лекция малярия узб. Безгакни патогенези, ташисоти, клиникаси ва даволаш усуллари. I. Безгак турлари
Скачать 201.5 Kb.
|
Безгакни патогенези, ташҳисоти, клиникаси ва даволаш усуллари. I. Безгак турлари: Тропик – Plasmodium falciparum; Уч кунлик - Plasmodium vivax; Уч кунлик овале - Plasmodium ovale; Тўрт кунлик - Plasmodium malariae. Барча турлари фарқланади – Хусусий касалликлар. II. Ўзбекистонда учрайди Уч кунлик; Тропик. III. Симптомлари: Интестициал иситма; Симптомлар триадаси: қалтираш- иситма- терлаш = безгак пароксизми. IV. Уч кунлик: Инкубацион даври 2-3 ҳафтагача; Продромал даври 1 ҳафтагача: бош оғриғи, кўнгил айниш, қайт қилиш, ичак белгилари; Интестициал температура (иситма); Пароксизмлар 2-ҳафтадан кейин куннинг 2-ярмидан бошланади; Тери қопламаларининг сариқлиги; 2-ҳафтадан гепато-сленомегалия; Анемия. Рецидивлар бўлиши мумкин: Эрта ва кечки. V. Тропик безгак: Инкубацион даври 1 ҳафтадан 2 ҳафтагача; Продромал даври 1-2 кунгача; Интестициал температура (иситма) доимий 38°С баланд бўлиб туради; Пароксизмлар типик эмас, иситма даври 2-3 марта такрорланиши мумкин; Тери қопламаларининг сариқлиги биринчи ҳафтадан кузатилади; Гепато-спленомегалия 1-ҳафтадан; Анемия. Иммунитетсиз кишиларда оғир ўтади; асоратлар бўлиши мумкин - безгакли кома - ЎБЕ бемор ўлими - Ўпка шиши Безгакни даволаш стратегияси; Безгакга қарши даволаш стратегияси мақсади; Безгакга қарши даволаш стратегияси вазифалари: а) Ҳар бир бемор учун тезкор даволаш ва узоқ муддатли ремиссияга эришиш; б) Безгак асоратларини ва ўлим ҳолатларини олдини олиш; в) Безгак бўйича эндимик регионларда яшовчи ахолини орасида касалликни клиник юзага чиқиши ва анемия ривожланишини; г) Химиопрофилактика ва профилактик даволаш йўллари ёрдамида туғувчи аёлларда анемия профилактикаси ва ҳомилага безгакни асоратли таъсирини қисқартириш; д) Безгаккка қарши препаратлар нисбатан безгак қўзғатувчисида резиситентлик пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олиш. 4. Безгакка қарши стратегияни энг асосий моменти: Безгакни тезкор даволаш ва безгакка қарши препаратларга нисбатан резистентлик ривожланиш профилактикасини яхлитлигини таъминлаш. 5. ЖССТ (ВОЗ) даволаш самарадорлигини ошириш ва безгакка қарши препаратларга нисбатан резистентлик ривожланишини секинлаштириш мақсадида комбинирланган терапия концепциясини тавсия этади. 6. Безгак қўзғатувчиларини дориларга чидамлик (резистентлик) даражалари. Чувствительность к Plasmodium falciparum к антималярийным препаратам по 4-х больной школе ВОЗ: S – Тўлиқ сезгирлик; R-I – суст чидамлилик: даволашдан 3 ҳафтадан сўнг “кечки” паразитар рецидивлар пайдо бўлади R-II – яққол чидамлилик паразитемия даволашнинг 3-4 кунида тўлиқ ёқолади, лекин 7 кунига келиб купайишни бошлайди паразитлар даволашнинг 3-4 кунига келиб микроскопик аниқланмайди, лекин 10-14 кунлари “эрта” рецидивлар пайдо бўлади; R-III – юқори чидамлилик паразитемия даволаш давомида камаймайди, балки қарма- қарши равишда ошади; паразитемия вақтинча пасаяди, лекин яна ошади. 7. Чидамлилик (резистентлик) механизми. 8. Чидамлиликни енгиш тактикаси. А) Чидамлилик (резистентлик) мониторинги. Б) Даволаш процесси Самарадорлиги камайган препаратларни катта дозаларини қўллаш ёки парентрал киритиш; Комбинирланган терапия қўллаш препаратларни синергизмини ҳисобга олиб; Комплекс препаратларни қўллаш; 10. Безгакка шубха қилиш керак: Ижобий эпидемиологик анамнез; Клиник белгилари борлиги; Лабораторияда тасдиқланиши; 11. Даволаш турлари: а) Тахминий даволаш; б) Тўхтатувчи даволаш; в) Радикал даволаш. 12. Безгакни даволашни умумий принциплари: а) бемор госпитализацияси; б) безгакка қарши даволашнинг биринчи ҳафтасида паразитемияни ҳар куни назорат қилиш; в) безгакка қарши дориларни препарат асоси ёки тузлари миқдорини ҳисобга олиб қўллаш; г) касаллик оғирлигини безгакка қарши препаратларни per.os. қабул қила олишига кўра бахолаш. Безгакни даволашни умумий принциплари: Тўлиқ даволаш курс стационарда ўтказилади безгакка қарши даволашнинг биринчи ҳафтасида паразитемия даражаси ҳар куни миқдорий бахоланади. 3 кунлик безгакда даволашни 14-куни “йирик” томчи усулида қон томчиси қайта текширилади; специфик даволашнинг 4-куни паразитнинг жинссиз формасини аниқланиши ушбу безгакка қарши препаратга нисбатан қўзғатувчини чидамлилигини кўрсатади; паразитемияни 1 мкл қонда 50.000 ва ундан кўп паразитларни бўлиши иммунитетсиз кишилар учун асорат деб ҳисобланади ва тезкор равишда безгакка қарши парентрал препаратларни критиш тавсия берилади. безгакка қарши препаратни дозасини аниқлашда бемор вазни ва препарат қадоғида кўрсатилган препарат миқдори ҳисобга олинади. Безгакда тавия этиладиган дори дармонлар ХЛОРОХИН (делагил) – уч кунлик безгакни эритроцитар турларини ёқатади. ПРИМАХИН – тўқима шизонларини (Plasmodiumvivax) ва гаметоцитларни ёқатади. ХИНИН – уч кунлик ва тропик безгакда қўлланилади МЕФЛОХИН (лариам) – безгакни давоси ва химиопрофилактикаси, асосан тропик безгак Артемизинины (артеметр, артесуннат, коартем – артеметр+люмефантрин) – тропик безгак ва хлорохин таъсир килмайдиган уч кунлик безгакда тавсия этилади. Хлорохин таъсир қилмайдиган тропик безгакни даволаш усуллари. Хинин 10 мг/кг × хар 8 соатда 7 кун давомида. Доксициклин 100 мг кунига 7 кун давомида. Хлорохин таъсир қиладиган огир тропик безгакни даволаш усуллари. Хлорохин - 5 мг/кг хар 6 соатда томирга томчилаб физиологик суюқликда юборилади. Хлорохин таъсир қиладиган оғир тропик безгакни даволаш усули Хинин: юқори доза - 20 мг/кг препарат тузи - 10 мл/кг изотоник эритмаси 4 соат давомида томирга томчилаб юборилади. сўнг - 10 мг/кг 4 соат давомида хар 8-12 соатда томирга томчилаб юборилади. Асоратланган тропик безгакни давоси. Комплекс, этиотроп ва симптоматик Дори-воситасини танлаш: Хлорахин таъсир қилувчи безгак - хлорахин в/и + примахин; Хлорахин таъсир қилмайдиган тропик безгак – хинин в/и. 2. Беморни олиб бориш ва симптоматик давоси: Церебрал безгак Стерил катетер уретрага; Киритилган ва ажратилган суюклик хисобини ўлчаш; хар 4-6 соатда тери хароратни ўлчаш, нафас олиш ва қон босимни назорати; Фенобарбитал 10-15 мг/кг в/и бир маротаба тутқаноқ талвасасини олдини олиш мақсадида; Тутқанок талвасаси кузатилганда – диазепам 0,15 мг/кг в/и, ёки паральдегид 0,1 мг/кг м/о; Кортикостероидларни қўллашда шошмаслик лозим, фуросемид 40 мг в/и (натижа кузатилмаса – 200 мг гача дори миқдорини ошириш мумкин). |