок этишган. У кишки мавсумдан (Чилла) чикиш, бахор кириши билан ўйинларнинг бошланишини ҳам билдириши мумкин. “Пода туп” (подачи) ўйинининг мазмуни подаларни (йирик шохли моллар) бокиш, уларни уй-уйига (эгаларига) топшириш, чупонликни навбат билан бажариш, унда чаққонлик, хушёрлик каби холатларни ўз ичига олади. Бошқа ўйинларнинг ҳам узига хос рамзий маънолари, мазмунлари мавжуддир. Уларга фақат ижтимоий-тарбиявий тус бериш, мақсадли фойдаланиш лозим бўлади. 3.3. Туризм-саломатлик омили Туризм, халқаро миқёсдаги сайрлар (экскурсия), саёҳатлар, турли хил томошалар маъносини билдирувчи ижтимоий-тарбиявий педагогик жараёндир. У мазмунлари, шакллари, амалий фаолиятлари билан турли-туман мураккаб ҳаракатлар хосиласи сифатида жисмоний тарбиянинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Туризмнинг сайр-саёҳатларини юртимиз шароитларида ташкил қилишнинг йўналишлари (маршрутлар) ва уларнинг усуллари “Саёҳат сахифалари” (1971), “Туризм” (1978,1988) ва бошқа бир катор ўқув ва услубий қўлланмалар, тавсияномаларда (адабиётлар рўйхатидаги китоблар охирига каранг) баён этилган. Ўзбекистон мустақиллиги йилларида юртимизда туризмнинг ижтимоий-маданий, иктисодий, сиёсий ва тарбиявий жиҳатлари юқори бахоланмоқда. Шу туфайли “Туризм тўғрисида” (1999 йил август) қонун ва бир катор қарорлар қабул қилиниб (1999, 2002) уларда асосан туризм бўйича кадрлар тайёрлаш, хорижий мамлакатларга саёҳатлар уюштириш, халқаро туризмни янада кенгайтириш масалалари билан боғлиқ жуда кўп тадбирлар белгиланган. Аҳоли уртасида маҳаллий сайр-саёҳатларни уюштириш, ўқувчи ёшлар, талабалар ва меҳнаткашлар орасида оммавий сайр-саёҳатларни ташкил қилиш билан биргаликда уларнинг саломатлигини яхшилаш, жисмоний жиҳатдан чиниктириш, улкани урганиш ва бошқа кўп жараёнларни амалга ошириш кузда тутилган. “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларининг синов-меъёр талаблари таркибида (барча уч босқичида) сайр-саёҳатлар урин олган. Бу ўз навбатида аҳолининг 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган барча катламлари ҳамда тоифаларида туризмни яхши йўлга қўйишни такозо этмоқда. Иккинчидан эса барча ёшдаги кишиларнинг жисмонан бакувват булиши, улкани урганиши, экологик мувозанатларни сақлаш ва яхшилаш, ижтимоий фойдали меҳнат қилиш, атроф-муҳитни чамалаш, харита (чизма) орқали жойларни топиш ва жуда кўп муҳим бўлган тарбиявий жараёнларни билиш, уларни амалда бажариш билан табиат куйнида дам олиш, хордик чиқаришни ҳам таъминлайди. Маълумки, мамлакатимизнинг деярлик барча худудлари кадимги Буюк ипак йўли билан бевосита боғлиқдир. Тошкент, Жиззах, Фаргона водийси, Зарафшон ва Амударё вохасидаги тарихий шахарлар дунёга машхур бўлган маданияти, архитектура ёдгорликлари билан эътиборга лойикдир. Мустақиллик йилларида курилган турли-туман кошоналар, банк, савдо, тижорат марказлари, айниқса спорт иншоотлари сайр-саёҳатлар учун асосий манзилларга айланмоқда. Тяньшан, Чоткол, Курама, Чимён тоглари (Фаргона водийси ва Тошкент вилояти), Туркманистон тизма тоглари (Зомин, Бахмал, Жиззах), Нурота тизма тоглари (Фориш, Ђаллаорол), Зарафшон ва Хисор тизма тоглари (Самарканд, Бухоро, Навоий, Кашкадарё), Боботог, Сариосиё, Денов (Сурхон вохаси) ва б.к. Куп жойлар табиатнинг энг гузал жойлари ҳисобланади. Бундай жойларда урмон хўжаликлари, курикхоналар ва турли хўжаликлар жойлашган. Юртимиз усимлик ва хайвонот дунёсига бой тогли ва табиати гузал улкалардан биридир. Бундай жойларда урмон хўжаликлари, курикхоналар ва бошқа турли хил бог-роглар бунёд этилган. Шу сабабдан бундай жойларда ўқувчи ёшларнинг ёзги дам олиш оромгохлари, меҳнаткашларнинг дам олиш масканларининг соғломлаштириш-спорт масканлари (лагерлари) жойлашган. Уларда барча тарбиявий, спорт тадбирлари билан бир каторда тог ва пиёда юриш саёҳатлари ҳам мазмунли ташкил қилинади. Педагогик кузатишлар, мутахасислар билан бевосита мулокатларнинг натижалари шуни кўрсатмоқдаки, 1970-1990 йилларда Фаргона, Самарканд, Жиззах Давлат педагогика институтлари (ҳозирги университетлар), Охангарон (Ангрен), Самарканд, Косонсой, Термиз ва бошқа шахарлардаги педагогика билим юртлари туризм бўйича оммавий пиёда юриш ҳамда тогларга чикиш каби саёҳатларни ҳар йили 5-10 марталаб ташкил этишган. кўпкунлик саёҳатларда слёт (мусобақа)лар ўтказишган. Уларда айниқса, компас ва хариталар (чизмалар) асосида ва маҳаллий жойларга қараб белгиланган манзилларни (пунктлар) чамалаб топиш, аркон билан жар (дарё) ва тусиклардан утиш, чодирларни урнатиш, тез ҳамда мазали овқат тайёрлаш каби тадбирлар ўз ифодасини топган. Қатнашчилар бундай сайёхатларга зур қизиқиш ва иштиёк билан иштирок этишганлар. Бундай тадбирлар Фаргона, Самарканд, Жиззах олий ўқув юртларида ҳозир ҳам ўз анъаналарини тулик унутишмаган. Соғлом авлод давлат дастури, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари талаблари ҳамда синов-меъёрлари барча ёшдаги кишиларнинг саломатлигини яхшилаш, ўқувчи ёшларнинг жисмоний баркамоллигини оширишга қаратилган лиги туфайли, улардаги барча турлар ва тадбирлар каторида “сайр-саёҳат” ҳам мажмуий (комплекс) спорт мусобақалари дастурларига киритишни такозо этмоқда. Шу аснода “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг дастурларига туризм турларини (туристик техника) киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бунда қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади: Туристик техника бўйича рюкзакка чодир, овқат пишириш анжомлари, шахсий буюмлар ва х.кларни тез (вақтда) ҳамда яхшилаб жойлаштириш, маълум масофага (200)м рюкзак билан тез югуриш, 25-30м масофада “Тез ёрдам кўрсатишни (жарохатланганни кулларда олиб юриш), тусиклардан утиш (нарвон, чуқурлик ва х.к.), белгиланган жойда чодирни маълум вақтда урнатиш, чой кайнатиш каби машқларни бажариш кузда тутилади. Бу жараёнларни бажариш ва ғолибларни аниклаш шартларини ишлаб чикиш зарур. Харитани “укиш”, топографик белгиларнинг номларини айтиб бериш, компас билан томонларни (вақтга) аниклаш ва шу каби бошқа саволларга жавоб бериш бўйича тестлар асосида мусобақалар ўтказиш. Ана шу жиҳатлар мусобақалар дастурига киритилган такдирда ҳар бир жамоа (каманда) “спортча чамалаш” (спортивное ариентирование) ва туризмнинг бошқа турларини мукаммал урганиб бориши, дам олиш кунлари ва дарсдан кейинги буш вақтларида (аник белгиланган кун) махсус тайёргарлик куриши лозим бўлади. Касб-ҳунар коллежларида туризмни ургатиш йўлга қўйилса, юқорида келтирилган турлар ва шартлар асосида ўз мусобақаларини ташкил қилиб борилса, уни “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг барча босқичларида дастурларига киритишга замин яратилган булар эди. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида туризм бўйича фаолиятларни юритиш учун қуйидаги тадбирларга амал қилишни тавсия этиш мумкин: Туризм ҳақида кургазмали тарғибот ишларини ташкил этиш. бунда Узбектуризм миллий компанияси, касаба уюшмалари федерациялари кошидаги соғломлаштириш-жисмоний тарбия ва спорт жамиятлари ва б.к. ташкилотларнинг ишлаб чиккан услубий қўлланмалари, реклама ва видеотасвирларидан фойдаланиш; Коллежларда туризм секциясини ташкил қилиш ва унга қизиқкан ёшларни жалб этиб, дам олиш кунлари бир кунлик ва тунаб колиш (2-3 кун) сайёхатларини уюштириш. Улардан туристик техника машқларини бажаришни талаб этиш учун назарий билим ва амалий кўникмалар билан куроллантириш; Туристик жиҳозлар ва ўқув куролларини (китоблар, хариталар, компас ва х.к) жамгариш; Туризмга ихлос куйган ва жисмонан бакувват ёшларни спорт жамиятлари, туризм клублари ва тажрибали жамоаларда ташкил этилган семинар-курсларга йўллаш ёки ўз жамоаларида мутахассисларни жалб этиш йўли билан бундай машғулотларни ташкил этиб, кичик инструкторлар, (назоратчи) тайёрлаш лозим. Бундай инструкторлардан дам олиш кунги саёҳатлар ва туризм секцияси иш фаолиятларида мақсадли фойдаланиш мумкин. Ана шундай қилинганда коллеж ва бошқа ўқув юртларида тажрибага эга бўлган жамоа (команда) вужудга келади ва барча коллежлар учун ракобатлик қилиши мумкин. Юқорида таъкидланганидек, туризм ўз мазмун ва шакллари ҳамда тарбиявий жиҳатлари билан бошқа спорт турлари каби муҳим аҳамиятга эгадир. Шу сабабдан ҳам улар аввало лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг “жисмоний тарбия” дастурига киритилиши, дарс сифатида укитилиши давр талабидир. Колаверса, “Соғлом авлод” Давлат дастури, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари талаблари асосида ўқувчи ва талаба ёшларнинг жисмоний баркамоллигини оширишда туризм асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Туризмнинг ижтимоий-тарбиявий ҳамда иктисодий хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ўқувчи ва талаба ёшларни сайрлар (экскурсия) ва турли сайёхатларга оммавий жалб қилиш йўли билан иктидорли туристлар тайёрлашни амалга ошириш мумкин бўлади. Бу эса туризм бўйича мутахассис кадрлар тайёрлашга йўл очиб, уларнинг махсус (туризм факультетлари, жисмоний маданият факультетлари ва х.к. ўқув юртларида таълим олишлари ва етук мутахассислар бўлиб етишишларига замин яратади. Хулоса қилиб айтганда, “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг мазмунлари ва шаклларини давр талаблари асосида такомиллаштириш зарур. Бунда “Соғлом авлод” Давлат дастури, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларидан мақсадли фойдаланиш, унинг дастурлари таркибига халқ миллий ўйинлари ҳамда саёҳатларни киритиш лозим бўлади. Таълим жараёнини “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ва Давлат таълим стандартлари асосида узлуксиз равишда амалга оширишда, жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий соғломлаштириш вазифаларини янада такомиллаштириш, босқичли спорт мусобақаларини (“Умид нихоллари”, “Баркамол авлод”, “Универсиада”) турли хил спорт турлари ҳамда халқ миллий ўйинлари, саёҳатлар билан бойитиб бориш керак. Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларида жисмоний тарбия, спорт, халқ миллий ўйинлари, саёҳатларини оммалаштириш йўли билан ўқувчи ва талаба ёшларни жисмонан баркамол қилиб тарбиялашни амалга ошириш энг муҳим муаммолардан биридир. Бундай улугвор ва кенг куламли тарбиявий жараёнларни амалга оширишда “Баркамол авлод” спорт клубининг хизмати каттадир. Республика ҳукуматининг қарорларини хаётга сингдириш, айниқса “Ёшлар спорти” ҳаракатини янада ривожлантириш тўғрисидаги концепция таркибидаги кўрсатмаларни амалга ошириш учун ҳар бир академик лицейларда ва коллежларда “Баркамол авлод” спорт клуби булишини давр такозо этмоқда. Уз навбатида спорт клублари ўқув юртларидаги “Маънавият ва маърифат”, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, ҳарбийларга кумаклашувчи “Ватанпарвар” каби ташкилотларнинг узаро хамкорлигига таянишлари лозим бўлади. “Баркамол авлод” спорт мусобақалари “Баркамол авлод” спорт клубларининг хакикий меҳнат самаралари бўлиб колсин, деган шиор оммалашиши зарур. Ўз-ўзини текшириш учун саволлар. Узлуксиз таълим жараёнлари билан уч босқичли спорт мусобақаларининг алокадорлиги нимада? Уч босқичли спорт мусобақаларининг ўрта кисми сифатида “Баркамол авлод” мусобақалари ҳақида нималарни биласиз, уларнинг қандай аҳамияти бор? Халқ миллий ўйинларини турларга ажратиб, уларнинг спортга хос хусусиятларига тавсиф беринг. Кайси халқ миллий ўйинларини “Баркамол авлод” спорт мусобақалари дастурига киритиш мумкин? Саёҳатлар ҳақида нималарни биласиз? Туристик техника ҳақида тушунчалар беринг? “Баркамол авлод” спорт мусобақалари дастурига туризмнинг кайси турларини киритиш лозим? “Баркамол авлод” спорт клубининг бу соҳадаги асосий вазифалари нималардан иборат булиши керак? |