Главная страница
Навигация по странице:

  • Маънавиятшунослик

  • КИРИШ. Кириш збекистон мустаил давлат блганига ттиз йилдан ошди


    Скачать 28.28 Kb.
    НазваниеКириш збекистон мустаил давлат блганига ттиз йилдан ошди
    Дата26.11.2022
    Размер28.28 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаКИРИШ.docx
    ТипДокументы
    #813582

    КИРИШ

    Ўзбекистон мустақил давлат бўлганига ўттиз йилдан ошди. Ўтган давр ичида бенихоят кўп ислохотлар, ишлар амалга оширилди. Барча сохаларда ўзгаришлар, ривожланиш, фаровонлик, бунёдкорлик, тинчлик, мустақилликни мустахкамлаш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилди.

    Сўнги беш йилда эса йигирма беш йилда амалга оширилмаган ишларга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада барча минтақаларда бунёдкорлик, ободончилик, маърифатпарварлик ишлари “инсон қадри улуғ” тамойили асосида амалга оширила бошлади.

    2016 йил 4 декабрда Ўзбекистонда Президентлик сайлови бўлиб ўтди. Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев муқобиллик асосидаги сайловда ғолиб чиқди. Президент сайловдан бир неча кун ўтганидан кейин Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги Қарори эълон қилинди.

    Бу ҳодиса сўз санъатига, адабиётга, маънавиятга ҳурмат белгиси эди. 2016 йил 30 декабр куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз академиклари, олимлари, зиёлилари билан учрашди. 1995 йилдан буён Ўзбекистон Фанлар академиясига сайловлар ўтказилмаёткани очиқ айтилди. Ўзбекистон Фанлар академияси тасарруфидаги кўплаб илмий тадқиқот институтлари ёпилиб кетганлиги баён килинди. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Фанлар академиясига ҳар икки йилда бир марта сайлов ўтказилиши, илмий-тадқиқот институтлари қайта тикланиши, янги олий ўқув юртлари очилишини айтиб ўтди. Бу маънавиятга ҳурмат-эътибор эди. Ўтган беш йилда мамлакатимизда Тошкент Шарқшунослик университети, Янги Ўзбекистон университети каби жами ўттиздан ортиқ олий ўқув юртлари ташкил этилди, бу илм-фанга, келажакка, маънавиятга эътиборлилик эди.

    “Тилимизда, дилимизда “Янги Ўзбекистон”, “Учинчи Ренессанс”, “Янги Ўзбекистон орзуси” каби инсон руҳиятини кўтарадиган тушунчалар пайдо бўлди ва муомалада кенг қўлланилмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда юз бераётган ижтимоий- иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва маънавий-маданий соҳалардаги ўзгаришларни мақсади, моҳияти, биринчидан инсонлар дунёқарашини ўзгартириш, миллий ғояни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилиш бўлса, иккинчидан мамалакатимиз тараққиётига масъул, ҳар томонлама ва чуқур билимга, салохиятга, интизомга эга, жисмоний соғлом, аҳлоқан пок, маънавий етук мутахасисларга улкан эҳтиёжни вужудга келтирмоқда. Тарбияни ўзагини маънавият ташкил этади. Тарбия барча даврларда ҳам энг долзарб вазифа сифатида қаралган. Тарбияланган, ватанпарвар, имон-эътиқодли, меҳр-оқибатли, ўз касбини мукаммал эгаллаган, юксак маънавиятли ва маърифатли, маданиятли шахсларсиз мамалакат тараққиётини тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун ҳам кейинги йилларда мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни янада жонлантириш учун бир неча зарурий, меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги №ПҚ-3160 сонли “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги Қарори, “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (2019 йил 29 октябрь № ЎРҚ-576), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2020 йил 29 октябрдаги Фармони “Таълим тўғрисида”ги Қонуни (2020 йил 19 майда Қонунчилик Палатаси томонидан қабул қилинган), 2021 йил 26 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавият ва ижодни қўллаб қувватлаш мақсадли жамғармасини ташкил этиш тўғрисида”ги № ПҚ-1048 сонли ҳамда “Маънавий-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4050 сонли тархий Қарорлари кабул қилинди. Бу қарорларда мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни янада жонлантириш, ривожлантириш учун аниқ вазифалар ва маблағлар манбалари кўрсатилиб, аниқлаб берилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида бу соҳадаги устувор вазифалар кўрсатиб ўтилди. Бу қарор мамлакатимиз мустақилликка эришганимиздан буён бу соҳага оид қабул қилинган барча фармон ва қарорлардан тубдан фарқ қилиши билан ҳамда вазифалар, топшириқлар эгаси, масъуллари кўрсатиб ўтилгани билан тарихий аҳамиятга эга. Республика Маънавият ва маърифат марказига қўшимча вазифлар юкланди. Илмий-тадқиқот, тарғибот-ташвиқот йўналишларидаги вазифалар кенгайтириб берилди. Қарорда Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг “Маънавият тарғиботчиси” таълим муассасаси негизида Марказ ҳузурида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш белгиланди. Шунингдек, “Таълим ташкилотларида маънавий-маърифий, маданий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича умумтаълим муассасасида ижтимоий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими ташкил этилиши кўрсатилган. Қарорда Олий таълим муассасалари ва уларнинг филиалларида талабалар сонидан қатъий назар, ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор лавозими ташкил этилади. Барча туман ва шаҳарларда 2021-2023 йилларда ташкил этиладиган “маънавият ва маърифат маскани” рўйҳати тасдиқланган.

    Президент Қарорининг тўққизинчи бандида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим тизимининг тегишли таълим йўналишлари ўқув режаларига бакалавриат босқичида “Маънавиятшунослик”, магистратура босқичида “Касбий маънавият” фанлари киритилиши кўрсатиб ўтилган.

    Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, “Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз”. Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч”, “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги, “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари ҳамда Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида таййорланди.

    Ўқув қўлланма ҳақидаги барча таклиф мулохазаларни бажони-дил қабул қиламиз ва инобатга оламиз.


    написать администратору сайта