МЕТОДОЛОГИЯ. Шартнома_БСК_билан_мулкдор_уртасида. Турар жойнинг умумий фойдаланиладиган жойларига техник хизмат крсатиш ва коммунал хизматлар крсатиш бйича шартнома (контракт) Кейинги ринларда Бошарувчи сервис ташкилот
Скачать 27.36 Kb.
|
Турар жойнинг умумий фойдаланиладиган жойларига техник хизмат кўрсатиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш бўйича ШАРТНОМА (КОНТРАКТ) №______ Кейинги ўринларда «Бошқарувчи сервис ташкилот» деб аталувчи “Ватанпарварлар” МЧЖ директори Муротов Шухрат Бафоевич_Устав асосида иш юритувчи бир томондан, иккинчи томондан Зангиота туман ,Ватанпарвар маҳалласи, __-уй, __-хонадонда яшовчи ____________________________________кейинги ўринларда «Мулкдор» дебат аладиган мазкур шартнома (контракт)ни Ўзбекистон Республикасининг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида”ги Қонуни нормаларига асосан туздилар. I. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ: 1.Зангиота туман, Ватанпарвар маҳалласи Мирзаахмедов-80 кучаси __ уй ____ хонадонда манзилда жойлашган умумий майдони_________кв.м. бўлган сонли уй-жойнинг умумий фойдаланиладиган объектларини техник хизмат кўрсатиш учун далолатнома бўйича «Мулкдор» топширади, «Бошқарув сервис ташкилоти» эса қабул қилиб олади. 2. Техник хизмат кўрсатиладиган умумий фойдаланиладиган объектлар: Таянч ва тўсиқ конструкциялар;квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўрама) пиллапоялар; зинапоялар;лифтлар, лифтнинг шахталари ҳамда бошқа шахталар; даҳлизлар;техник қаватлар;ертўлалар;чердаклар ва томлар; уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари; уйларга туташ ҳудудлар ва бу ҳудудларнинг ташқарисида ёки ичида жойлашган ҳамда биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуна ва қурилмалар; 3. Квартиралар ичидан ўтувчи муҳандислик-техник асбоб-ускуналар ва тармоқларнинг хизмат кўрсатиш чегаралари: Жўмраккачасув қувурлари шаҳобчалари;радиаторгача иситиш тизими; газ тармоқлари, шу жумладан газ плитаси;жўмраккача иссиқсув таъминоти тармоғи. II. ТАРАФЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ 4. «Мулкдор» қуйидаги ҳуқуқларга эгадир: Мазкур шартномага мувофиқишларни тўлиқ ва сифатсиз бажарилган тақдирда, умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш суммаси қайта ҳисоблаб чиқилишини «Бошқарув сервис ташкилоти»дан талаб қилиш; ишлар «Бошқарув сервис ташкилоти» томонидан ўз вақтида бажарилмаган тақдирда, ушбу ишларни ўз кучлари билан бажариш, харажатларни эса «Бошқарув сервис ташкилоти»нинг ҳисобига ўтказиш; умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизматкўрсатишга ва кўрсатилган коммунал хизматларга йўналтирилган пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни талаб қилиш; «Бошқарув сервис ташкилоти» билан келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда, судга мурожаат қилиш. Ўз мажбуриятлари муддатида бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда «Бошқарув сервис ташкилоти» «Мулкдор»га муддати ўтказиб юборилган ҳарбир кун учун хизмат кўрсатиш ёки хизматлар қийматининг 1 фоизимиқдорида пеня тўлайди. Ундирилган пеня миқдориишлар (хизматлар)нинг умумий қийматидан ортиқ бўлиши мумкин эмас. 5. «Мулкдор» қуйидагилар мажбуриятларни ўз зиммасига олади: мазкур шартнома бўйича умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш ишлари бажарилганлиги, коммунал хизматлар кўрсатилганлиги учун ўз вақтида, бироқ ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай ҳақ тўлаш; турар жойлардан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига ҳамда турар жойлардан ва уй атрофидаги ҳудуддан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ умумий фойдаланиладиган жойлардан фойдаланиш; квартирада ёки турар жойга кириш жойларида ўрнатилган барча ўлчов приборларининг сақланиши ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, улар ишдан чиққан тақдирда бир кеча-кундуздан кечикмай «Бажаруви»га ёзма равишда хабар бериш; муҳандислик коммуникацияларини ивирситмаслик ва уларнинг олдини тўсиб қўймаслик ҳамда санитария ва ёнғинга қарши талабларга риоя қилишини таъминлаш; авария вазиятида исталган вақтда «Бошқарув сервис ташкилоти»га турар жойга кириш имкониятини бериш. 6. «Бошқарувчи сервис ташкилот» қуйидаги ҳуқуқларга эга: материаллар, энергия манбалари, ёқилғи ва ҳоказолар нархлари ошган тақдирда умумий фойдаланиладиган жойларга техник хизмат кўрсатиш учун ҳақ тўлаш тарифини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклиф билан, бироқ бир йилда бир мартадан кўп эмас, Тошкент вилояти ва Зангиота тумани ҳокимликларига мурожаат қилиш; муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўловлар суммасининг 0,5 фоизи миқдорида лекин , пеня ҳисоблаш лекин пеня миқдори умумий қарздорликнинг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги керак; «Мулкдор» билан келишмовчиликлар келиб чиққан тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш. 7. «Бошқарувчи сервис ташкилот» қуйидагиларга мажбур: турар жойдан техник фойдаланишнинг ягона қоидалари ва нормаларига риоя қилган ҳолда умумий фойдаланиладиган объектларга техник хизмат кўрсатилишини таъминлаш; умумий фойдаланиладиган жойларни, уй ички ва квартира ички муҳандислик тармоқларини (совуқ сув таъминоти, иссиқ сув таъминоти, канализация, иссиқлик тиргаклари ва тармоқлари, том ва зинапоя катаклари) зарур ҳолатда сақлашни таъминловчи мукаммал ва жорий тузатиш ишларини бажариш; коммунал хизматлар (иссиқ ва совуқ сув бериш, канализация, иситиш, газ, ахлатни чиқариш) ўз вақтида кўрсатилишида амалий ёрдам бериш; турар жойнинг ертўласига ва томига бегона шахсларнинг киришини тўсиш; иш сифатининг кафолатланган даражаси ва миқдори бузилиши муносабати билан «Бошқарув ташкилоти»нинг айби билан келиб чиққан зарарларни «Мулкдор»га қоплаш; 7.1. «Мулкдор»дан асбоб-ускуналар носозлиги тўғрисида ёзма буюртма тушганда: а) совуқ ва иссиқ сув таъминоти ва иситиш асбоб-ускуналарини 4 соатдан кечикмай тузатиш; б) томдан чаккаўтишинибир кеча-кундузда тузатиш; в) умумий фойдаланиладиган жойлардаги электр ускуналари носозлигини бир кеча-кундузда тузатиш; г) авария тугрисидаги носозликни дарҳол тузатиш; 7.2. Олдинги йил учун шартноманинг бажарилганлиги тўғрисида ҳар йили умумий йиғилишда ҳисобот бериб бориш; 7.3. «Мулкдор» учун ўз молия-хўжалик фаолиятининг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги, умумий мол-мулкни сақлаш ва таъмирлаш бўйича кўрсатилаётган хизматлар ҳамда бажарилаётган ишлар ҳақидаги, хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги, уларнинг қиймати ҳақидаги ахборотдан эркин фойдаланиш имконияти билан таъминлаши шарт. III. МАЖБУРИЙ БАДАЛЛАР МИҚДОРИ ВА УЛАРНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ 8.1.Мулкдорнинг умумий харажатлар бўйича ҳар ойлик мажбурий бадали миқдори«Бошқарувчи сервис ташкилоти» томонидан ҳар йили «Бошқарувчи сервис ташкилот»аъзолари умумий йиғилиши тасдиқлаган иш режаси ҳамдаБошқарувчи сервис ташкилоти даромадлари ва харажатларининг йиллик сметаси асосида ҳисоблаб чиқилади. Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланади. Бошқарувчи ташкилот 2 кун муддатда «Мулкдор»ни «Бошқарувчи ташкилот» аъзоларининг умумий йиғилиши тасдиқлаган ҳар ойлик мажбурий бадал миқдори ҳақида хабардор қилади. 8.2. Мулкдорларнинг ҳар ойлик мажбурий бадаллари Бошқарувчи ташкилотнинг ҳисоб рақамига жорий ойнинг 10-кунидан кечиктирмай, «Бошқарувчи ташкилот» тайёрлаган тўловнома асосида тўланади. 8.3. Йил давомида ҳар ойлик мажбурий бадаллар миқдори «Бошқарувчи ташкилот» аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига кўра ўзгартирилиши мумкин. 8.4. «Бошқарувчи ташкилот» Бошқарувчи ташкилот аъзолари умумий йиғилиши қарори билан умумий мулкни мукаммал таъмирлаш ёки умумий мулкни сақлаш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун мақсадли мажбурий йиғим белгилаши мумкин. Мақсадли йиғим «Бошқарувчи ташкилот»аъзолари умумий йиғилиши қарорида белгиланган тартибда ва муддатда тўланади. 8.5. Агар амалда қилинган умумий харажатлар умумий мулк мулкдорлари томонидан тўланган бадаллар суммасидан ошиб кетса, «Мулкдор» харажатларнинг тўланмаган суммасидаги ўз улушини «Бошқарувчи ташкилот» хабарномасини олган пайтдан бошлаб 10 кун мобайнида тўлайди. Агар умумий харажатлар бўйича амалда қилинган харажатлар умумий мулк мулкдорлари томонидан тўланган суммадан кам бўлса, маблағларнинг фойдаланилмаган қисми умумий мулкни келгусидаги таъмирлаш ишларига йўналтирилади. IV. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ 9.1.Ушбу шартнома шартларини бажариш бўйича барча эътирозларни Тарафлар ёзма тарзда расмийлаштириши ва шахсан ваколатли шахсга тилхат орқали топшириши ёки иккинчи Тарафга буюртма хат орқали етказиши керак. 9.2. Ушбу шартнома бўйича Тарафлар ўртасидаги низолар «Мулкдор» билан «Бошқарув ташкилоти» ўртасидаги музокаралар йўли билан ва ёки агар «Бошқарувчи ташкилот» – Бошқарувчи ташкилотга биттадан ортиқ уйдаги турар жой мулкдорлари бирлашган бўлса — уйдаги турар жой мулкдорлари йиғилишида ҳал қилинади, келишувга эришилмаса қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судда ҳал қилинади. V. ШАРТНОМА МУДДАТИ 10. Мазкур Шартнома 20---- йил «______» _________дан 202__йил «_____»___________гача муддатга тузилди. 10.1.Мазкур Шартнома имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. 10.2. Мазкур Шартнома шартлари,агар ушбу ўзгаришлар учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказмаса, томонларнинг келишувига биноан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. 10.3. Шартнома бир хил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тузилади. Бир нусха «Мулкдор»да иккинчи нусхаси «Бошқарув сервис ташкилоти»да қолади. VI. Тарафларнинг реквизитлари:
|