Главная страница
Навигация по странице:

  • Цех ускуналарининг рўйҳати

  • Цемент омборини ҳисоблаш

  • Цемент омборларининг техник характеристикаси

  • 10.Тўлдирувчилар омбориниҳисоблаш

  • 11.Бетон қориш цехини ҳисоблаш

  • Бетон қориштиргичларнинг техник характеристикаси

  • Бетон қориштирувчи қурилмалар ва цехларининг техник характеристикаси

  • 12. Тайёр маҳсулотлар омборини ҳисоблаш

  • Пар билан ишлов берувчи камера ёки кучланган стенд қолиплприда оғир бетондан тайёрланган буюмларни пар билан иссиқлик ишлов беришни ҳисобий режими

  • Кассеталарда буюмларни пар билан иссиқлик ишлов беришни ҳисобий режими (пар юрадиган бўлмаларни икки ишчи бўлмадан кейин жойлаштирилганда)

  • Фойдаланган адабиётлар рўйҳати

  • методичка по дипломной работе. диплом лойиҳа методичка.узбекча. Технологик исм Масулот номенклатураси


    Скачать 86.01 Kb.
    НазваниеТехнологик исм Масулот номенклатураси
    Анкорметодичка по дипломной работе
    Дата08.10.2022
    Размер86.01 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файладиплом лойиҳа методичка.узбекча.docx
    ТипРегламент
    #722071
    страница3 из 3
    1   2   3

    Технологик ускунани танлаш ва ҳисоблаш


    Бу бўлимда ускунанинг фақат технологик ҳисоби, машинанинг алоҳида бўғинларининг конструктив ҳисобисиз келтирилади. Ускунанинг технологик ҳисоби деганда, машина (ёки ускуна)лармаҳсулдорлигини аниқлаш ва ишлабчиқариш режасини бажариш учун зарур машиналар сонини аниқлаш тушинилади.

    Ускунанинг технологик ҳисоби учун формуланинг умумий кўриниши қуйидагича:

    бу ерда,Пм – ўрнатиладиган машиналар сони;

    Пт – берилган технологик бўлим бўйича талаб қилинган соатий маҳсулдорлик;

    Пп–танланган типидаги машиналарнинг соатий маҳсулдорлиги;

    Квн– вақт бўйича ускуналардан фойдаланишнинг меъёрий коэффициенти (одатда 0,8-0,9 га тенг).
    Цех ускуналарининг рўйҳати




    Ускуналар номи ва қисқача характеристикаси

    Ўлчов бирлиги

    Сони

    Изоҳ

    1













    2
















    1. Цемент омборини ҳисоблаш


    Бетон қориш цехлари ва заводлари цемент сақлаш учун одатда силос типидаги омборлар билан жиҳозланади. Улар алоҳида ячейкалар – диаметри 5-10 м ли, ҳажми 25 – 1500 т ва ундан кўп бўлган металл ёки темир-бетондан тайёрланган силослардан иборат. Майда қурилмалар учун 10 – 20 т ҳажмли инвентар силослар ишлатилади.

    Цементнинг меъёрий заҳираси корхонанинг 5 – 10 кунлик талабидан келиб чиқади. Омбор сиғимини аниқлаш учун цементнинг ҳисобий миқдорини қуйидаги формула бўйича аниқлаш мумкин:
    Nцемҳ Ц Зц 1,04 / 0,9 Ст ,
    бу ерда,Мҳ– корхонанинг йиллик маҳсулдорлиги, м3;

    Зц – омбордаги цемент заҳираси, сутка;

    1,04 – юклаш-тушириш ва транспорт операцияларида цементнинг мумкин бўлган йўқотиш коэффициенти;

    0,9 – цемент сақлаш учун силосни тўлдириш коэффициенти;

    С –йилдаги иш кунлари сони;

    Ц – 1м3 маҳсулот учун цементнинг ўртача сарфи ,т.
    Цемент омборларининг техник характеристикаси


    Омбор ҳажми, тонна

    360 (240)

    720 (480)

    1700 (1100)

    4000 (2500)

    60

    Силос банкаларининг сони

    6 (4)

    6 (4)

    6 (4)

    6 (4)

    4

    Омборнинг юклар айланмаси, минг. т/ йил

    17 (11)

    32 (23)

    82 (54)

    196 (131)

    284

    Сменадаги ишчилар сони

    2

    2

    2

    2

    2


    10.Тўлдирувчилар омбориниҳисоблаш
    Темир – бетон буюмлари заводининг тўлдирувчилар омбори – транспорт турига, тўлдирувчиларни қабул қилиш усулига, сақлаш ва тарқатиш усулларига кўра турлича бўлиши мумкун. Омборлар очиқва ёпиқ бўлиши мумкун, тўлдирувчиларни омборлаш васақлаш усулларига кўра – штабелли , ярим бункерли ва силосли бўлади. Штабелли ва ярим бункерли омборлар эстакадалар , ер ости галереялари ва бошқалар билан жиҳозланган бўлиши мумкин.

    Тўлдирувчилар омборидаги материалларнинг меъёрий заҳираси 5 – 10 кунликдир. Тахминан, 1 м3 оғир бетон учун 0,45м3 қум ва 0,9 м3 шағал ёки майдаланган тош, енгил бетон учун эса мос равишда 0,55 ва 0,8 м3зарур. Фракцион тўлдирувчилардан фойдаланганда тўғриловчи коэффициент(иккита фракция учун –1,05 , учтада – 1,1 , тўрттада – 1,15) киритилади.

    Тўлдирувчилар омбори ҳажми қуйидаги формула билан аниқланади:
    Қум учун м3,

    Шағал учун м3 ,
    бу ерда,Мҳ– корхонанинг маҳсулдорлиги , м3 ;

    Қ – қум сарфи – 0,45 м3 ;

    Зқш- омбордаги қум ва шағал заҳираси, сутка;

    1,04 – мумкун бўлган йўқотиш коэффициенти;

    0,9 – омборни тўлдириш коэффициенти;

    С –йилдаги иш кунлари сони;

    Ш – шағал сарфи – 0,9 м3.

    Тўлдирувчиларни эстакададан тўкишда, табиий қиялик бурчаги 400бўлиб, тўлдирувчилар штабелини максимал баландлиги 12 м бўлади. Суриладиган юк тушириш машина ёрдамида тўлдирувчиларни темир йўл составидан туширишда штабелни баландлиги 4–6 м бўлади.Тўлдирувчиларни сақлаш учун бўлмаларнинг энг кам сони: қум учун-2; йирик тўлдирувчилар учун-4.

    Тўлдирувчилар омборининг умумий майдони қуйидаги формула билан аниқланади:
    ,
    бу ерда, омборнинг фойдали майдони, ҳамма штабеллар майдонини йиғиндисига тенг, м2;

    ўтиладиган йўл ва ўтиш жойлари учун омбор майдонини катталашиш коэффициенти ( 1,4-1,5).
    11.Бетон қориш цехини ҳисоблаш
    Йиғма темир-бетон заводларида эркин тушишли даврий харакатга эга (гравитацион) ва материалларни мажбурий қориштирувчи стационар бетон қориштиргичлар ишлатиш мақсадга мувофиқдир.

    Бетон қориштиргичлар маркасини танлаш уларнинг асосий характеристикаларини ҳисобга олиш билан амалга ошир·илади: тайёр қоришма ҳажми, соатига қориштиришлар сони, қориштириш усули, тўлдирувчилар йириклиги ва бошқалар.

    Бетон қориштирувчи қурилманинг соатига маҳсулдорлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
    м3/соат,
    бу ерда, V-қориштирувчи барабан ҳажми;

    Кв- вақтдан фойдаланиш коэффициенти-0,91;

    Кн- қоришмани нотекис бериш коэффициенти-0,8;

    m-бетон қоришмасининг чиқиш коэффициенти-0,65-0,75;

    -соатига қориштиришлар сони.
    325 л ва ундан кўп сиғимли бетон қориштиргичлардақориштиришлар сони (Пқ) соатига:

    • мажбурий қориштириш-20;

    • бикирқоришмаларни гравитацион қориштириш-15;

    • енгил тўлдирувчили қоришмалар – 15;

    • силикат ва ғовакли қоришмалар-10;

    • қоришмалар-30.

    Бетон қориштирувчи қурилманингйиллик маҳсулдорлиги қуйидаги формула билан аниқланади:
    м3,
    бу ерда, -бетон қориштиргичнинг соатига маҳсулдорлиги, м3/соат;

    -сменадаги иш вақти, соати;

    -сменалар сони;

    -ускуналар иш вақтининг йиллик фонди–247 соат.
    Бетон қориштиргичларнинг техник характеристикаси




    Кўрсатгичлар номи

    Гравитацион қориштиргичлар

    Мажбурий харакатли қориштиргичлар

    СБ-101

    СБ-30Б

    СБ-16Б

    СБ-10В

    СБ-80

    СБ-35

    СБ-79

    СБ-138

    1

    Сиғими,

    литр

    100

    250

    500

    1200

    250

    500

    750

    1500

    2

    Тайёр қоришма ҳажми,литр

    65

    165

    330

    800

    165

    375

    500

    1000

    3

    Цикллар сони, цикл/соат

    қўлда

    бошқ.

    30

    20

    -

    40

    -

    45


    Бетон қориштирувчи қурилмалар ва цехларининг техник характеристикаси




    Ускуна номи

    Лойиҳа шифри

    Маҳсулдорлик

    Двигатель қуввати, квт

    Ишловчилар сони

    м3/соат

    т.м3

    1

    Типовой секциялар: -унификацияланган иккита бетон қориштиргичлар 1200 ёки 1500литр
    -автоматлаштирилган иккита қориштиргичлар 500 ёки 750 литр

    409-28-23/74

    48

    160

    153

    6

    2

    409-28-30

    20

    25

    70

    92

    83

    6

    3


    Автоматлаштирилган қурилмалар:

    -1200 ёки 1500 литрли иккита қориштиргичлар

    -1200 ёки 1500 литрли тўртта қориштиргичлар

    409-28-28

    48

    60

    160

    200

    175

    10

    4

    409-28-29

    96

    320

    323

    14

    12. Тайёр маҳсулотлар омборини ҳисоблаш
    Темир- бетон буюмлари корхоналарида тайёр маҳсулот омборлари техник назорат бўлими қабул қилган тайёр маҳсулотларни, темир йўл ёки автотранспорт бўйича истеъмолчига жўнатгунча сақлаш учун мўлжалланган. Йилнинг иссиқ кунларида омборни буғлаш камера ва қолипларни айланиш(оборот) ини тезлаштириш учун маълум вақт сақлаб туриш учун ишлатиш мумкин.

    Омбор таркибига йиғма ёғоч ва металл кассеталар, уларда йирик ўлчами панеллар вертикал ёки қия ҳолатда сақланади, индивидуал ёки гуруҳли сақлаш ва темир-бетон буюмларни йирик ҳолатга йиғиш учун кондукторлар, инвентар подкладка ва прокладкалар, контователлар, траверслар, такелаж, роликли лапа ва траплар, қўлда бошқарилувчи скатлар киради. Буюмларни штабеллаш баланлиги - майда 1,6м, йирик – 3м.

    Буюмлар штабели орасидаги масофа – 20см, ҳар икки штабел орасидаги йўлаклар - 0,7-1м ва битта марказий йўлак-1,5м.

    Тайёр маҳсулотлар омборининг майдони қуйидаги формула билан аниқланади:
    м3,
    бу ерда, -суткада келиб тушадиган буюмлар сони, м3;

    -буюмларни сақлаш давомийлиги-10-14 сутка;

    -йўлаклар майдони коэффициенти-1,5;

    -кран турига кўра, омбор майдонини ошириш коэффициенти:

    -кўприк крани -1,3;

    -минорали-1,5;

    -ховозали (козловой)-1,7.

    -омборнинг1м2 майдонида сақлаш учун рухсат берилган буюмларнинг меъёрий ҳажми:

    -қовурғали панеллар, фермалар, ёпма балкалар ва мураккаб профилли бошқа конструкциялар учун-0,5м32;

    -бўшлиқли панеллар, колонналар ва бошқа узун элементлар учун -1м32.
    Масалан: ферма ҳажми (бетон қоришма сарфи)-4м3.
    Агар 1м2майдон учун буюмларнинг меъёрий ҳажми -0,5м3бўлса, у ҳолда 4 м3 буюмга омборнинг 8м2майдони талаб қилинади.

    1-илова
    Пар билан ишлов берувчи камера ёки кучланган стенд қолиплприда оғир бетондан тайёрланган буюмларни пар билан иссиқлик ишлов беришни ҳисобий режими

    № №

    Буюмда бетонни қалинлиги, мм

    Бетон маркаси

    80-900С изотермик ушлаб туришда иссиқлик билан ишлов беришнинг ҳисобий режими, соат

    Иссиқлик билан ишлов бериш муддати, соат

    1

    200 гача

    200 ва ундан кам

    300-400

    500-600

    2,5+7+2
    3+6+2

    3+5+2

    12,5
    11

    10

    2

    200-400

    200 ва ундан катта

    300-400

    500-600

    3,5+9+2,5
    3+7,5+2,5

    3+6+2,5

    15
    13

    11,5

    3

    400 дан ката

    200 ва ундан кам

    300-400

    500-600

    3,5+9,5+3
    3+8+3

    3+6,5+3

    16
    14

    12,5

    Изоҳ: Бу режимлар махсус режалаштирилган, иссиқлик билан ишлов бериш олдидан ушлаб туриш вақтини назарда тутмайди.
    2-илова
    Кассеталарда буюмларни пар билан иссиқлик ишлов беришни ҳисобий режими (пар юрадиган бўлмаларни икки ишчи бўлмадан кейин жойлаштирилганда)



    Буюмда бетонни қалинлиги, мм

    Бетон маркаси

    80-900С изотермик ушлаб туришда иссиқлик билан ишлов беришнинг ҳисобий режими, соат

    Иссиқлик билан ишлов бериш муддати, соат

    1

    100 гача

    101-160

    150

    150

    1+4+5

    1+5+6

    10

    12

    2

    100 гача

    101-160

    200

    200

    1+3,5+4,5

    1+4+4,5

    9

    10,5

    3

    100 гача

    101-160

    300

    300

    1+3+4

    1+3,5+5

    8

    9,5

    Изоҳ: Буюмларни икки томондан қиздирилганда иссиқлик билан ишлов беришни умумий цикли 1 соатга қисқаради.

    Фойдаланган адабиётлар рўйҳати


    1. Асқаров Б.А. Қурилиш конструкциялари. Т., Ўзбекистон, 1995.

    2. Асқаров Б.А. Новые легкие бетоны и конструкции на их основе. Т., Фан, 1995.

    3. Акрамов Ҳ.А. Қурилиш ашёлари саноати корхоналарини лойиҳалаш. Т., Ўзбекистон, 2003.

    4. Акрамов Ҳ.А. Нуритдинов Ҳ.Н. Бетон ва темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш технологияси. Дарслик. Т., Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти, 2011.

    5. Акрамов Ҳ.А., Нуритдинов Ҳ.Н. Бетон ва темир-бетон буюмлари ишлаб чиқариш. Ўқув қўлланма, I ва IIқисм. Т., Ўзбекистон, 2007.

    6. Баженов Ю.М., Комар А.Г. Технология бетонных и железобетонных изделий. М., Стройиздат, 1984.

    7. Наназашвили И.Х. Справочник. Строительные материалы, изделия и конструкции. М., Высшая школа, 1990.

    8. Цителаури Г.Н. Проектирование предприятий сборного железобетона.М., Высшая школа, 1986.

    9. КМК 2.03.01-96. Бетон ва темир-бетон конструкцияларини лойиҳалаш.

    10. КМК 2.01.07-96. Юк ва таъсирлар.

    11. КМК 3.03.04-98. Йиғма темир-бетон конструкцияларини ишлаб чиқариш.

    12. Ўз.РСТ 7473-94. Смеси бетонные.

    13. Ўз.РСТ 8267-93. Щебень и гравий из плотных горных пород для строительных работ.

    14. Ўз.РСТ 8267-93. Панели стеновые, внутренние бетонные и железобетонные для жилых и общественных зданий.

    15. Ўз.РСТ 707-96. Бетоны. Классификация и общие технические требования.

    16. Ўз.РСТ707-96. Бетон. Правила подборасостава.

    17. Ўз.РСТ707-96. Панели стеновые наружные бетонные и железобетонные для жилых и общественных зданий.

    18. Ўз.РСТ 789-96. Лотки железобетонные оросительных систем.
    1   2   3


    написать администратору сайта