отчет по практике. 10_cон_БМСМ_совук_сув_шартномаси_2023_1. Пгуру истеъмолчиларига ичимлик ва оова суви хизматларини крсатиш бйича
Скачать 42.79 Kb.
|
П-гуруҳ истеъмолчиларига ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш бўйича 2023й. “09” Январ 22/23-сон Учқудуқ тумани Ушбу шартномани Учқудуқ тумани Навоий вилояти уй жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси “Иссиқлик манбаи” Давлат Унитар Корхонаси Учкудук филиали (кейинги ўринларда “Таъминотчи” деб аталади), 2023 йил 04-январдаги №02-22/01-11 сонли ишончнома асосида харакат қилувчи рахбари Ш.Ш.Юнусов бир томондан, Низом асосида фаолият кўрсатувчи 10-сонли БМСМ (кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб аталади) рахбари М.Умирбаева иккинчи томондан қуйидагилар ҳақида туздилар: Шартнома предмети 2023 йил учун сув етказиш ҳажми ушбу шартномага мувофиқ II гуруҳ истеъмолчиси (кейинги ўринларда “Истеъмолчи” деб юритилади) учун сув етказиб бериш 23570 (Йигирма уч минг беш юз етмиш сўм) нарх бўйича 1м3ни: 1м3 ичимлик сув учун 21000 сўм (Йигирма бир минг сўм,0 тийин) (+ҚҚС 12%), +50 сўм (махсус устама хақ)ни; 1м3 оқова сув учун 1530 сўм (Бир минг беш юз ўттиз сўм, 0 тийин) (+ҚҚС 12%), + 50 сўм (махсус устама хақ)ни ташкил қилмоқда. Шу тариқа шартноманинг умумий қиймати 5 041 466,00 сўмни (Беш миллион кирк бир мингтурт юз олтмиш олти сўм 00 тийн). ташкил қилди. Шу жумладан, бюджет маблағларидан сўм,бюджетдан ташқари маблағларидан сўм тўланиши кўзда тутилган. Истеъмолчига етказилган сув ва қабул қилинган оқова сувлар учун ҳисоб- китоблар Истеъмолчи билан (бюджет ташкилотларидан ташқари) аванс тўловлари тартибида, белгиланган муддатда тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш шарти билан ёки Таъминотчи томонидан ҳисоб варақаси (счёт-фактура)лар тақдим этиш орқали, шунингдек, бюджет ташкилотлари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий бўлинмалари орқали ўзаро ҳисоб-китоб қилишга ўтказилган маблағлар билан Таъминотчи тақдим этадиган счёт-фактуралар бўйича амалга оширилади. Таъминотчи Истеъмолчини сифатли (О‘хВ81 950:2011 давлат стандартига мувофиқ) ичимлик суви билан таъминлаш ва Истеъмолчидан оқова сувларни қабул қилиб олиш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Истеъмолчи Таъминотчига, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни кейинги ой учун, агар ҳисобида етарли миқдорда олдиндан тўлови мавжуд бўлмаса, хар ойнинг 10 санасигача 70 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Тарафлар ушбу шартноманинг ичимлик ва оқова сув хизматлари бўйича шартларини бажариш, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли қарори билан тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш Қоидалари”га (кейинчалик матнда - Қоидалар деб юритилади) риоя этиши, шунингдек, Истеъмолчи, Таъминотчи томонидан тақдим қилинган ичимлик ва оқова сув тизимига уланиш учун рухсат этувчи ҳужжатларга риоя қилиши ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланадиган махсус устама ҳақини 1м3 ичимлик сув учун 50 сўм, 1м3 оқова сув хизмати учун 50 сўм тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар. Умумий қоидалар Истеъмолчи Таъминотчи рухсати билан ва у техник имкониятларни мавжуд деб топган ҳолатларда, ўз тасарруфидаги ичимлик ва оқова сув тармоқларига, иншоот ва қурилмаларга субистеъмолчиларнинг уланишига рухсат бериш ҳуқуқига эга. Истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тўлов масалаларида пайдо бўладиган низолар Таъминотчи томонидан кўриб чиқилмайди. Агар Истеъмолчи ва унга уланган субистеъмолчи турли гуруҳ истеъмолчиларига мансуб бўлса, Таъминотчи билан шартномани Истеъмолчи ҳам, субистеъмолчи ҳам тузади ва сувни ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш ҳар иккаласи учун ҳам мажбурий ҳисобланади. Истеъмолчи (субистеъмолчи)га берилган ичимлик сув ҳажми учун тўловлар Таъминотчига, уларнинг сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичлари бўйича ва улар мансуб бўлган гуруҳ учун белгиланган тарифлар асосида тўланади. Таъминотчи билан шартнома тузган Истеъмолчи ўзи мансуб гуруҳдаги субистеъмолчиларга уланган бўлса, субистеъмолчиларга етказиб берилган сув ва чиқарилган оқова сув хизматлари учун тўловлар асосий истеъмолчи билан, у мансуб бўлган гуруҳ учун белгиланган тарифлар асосида амалга оширилади. Ўз навбатида, Истеъмолчи, ўзи ишлатган сув учун Таъминотчига амалдаги тарифлар асосида тўловларни амалга оширишда субистеъмолчиларга етказиб берилган сув ҳажмларини ҳам инобатга олган ҳолда ҳисоб-китоб қилади. Ичимлик сувдан дов-дарахтларни суғориш учун фойдаланилишига қуйидаги истисно ҳолатларда: ирригация суви бўлмаганда; таъминотчи ташкилоти қуввати мавжуд бўлганда ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тасдиқланган жадвал бўйича, фақат тунги вақтда (соат 00-00 дан соат 05-00 гача) йўл қўйилади. Ичимлик ва оқова сув хизматидан Истеъмолчи хўжалик-истеъмол, маиший эҳтиёж ва ёнғинларни ўчириш хамда технологик ва ишлаб чиқариш жараёнлари учун фойдаланади. Сувни ҳисобга олиш асбоби Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан текширилган ва тамғаланган бўлиши ва сув ўлчаш тармоғи сув таъминотчи ташкилот томонидан пломбаланиши шарт. Шунингдек, ичимлик ва оқова сувини хисобга олиш асбобини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш тартиби қонунчиликда ўрнатилган тартиб ва қоидаларга асосан амалга оширилади. Истеъмолчига ўрнатилиши лозим бўлган сув ўлчаш асбобининг шартли ўтказгичининг диаметри (калибри) ҳисоб-китоб асосида аниқланади, объектнинг максимал сув истеъмоли ва минимал сув истеъмолига текширилади ҳамда Истеъмолчи билан келишилади. Истеъмолчида сувни ҳисобга олиш асбобининг ишлаши назорат қилинганда, ўлчовларнинг техник тавсифномасида йўл қўйиладиган минимал чегарадан кам миқдорда сув истеъмол қилинган тақдирда Таъминотчи сув ўлчаш узелини амалда сарфланаётган сув ҳажмига мос, кичикроқ диаметрдаги асбобга (берилган кундан кейинги 30 календарь кун ичида) қайта жиҳозлашга кўрсатма беради. Бу кўрсатма бажарилмаган тақдирда сувдан фойдаланиш ва оқова сувларни чиқариш учун тўловлар Қоидаларнинг 87-бандининг “б” кичик бандига мувофиқ амалга оширилади. Ичимлик ва оқова сув хизматлари хўжалигининг реконструкцияси, ҳисоблаш асбобларини ишга тушириш, алмаштириш, янги субистеъмолчиларининг уланиши Истеъмолчи томонидан фақат Таъминотчи тарафидан тасдиқланган техник шартлар ва лойиҳа асосида амалга оширилиши мумкин бўлиб, улар Истеъмолчининг сўровномаси асосида, барча тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда берилади. Таъминотчидан олинган техник шартлар Истеъмолчи буюртмасига асосан, амалдаги меъёр, қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилади. Қурилган уламаларнинг ишга туширилиши Таъминотчи томонидан, Истеъмолчи ва қурилиш ташкилот вакилларининг иштирокида амалга оширилади. Ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тарифлар ва устама ҳақ миқдори ўзгарган санасидан қатъи назар, ушбу хизматлар юзасидан Истеъмолчи билан тузилган шартнома ўз кучини сақлаб қолади ва Истеъмолчи кўрсатилган хизматлар учун, янги тарифлар асосида, улар киритилган санадан эътиборан тўловларни амалга ошириши шарт. Қуйидагилар Таъминотчи билан Истеъмолчи ўртасидаги, коммунал сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш элементлари (ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлари, қурилмалари)га хизмат кўрсатиш, уларнинг техник ҳолатини сақлаш ва фойдаланиш юзасидан жавобгарлик чегаралари ҳисобланади: сув истеъмоли учун — коммунал тармоққа уланишини узиб қўювчи кириш қулфи. Кириш қулфи билан ичимлик сувга уланиш, Истеъмолчининг ички ичимлик суви тизимининг бир қисми ҳисобланади; оқова сувларни чиқариш (канализация) учун — Истеъмолчи канализация тизимининг ички қисми ҳисобланувчи, магистрал канализация тармоғига уланиш нуқтасидаги чиқарув қудуғи. Агар чиқарувчи канализация қудуғи (камераси) магистрал канализация тармоғида жойлашган бўлса, ушбу қудуқ Таъминотчи коммунал канализация тармоғининг бир қисми ҳисоблананиб, унга туташтирувчи фойдаланиш чизиғи эса Истеъмолчининг маблағи ва воситалари ҳисобидан амалга оширилади. Ш. Тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Истеъмолчининг ҳуқуқлари: Таъминотчидан, ушбу шартнома асосида, ичимлик сув ва оқова сувни чиқариш хизматларининг узлуксиз равишда ёки Истеъмолчи билан келишилган график асосида амалга оширилишини, ўз мулкига хавф туғдирмайдиган даражадаги сифат (О‘хВ81 950:2011 давлат стандартига мувофиқ) ва миқдорда ичимлик сув берилишини талаб қилиш; Таъминотчидан сувни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш, уларни белгиланган тартибда ва муддатларда назоратдан ўтказишни талаб қилиш; тегишли сифат даражасидаги ичимлик сув ва оқова сув тармоқларига хизмат кўрсатиш талабларини бажармаганлиги учун Таъминотчидан қонунчиликда ва шартнома шартларида кўрсатилган миқдорда жарима (пеня)лар тўлашни талаб қилиш; Таъминотчини шартномани бекор қилиш тўғрисида, унинг бекор қилинишидан камида 15 кун олдин огоҳлантирган ҳолда ва ушбу муддатда сув таъминоти ёки оқова сувни чиқариш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлиқ амалга оширган ҳолда шартномани бир томонлама бекор қилиш; ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ва маълумотномани шахсан ёки ўз вакили орқали бепул олиш; Таъминотчидан ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари ҳажми ва сифати, уларни амалга ошириш шартлари, тўловлар тарифи ва тартибларининг ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бепул олиш; ё) ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш бўйича хизматлар кўрсатилмаётганлиги ёки уларнинг паст сифатда эканлиги тўғрисидаги далолатнома тақдим этилгандан кейин 18 соат мобайнида Таъминотчидан носозлик ва камчиликларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги маълумотларни олиш; Санитария-эпидемиология хизмати органлари томонидан тасдиқланган амалдаги стандартларга жавоб берадиган сифатли ичимлик сув билан таъминланмаганлик (сифатсиз ичимлик сув мавжудлиги аниқланган даврдан у тегишли даражага олиб келинган вақт) учун қайта ҳисоб-китоб амалга оширилишини талаб қилиш. Истеъмолчи қуйидагиларга мажбур: шартнома шартларини бажариш; ўзларининг ҳудудида ва тасарруфида бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларининг зарур даражада қўриқланишини таъминлаш, уларнинг бузилиши, сув босиши ва музлаб қолишига йўл қўймаслик, қудуқларнинг қопқоғини муз ва қордан тозалаш, Таъминотчи томонидан ўрнатилган пломбаларнинг сақланишини назорат қилиш, ер усти сув оқимларининг қудуқлар ёнидан оқизиб юборилишини таъминлаш, ёнғин гидрантларига кириб бориш йўлакларини тирбанд қилмаслик, ёнғин гидрантлари кўрсаткичларининг ишга яроқлилигини кузатиб бориш ва мавжуд бўлган ёнғин гидрантларини ва ёнғин кранларини пломбалаш учун тақдим қилиш; турли предмет ва материалларнинг уюм бўлиб сақланишига, шунингдек ўз ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ичимлик сув, канализация тармоқлари ва қурилмалари устида ҳамда ичимлик сув ва канализация ташқи жойлашувда бўлган (кўчада ва квартал ичида) ерларда бирор-бир иншоотларни қуришга йўл қўймаслик. Амалдаги тармоқларда ўзбошимчалик билан қурилган иншоотларда авария содир бўлган тақдирда етказилган зарар учун жавобгарлик қоидани бузганнинг зиммасига юкланади; транзит коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлар ва қурилмалардаги ўзлари аниқлашган носозликлар ёки шикастланишлар ҳақида Таъминотчига зудлик билан хабар бериш; сувни ҳисобга олиш асбобларида яққол кўриниб турган носозликлар аниқланганда (шу жумладан, тамғани бутлигига шикаст етган ёки узиб ташланганлиги тўғрисидаги ҳолат бўйича ҳам) Таъминотчига унинг электрон почтаси орқали ёки унинг ягона “Са11 Магкаг! (1255)” рақамига қўнғироқ қилган ҳолда хабар бериш; шартнома доирасидаги мажбуриятларини бажариш, жорий ойнинг 23-25-санасида сувни ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини тўғри ва ўз вақтида қайд қилиб бориш, жорий ойнинг сўнгги санасигача Таъминотчига кўрсаткич маълумотларни Таъминотчининг электрон манзили ёки телефон рақами орқали ёҳуд Таъминотчи жойлашган манзилга борган ҳолда тақдим этиш ва тўловларни амалга ошириш; ё) сув сарфи ва оқова сувлар оқизилишининг шартномада белгиланган ҳажмлардан ошириб юборилишига йўл қўймаслик; субистеъмолчилардаги сув сарфини назорат қилиш ва барча турдаги сувни йўқотишлар олдини олиш бўйича чоралар кўриш; ўзига қарашли ва у хизмат кўрсатиши лозим бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлар ва қурилмалардан техник жиҳатдан самарали фойдаланишни таъминлаш; ишлаб чиқариш оқова сувларидаги ифлосланиш концентрациясини нормативдаги (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган нормативларга мувофиқ) меъёрларгача етказган ҳолда олдиндан тозаланишини таъминлаш; й) канализация тармоғига оқизиладиган оқова сувлар сифати бўйича мониторинг ўрнатиш; ўз ҳудудида жойлашган сув ўлчаш узели, коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқларида олиб бориладиган барча турдаги ишларни бажаришга бегона шахсларни киритмаслик; Таъминотчи вакилининг иштирокисиз қудуқлар (камералар) қопқоғини очишга рухсат бермаслик; м) коммунал дренаж тизими мавжуд бўлган ҳолатларда истеъмолчи ҳудудида жойлашган коммунал канализация тармоқларига ёмғир ва эриган қор сувларининг оқизилишига йўл қўймаслик (Истеъмолчига боғлиқ бўлмаган форс-мажор ҳолатларда оқизилиши бундан мустасно). Мазкур ҳуқуқбузарлик аниқланган тақдирда Таъминотчи вакили, белгиланган тартибда, Истеъмолчига нисбатан жавобгарлик чораларини белгилаш учун асос бўладиган далолатномани тузади; н) коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқларида, иншоотлар ва қурилмаларда нарядсиз ҳамда Таъминотчининг хизмат гувоҳномасисиз бирор-бир иш олиб бораётган шахслар тўғрисида ички ишлар органларига хабар бериш. Таъминотчининг ҳуқуқлари: а) Таъминотчи, Истеъмолчини 7 кун аввал ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, қуйидаги ҳолатларда сувни узатиш ва оқова сувларни қабул қилишни тўлиқ ва қисман тўхтатиши мумкин: а.а) Истеъмолчига тегишли ва унинг тасарруфида бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқлари, қурилма ва иншоотларнинг техник ҳолати қониқарсиз бўлганда ва Таъминотчи вакиллари томонидан аниқланган техник фойдаланишдаги хатоликларни бартараф этиш бўйича Таъминотчи талаблари Истеъмолчи томонидан бажарилмаганда; а.б) Таъминотчи мансабдор шахси Истеъмолчининг сувни ҳисобга олиш узели, ичимлик сув ва канализация тармоқлари, қурилмалари ва иншоотларини назорат қилиш ҳамда сувни ҳисобга олиш асбоби кўрсаткичларини қайд этиш, пломбаларни ўрнатиш мақсадида кўздан кечириш, белгиланган лимитдан кўп сарф қилинганда сув беришни мувофиқлаштириш ва Таъминотчи нарядлари бўйича бошқа ишларни бажариш учун келганда истеъмолчи томонидан асоссиз равишда киритилмаганда; а.в) Таъминотчи томонидан Истеъмолчи уланган ичимлик сув ва канализация тармоқлари ва қурилмаларида режали-огоҳлантириш тарзида таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатиш ишлари ўтказилганда, шунингдек янги абонентларни улаш ишлари амалга оширилганда; а.г) Истеъмолчи тасарруфида бўлган сув таъминоти ва канализация тизимлари ёки тармоқларига субабонентларнинг ўзбошимчалик билан улангани аниқланганда; а.д) Истеъмолчи томонидан сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари учун белгиланган муддатларда ҳақ тўланмаганда; а.е) Истеъмолчининг тасарруфида бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқларига, қурилмаларига Таъминотчидан уланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома олган субабонентларнинг тегишли тартибда уланиши рад этилганда; а.ё) Истеъмолчи томонидан шартнома шартлари бажарилмаганда ва у оқизилаётган оқова сувлар миқдори ва таркиби бўйича шартларга риоя қилмаганда. б) Таъминотчи қуйидаги ҳолатларда олдиндан хабар қилмасдан сув узатишни тўлиқ ёки қисман тўхтатишга ҳақли: б.а) Таъминотчининг электр таъминоти тўхтатилганда; б.б) табиий офатлар рўй берганда; б.в) авария ҳолатларида; б.г) ёнғин чиққан жойларга сув узатишни кўпайтиришга зарурат туғилганда. Таъминотчининг мажбуриятлари: сув таъминоти ва оқова сувни чиқариб юбориш юзасидан шартнома шартларини бажариш; ичимлик сув ва канализация тармоқларининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш; сув таъминоти узлуксизлигини таъминлаш (Истеъмолчи билан келишилган график асосида сув бериш ҳолатларидан ташқари); Узбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар (ПДС) талаби ва ичимлик сувдан махсус фойдаланиш рухсатномаларига мувофиқ оқова сувларни тозалаш ишларини ташкил қилишни таъминлаш; тармоқдаги ичимлик сув сифати мониторингини олиб бориш; Истеъмолчининг коммунал сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимларига уланган ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлари ҳамда қурилмаларининг ҳолатини ва улардан фойдаланилишини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, улардан самарали фойдаланишни ташкиллаштиришда Истеъмолчига амалий ёрдам кўрсатиш; ё) Истеъмолчидаги сувнинг беҳуда оқиб кетиши ва оқилона фойдаланилмаётганлик ҳолатларини аниқлаш, сув бериш ва ундан фойдаланишни қатъий назорат қилиш ва ҳисобга олиш; Истеъмолчига сувни ҳисобга олиш индивидуал асбобларини ўрнатиш, белгиланган тартиб ва муддатларда уларни назоратдан ўтказиб туриш; коммунал ичимлик сув ва канализация тармоқларида, иншоотлар ва қурилмаларда нарядсиз ҳамда Таъминотчининг хизмат гувоҳномасисиз бирор-бир иш олиб бораётган шахслар ҳақида ички ишлар органлари ходимларига хабар қилиш; шартнома шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолатларда Истеъмолчига пеня тўлаш; й) Истеъмолчининг шартнома шартларига риоя этмагани масаласи бўйича суд органларига мурожаат қилиш; ичимлик сув ва канализация тизимида рўй берган бузилишлар аниқланган кундан бошлаб бир сутка мобайнида уларнинг сабаблари, хизмат кўрсатишдаги тўхталиш муддатлари ва чекланишлар, шунингдек кўрсатилаётган хизмат сифатларининг ўзгариши сабаблари ҳақида Истеъмолчига ахборот бериш; ичимлик сув ва канализация хизматларини кўрсатишда рўй бериши мумкин бўлган режали тўхтатиш ва узилишлар ҳақида Истеъмолчини узилишлар бошлангунгача 10 иш кунидан кечикмай огоҳлантириш; ичимлик сувни истеъмол қилишга доир амалдаги ва янги жорий қилинган меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар билан Истеъмолчини алоқа воситалари (телефон, электрон почта) орқали хабардор қилиш; ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари тарифларидаги ўзгаришлар ҳақида улар амалда жорий қилинишидан 15 кун аввал оммавий ахборот воситалари ёки бошқа алоқа воситалари (Таъминотчининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари, расмий сайти) ёрдамида Истеъмолчини хабардор қилиш; ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун амалга оширилган тўловларнинг ҳолати, қарзларнинг йўқлиги ҳақидаги маълумотларни Истеъмолчига бепул тақдим этиш. Тарафларнинг жавобгарлиги Таъминотчи қуйидагилар юзасидан жавоб беради: Истеъмолчини меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга ҳамда мазкур шартномага мувофиқ ичимлик сув билан таъминлаш, оқова сувларни чиқариш; Истеъмолчига меъёрий-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар ҳамда қонунчилик асослари ва шартномада кўрсатилган талабларга мувофиқ (О‘хИ81 950:2011 давлат стандартига мувофиқ) сифатли ичимлик сув етказиб бериш; Истеъмолчига ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимларига уланиш учун ўз вақтида, қонуний асосланган техник шартларни тақдим этиш; сувни ҳисобга олиш индивидуал асбобларини ўз вақтида давлат назоратидан ўтказиш, белгиланган муддатларда Истеъмолчидаги сувни ҳисобга олиш асбобларининг ечиб олиниши, ўрнатилиши, кўрсаткичлари назорат қилиниши ва текширув ўтказилиши ҳақида огоҳлантириш; Истеъмолчининг мулкига етказилган моддий зарар учун қонунчиликда кўрсатилган тартибда жавоб бериш; шартнома шартлари ва ўзига юкланган мажбуриятларни бажармаганлик. Таъминотчи Истеъмолчини сув билан таъминлашда қуйидаги сабабларга кўра узилишлар бўлганлиги учун жавоб бермайди: Қоидаларнинг 129-бандида санаб ўтилган сабабларга кўра сув бериш тўлиқ ёки қисман тўхтаганда; Истеъмолчининг айбига кўра. Таъминотчи, агар сув таъминоти бўйича кўрсатилаётган хизматлар сифатининг енгиб бўлмайдиган куч ёки сув таъминоти хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома шартлари Истеъмолчи томонидан бузилганлиги туфайли содир бўлганини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда исботласа, у сифат бузилганлиги учун жавобгарликдан озод этилади. Тозалаш иншоотлари, насос станциялари қувватининг ёки коммунал сув қувурларининг сув ўтказиш қувватининг етарли эмаслиги туфайли сув таъминотида мунтазам равишда узилишлар бўлган тақдирда Таъминотчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, Истеъмолчини унга сув берилиши режалари ҳақида хабардор қилиб, алоҳида туманларга сув берилиши юзасидан жавоб беради. Шу билан бирга, Таъминотчи Истеъмолчини сув билан нормал таъминлашга тўсқинлик қилаётган сабабларни бартараф этишга доир барча зарур тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши, шунингдек сувни ҳисобга олиш асбоблари мавжуд бўлмаганда - сувни бериш соатларига мутаносиб равишда қайта ҳисоб-китоб қилиниши юзасидан жавоб беради. Истеъмолчи қуйидагилар юзасидан жавоб беради: канализация тармоғида авария бўлган тақдирда ертўла хоналарини сув босишидан сақлайдиган барча ўчирувчи қурилмаларнинг бутлиги, сақланганлиги, ишга яроқлилиги ва нормал техник ҳолатдалиги учун; Узига қарашли санитария асбоблари, канализация тармоқлари, иншоот ва қурилмаларда тамбанинг йўқлиги, ревизияларнинг зич ёпилмаслиги, носоз техник ҳолати туфайли Истеъмолчининг канализация тармоқларида ёки Таъминотчида, ичимлик сув ва канализациянинг ташқи тармоқларида авария (тиқилиб қолиш, сув босиш) содир бўлиши сабабли ертўла хоналарини сув босиши оқибатида етказилган зарар учун; Таъминотчи билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби, айланма линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ҳамда Таъминотчи томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақланиши учун; Таъминотчига ичимлик сув ва канализация тармоқлари, иншоотлари ва қурилмаларининг шикастланиши туфайли етказилган зарар учун қонунчиликда белгиланган тартибда. Сувни ҳисобга олиш асбоби ва ствол зулфинидаги пломбанинг сақланмаганлиги ва бут эмаслиги аниқланган тақдирда, сўнгги далолатнома тузилган санадан эътиборан, аммо энг кўпи билан уч ойдан ошиқ бўлмаган давр учун, тўловлар Қоидаларнинг 87-бандининг “б” кичик бандига мувофиқ амалга оширилади. Пломбаланган ёнғин зулфинлари ва гидрантларидаги пломбаларни узишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади: Таъминотчи билан келишилгандан сўнг сув таъминотининг ёнғинга қарши тизими фаолияти текширилганда ва ёнғин насослари синовдан ўтказилганда; Таъминотчини хабардор килмаган ҳолда ёнғин ўчирилганда ва ёнғин хавфсизлиги органлари томонидан ёнғинга қарши сув таъминоти тизимининг синовлари ўтказилганда. Ичимлик суви таъминотининг ёнғинга қарши тизимидан фойдаланиш тўхтатилганда истеъмолчи 24 соат мобайнида Таъминотчига пломба узилгани тўғрисида далолатнома тақдим этиши ва зулфинларни пломбалаш учун Таъминотчи вакилини чақириши шарт. Сув қувурига ўзбошимчалик билан уланган, совуқ сувни ҳисобга олиш асбобларининг бузилишига атайлаб йўл қўйган, шунингдек кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида ҳисобга олиш асбобларига ташқаридан аралашган истеъмолчилар қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгарликка тортиладилар. Сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун ҳисоблар ва тўловларнинг тартиби Истеъмолчи Таъминотчига, ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни кейинги ой учун, агар ҳисобида етарли миқдорда олдиндан тўлови мавжуд бўлмаса, хар ойнинг 10 санасига қадар 70 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш тариқасида амалга ошириши лозим. Истеъмолчи шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўламаган тақдирда тўловларнинг кечиктирилган ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Таъминотчи шартнома шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажара олмаган ҳолатларда кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар (бажарилмаган ишлар) баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим. Истеъмолчи ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни шартномада белгиланган шартлар асосида ва тартибда ўз вақтида тўламаса, Таъминотчи Истеъмолчини ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб 5 иш куни ўтгандан кейин қарзларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Истеъмолчини ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимидан илгари узиб қўйилган (ўзбошимчалик билан уланиш, қарздорлик мавжуд бўлганда ёки шартнома шартлари бажарилмаганда) Истеъмолчини қайта улашда Истеъмолчидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 (ўн) баробари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали 3 кундан кечиктирмай тармоққа қайта уланади. Оқова тизимига келиб тушувчи оқова сувининг миқдори, ичимлик сув тармоғидан етказиб бериладиган ичимлик сув миқдорига тенг. Марказлашган иссиқ сув таъминоти мавжуд бўлган ҳолларда, истеъмол қилинувчи ичимлик сув миқдорига оқова сув тармоқлари хисоби учун 2,0 коэффициентгача қўлланилади. Объект эгаси автоном сув таъминоти (қудуқ, очиқ сув олиш ҳавзаси, ирригация тизими)га ва (ёки) марказий оқова тизимидан бошқа оқова ташлаш манбаларига эга бўлган ҳолатларда Таъминотчи ташкилоти билан шартнома тузиш учун махсус табиий сув объектларидан махсус сув олиш ёки истеъмол қилиш учун рухсатномани қўшимча равишда тақдим этиши зарур. Сув таъминотининг хусусий автоном манбаи (қудуқ, очиқ сув олиш ҳавзаси, ирригация тизими ва ҳ.к.) мавжуд бўлганда коммунал канализация тизимига оқоваларни оқизиш ҳажми ўрнатилган насоснинг ишлаб чиқариш қуввати ёки ўрнатилган ва рўйхатдан ўтказилган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари бўйича аниқланади. Истеъмолчига қарашли бўлган автоном сув таъминоти манбаининг ички тизими марказий сув таъминоти тизими билан туташмаган бўлиши керак. Алохида шартлар Объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи чиқиб кетишидан 7 кун аввал мавжуд қарзларини тўлаб, бу ҳақда Таъминотчи билан далолатнома имзолаши шарт. Истеъмолчи чиқиб кетгач, сувни ҳисобга олиш асбоби, пломбаларнинг бутлиги ва қопланмаган дебитор қарздорлик учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади. Қуйидаги ҳолатларда сарфланган ичимлик сув миқдори Қоидаларнинг 87-бандининг “б” кичик бандига мувофиқ ҳисобланади: агар Истеъмолчи сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган бўлса; сув ўлчаш асбоби ёки мосламаси Таъминотчида рўйхатдан ўтмаган бўлса; ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганда (ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш далолатномаси тузилган кундан, шунингдек агар ўзбошимчалик билан уланиш Таъминотчига тегишли тармоқ ва қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ уч ойлик муддатдан кўп бўлмаган ҳолда); сувни ҳисобга олиш асбоби Истеъмолчи айби билан ишдан чиққан (сувни ҳисобга олиш асбоби сифатсиз сув билан бирга оқиб келувчи қум, тош ва лойиқа йиғилиши натижасида ишдан чиққанлиги ҳақида тегишли хулоса мавжуд бўлган ҳолатлар бундан мустасно), синган, бузилган ва бу ҳақда Таъминотчи хабардор қилинмаган тақдирда (бунда сарфланган сув миқдори, сўнгги тузилган далолатнома санасидан то янги сувни ҳисобга олиш асбобининг ўрнатилиш санасигача, аммо уч ойдан ошиқ бўлмаган муддат учун ҳисобланади); сувни ҳисобга олиш асбоби Истеъмолчига Таъминотчи томонидан огоҳлантириш хати юборилгандан сўнг белгиланган муддатда даврий қиёсловдан ўтказилмаганда. Сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчининг айбисиз носоз бўлган тақдирда сарфланган сув миқдори олдинги уч ҳисоб-китоб ойидаги ўртача сарф бўйича аниқланади. Техник шартлар 2 йил муддатга берилади. Белгиланган муддат тугагач буюртмачи (обьектни лойхалаштириш ва қуришни бошлаш учун) лойиҳа муддатини чўздириши ёки янги техник шартларни олиши зарур. Техник шартлари мавжуд бўлмаган ёки муддати ўтган ҳоллар Таъминотчи томонидан сув узатиш хизматларини якунлашга асос бўлади. Истеъмолчи ичимлик ва оқова сув тармоқларига уланиш санаси ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этмаган ҳолатларда Таъминотчи томонидан хоким қарори, кадастр ҳужжатлари ва шу кабилар асосида ҳужжат билан тасдиқланган уланиш санаси бўйича ҳисоб-китоб қилишга ҳақлидир. Ишлатилган ичимлик суви ва қабул қилинган оқова сув учун тўловлар Таъминотчи томонидан тақдим этиладиган тўлов талабномалари асосида амалга оширилади. Бу тўловлар Истеъмолчи томонидан 3 иш куни ичида акцептсиз тартибда амалга оширилади. Тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда Таъминотчи кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун 0,4 фоиз пеня ҳисоблайди, аммо унинг умумий қиймати асосий тўловнинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги коммунал канализация тизимига жала сувлари рухсат этилмаган ҳолда оқизилган тақдирда истеъмолчига нисбатан ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизганлиги учун амалдаги тарифларга нисбатан қўшимча уч баробарлик коэффициент татбиқ этилади. Ҳисоб-китоб ташкилотнинг майдони бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқариш оқова сувларини қабул қилиш қоидалари ҳамда ифлослантирувчи моддаларнинг Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тармоқларига нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибига мувофиқ кадастр ва метеорологик маълумотларга биноан амалга оширилади. Оқова сувни чиқариб юборишнинг ҳажми ва таркиби бўйича меъёрлар билан белгиланган оқизишнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдоридан (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган нормативларга мувофиқ) ортиқча оқова сувлар ва ифлослантирувчи моддаларнинг чиқариш тақиқланади. Ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаб ёзиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади. Ҳисоб-китобнинг нотўғри қилинганлиги (тарифларнинг нотўғри ҳисобга олинганлиги ва шу каби ҳолатлар) тўғрисида Истеъмолчи ёзиладиган эътирозномани тўлов ҳужжати олингандан кейин 5 кун муддатда Таъминотчига у жойлашган манзилга борган ҳолда ёки Таъминотчининг телефон рақами, электрон почтаси ёҳуд почта хизмати орқали тақдим этиши керак. Эътирознома Истеъмолчини тўлов талабномаси ва хужжатида кўрсатилган суммани тўлиқ ва белгиланган муддатда тўлашдан озод қилмайди. Эътирознома Таъминотчи томонидан 10 кун муддатда кўриб чиқилади. Улар асосли деб топилса, тўланган ортиқча сумма кейинги тўлов ҳужжати ҳисобига ўтказилади. Истеъмолчи эътирознома кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги маълумотдан, у тақдим этган телефон рақами (шу жумладан мазкур телефон рақамнинг телеграм ижтимоий тармоғидаги профили) ёки почта хизмати орқали, эътироз кўриб чиқилиши лозим бўлган муддат тугагандан кейин 3 кун муддатда хабардор қилиниши лозим. Агар кўрсатилган муддат ичида истеъмолчи хабардор қилинмаса, масала истеъмолчи фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади. Низоларни ҳал этиш тартиби Тарафлар ўртасида ушбу шартнома шартларининг бажарилиши ва шартномага оид бошқа ҳолатлар юзасидан келиб чиқадиган низолар тарафларнинг ўзаро келишуви орқали ҳал қилинади. Тарафлар томонидан низолар бўйича ўзаро келишувга эришилмаса, низолар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Истеъмолчи жойлашган манзилдаги тегишли судлар орқали ҳал қилинади. Форс - мажор Агар ушбу шартнома бўйича мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаслиги табиат ходисалари ва бошқа енгиб бўлмайдиган куч (форс мажор) ҳолатлари (зилзила, сув тошқини, ёнғин, сел, дўл, жала ва бошқа табиий офатлар) натижасида келиб чиқса ва агар бу ҳолатлар ушбу шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир этса, томонлар бундай бажармаслик учун жавобгарликдан озод этиладилар. Мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари амал қилган, шунингдек, ушбу ҳолатлар юзага келтирган вақтга мутаносиб равишда узайтирилади. Форс-мажор ҳолати мавжуд бўлган томон 3 кун ичида бошқа томонни форс-мажор холати бошланган муддатларни кўрсатган ҳолда ёзма равишда алоқа воситалари (телефон рақами, ижтимоий тармоқдаги профиллар ва расмий саҳифалар) орқали огоҳлантириши лозим. Агар форс-мажор ҳолатлари шартнома шартларини бажаришга уч ойдан кўп муддат тўсқинлик қилса, томонлардан бири шартномани бекор қилиш ҳуқуқига эга. Шартноманинг амал қилиш муддати Ушбу шартнома икки нусҳада тузилган бўлиб, икки тарафда бир нусхадан сақланади. Шартнома имзоланган ва ғазначилик бўлинмаларида рўйхатга олинган кундан бошлаб кучга киради ва “31” декабр 2023-йилгача амал қилади. Ушбу шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма шаклда расмийлаштирилиши ва тарафлар томонидан имзоланиши шарт. Тарафларнинг юридик манзили ва банк реквизитлари:
Юридикхулоса: Ушбу шартнома Ўзбекистон Республикаси Фуқарорлик кодекси ва “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ тузилган Юрисконсульт: «_____»202 й. |