Ўқув режасига тушунтириш хати
Мазкур ўқув дастури Энергетика соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш бўйича мутахассисларни тайёрлаш учун мўлжалланган. Ўқув режасидаги модулларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш “Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамияти томонидан амалга оширилади. Мазкур курснинг ўқув режа асосида ишчи ўқув режаси тузилади ва Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти Кенгашида тасдиқланади. Ўқув режада кўрсатилган мавзуларнинг соатлар миқдори талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Эҳтиёжларни ҳисобга олиб, ишчи ўқув режа соатларини 15% гача ўзгартиришга рухсат берилади. Мазкур ўқув режа “Электрчилангар” (қуёш ва шамол электр станцияларида) қисқа муддатли ўқув курси учун мўлжалланган бўлиб, “Электрчилангар” профессионал стандарти асосида ишлаб чиқилди. Ўқув модулларининг мазмуни ва ажратилган соатлар ҳажмини белгилашда “Электрчилангар” касбининг профессионал стандартидаги зарурий билимлар ва амалий кўникмаларга асосланилди. Ўқув модулларига қўйилган талаблар бўйича тингловчилар тайёргарлигини баҳолашда амалий имтиҳон, топширди/топширмади ва тест синови усулларидан фойдаланилади. Ўқув модуллари бўйича назорат шаклларидан муваффақиятли ўтган ўқувчиларга якуний аттестацияни топширишга рухсат этилади. Якуний аттестацияда тингловчилар билим, кўникма ва малакаларининг якуний назорати амалий топшириқлар асосида амалга оширилади. Якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади. Келгусида мазкур ўқув дастурига меҳнат бозори ҳамда иш берувчи ташкилот, корхоналарнинг талабига асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
КИРИШ
Мазкур курсни ташкил этишдан асосий мақсад меҳнат бозори талабларига мос келадиган малакали ишчи кадрларни тайёрлаш, ўқитиш натижаларини баҳолаш, хорижий илғор тажрибаларни жорий этишнинг самарали механизмини яратишдир. 1. ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ Қисқа муддатли Электрчилангар (қуёш ва шамол электр станцияларида) ўқув курси қуёш ва шамол электр станцияларида электр жихозлари ва ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажарувчи шахслар учун мўлжалланган. 2. ТИНГЛОВЧИЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРИШ НАТИЖАЛАРИГА ТАЛАБЛАР
Электрчилангар (қуёш ва шамол электр станцияларида) курси бўйича ўзлаштириш натижасида тингловчи қуйидаги касбий компетенсияларга эга бўлиши лозим:
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларида хавфсиз иш ўринларини ташкил қилиш (меҳнат муҳофазаси,);
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатишда майдон параметрларини аниқлаш;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини таъмирлаш ишларида қўлланиладиган асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланиш;
- назорат ўлчов асбобларини текшириш ва тизимдаги камчиликларни бартараф этиш
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда замонавий технологияларни қўллаш;
- феп ларга асосланган он-грид, офф-грид ва гибрид тизимларга хизмат кўрсатиш;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмалари ва элементларини ўрнатиш, таъмирлаш ишлари сифатини назорат қилиш.
2.1. Билиши лозим:
- қуёш ва шамол энергетик қурилмалари элементларини ўрнатиш ва таъмирлаш усулларини;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш бўйича давлат стандартларини;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва тизимга улаш ишлари бўйича лойихавий ечимларни ўзлаштириш тўғрисидаги билимларни;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлаш ишларида ишлатиладиган асбоб-ускуналардан тўғри фойдаланишни;
- асбоб-ускуналар билан ишлаганда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларини;
- ўрнатилган қуёш ва шамол энергетик қурилмалари асосидаги тизимларини ишга туширишни;
- он-грид, гибрид фотоэлектрик тизимларни мавжуд тизим билан хавфсиз интеграллаш;
- автоном қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатишда замонавий жиҳозлар ва технологиялар.
2.2. Кўникмаларига эга бўлиши лозим:
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини бажаришда ускуна, феб, қурилма, электр жиҳозларини, кабелларни ўрнатиш қоидалари талабларига риоя қилиш;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлаш ишлари ёрдамчи механизмларни, назорат ўлчов асбобларини ишлатиш;
- қуёш ва ашмол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлаш асбоб-ускуналари билан ишлаганда меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ва таъмирлашда бажарилган ишлар ҳажми ва материаллар сарфини ҳисоблаш;
- феп ларга асосланган он-грид, офф-грид ва гибрид тизимларни ўранатиш ва мавжуд тизимга интеграллаш;
- қуёш ва шамол энергетик қурилмаларини ўрнатиш ишларида аниқланган камчиликларини бартараф этиш 3. ЎҚУВ МОДУЛЛАРИ МАЗМУНИ
1.0.КАСБИЙ БЛОК
1.1.модул. “МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ ВА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ” №
| Модул (фан) бўлимлар ва мавзулар номлари
| Таълим мазмуни (назарий ва амалий машғулотлар мавзулари), қўлланиладиган таълим технологиялари ва тавсия этилган адабиётлар
| 1
| 2
| 3
| 1
| Ўқитиш натижалари
| Тингловчиларда иш жараёнида техник ускуна, жиҳоз ва қурилмалар билан ишлашда кузатиладиган хавфсизлик техникаси, меҳнат муҳофазаси, ёнғин хафсизлиги, санитария гигиена қоидалари тўғрисида кўникмаларга эга бўладилар
| 2
| Назарий машғулотлар
|
| 1-мавзу: Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси. Хавфсиз меҳнат шароитини яратиш. Бахциз ходисалар.
| Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси тўғрисида умумий тушунча. Хавфсиз меҳнат шароитини яратиш тадбирлари. Касб касалликлари. Йўриқномалар. Меҳнат хавфсизлиги қоидалари бузилганда жавобгарлик турлари. Бахциз ҳодиса турлари. Бахциз ҳодисаларнинг олдини олиш чора-тадбирлари.
|
| 2-мавзу: Электр хавфсизлиги асослар. Сиқилган газ ва босим остида ишлайдиган идишлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари
| Электр токининг инсонга таъсири. Электрдан жароҳатланиш сабабларини тахлил этиш. Электрдан ҳимояланиш тадбирлари. Сиқилган газ ҳақида умумий тушунча. Босим остида ишлайдиган идишлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари.
|
| 3-мавзу. Ишлаб чиқариш санитарияси. Шовқин ва тебраниш.
| Санитария талаблари ва меҳнат шароити. Меҳнат гигиенаси меъёрлари. Қурилиш майдонида санитария-маиший шароитларни яратиш. Микроиқлим кўрсаткичлари. Шовқин ва тебранишнинг инсон организмига таъсири. Шовқин ва тебранишларнинг зарарли таъсирларидан шахсий ва жамоавий ҳимояланиш.
| 3
| Амалий машғулотлар
|
| 1-мавзу. Асосий ва қўшимча жихозларни ўрнатишда хавфсиз иш ўрнини ташкил қилиш
| Хавфсизлик қоидалари асосида асосий ва қўшимча жиҳозларни ўрнатиш, монтаж қилиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш
|
| 2-мавзу. Электр ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари асосида ишларни кетма-кет бажариш.
| Бахциз ходисалар далолатномаси Н-1 шаклни тўлдириш. Босим остидаги идишларга қўйиладиган талабларни ўрганиш. ток
|
| 3-мавзу. Бахциз ҳодисалар содир бўлганида биринчи ёрдам кўрсатиш
| Электр токидан шикастланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш. Авария ва носозликларда биринчи ёрдам ва шахсни қутқариш ишларини ташкиллаштириш
| 4
| Қўлланиладиган таълим технологиялари
| Маърузалар, дидактик материаллар, тақдимотлар. Кичик гуруҳларда ишлаш, индивидуал топшириқ бажариш. Визуал кузатиш.
| 5
| Ўқитиш натижаларини бахолаш усули, шакли
| Тест синовлари/ Амалий ёки топширди/топширмади
| 6
| Модулнинг моддий-техник таъминоти
| АКТ воситалари билан жиҳозланган аудитория. Ташкил қилинган хавфсизлик бурчаклари
| 7
| Тавсия этиладиган адабиётлар, интернет манбалар ва қўшимча адабиётлар рўйхати
| 1. Ш.А.Ҳабибуллаев “Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги”. Ўқув қўлланма.“Зухра барака бизнес” МЧЖ. Тошкент, 2019 й.
2. Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси. Т. “Меҳнат”, 2014 йил Интернет манбалари:
http://www.ziyonet..uz/technics
http://www.ref.uz
http://www.sau.uz
http://www.tdtu.uz
http://www.timi.uz
https://arxiv.uz/
http:// www. audi.de
http:// www.bmw.de
|
1.2-модул. ЭЛЕКТРОТЕХНИКА
№
| Модул (фан) бўлимлар ва мавзулар номлари
| Таълим мазмуни (назарий ва амалий машғулотлар мавзулари), қўлланиладиган таълим технологиялари ва тавсия этилган адабиётлар
| 1
| 2
| 3
| 1
| Ўқитиш натижалари
| Электр аппаратлар, жиҳозлар, ўлчов ва электрон асбобларнинг техник тавсифини, электр схемалар ҳисобларини бажаришни, электр ўлчов асбобларидан тўғри фойдаланишни, электр асбоблар ва жиҳозларнинг нуқсонларини аниқлаш ва уларни таъмирлаш кўникмаларига эга бўлади.
| 2
| Назарий машғулотлар
| 1-мавзу.Электротехника асослари.
| Электр майдони. Кучланиш. Конденсаторлар. Диэлектрик материаллар. Кирхгоф ва Ом қонунлари. Ом қонунининг қўлланилиши. Кирхгофнинг биринчи қонуни. Кирхгофнинг иккинчи қонуни
| 2-мавзу. Ўзгармас ток
электр занжирлари
| Электр занжирлари тўғрисида умумий
маълумот. Электр токи. Электр занжирларнинг асосий элементлари. Ўзгармас ток электр занжирлари ҳисобининг асослари. ЭЮК манбаи битта бўлган электр занжирлар. ЭЮК манбаи бир нечта бўлган электр занжирлар
| 3-мавзу. Ўзгарувчан ток
электр занжирлари
| Электр занжирлари тўғрисида умумий
маълумот. Электр токи ва ўзгарувчан
токнинг йўналиши, катталиги. Ом қонуни, ўтказгич қаршилигининг температурага боғлиқлиги. Ўзгарувчан ва даврий ўзгарувчан ток
| 3
| Амалий машғулотлар
| 1-мавзу. Оддий ва мураккаб электр занжирларини хисоблаш
| Оддий ва мураккаб электр занжирлар ҳисоблаш усуллари. Кетма-кет ва параллел уланган электр занжирларини хисоблаш. Аралаш уланган электр занжирларини хисоблаш. Манбалардаги электр юритувчи кучни аниқлаш.
| 2-мавзу. Бир ва уч фазали
ўзгарувчан ток электр занжирларини хисоблаш
| Бир ва уч фазали ўзгарувчан ток занжирини хисоблаш. Актив, индуктив ва сиғим қаршиликлари. Индуктив қаршиликли занжир. Сиғим қаршиликли занжир. Ўзгарувчан ток занжирларини ҳисоблаш, уларнинг катталиклари. Генератор ва истимолчи чўлғамларни юлдуз усулида улаш
| 3--мавзу. Ток, кучланиш ва қувватни ўлчаш
| Электр токини ўлчаш. Қувват ва электр энергияни ўлчаш. Реактив қувватни ўлчаш. Ноелектрик катталикларни электр ўлчаш асбоблари ёрдамида ўлчаш
| 4
| Қўлланиладиган таълим технологиялари
| Муаммоли маърузалар, дидактик материаллар, презентациялар. Кичик гуруҳларда ишлаш, индивидуал топшириқ бажариш. Визуал кузатиш.
| 5
| Модулнинг моддий-техник таъминоти
| Электротехникага асосланган махсус хона ёки аудитория
| 6
| Ўқитиш натижаларини баҳолаш усули, шакли
| Тест синови/Амалий имтихон
| 7
| Тавсия этиладиган адабиётлар, интернет манбалар ва қўшимча адабиётлар рўйхати
| М.Т.Турдиев “Электротехника ва электроника асослари”. Т. “Ўқитувчи” 2016 й А.И.Хонбоев, Н.А.Хонбоев “Умумий электротехника ва электроника асослари”. “Ўзбекистон” 2012 й
Интернет манбалари:
http://elektrika-24. narod. ru/publ/teorija/ehlektrik/5-1-0-28
2. http://cable-plus. ru/arcticles/2077-elektrik-i-elektromonter. html
3. https://pandia. ru/text/80/172/13484. php
4. http://window. edu. ru/catalog/pdf2txt/717/51717/25393
5. www. gubkin. Uz
| |