Главная страница
Навигация по странице:

  • Жараённи афсуски орқага қайтаришнинг иложи йўқ

  • Жигар циррози сабаблари

  • Ўртача миқдорда учрайдиган сабаблар

  • Дастлабки босқичдаги жигар циррози аломатлари

  • Охирги босқичлардаги жигар циррози касаллиги белгилари

  • Жигар циррозида одам танасидаги ўзгаришлар.

  • Учеба. ЖИГАР ЦИРРОЗИ. Жигар циррози аломатлари андай намоён блади Касалликнинг давоси борми Жигар циррози


    Скачать 87.96 Kb.
    НазваниеЖигар циррози аломатлари андай намоён блади Касалликнинг давоси борми Жигар циррози
    АнкорУчеба
    Дата25.02.2022
    Размер87.96 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаЖИГАР ЦИРРОЗИ.docx
    ТипДокументы
    #373583

    ЖИГАР ЦИРРОЗИ АЛОМАТЛАРИ ҚАНДАЙ НАМОЁН БЎЛАДИ? КАСАЛЛИКНИНГ ДАВОСИ БОРМИ?

    Жигар циррози – бу сурункали касаллик, вақт ўтган сари аъзо тўқимаси қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларга учраб, емирилиб боради. Емирилган ҳужайралар ўрнини чандиқ бириктирувчи тўқима эгаллайди. Шу тариқа аста-секинлик билан жигар ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатга тушиб қолади.

    Бу хасталик бемор одамга дастлабки босқичларда сезиларли ноқулайликлар туғдиради, охирги босқичларда эса оғир ўлимга олиб келади. Жараённи афсуски орқага қайтаришнинг иложи йўқ, лекин сифатли ва ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам касалликнинг ривожланишини тўхтатиб туришнинг иложиси бор.

    Жигар циррози сабаблари

    Хасталикни келтириб чиқарадиган асосий сабаблар қуйидагилар.

    • Вирусли гепатит , турли тахминларга кўра, 10-24% ҳолларда жигар патологияси шаклланишига олиб келади. Гепатитнинг Б , C , Д каби турлари ва янги аниқланган гепатит Г ҳам бу касалликни чақиради; Айниқса гепатит C узоқ муддат белгиларсиз кечиши, шу сабабли кеч аниқланиши туфайли хавфлидир. 97 % ҳолатларда бу касаллик узоқ муддат кечиб циррозга олиб келади.

    • 10 йил ва ундан кўпроқ муддат давомида катта миқдордаги спиртли ичимликларни истеъмол қилиш. Ичкиликнинг бирон бир турига боғлиқлик йўқ, асосий омил – бу таркибида этил спиртининг мавжудлиги ва унинг организмга мунтазам равишда тушиб туриши.

    Ўртача миқдорда учрайдиган сабаблар

    • Иммун тизимининг бузилиши. Кўпчилик аутоиммун касалликлар циррознинг ривожланишига олиб келади;

    • Ўт йўлларнинг турли касалликлари, шу жумладан буйракдан ташқаридаги обструкция, ўт-тош касаллиги ва бошланғич склерозли холангит. Бунда кўпинча ўт йўлларини ўтказувчанлиги бузилади, ўт суюқлиги туриб қолиб, димланади ва аъзога заҳарли таъсир кўрсатади. Ўт йўллари ўтказувчанлиги бузилганда 3 ойдан 18 ойгача бўлган муддатларда хасталик ривожланади.

    • Портал гипертензия

    • Жигарда қон айланиши бузилиши ва веноз қон туриб қолиши (димланиши) ёхуд Бадди-Киарри синдроми ҳам сабаб бўлади.

    Дастлабки босқичдаги жигар циррози аломатлари

    Ҳар доим ҳам циррознинг илк босқичларида, касаллик белгиларига қараб ташхис қўйишнинг иложи йўқ. Чунки 20 % ҳолатларда хасталик латент (яширин) кўринишда кечади ва ўзини ҳеч қандай намоён қилмайди. Шундай бўлса ҳам қолган 60% беморларда хасталик ўзини илк босқичларда намоён қилади ва ташхис қўйишга имкон беради.

    Жигар циррози аломатлари ичида қуйидагилари хасталик ҳақида олдиндан огоҳлантиради.

    • Баъзи-баъзида ўнг қовурғалар остида пайдо бўладиган оғриқ. Оғриқ кўпинча жисмоний зўриқишдан ёки қовурилган, ёғли таомлар ва алкагол истеъмолидан кейин кучаяди.

    • Оғизда аччиқ таъм ва қуруқлик ҳисси пайдо бўлиши, айниқса тонг вақтида.

    • Одамни сурункали ич кетиши ва кучли қорин дам бўлиши (метеоризм) безовта қилади

    • Бемор бирмунча вазн йўқотади, тажанг ва тез чарчайдиган бўлиб қолади.

    • Касалликнинг баъзи формалари, масалан постнекротик цирроз дасталабки босқични ўзидаёқ яққол аломат тери сариқлигини чақиради.

    Айрим ҳолларда хасталик дарров ўткир кўринишда, ҳеч қандай аломатларсиз бошланади.



    Охирги босқичлардаги жигар циррози касаллиги белгилари

    Хасталик белгилари касаллик ривожланган сари кўпайиб яққоллашиб боради.

    • Ўнг томонда қовурғалар остида жигар оғриғи унинг капсуласи кенгайиб катталашгани, туфайли кучайиб боради. Оғриқ колик характерга эга, ўнг ёнбош худди оғирроқ бўлиб қолгандек ҳис пайдо бўлади.

    • Беморда кўпинча кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Қусганда қусиққа қон аралашиб чиқиши, меъда ва қизил ўнгачдан қон кетаётгани кўрсатади.

    • Қонда ортиқча миқдорда ўт кислоталари тўпланиб қолиш сабабли тери қичишади.



    Ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришлар содир бўлади

    • Тана вазнини йўқотиш, кучли ҳолсизликка олиб келади.

    • Мушаклар тонусини пасайиши, уларнинг атрофияси (озиқланиши бузилиши сабабли, ўз функцияларини бажара олмай қолиши)

    • Тери сарғиш рангга киради, кўчиб туша бошлайди. Яққол сариқлик жигар циррози охирги босқичи белгиларида ҳисобланади. Биринчи кўз сариқ тусга киради, сўнгра шиллиқ қаватлар охирида эса бутун тери. Сариқлик аъзо биллурибен пигментини ўзлаштира олмаслиги билан боғлиқ.

    Тери ва бармоқларда касаллик белгилари намоён бўла бошлайди

    • Ксанталезмаларнинг ҳосил бўлиши. Улар ёғдан ташкил топган доғлар, одатда юқори қовоқлар соҳасида жойлашади.

    • Бармоқлар охири қалинлашади, барабан таёқчалари шаклини олади, тирноқлари яқинидаги тери қизаради

    • Бўғимлар шишиб қолиб, оғрий бошлайди



    Жигар циррозида одам танасидаги ўзгаришлар.

    • Қориндаги вена томирлари кенгаяди. Бундай шишган веналар кўкариб киндик атрофидан ҳамма тарафга тарқалган бўлади, худди «медуза боши»га ўхшаб қолади.

    • Хасталикда гавданинг юқори қисмида, киндикдан тепароқда қизил юлдузчаларга ўхшаш тошмалар кўринади. Бу тошмалар аслида органнинг дарвоза қон айланиш тизимида гипертензия – босим ортиб кетиши сабабли ёрилиб кетган теридаги майда капиляр қон томирлардир.

    Юқоридагилар жигар циррози касаллиги белгилари ичида энг таниқлиларидан



    • Циррознинг характерли хусусияти «телангиектаз» (қизил тошма) ҳеч қачон киндик зонасидан пастроқда шаклланмайди. Бу ҳуссият уни бошқа шундай ўхшаш белгили касалликлардан фарқлашга ёрдам беради. Касалликнинг ўткир босқичида юлдузчалар каттароқ ва жуда сезиларли кўринади;

    • Буруннинг бурчаги ва кўзнинг бурчакларини ангиомалар (қизил холлар) қоплайди;

    • Қўл кафти ва камроқ оёқ кафтини қизариши.

    Қуйидаги белгилар туфайли инсон ташқи кўриниши ва ўзини тутиши беморга хос чуқур ўзгаришларга учрайди.

    • Тил шишиб , ёрқин рангга киради;

    • Эркакларда сут безлари ўса бошлайди ва жинсий органлар функциялари суссайиб атрофияга учрайди. Иккиламчи жинсий белгилар (масалан эркаклар учун характер, соқол ва туклар, қомат, овоз ва ҳк.) камаяди.

    • Астит – қорин бўшлиғида суюқлик тўпланишидир. Жигар циррозининг кеч асоратларидан бири.

    • Юз носоғлом қизил тусда. Яноқлар бўртиб чиқиб, сўлак безлари катталашган кетган.

    • Марказий нерв тизими томонидан яққол бузилишлар: Уйқусизлик, хотира сусайиши, титроқ ва атрофдагиларга бефарқлик (апатия) ривожланади.


    Жигар циррози диагностикаси.


    Бундай жиддий ташхисни шифокор беморни кенг кўламли текширувдан ўтказмасдан қўя олмайди. Аввало, бемор биокимёвий таҳлилга қон топшириши керак бўлади. Агар натижалар шифокорни хавотирга солса, у беморни чуқурроқ кўрикдан ўтказишга юборади.

    Коагулограмма қон ивиш тизимида муаммолар бор ёки йўқлигини кўрсатади. Умумий қон таҳлилида гемоглобин миқдори ўлчанади, кўпинча, жигар циррози билан оғриган беморларда гемоглобин миқдори камайган бўлади. Анемия – кам қонлик аниқланади. Бундан ташқари, лейкоцитлар ва тромбоцитлар сони сезиларли даражада камайган бўлади.

    Касалликнинг вирусли табиатини тасдиқлаш ёки инкор қилиш мақсадида, гепатит – А, Б, C, Д ва Г га текширилади. Ошқозон-ичак трактидан яширин қон кетаётганлигини текшириб кўриш учун таҳлилга нажас топширилади.

    Буйрак етишмовчилиги электролитлар ва креатин даражасида аниқланади. Жигар саратонига шубҳа туғилса, беморга алфа-фетопротеинга қон топшириши керак бўлади.

    Бундан ташқари, қорин бўшлиғининг барча аъзоларини ва органнинг портал томирларни ултратовуш текширувидан ўтказилади. Астит ва талоқнинг катталашгани аниқлаши муҳим аҳамиятга эга.

    Эзофагоскопия ёрдамида шифокор қизилўнгач ва меъданинг веналарининг варикоз кенгайиши ҳақида хулоса қилади.

    Ташхисни аниқлаштириш ва касалликнинг босқичини аниқлаш мақсадида органнинг биопсияси тайинлади. Керак бўлса, шифокор беморни жигар синтиграфиясига ёки КТ текширувига юборади.

    Жигар циррози давоси


    Даволанишга келадиган бўлсак, у ҳар бир бемор учун, ҳар бир вазиятда қатъий индивидуал равишда белгиланади. циррознинг компенсацияланган босқичидаги беморларда хасталик сабаби аниқланди ва уни бартараф этишга қарши чоралар кўрилади. Масалан гепатитга қарши дорилар тайинланади ёки алкоголизмдан қутулишига ёрдам берилади.

    Бемор аниқ бир парҳезга риоя қилиши зарур, диета таркибида етарли даражада оқсил ва углеводлар бўлиши шарт. Алкогол ва зарарли маҳсулотлар бутунлай истеъмол қилмаслик керак. Барча дори воситалари фақат шифокор тавсияси билан қўлланилади.

    Одатда, беморга физиотерапевтик воситалар, жисмоний машқлар, иссиқлик ёрдамида даволаниш тавсия этилмайди. Ҳеч бир халқ тиббиёти воситаларидан даволовчи мутахассис маслаҳатисиз фойдаланиш керак эмас.

    Агар бемор декомпенсация босқичида ёрдам сўраб мурожаат қилса, жиддий асоратлар пайдо бўлиш эҳтимоли юқорилиги сабаб у шифохонада даволанади. Ушбу даврда шифокорнинг асосий мақсади касалликнинг ривожланишининг секинлаштиришга қаратилган. Бунинг учун беморнинг аҳволига ва цирроз шакли ва босқичига қараб алоҳида схема бўйича танлаб олинган дорилар ишлатилади.

    Мутахассис томонидан гепатопротекторлар, урсодеоксиколик кислота, нитратлар ва б-адреноблокерларни тайинланиш мумкин.

    Жигар циррозини олдини олиш профлактикаси


    Цирроз – муайян профилактик чора-тадбирларга амал қилиш йўли билан олдини олиш мумкин бўлган касаллик, шу жумладан:

    • Гепатитни малакали гепатолог ёрдамида даволаш ва белгиланган терапевтик режимга риоя қилиш;

    • Дори-дармонларни ўзбошимчалик билан қабул қилишни чеклаш, зарарли саноат корхоналарида ишлашдан қочиш;

    • Витамин ва минерал комплексларни қабул қилиш;

    • Ёғли, қовурилган ва аччиқ таъмли , консерва ва ярим тайёр маҳсулотларини истеъмол қилмаслик

    • Ёмон одатлардан, айниқса, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишдан бош тортиш;

    • Гепатитнинг тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар;

    • Овқат ҳазм қилиш тизимининг эндоскопик текширувини ҳар йили ўтказиш;

    • Шахсий гигиенага риоя қилиш ва шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш;

    • Вирусли гепатит Б га қарши эмлаш.


    написать администратору сайта