Главная страница
Навигация по странице:

  • ҲИСОБОТ Юборилган давлат

  • Малака ошириш давомийлиги

  • Ҳисоботни тайёрловчи: Н.И. Муминова ЖАРАЁНЛАРДАН ЛАВХАЛАР

  • итчёт на повышение квалификации. Отчёт ПК. Элюрт умиди жамармасининг математика, кимё, биология ва геология фанлари бйича тказилган биринчи стипендия танлови натижаларига кра Жамарма стипендиати деб эътироф этилган збекистон республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги Жиззах давлат педагогика институти доценти,


    Скачать 1.19 Mb.
    НазваниеЭлюрт умиди жамармасининг математика, кимё, биология ва геология фанлари бйича тказилган биринчи стипендия танлови натижаларига кра Жамарма стипендиати деб эътироф этилган збекистон республикаси Олий ва рта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги Жиззах давлат педагогика институти доценти,
    Анкоритчёт на повышение квалификации
    Дата19.10.2021
    Размер1.19 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаОтчёт ПК.doc
    ТипДокументы
    #250821

    «Эл-юрт умиди» жамғармасининг математика, кимё, биология ва геология фанлари бўйича ўтказилган биринчи стипендия танлови натижаларига кўра “Жамғарма стипендиати” деб эътироф этилган Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги Жиззах давлат педагогика институти доценти, Мўминова Наргиза Исатуллаевна томонидан

    ҲИСОБОТ

    Юборилган давлат: Россия

    Шаҳар: Санкт-Петербург

    Йўналиш: Малака ошириш

    Малака ошириш ўтказилган Олийгоҳ: Россия фанлар академиясининг И.В.Гребеншиков номидаги Силикатлар кимёси институти (РФА СКИ)

    Малака ошириш давомийлиги: 2021 йил 26 сентябрдан 25 октябргача

    Барча жараёнлар режа асосида ташкил этилди. Режа асосида биринчи ўн кунликда мутахассислик фанлар бўйича И.В.Гребеншиков номидаги Силикатлар кимёси институтида малака ошириш жараёнини ўтади. Жараёнлар институт профессор ўқитувчилари томонидан ташкил этилди. Жараёнлар якуни бўйича якуний атестатция ўтказилди ва унинг натижаларига кўра И.В.Гребеншиков номидаги Силикатлар кимёси институти гувохномаси топширилди. Режа асосида ўқувлардан ташқари шаҳарнинг кўркам жойларига саёҳатлар ташкил этиб борилди.

    Қуйида режа асосида малака ошириш жараёнлари ва ўтказилган саёҳатлар бўйича қисқача кунлик ҳисобот ва таьсуротларни илова қилинади.
    Сана: 27.09.2021 й.

    РФА СКИнинг ноорганик синтез лабораторияси ҳамда илмий тадқиқот ишлари билан танишиш. РФА СКИ илмий кутубхонаси ҳамда аспирантура бўлими билан танишиш. Шунингдек менга зарур ўқув қўлланмалар, тарқатма материаллар, компютер ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминланди, ҳамда илмий асбоб-ускуналар, реактивлар, лабораториялардан фойдаланиш учун шароит яратиб берилди.
    Сана: 30.09.2021 й.

    РФА СКИнинг ноорганик синтез лабораторияси ўқув хонасида лектор — д.х.н., проф. Ольга Алексеевна Шилова томонидан «Основы золь-гель технологии микро- и наноматериалов: общие представления, классификация материалов, прекурсоры и процессы, лежащие в основе золь-гель синтеза» мавзусида маъруза дарси ўтилди. Дарс давомида нанозаррачалар ва уларнинг структураси, золь гель технология ва нанотехнология, структурали золь-суюқликларнинг ҳамда уч ўлчамнингли кластер-гелнинг ҳосил бўлиш кимёси, золь, гель ва ксерогелларнинг фрактал обектлари, органик ва ноорганик нанокомпозитлар ҳақида батафсил ёритиб брилди.
    Сана: 04.10.2021 й.

    РФА СКИнинг ноорганик синтез лабораторияси 105 хонасида қаттиқ холдаги золь гель намуналарини ИК фурье спектроскопия анализ усулларини амалда бажардим. Бунда таққослаш намунаси сифатида калий бромид тузи 1 соат давомида ШСВ-65/5,0 русумли ввакумли қуритиш шкафида 9 Т/мин тезликда 200° С иссиқликда қуритилди ва 15-20 мин давомида майдаланди. 300 мг тузни улчаб олиб ввакумли пресс (10 тонна) прибор орқали таблетка ясалди. Шунингдек 298 мг калий бромид тузига 2 мг золь-гель (жами 300 мг) намунаси хам ввакумли пресс прибор орқали таблетка ясалди ва икала таблеткалар ФСМ 2202 фурье-спектрометр ёрдамида эгрилар олинди.
    Сана: 07.10.2021 й.

    РФА СКИнинг ноорганик синтез лабораторияси ўқув хонасида лектор — д.х.н., проф. Ольга Алексеевна Шилова томонидан «Общие представления о теории фракталов и морфогенеза для химиков-неоргаников: иерархически оганзованная структура продуктов золь-гель синтеза, общие представления о теории морфогенеза и узорах Тьюринга (на примере структуры и морфологии продуктов жидкофазного неорганического синтеза)» мавзусида маъруза дарси ўтилди. Дарс давомида золь гель системаларнинг фроктал обектлари, геометрик фракталлар, морфогенлар уларнинг ректив қобилиятлари, структурали золь-суюқликларнинг ҳамда уч ўлчамнингли кластер-гелнинг ҳосил бўлиш кимёси, золь, гель ва ксерогелларнинг фрактал обектлари ҳақида батафсил ёритиб брилди.
    Сана: 11.10.2021 й.

    РФА СКИнинг ноорганик синтез лабораторияси 105 хонасида ДТА анализ усулларини амалда бажардим. Бунда золь гель намуналарини юқори температурада чидамлилигини текшириш мақсадида қиздириш печида 100°С да ошириб кузатиб борилди ва максимал 500°С гача қиздирилди. Золь гель намуналари юқори температурада чидамлилигига амн бўлгандан сўнг янги намунадан 198 мг олиниб 100 минут давомида ШСВ-65/5,0 русумли дериватограф приборида 1000° С иссиқликда анализ қилинди. Барча эгрилар компютерда қайд қилиб борилди. Приборни совиши учун 10-12 соат вақт кераклиги сабабли, приборда бир кунда фақат битта намунани аниқлаш имконини беради.
    Сана: 14.10.2021 й.

    РФА СКИнинг ноорганик синтез лабораторияси ўқув хонасида лектор — д.х.н., проф. О.Ю. Голубева томонидан «Гидротермальный синтез неорганических материалов» мавзусида маъруза дарси ўтилди. Дарс давомида: Гидротермал синтез усули, яъни метод асослари, қисқача ривожланиш тарихи; гидротермал синтез параметрларининг хоссаларга олинган маҳсулотларнинг таъсири; бир вақтда гидротермал синтез усули ултратовуш орқали таъсири; сувли ритмаларга ултратовуш ҳаракатлар хусусиятлари ва ечимлари, ушбу усулдан фойдаланиб ўтказилган тажрибалар натижалари таҳлил қилиш тўғрисида батафсил ёритиб брилди.
    Сана: 18.10.2021 й.

    Санкт-Петербург давлат технологик униврситети қошидаги Инжиниринг марказининг 9-корпус, 1-этаж, №4 Лаборатория хонасида Rigaku Corporation, SmartLab 3 русумли рентгеновский дифрактометрда анализ усулларини амалда бажардим. Бунда золь гель намуналари (максимал 6та)ни кукун холатга келтириб, махсус 1,5-2 см диаметрли шаша подставкасига 1,5-2 мм қалинликда ёйилади ва дифрактометрга жойланади. Намуна компютер программасида улчовлари белгиланиб натижалари қайд қилиб борилди. Золь гельнинг Ti ва Sn таркибли намуналарини 80° бурчак остида 40 мин вақт давомида анализ қилинди. Олинган натижалар OriginPro дастури ёрдамида эгрилар чизиб тахлил қилинди.
    Сана: 22.10.2021 й.

    РФА СКИнинг ноорганик синтез лабораторияси ўқув хонасида лектор — д.х.н., проф. Ольга Алексеевна Шилова томонидан «Общие представления о структурах «ядро-оболочка», полученных химическим синтезом мавзусида маъруза дарси ўтилди. Дарс давомида: Атом ядроларининг асосий хоссалари, ва боғланиш энергиялари, ядроларнинг ўлчами ва шакли, атом ядроларининг таркиби, барқарор ядролар ва радиоактивлик, элементлар ва изотопларнинг тарқалиши, ядроларнинг боғланиш енергиялари, масса бирликлари ва парчаланиш энергиялари, реакциялар ва заррачаларни ажратиш тўғрисида батафсил ёритиб брилди.
    Ҳисоботни тайёрловчи: Н.И. Муминова
    ЖАРАЁНЛАРДАН ЛАВХАЛАР:




    написать администратору сайта