ТМЗ-рус узб. Как правильно отразить в бухгалтерском учете бюджетных организаций операций по приобретению товарноматериальных запасов (тмз) в соответствии с новыми стандартами бюджетного учета
Скачать 54.37 Kb.
|
Бюджет ташкилотларининг бухгалтерия ҳисобида бюджет ҳисобининг янги стандартларига мувофиқ товар-моддий захираларни (ТМЗ) олиш бўйича операцияларни қандай тўғри акс эттириш керак? Бюджет ташкилотлари томонидан товар-моддий захираларни сотиб олиш, уларни ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича операцияларни қабул қилинган янги 2 ва 7-сонли бюджет бухгалтерия стандартларига мувофиқ батафсил тушунтириш мақсадида ушбу мақола муаллиф томонидан тайёрланган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2018 йил 10 сентябрда 125-сонли Ўзбекистон Республикаси Бюджет ҳисобининг стандарти (2-сонли БҲС) “Ягона счётлар режаси” тасдиқлаш тўғрисида буйруқ ишлаб чиқилди ва тасдиқланди ҳамда Адлия вазирлигида 2018 йил 20 октябрдаги 3078-сон билан қайд этилди. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2019 йил 20 декабрдаги 113-сонли буйруғи билан ушбу Стандартнинг кучга кириши 2020 йил январидан 2021 йил январига қолдирилди (Адлия вазирлигида 2019 йил 25 декабрда 3078-2-сон билан рўйхатга олинди). Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 12 декабрдаги 151-сонли буйруғи билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (7-сонли БҲС) “Товар-моддий захиралар”ни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи тасдиқланди ва Адлия вазирлигида 2019 йил 14 январда 3120-сон билан рўйхатдан ўтказилди. Бюджет ташкилотлари учун ушбу Стандартлар биринчи марта ишлаб чиқилганлиги ва бир қатор хусусиятларга эга бўлганлиги сабабли ушбу мақола муаллиф томонидан бюджет ташкилотларида амалдаги Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномаси (Адлия вазирлигида 2169-сон билан рўйхатга олинган) ва янги жорий этилган 2-сонли стандартнинг субсчётлари (бўлимлари ва кичик бўлимлари) бўйича бухгалтерия операцияларини таққослаш шаклида тайёрланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандартининг (7-сонли БҲС) 6-бандига мувофиқ Товар-моддий захиралар қуйидаги кўринишда бўлади: озиқ-овқат маҳсулотлари; хизмат кўрсатиш ва қурилиш материаллари; ҳарбий қурол-аслаҳалар; асосий воситалар учун эҳтиёт қисмлари; стратегик захиралар (масалан, энергия ресурс захиралари); муомалага чиқарилмаган пул белгилари; сотиш учун мўлжалланган почта инвентарлари; тугалланмаган ишлаб чиқариш, шу жумладан ўқув ва таълим материаллари ҳамда ташкилот томонидан кўрсатиладиган хизматлар (масалан, аудиторлик текшируви); сотиш учун мўлжалланган ер ёки мол-мулклар. Бунда узоқ муддатли активлар (ер, бинолар, иншоотлар, транспорт воситалари, мулкий (мутлақ) ҳуқуқлар ва бошқалар) кейинчалик сотиш ёки қайта сотиш мақсадида харид қилинган ҳолларда товар бўлиб ҳисобланади; маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий ва бошқа эҳтиёжлар учун мўлжалланган хом ашё ва материал захиралар, харид қилинган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи ва ёнилғилар, тара ва тарабоп материаллар, инвентар ва хўжалик жиҳозлари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа материаллар; қайта ишланаётган ва йиғилаётган деталлар, узеллар, тугалланмаган технологик жараёнлар ва маҳсулотлар кўринишидаги тугалланмаган ишлаб чиқаришлар; ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулотлар. Ушбу Стандартнинг 8-бандига мувофиқ товар-моддий захиралар қуйидагилар натижасида ташкилотга кирим қилинади: етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилиниши; беғараз келиб тушиши (ҳадя шартномаси бўйича); узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказилиши; ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларнинг аниқланиши; ташкилотнинг ўзида тайёрланиши; қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
|