тгкдфтшыр. Iq nurlanish Инсон организмига таъсири
Скачать 15.22 Kb.
|
IQ nurlanish: Инсон организмига таъсири. ИҚ- инсон цивилизациясининг дастлабки даврлариданоқ техноген йўл билан табиатда вужудга келиб, инсон фаолиятида қўлланила бошлаган нурлардан биридир. Шу кунга қадар ИҚ нурларнинг инсон организмига салбий оқибатлари аниқланилмаган. ИҚ нурланиш ёки иссиқлик нурланиши бу иссиқлик тарқалишининг бир тури бўлиб, иссиқ печ, қуёш ёки иссиқлик батериялари орқали сезишимиз мумкин. У УБ ва рентген нурлари билан хеч қандай ўҳшашлик жихатларини намоён қилмайди. Хозирги кунда ИҚ нурланишлар тиббиёт соҳасида (Жарроҳлик, стоматология, физиотерапия) ўзнинг хавфсизлиги ва организм учун ижобий таъсирлари сабабли жуда кенг қўлланилмоқда. ИҚ нурланиш бу нурланиш мабаъи ва жисм ўртасидаги хаво қатлами хароратини ўзгартирмасдан жисм ҳароратини ошириши мумкин бўлган энергия туридир. ИҚ нурланишни хосил қилиш технологияси бир мунча мураккаб туюлсада, унинг организмга таъсир асослари оддийдир. ИҚ нурланишлар организмга, мушаклар ва тўқималарга чуқур кириб боради. Бунинг натижасида 3 та асосий эффектга эришилади- тана ҳароратини ортиши, юрак ритмини ортиши ва зарарли моддаларнинг органимдан чиқиши. Биринчи эффект- тана ҳароратини ортиши. 15-30 минут вақт давомидаги нурланиш таъсирида теридаги ҳарорат 40°C га тананинг ички ҳарорати 38°C гача кўтарилади.Танадаги ҳароратни ортиши сунний қизишни вужудга келтириб, оргнаизм иммун тизимини стимуллайди, бунинг натижасида лейкоцитлар, антителалар ва интерферон (антиврус оқсили) ишлаб чиқилади. Иккинчи эффект- юрак қон -томир тизими янада фаолроқ ишлай бошлайди, қон тана бўйлаб тезроқ ҳаракатланади, натижада тана тўқималари учун зарур бўлган озуқа моддалар ва кислород етказиб берилиши фаоллашади, тўқималардаги токсинлар ва қолдиқ маҳсулотларнинг чиқиши тезлашади. Учунчи эффект- организмда ИҚ нурланиш таъсирида детоксикацияси жараёни кузатилади. Юқорида айтиб ўтилган терлаш ва қон айланишининг тезлашидан ташқари ИҚ нурланиш ёғ ҳужайралари ва тўқималаридаги токсинларни нейтраллаш хусусиятини ҳам номоён қилади. ИҚ технология -бу танамиздаги токсинларни чиқариб ташлашнинг энг оптимал усули бўлиб, уларни мунтазам қўллаш орқали ёғ тўқималарини тозалаш ва организмни оптимал даражада ишлашга мажбур қилишимиз мумкин. Кўпинча ИҚ нурланишлар нафақат ишлаб чиқариш ёки тиббиётда балки, маиший фаолиятда ҳам иқтисодий жиҳатдан самарали ва хавфсизлигига кўра кенг қўлланилади. ИҚ нурланишлар қисқа тўлқинли (λ = 0,74 дан 2,5 мкм – иситиш элементиниг ҳарорати 800°С гача), ўрта тўлқинли (λ = 2,5 мкм дан 50 мкм – иситиш элементиниг ҳарорати 600°С гача) ва узун тўлқин (λ = 50 мкм дан 2000 мкм – иситиш элементиниг ҳарорати 300°С гача) узунлигида бўлиши мумкин. Қисқа ва ўрта тўлқин узунлигидаги нурланишлар иссиқлик оқимининг катта интенсивликка эга бўлишлиги билан ҳарактерланади ва агрессив хисобланади. Қисқа тўлқинли ИҚ нурланиш узун тўлқинли ИҚ дан фарқли равишда нурлантириш соҳасида қизаришларни вужудга келтиради. Бунинг сабаби шундаки капиляр қон томирлари кенгаяди, қон айланиши тезлашади ва тезда ушбу соҳаларда куйиш кузатилади. Шу каби қисқа тўлқинли ИҚ нурланишлар таъсирида кўриш органларида котарактани ҳам кузатиш мумкин. Қисқа тўлқинли ИҚ лар қўлланилганда этибор берилиши зарур холат бу нурлатгичгача бўлган масофа ва нурланиш таъсири остида бўлишлик вақти ҳисобланади. Яшаш ва жамоат жойларида λ = 50 дан 2000 мкм гача бўлган тўлқин узунлигидаги нурларни қўллаш мақул ҳисобланади. Узун тўлқинлар организмга чуқур кириб боради ва уларда максимал ҳароратни хосил қилади. физиотерапия ИҚ нурланишларни қўлланилиши айнан ушбу жараёнга асосланади. ИҚ нурланишларни зарурий ҳарактеристикаси бу уларнинг тўлқин узунлиги(частотаси) хисобланади.Россиялик мутахассислар фикрича узатилаётган ИҚ нурланишлар тўлқин узунлиги инсон организмида вужудга келувчи нурланишлар ТУ билан бир хил бўлганда уларни организмга таъсири ижобий бўлишлигини таъкидалашади. Чунки айнан шу холатда “Резонанс ютилиш” ходисаси рўй беради. Инсон танасининг нурланиш интенсивлиги 70 дан 200 мкм, максимал нурланиш диапазони 90 дан 115 мкм гача бўлади. |