Главная страница

Тестлар фтиз. Блим ижтимоий гигиена ва силга арши ёрдамни ташкил этиш


Скачать 238 Kb.
НазваниеБлим ижтимоий гигиена ва силга арши ёрдамни ташкил этиш
Дата12.09.2022
Размер238 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаТестлар фтиз.docx
ТипДокументы
#673516
страница3 из 16
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16

Одам организмини сил инфекциясидан химоялашда етакчи ўринни эгаллайди:

А) иммунитетнинг гуморал омили

B) иммунитетнинг ҳужайравий омили *

C) генетик омили

D эндокрин омили


  1. Аэроген йўл билан зараланишда сил микобактерияси фагоцитозини биринчи бўлиб амалга оширади:

А) I тартибли альвеолоцитлар

B) II тартибли альвеолоцитлар

C) альвеоляр макрофаглар*

D) лимфоцитлар



  1. Ўпка тўқимасига сил микобактерияси кирганда етакчилик қилади:

А) бактериал ҳужайралар фагоцитозининг тугалланган шакли лизис билан

B) бактериал ҳужайраларнинг фагоцитда сақланиши ва хатто уларнинг кўпайиши ҳамда фагоцит халок бўлгандан сўнг тўқимага чиқиши билан кечадиган фагоцитознинг тугалланмаган шакли *

C) А ва Б жавоблар нотўғри

D) метаболизм бузилиши


  1. Фагоцитланган сил микобактериялари макрофаглари фагоцитози ва лизисини

фаоллаштиради:

А) -глобулинлар

B) Т-лимфоцитлар *

C) В-лимфоцитлар

D) эритроцитлар


  1. Сил инфекцияси плеврага тарқалиш йўллари қуйидагидан ташқари:

А) лимфоген, гематоген

B) бронхоген

C) контакт*

D) ўпка бутунлигини бузилиши


  1. Генераллашган силда (милиар сил, Ландузи сил сепсиси) бацеллемия манбаи:

А) осон топилади

B) топилади

C) кўпинча топилмайди*

D) умуман топилмайди


  1. Аэроган йўл зарарланишда касалликнинг қуйидаги кўринишлари “классик” кўриниш сифатида қаралади (А.И.Струков бўйича):

A) кўкрак ичи лимфа тугунлари сили

В) бирламчи сил комплекси*

C) инфильтрацияли ўчоқ мавжудлиги

D) емирилаётган ўчоқ мавжудлиги


  1. Бирламчи сил комплекси таркидига киради:

А) ўпкадаги ўчоқ ва регионар лимфа тугунлари сили

B) ўпкалаги ўчоқ, специфик лимфангит ва регионар лимфа тугунлари сили*

C) специфик эндобронхит, ўпкадаги ўчоқ ва регионар лимфа тугунлари сили

D) кўкрак ичи лимфа тугунлари сили


  1. Бирламчи сил комплекси:

А) силнинг ягона ва эрта кўриниши ҳисобланади

B) силнинг ягона кўриниши эмас ва жараённинг тарқалиши билан боғлиқ

касалликнинг бошқа кечки кўринишлари билан бирга келиши мумкин*

C) силнинг ягона кўриниши эмас ва бошқа аъзолардаги сўнувчи эски ўчоқлар билан бирга келиши мумкин

D) ўчоқли сил мавжуд бўлиши шарт


  1. Бирламчи сил комплексида регионар лимфа тугунларининг шикастланиши – бу

А) инфильтратив бронхоаденит

B) тумороз бронхоаденит

C) казеоз бронхоаденит*

D) емирилишсиз ўчоқ мажуд бўлгандаги инфильтратив бронхоаденит


  1. Лимфа тугуни тўқимасининг тотал казеозли некрози:

А) инфекцион жараён кечишининг бирламчи давридан дарак беради

B) кўпинча инфекцион жараён кечишининг бирламчи даврида кузатилади, бироқ

иккиламчи даврида кузатилиши ҳам мумкин.

C) организм реактивлигини акс эттиради, кўпинча инфекцион жараён кечишининг бирламчи даврида кузатилсада, лекин инфекцион жараён кечишининг ҳар қандай даврида кузатилиши мумкин*

D) нотўғри даволаш натижаси ҳисобланади


  1. Экзоген суперинфекция” тушунчаси – бу

А) илгари зарарланмаган организмга ташқаридан инфекция тушиши

B) зарарланган организмга ташқаридан инфекция тушиши*

C) илгари зарарланмаган организмга ташқаридан инфекциянинг қайта тушиши

D) СМБ полирезистент шаклларининг қайта тушиши


  1. Эндоген реактивация” деганда тушунилади:

А) илгари зарарланган организм ички аъзоларига ташқаридан сил микобактерияси тушиши натижасида касаллик ривожланиши

B) илгари сил касаллигини ўтказганларда сил инфекцияси ўчоқларининг қайта фаоллашиши натижасида касалликнинг ривожланиши*

C) илгари сил билан оғримаган одамда инфекциянинг алиментар йўл билан ўтиши натижасида касаллик ривожланиши

D) трансплацентар йўл билан зарарланиш


  1. "Экзоген реинфекция" – бу

А) илгари зарарланмаган организмга ташқаридан инфекция тушишидан кейин касаллик ривожланиши

B) сил билан илгари зарарланиб, биологик соғайган, лекин янгидан зарарланиш

натижасидан касаллик ривожланиши*

C) А ва B жавоблар тўғри

D) А ва B жавоблар нотўғри


  1. Иккиламчи сил вужудга келишининг энг кўп учрайдиган механизми:

А) экзоген суперинфекция

B) экзоген реинфекция

C) эндоген реинфекция*

D) сил билан илгари зарарланиб, биологик соғайган, лекин янгидан зарарланиш

натижасидан касаллик ривожланиши


  1. Силнинг иккиламчи шакллари одатда яширин кечувчи сил инфекцияси ўчоқларининг реиефекцияси натижасида қаерда пайдо бўлади:

А) ўпка паренхимасида

В) кўкс оралиғи лимфа тугунларида

C) плевра ва бошқа аъзоларда (буйрак, суяк-бўғимлар ва х.к.)

D) барча санаб ўтилган аъзо ва тўқималарда*


  1. Инфекцион жараён кечишининг бирламчи даври иккиламчи давридан қуйидагилар билан фарқланади:

А) сил инфекциясига аъзо ва тўқималарнинг юқори умумий сенсибилизацияси билан

B) инфекцион жараённинг генерализацияланишига юқори мойиллик

C) турли аъзо ва тўқималарда параспецифик ўзгаришларнинг кўпинча пайдо бўлиши

D) барча санаб ўтилганлар*


  1. Ўпканинг фиброз – кавакли сили бу...

А) ўпкада фиброзли кавак (каверна) ва атроф тукимада фиброз ривожланиши билан характерланувчи сил жараёни*

B) бактерия ажралиш билан кечувчи деструктив жараён

C) яққол перифокал яллиғланишга эга бўлмаган янги чегараланган деструктив жараён

D) даволаш натижасида емирилиш жараёни сақланиб қолган янги деструктив сил


  1. Шикастланиш ўчоғида микобактериялар сони кўп бўлганда (105-106), сил токсинига

ўпка тўқимасининг яққол гиперсенсибилизациясида ,шунингдек ҳимоя кучлари нисбатан юқори фаол (кўп сонли сенсибилизацияланган альвеолар макрофаглар ва Т-хелперлар) юқори фаол бўлганда яллиғланиш жараёни ҳарактерланади:

А) продуктив яллиғланиш сил гранулёмаси ҳосил қилиш билан

B) айнан казеофикация ва казеоз массаларининг парчаланиши билан бирга

кечадиган яллиғланиш билан*

C) фиброз капсула билан чегараланган йирик казеозли некроз ўчоғининг ҳосил бўлиши

D) барча жавоблар тўғри


  1. Сил билан касалланиш сони бу - ...:

А) 10000 ахолига нисбатан беморлар

B) барча ахолига нисбатан беморлар фоизи

C) 1000 ахолига нисбатан

D) мазкур йилда 100000 ахолига нисбатан биринчи марта аникланган беморлар*



  1. Илгари сил ўтказган қолдиқ ўзгаришли шахслар:

А) рентгенограммасида қолдиқ сил ўзгаришлари бўлмаган кишиларга нисбатан сил билан камроқ касалланади

B) силдан кейинги қолдиқ ўзгаришлари бўлган кишилар билан бир хилда тез-тез

касалланади

C) рентгенограммасида силдан кейинги қолдиқ ўзгаришлари бўлмаган кишиларга нисбтан сил билан бир неча баробар кўп касалланади*

D) бир хилда тез-тез касалланади, лекин жараён оғир ўтади


  1. Сил билан зарарланган шахслар кейинчалик бу инфекция билан касаланишади:

А) 0.1% ҳолларда

B) 30 – 40% ҳолларда

C) 10-15% ҳолларда*

D) 15-20% ҳолларда


  1. "Бирламчи сил" - бу

А) кўкрак ичи лимфа тугунлари сили

B) бирламчи сил коплекси

C) зарарланишдан сўнг тезда ривожланувчи касаллик*

D) ўпка ўчоқли сили


  1. Силнинг иккиламчи шакллари - бу

А) ўрта ва кекса ёшли кишилардаги сил

B) силнинг ўпкада жойлашуви

C) кўпинча битмаган бирламчи зарарланиш ўчоқларининг эндоген реактивацияси натижасида, зарарланишдан бироз вақт ўтгандан сўнг пайдо бўлувчи ва шуниндек айнан бирор аъзони шикастлаш билан ҳарактерланувчи касаллик*

D) экзоген суперинфекция


  1. Замонавий сил таснифи қуйидагилар асосида тузилган:

А) патогенетик тамоиллар асосида

В) морфологик тамоиллар асосида

C) клиник-рентгенологик тамоиллар асосида*

D) клиник-иммунологик тамоиллар асосида


  1. Бир ҳужайрали шиллиқ безлар (бокалсимон ҳужайралар) қуйидаги бронхлар деворида мавжуд:

А) 1-3-тартибдаги

B) 1-6- (9-)- тартибдаги

C) 7- (10-) тартибдаги ва ундан кичик*

D) барча жавоблар тўғри


  1. Инфекцион касалликлар орасида сил леталлик окибатга олиб келувчи сабаб булиб хисобланади:

А) 1 – ўринда*

B) 5 – ўринда

C) 6 – ўринда

D) 8 – ўринда


  1. Шиллиқ нафас йўлларидан оғиз-халқумга қуйдагилар ёрдамида чиқарилади:

А) йўтал турткиси

B) бронх перистальтикаси

C) ҳилпилловчи эпителий киприкчаларининг ҳаракатланиши*

D) бокалсимон ҳужайраларнинг ҳаракатланиши


  1. Нафас йўллари шиллиғининг барча санаб ўтилган биологик фаол моддалари

вирусларга қарши, антимикроб ва паразитларга қарши ҳимояни таъминлайди, қуйидагидан ташқари:

А) интерферонлар

B) лизоцим

C) иммуноглобулинлар

D) простагландинлар*


  1. Нафас йўллари шиллиғида қуйидаги иммуноглобулинлар кўпроқ кузатилади:

А) A синф*

B) E синф

C) G синф

D) M синф


  1. Юқори ҳаво йўлларининг муҳим функцияси ҳисобланади:

А) ҳаво ўтказиш проведение воздуха

B) ҳавони кондиционирлаш (илитиш, намлаш, тозалаш)*

C) ҳавони тарқатиш, ўтказиш

D) тўғри жавоб йўқ


  1. Пастки нафас йўлларининг муҳим функцияси (7-10-тартибдаги бронхлар ва ундан майда) ҳисобланади:

А) ҳаво ўтказиш

B) ҳавони кондиционирлаш (илитиш, намлаш, тозалаш)

C) ҳавони тарқатиш*

D) барча жавоблар тўғри


  1. Шикастловчи омиллардан альвеолаларнинг асосий ҳимояланиши амалга оширилади:

А) нафас ҳаракатлари фазалари ёрдамида уларнинг чиқариб юборилиши

B)ҳилпилловчи эпителий киприкчалари ёрдамида чиқариб юборилрши

C) нейтрофиллар билан фагоцитозланиши

D) альвеоляр макрофаг ёрдамида фагоцитозланиши *


  1. Альвеолалар девори ёпишиб қолишига тўсқинлик қилади:

А) £1-антитрипсин

B) простагландин

C) сурфактант*

D) 3-5 тартибдаги бронхиолалар эластиклиги


  1. Альвеолада сурфактант синтезланади:

А) 1-тапртибли альвеолоцитлар

B) 2-тартибли альвеолоцитлар*

C) пневмоцитлар

D) бокалсимон ҳужайралар


  1. Соғлом одамлар нафас аъэоларида лимфоид тўқима жойлашади:

    1. ўпка паренхимасида

    2. щпка илдизи лимфа тугунларида

    3. бронхлар шиллиқ қаватида

    4. плеврада

А) 1 ва 2 тўғри

B) 1 ва3 тўғри

C) 1 ва 4 тўғри

D) 2 ва 3 тўғри*


  1. Кўкрак ичи лимфа тугунлари лимфоид тўқимасининг вазифаси ҳисобланади:

А) ўпкадан келадиган лимфани фильтрлаш

B) организмга зарарли омилларни тутиб қолиш,уларни фагоцитлаш ва изоляциялаш

C) иммуноглобулинлар синтезлаш

D) санаб ўтилганларнинг барчаси*


  1. Ўпка лимфа тўқимаси инкапсуляцияланмаган тўпламларининг вазифаси ҳисобланади:

А) Ёт жисмлар фагоцитози

B) иммуноглобулинлар синтези*

C) иммун жавобнинг ҳужайравий омилларини ҳосил қилиш

D) санаб ўтилганларнинг барчаси


  1. Плевра варақлари барча санаб ўтилган функцияларни бажаради, қуйидагидан ташқари:

А) тўсиқ

B) плевра ёриғида суюқликнинг капилляр қатламини тутиб туриш

C) ўпкани эластик таянчида иштирок этади

D) бронхиал артериялар тизимида бир текисда қон айланишини таъминлаш*


  1. Ўпкада газ алмашинуви амалга оширилади:

А) ўпка паренхимасида

B) ўпка бўлагида

C) ўпка ацинусида*

D) бронхиолаларда


  1. Ацинус дренажланади:

А) 12-тартибли бронх билан

B) мембранали бронх билан

C) терминал бронхиола билан*

D) респиратор бронхиола билан


  1. Респиратор бронхиола девори терминал бронхиола деворидан фарқланади:

А) альвеолаларга очилиши*

B) шиллиқ безларининг чиқарув йўллари йўқлиги

C) фарқ қилмайди

D) тўғри жавоб йўқ


  1. Нафас аъзолари сили кўпроқ булади:

А) ўткир бошланувчи касаллик

B) ўткир ости бошланувчи касаллик*

C) симптомсиз бошланувчи касаллик

D) барча жавоблар тўғри



  1. Иммунитет – бу

А) юқумли касалликларга мойиллик

B) ташқи омиллар таъсирига чидамлилик

C) ўзида генетик белгилар сақловчи тирик мавжудот ва моддалардан

ҳимояланиш хусусияти*

D) юқумли касалликларга берилувчанлик



  1. Силга қарши иммунитет қуйида санаб ўтилган омиллар ёрдамида аниқланади, қуйидагидан ташқари:

А) фагоцитоз

B) юқори сезгирликнинг секинлашган тури

C) антитела ҳосил бўлиши

D) сил микобактериясининг хусусиятлари*


  1. Тиффно синамаси нормада ташкил эиади (ЎТК-ўпканинг тириклик сиғими):

А) ЎТК 40%

B) ЎТК 50%

C) ЎТК 60%

D) ЎТК 80%*


  1. Артериал қоннинг кислород билан тўйиниши нормада ташкил этади:

А) 50%

B) 65%

C) 75%

D) 95%*


  1. Нафас аъзолари силида клиник кўриниши ва рентгенограммадаги белгилари орасидаги мослик:

А) тўлиқ мосликка эга

B) тўлиқ мослик йўқ, клиник симптоматика кўпроқ бўлади

C) тўлиқ мослик йўқ, рентгенологик ўзгаришлар кенгроқ*

D) тўғри жавоб йўқ


  1. Сил патоморфози - бу:

А) аҳолининг сил балан касалланишининг камайиши

B) инфекцион жараённинг клиник кечишм ва морфологик кўринишларининг

ўзгариши*

C) силдан ўлиш камайиши

D) аҳолининг силдан зарарланишининг камайиши



  1. Клиник кам симптомлик бўлади:

А) ўпканинг ўчоқли силида*

B) тарқалган силда

C) фиброз – кавакли силда

D) цирротик силда


3-бўлим

беморларини текшириш усуллари


  1. Оммавий туберкулиндиагностика асосий мақсади бўлиб ҳисобланади:

А) сил билан оғриган болаларни аниқлаш

B) хавф юқори гуруҳларда текшириш учун ажратиш

C) БЦЖ вакцинацияси ва ревакцинацияси учун контингентларни саралаш*

D) стационар даво учун контингентларни саралаш



  1. Қайси сил шаклида объектив усуллар ёрдамида ўзгаришлар аниқланмайди ва кам симптомлар билан кечади:

А) ўчоқли сил*

B) тарқалган сил

C) фиброз-ковакли сил

D) цирротик сил


  1. Одатда инаппероцепт кечувчи ва аҳолини ёппасига флюорографиядан ўтказгандагина аниқланади:

А) ўпка туберкулемаси*

B) яллиғланган сил

C) цирротик сил

D) бирламчи сил комплекси


  1. Санаб ўтилганларнинг барчаси сил микобактериясига текшириш учун асосий объект ҳисобланади, қуйидагидан ташқари:

А) балғам

B) бронхлар чайинди сувлари

C) ёпиқ бўшлиқлардан олинган пунктат

D) қон*

  1. 1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16


написать администратору сайта