методичка по дипломной работе. диплом лойиҳа методичка.узбекча. Технологик исм Масулот номенклатураси
Скачать 86.01 Kb.
|
Технологик қисм Маҳсулот номенклатураси Лойиҳаланаётган буюм тури учун мавжуд ҚМҚ, ЎзРСТлар билан, техник шартлар ёки бошқа меъёрий ҳужжатлар билан регламентланган асосий кўрсаткичларни келтириш зарур (камида турли технологиялик 2 та буюм). 1-жадвал Ишлаб чиқариш учун қабул қилинган буюмларнинг асосий кўрсаткичлари
Ишлаб чиқариш усулини танлаш ва асослаш Йиғма темир – бетон буюмлариниишлаб чиқариш стенд ва кетма-кетлик(поток) усуллари билан амалга оширилади. Ишлаб чиқаришни стенд усулида ташкил қилиш, буюмни қолиплаш стационар кўчмасқолипларда (ишлаб чиқаришнинг стенд усули ёки стенд технологияси ва кассетақолиплари ёки ускуналар), буюмларни кетма-кетлик усулида тайёрлашда эса кўчма қолипларда (агрегат –оқим ва конвейер усуллариёки технологияларда) амалга оширилади. Маҳсулотнинг бир турини ишлаб чиқаришни турли усулларини ташкил қилиб ва турли технологияларда тайёрлаш мумкин. Технологик жараённи ташкил қилиш усули ва буюмишлаб чиқариш усулини олдиндан танлаб олиш зарур . Бу танловни мавжуд ишлаб чиқаришусуллари ва жараёнларининг адабиётларда ёритилган шархлари ва таҳлиллари кўринишида, уларнинг афзаллиги ва камчиликларини кўрсатган ҳолда асослаш керак. Технологик жараённи етарлича тўлиқ ва кетма-кет ёритиш керак.Ёритилаётган материаллойиҳанинг график қисми чизмаларидаги ускуналар ва алоҳида агрегатларнинг жойлашувига тўлиқ мос бўлиши керак. Ҳар бир технологик жараён вазифасига, буюмни қолиплаш режими ва иссиқлик билан ишлов беришга, арматурани тортиш усулларига, иш жойларини ташкил қилиш, назорат масалаларига алоҳида эътибор бериш керак. Ишда маҳсулот ва конструкцияларнинг мантажи вақтини қисқартириш мақсадида, уларнинг заводдаги тайёргарлик даражасини ошириш масалалари чуқур ўрганилиши керак. Цехнинг иш режими Йиғма темир-бетон буюмлари корхоналари учун қуйидагилар қабул қилинади: -бир йилдаги иш кунлари сони-262; -темир-йўл транспортидан хом ашё ва материалларни тушириш бўйича -365; -суткадаги иш сменалари сони (иссиқлик ишловсиз)-2; -иссиқлик ишлови учун суткадаги иш сменалари сони-3; -хом ашё ва материалларни қабул қилиш ҳамда тайёр маҳсулотларни жўнатиш бўйича суткадаги иш сменалари сони: а)темир-йўл транспорти билан-3; б) автотранспорт билан-2 ёки 3, маҳаллий шароитларга кўра. 5-кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда, йилдаги иш кунлари сони-262. 5-кунлик иш ҳафтасида иш режими қуйидагича қабул қилинади: а) икки сменада: ҳар сменада 8 соатдан, жами суткада 16 соат, бундан ташқари тушлик учун 1 соатдан танаффус; б) уч сменада: биринчи ва иккинчи сменалар 8 соатдан (бундан ташқари 0,5 соатдан танаффус); учинчи смена 7 соат танаффуссиз. Жами суткада 23иш соати. Асосий технологик ускунанинг йиллик иш вақти фондини 247 кун деб қабул қилинади. Асосий технологик ускунадан фойдаланишнинг йиллик коэффициенти–247:262=0,943. 2-жадвал Корхона иш режими
Буюм турлари бўйича цех маҳсулдорлигини ҳисоблаш Цех (корхона)нинг йиллик режаси ва буюмлар номенклатураси топшириқда берилади. Цехнинг қабул қилинган иш режимидан келиб чиқиб, буюм ва яримфабрикатларни мумкин бўлган ишлаб чиқаришдаги брак ва алоҳида тизимларда йўқотишни ҳисобга олиб, ишлаб чиқариш режаси ҳисобланади. Мумкин бўлган ишлаб чиқаришдаги йўқотиш ва браклар учун миқдорлар тавсия этилади. Темир-бетон буюмлари заводлари учун: -бетон қоришмаси бўйича-0,5% гача; -буюм бўйича-1,0%гача. Ҳар бир технологик тизим учун ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги қуйидаги формула билан ҳисобланади: бу ерда, ҳисобланаётган тизим маҳсулдорлиги; цех (корхона)нинг берилган маҳсулдорлиги; Б-бракдан йўқотишлар -1,5%. 3-жадвал Цех (корхоналар) нинг ишлаб чиқариш режаси
Хом ашё ва яримфабрикатларга цех (корхона)нинг талабини аниқлаш Ушбу бўлимда қуйидагиларни келтириш зарур: -маҳсулот тайёрлаш учун хомашё турини ва сифат кўрсаткичларини асослаш; -стандартлар ва техник шартлардаги хомашёга қўйилган талаблар; -цех режасини бажариш учун хом ашё ва яримфабрикатларга бўлган талабни ҳисоблаш (йўқотишлар билан бирга). Корхонанинг хомашё ва яримфабрикатларга бўлан эҳтиёжини ҳисоблашда, 1м3 бетон қоришмасининг таркиби ҳисобланади. Бетон таркибини ҳисоблаш Бетон таркибини ҳисоблаш ҳар бирбуюм учун алоҳида амалга оширилади. Оғир бетон таркибини ҳисоблаш лаборатория ишларини бажариш учун услубий кўрсатма бўйича, енгил бетон таркибини ҳисоблаш эса “Бетон ва темир-бетон буюмлари технологияси” фанидан курс ишини бажариш учун услубий кўрсатма бўйича амалга оширилади. Олинган натижалар лойиҳаланаётган цехнинг берилган режадаги хомашё ва яримфабрикатларга бўлган талабини аниқлаш учун бошланғич маълумот бўлиб хизмат қилади. Бетон буюмлари учун транспортировкани ҳисобга олган ҳолдаишлаб чиқариш йўқотишлари кўрсаткичи тахминан 2% ташкил қилади. 4-жадвал Хомашё материалларининг сарфи
Технологик линияларни лойиҳалаш Қолиплаш цехида асосий технологик ускунани жойлаштиришда, барча ишлаб чиқариш линиялари типовой саноат биноларида жойлашиши зарур, бу бинолар режада 144х18м ўлчамга эга типовой унификацияланган пролетлардан ташкил топган бўлади. Кенглиги ва узунлиги катта пролетли бинолардан фойдаланиш, жиддий асосланган ечимга эга бўлган ва ўқитувчи-маслаҳатчи билан келишилган холларда рухсат этилади. Қолиплпш цехи (пролет) да қуйидагилар жойлашади: қолипларни тайёрлаш пости, бетонни жойлаш ва зичлаш, қолипдан чиқариш, таъмирлаш, совутиш, буюмларни безаш ва қабул қилиш постлари, иссиқлик билан ишлов бериш камералари билан банд майдонлар, арматура буюмлари ва комплектловчи деталлар заҳираси омбори, қолиплар таъмири ва уларнинг заҳира участкалари, йириклаштирилган йиғиш ва безаш учун пост ёки конвейерлар, қиш вақтида иссиқлик ишловидан сўнг буюмларни сақлаш учун майдонлар. Асосий ускуналар, постлар, оралиқ омборларни жойлаштиришда йиғма темир-бетон буюм ва конструкцияларни ишлаб чиқариш оқимига риоя қилиш керак. Асосий эътибор қолиплаш ускуналарини ҳисоблаш ва танлашга қаратилади, лекин бошқа постлар ҳам унинг ритмик ва узлуксиз ишлашини таъминлаши зарур. Қолиплаш линияларинингмаҳсулдорлигини ҳисоблаш а) Стендларни ҳисоблаш Бир стенд технологик линиясининг (узун ёки қисқа) ёки кучланган стенд қолипининг йиллик маҳсулдорлиги қуйидаги формула билан аниқланади: бу ерда, -бир буюм ёки бир вақтда қолипланаётган буюмларнинг ҳажм йиғиндиси (агарда бир қолипда бир неча буюм бўлса) м3; -бир технологик линиядаги буюмлар сони; С-бир йилдаги иш кунлари сони-262кун; -стенднинг бир айланиш давомийлиги –сутка. Узунлиги 100 м ли стендларнинг айланиши: -барча турдаги панеллар тайёрлашда-1,5 суткадан кўп эмас; -линияли буюмларда-2сутка; -краности балкаларида-3 сутка; -балкали конструкцияларда-1 суткадан кўп эмас; -калта стендлар ва кучланган қолипларда-1 сутка. Технологик линиялар сони қуйидаги формула билан аниқланади: , бу ерда, -йиллик ҳисобиймаҳсулдорлик; Р-битта технологик линиянинг йиллик маҳсулдорлиги. б) Агрегат-оқими ва конвейер линиялар маҳсулдорлигини ҳисоблаш Агрегат оқими линия ёки даврий ҳаракат конвейерининг йиллик маҳсулдорлиги қуйидаги формула билан ҳисобланади: бу ерда, -суткадаги иш соатлари сони; -бир йилдаги иш кунлари сони-262 кун; -бир вақтда қолипланаётган буюмлар ҳажми, м3; -қолиплаш цикли, мин (бетон қуйиш ва зичлаш постида),конвейерли линия учун эса- конвейер иши цикли, йиғма темир-бетон корхоналарини технологик лойиҳалаш нормалари бўйича аниқланади. Қолиплашцех (бўлим) ларини технологик лойиҳалаш нормалари Агрегат-оқимли ишлаб чиқариш
|