Главная страница
Навигация по странице:

  • Mavzu bo’yicha nazorat savollari.

  • Информацион-услубий таъминот

  • Тақдимот-5. Reja 1Рельс таянч турлари ва материаллари. 2


    Скачать 386.64 Kb.
    НазваниеReja 1Рельс таянч турлари ва материаллари. 2
    Дата28.02.2022
    Размер386.64 Kb.
    Формат файлаpptx
    Имя файлаТақдимот-5.pptx
    ТипДокументы
    #377249

    Тошкент – 2020

    5-мавзу:

    Рельс ости таянчлари. Рельс таянчи турлари. Шпаллар ва уларнинг таъминланиши. Шпаллар материали ва конструкцияси.

    Reja 1. 1Рельс таянч турлари ва материаллари. 2. Ёғоч шпаллар турлари. 3. Ёғоч шпалларнинг ишлаш муддатини узайтириш учун ишлатиладиган чора тадбирлар

    Шпалларга қўйилган талаблар Шпал релс остига асос бўлиб, релсдан кучланиш қабул қилиб, балласт қатламига ўтказишга хизмат қилади. Бундан ташқари шпаллар уларга релсларни ўрнатиш учун ва йўлнинг мунтазам кенглигини таъминлаш учун хизмат қилади. Релс ости асосига шпаллардан ташқари кўприклар ва стрелкали ўтказгичларнинг шпала-бруслари, ярим шпала кўринишидаги таянчлар, яхлит плита ва рамалар ҳам киради. Шпаллар мустаҳкам, эластик, арзон ва электр токларига етарлича қаршиликка эга бўлиши керак. Шпал материали сифатида ёғоч, темир - бетон ва металл ишлатилади. Дунё амалиётида шпалларнинг асосий қисми махсус мойли антисептиклар билан шимдирилган ёғоч шпаллардан иборат. Бу шпалларнинг афзаллиги уларнинг енгиллиги, эластиклиги, енгил тайёрланиши релсларни маҳкамлаш осонлиги, ҳамда релсли занжир токларига қаршилигининг катталигидадир. Ёғоч шпалларнинг камчилиги уларнинг қисқа муддат (15-18 йил) хизмат килиши ва асосан юқори сифатли ёғоч (сосна, арча, игнабарглилар, айрим ҳолларда кедр, қарағай кабилар) сарфланишидир. Кўндаланг кесим шакли бўйича ёғоч шпаллар икки турда тайёрланади: қирқма А турдаги 4 томонидан арраланган шпаллар ва Б турдаги брусли фақат устки ва остки томони арраланган шпаллар. Бу икки турдаги шпалларнинг ҳар бири ўлчамлари бўйича 3 ҳил бўлади.

    Ёғоч шпалларнинг кўндаланг кесими

    1 турдаги шпаллар магистрал йўлларнинг бош йўлларига, II турдагилар станция ва корхоналарнинг шохобча йўлларига ва III турдагилари саноат корхоналарига мўлжалланган. Ёғоч шпалларнинг стандарт узунлиги 2750 мм бўлиб, ўта юкланган йўллар учун 2800 мм узунликда ҳам тайёрланиши мумкин. Ёғоч шпалларни чириши ёки механик емирилиши сабабли алмаштирилади. Бу холатлар бир вақтни ўзида бир бирини пайдо бўлишига олиб келади. МДХ мамлакатларида одатда шпалларни танлаб алмаштириш кенг тарқалган капитал таъмирлаш пайтидан ташқари, чунки капитал таъмирлаш пайтида шпалларни бирин кетин хаммасини алмаштирилади. Шпалларни умрини ошириш жуда катта ахамиятга эга. Уларнинг ишлаш муддатини ошириш учун бир қатор чора тадбирлар амалга оширилиши лозим, яъни: * Соғлом ёғочдан фойдаланиш, одатда қиш мавсумида; * ичигача шимилгунча сақлаб ва қуёш нурлари тушишидан сақлаган холда қуритиш; * дарс кетишини огохлантириш учун ва шимилиш чуқурлигини ошириш учун шпалани бўктиришдан олдин томонларини қиздириш керак; * ёғли антисептиклар ёрдамида завод шароитида юқори сифатта бўктириш; * йўлга қўйишдан олдин ташиш пайтида ва завод шароитида сақлаш даврида йўриқномага риоя қилган холди сақланиши лозим; * ташиш жараёнларини тўғри амалга ошириш; * механик емирилишларни олдини олиш учун, шпал прокладкаларини кенг қўллаш; * юқори сифатли балласт ишлатиш; * йўлни бўйлама сурилишини олдини олиш; * йўлга шунча шпал ётқазиш керакки, поездларнинг харакати тезлиги, харакатланувчи таркибдан тушадиган юк ва йўл тиғизлиги талаб этганидан кам бўлмаслиги лозим; * йўлни ва шпалларни жорий сақлашни юқори сифатта бажариш керак.

    Шу юқорида айтилган холатлардан энг катта этиборни антисептикларга бўктиришга ахамият бериш керак. Энг зўр антисептик бу тошкўмирли креозотли ёғ.

    Mavzu bo’yicha nazorat savollari. 1 Рельс таянч турлари ва материаллари.   2 Ёғоч шпаллар турлари.   3 Ёғоч шпалларнинг ишлаш муддатини узайтириш учун ишлатиладиган чора тадбирлар.

    Информацион-услубий таъминот

    • Ашпиз Е.С., А.М. Никонов, А.И. Гасанов и др. Железнодорожный путь: Учебник/ ФГБОУ “Учебно-методический центр по образованию на железнодорожном транспорте”. -544 с. 2013 г.
    • Железнодорожный путь. (Учебник для ВУЗов 2 изд.). Яковлева Т.Г. 2001
    • Основы устройства и расчетов железнодорожного пути. С.В. Амелина и Т.Г. Яковлевой. 1990.


    написать администратору сайта