бизнес режа. Бизнес режани тасди_лаш. Kochmas mulk savdo xizmati мчжнинг 2021 йил учун млжалланган Бизнес режасини тасдилаш хаида Молияитисод масалалари бйича олий тоифали менеджербош исобчи
Скачать 53 Kb.
|
“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖнинг 2021 йил учун мўлжалланган “Бизнес режа”сини тасдиқлаш хақида Молия-иқтисод масалалари бўйича олий тоифали менеджер-бош ҳисобчи Ж.Бегматов маърузаси “Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖнинг 2021 йил учун режалаштирилган “Бизнес режа” лойиҳасини ишлаб чиқишда 2011-2020 йилларда эришилган кўрсаткичлар таҳлили ва жорий йилда кутилаётган ўзгаришлар жумладан, 2020 йил давомида жамият тизимида ташкил этилаётган савдолар ҳажмида кутилаётган ўзгаришлар, жамиятнинг доимий ҳаражатлардан ташқари кутилаётган кўшимча ҳаражатлари хисобга олинган. Ҳаражатлар кўрсаткичларини белгилашда эса, қуйидаги омиллар ҳисобга олинди. Даромадлар ошишига мутаносиб равишда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар миқдори ҳам ошади. Жорий йилда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари асосида энг кам ойлик иш ҳақининг ортиши шунга мутаносиб равишда жамият харажатларинининг ортиши ҳам кузатилади. Бундан ташқари пул маблағларининг қадрсизланиши натижасида хизмат кўрсатувчи корхоналар иш хақи фондининг ошиши улар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг, коммунал хизматлар, ёнилғи-мойлаш воситаларининг нархи кўтарилишига сабаб бўлади. “KMSX” МЧЖ тизимида замонавий оргтехникалар, автотранспорт воситалари олиш орқали унинг техник таъминотини яхшилаб бориш лозим бўлади. Бу эса ўз навбатида жорий харажатларнинг ортишига ўз таъсирини ўтказади. Жумладан, асосий воситаларнинг эскириш харажатлари ортиши кутилади. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, жамиятнинг 2021 йил учун режалаштирилаётган “Бизнес режа”сининг асосий кўрсаткичлари қуйидаги кўринишда белгиланди. “KMSX” МЧЖнинг 2021 йилда риэлторлик хизматлари кўрсатишдан олинадиган комиссион йиғимлар (ҚҚСсиз) ҳисобига олинадиган даромадлари миқдори 2 000 000 минг сўм, шундан асосий фаолиятдан ташқари олинадиган даромадлари миқдори 100 000 минг сўм, жами даромади 2 000 000 минг сўм бўлиши режалаштирилмоқда. Жорий йилда Бизнес режада жами харажатлар минг сўмни ташкил этилиши кутилмоқда. Шу жумладан: солиқ ва мажбурий тўловлар 250 000 минг сўм, жами солиқсиз харажатлар 1 646 916 ,28 минг сўмни ташкил этади, у қуйидагиларни ўз ичига олади: -иш ҳақи фонди – 800 000 минг сўм; -телефон алоқаси ва фельдегерлик хизмати – 8 000,00 минг сўм; -уяли телефон алоқа хизмати – 3 500,00 минг сўм; -банк хизмати – 15 000,00 минг сўм; -обуна, интернет, камалак хизматлари – 8 000,00 минг сўм; -ижара ва коммунал хизматлар тўлови – 250 293,13 минг сўм; -реклама ва эълон харажатлари –250 411,22 минг сўм; -асосий воситаларнинг эскириши – 282 000,00 минг сўм; -сервис хизматлари – 15 950,00 минг сўм; -суғурта харажатлари – 5 500,00 минг сўм; -канцелярия ва хўжалик моллари харажатлари – 80 000,00 минг сўм; -ёнилғи мойлаш материаллари – 30 000,00 минг сўм; -автомашиналарни таъмирлаш (эхтиёт қисмлар) ҳаражати – 25 400,00 минг сўм; -сафар ҳаражатлари – 13 500,0 минг сўм; -ходимларнинг малакасини ошириш ва ўқитиш – 2 000,00 минг сўм; -асосий воситаларни қайта баҳолаш – 5 000,00 минг сўм; -бошка харажатлар – 10 000,00 минг сўм; -юридик хизмати– 8 500,00 минг сўм; -архив, переплет – 7 500,00 минг сўм; -ташкилий харажатлари – 4 000,00 минг сўм; -аудит хизмати –12 000,0 минг сўм; -ижтимоий маданий тадбир харажатлари –55 600,0 минг сўм; -ижарага олинган хоналарни таъмирлаш харажатлари – 25 000,0 минг сўм. Мазкур ҳолатлардан келиб чиқиб, “KMSX” МЧЖнинг 2021 йил учун режалаштирилган “Бизнес-режа”си лойихасини тасдиқлашни таклиф қиламиз. Эътиборингиз учун раҳмат! |