Главная страница
Навигация по странице:

  • I БОБ. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ 1.1 БОШҚАРУВ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА. БОШҚАРУВНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ. Бош қ арув

  • Назорат саволлари

  • Кириш ќ ийматларини назорат ќ илучи датчиклари

  • Бухоро филиали


    Скачать 0.53 Mb.
    НазваниеБухоро филиали
    Дата15.03.2021
    Размер0.53 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла2_5460880522626468013.doc
    ТипДокументы
    #184959
    страница1 из 7
      1   2   3   4   5   6   7


    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

    ­

    ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАТЦИЯЛАШ МУХАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

    БУХОРО ФИЛИАЛИ
    М. Р. ПЎЛОТОВА, Д. Р.УБАЙДУЛЛАЕВА, М. Р. ПЎЛОТОВА.
    «ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ АВТОМАТЛАШТИРИШДА ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР»

    Ў ҚУ В Қ Ў Л Л А Н М А

    (Олий ўқув юрти талабалари учун)

    БУХОРО – 2020 й

    МУНДАРИЖА


    КИРИШ 3

    I БОБ. 5

    1.3. АВТОМАТИК БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИНИНГ (АБТ) ТАСНИФИ. 13

    1.4. АБТда ИШЛАТИЛАДИГАН ЎЛЧОВ-НАЗОРАТ АСБОБЛАР, РОСТЛАГИЧЛАР ВА БАЖАРУВЧИ МЕХАНИЗМЛАРНИНГ ТАСНИФИ. 19

    1.5. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ. 24

    1.6. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, КОРХОНА, САНОАТ ТАРМОҒИ БОШҚАРУВ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА. 30

    1.7. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ШАХС ОМИЛИНИНГ РОЛИ. 36

    1.8. БОШҚАРУВНИНГ ИЕРАРХИК ТУЗИЛИШИ 39

    1.9. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ (АБТ)НИНГ ТАСНИФИ. 43

    1.10. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШ ЖОЙИ 51

    (АИЖ)– АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМНИНГ ТАРКИБИЙ – ФУНКЦИОНАЛ ЭЛЕМЕНТИ. 51

    1.11. ЎЗГАРУВЧАН АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (ЎАИЧ). СОНЛИ ДАСТУРИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ (СДБТ) 57

    II БОБ. 61

    МИКРОПРОЦЕССОР – ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР НИНГ АСОСИЙ 61

    ЭЛЕМЕНТ БАЗАСИ 61

    2.1. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР ТАРКИБИ. ПРОЦЕССОР. ХОТИРА ТУРЛАРИ. 62

    2.2. МИКРОПРОЦЕССОРЛАР. МИКРОПРОЦЕССОР ТАРКИБИ ВА ВАЗИФАСИ. 66

    2.3. МИКРОПРОЦЕССОРЛАР ТАСНИФЛАНИШИ. 70

    2.4. КИРИТИШ ВА ЧИҚАРИШ ҚУРИЛМАЛАРИ. АСОСИЙ ТУРЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ИШЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ. 75

    2.5. ТИЗИМ ШИНАЛАРИ. УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ТАСНИФИ. 79

    2.6. ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИДА МИКРОПРОЦЕССОР ТЕХНИКАСИ. 84

    2.7. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР – АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИНГ НЕГИЗИ 88


    КИРИШ
    Ҳозирги вақтда турли даражадаги автоматик ва автоматлаштирилган тизимларнинг компьютер таъминоти, компьютерларнинг инсон фаолияти-нинг барча соҳаларига кириб бориши информацион инқилоб тўғрисида гапиришни тақозо этади. Ҳар қандай инкилобдагидай бу ҳам шиддат билан бормоқда ва жамият онгида ва унинг яшаш муҳитида туб ўзгаришларга олиб келди.

    Информацион технология, хусусан ахборот коммуникацион тизимлар интеллектуал ахборот тизимлар , жамиятнинг фаровонлиги ва гуллаб яшнашини янада юқори даражага кўтариш учун янги восита бўлиб хизмат қилади. Информацион технологиялардан бу даражада кенг фойдаланиш турли ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш масаласини кўймоқда.

    Электрон воситалар нафақат ахборот узатади, балки инсонларга уларнинг ўз имкониятларини очишга ҳам ёрдам беради. Шунинг учун ҳозирданоқ одамларни ишга ўргатиш ва улар билан бирга ўзи ўрганиш қобилиятига эга бўлган олий тоифадаги Информацион тизимлар яратиш устида иш олиб борилмоқда. Бундай тизимларни тезда ишловчи режимдан ўргатувчи режим ва тескарисига улаш мумкин.

    Турли соҳаларда бошқарув ишларида интеллектуал ахборот тизимлар , интелектуаллаштирилган автоматик ва автоматлаштирилган тизимлар ўз ривожини топмоқда. Шунинг учун олий ўқув юртларида ўқув дастурларида бир қанча фанлар қаторида “Автоматлаштиришнинг техник воситалари ва рақамли автоматика”, “Автоматик боқариш назарияси”, “Техологик жараёнларни идентификациялаш ва моделлаштириш” каби фанлар киритилган. Аммо, маълумки, ҳеч қандай автоматлаштиришни интеллектуал ахборот тизимлар сиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам ўқув қўлланма «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришда ахборот-коммуникация тизимларнинг ўрни»деб аталган.

    Ўқув қўлланма 2 бобдан иборат. Биринчи боб «Замонавий ишлаб чиқаришни бошқарувчи тизимлар» деб номланади. Унда асосий бошқарув тамойиллари, бошқарув тизимларининг турлари ёритилган ва бошқарув-нинг автоматлаштирилган тизимлари пайдо бўлишининг шарт ва шароит-лари келтирилган.

    Сўнгра бошқарувнинг автоматик ва автоматлаштирилган тизимлари-нинг синфланишини ўзгарувчан автоматлаштирилган ишлаб чиқариш ва сонли дастурли бошқарув тизимларининг тавсифи, автоматлаштирилган иш ўринлари ва ахборотни қайта ишловчи автоматлаштирилган тизимлар, ҳамда назорат ўлчаш асбоблари, ростла-гичлар ва ижро этувчи механизмларнинг синфланиши келтирилган.

    Ўқув қўлланманинг иккинчи боби «Микропроцессорлар-интеллектуал ахборот тизимларнинг асосий элемент базаси» деб номланади ва шунинг учун унда ҳисоблаш техникасини ишлаб чиқаришни бошқарувда қўллашнинг хусусиятлари; интеллектуал ахборот тизимлар нинг марказий қисми микропроцессорнинг таркиби; микропроцесс-сорларнинг кўп тарқалган турларининг умумий тавсифи; интеллектуал ахборот тизимлар нинг асосий қисми бўлмиш арифметик-мантиқий қурилма, марказий бошқарув қурилмаси, киритиш-чиқариш қурилмаларининг функциялари; ҳамда тизим шиналарининг турлари ва уларнинг тавсифи келтирилган.

    «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришда интеллектуал ахборот тизимлар» номли ўқув қўлланма ТИҚХММИ Бухоро филиали «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқарув» кафедраси ассистенти Пўлотова М. Р. ва доцент Убайдуллаева Д.Р. томонидан олий ўқув юрити бакалавриат таълим йўналиши талабалари учун тайёрланган.

    Ушбу қўлланма олий ўқув юрити бакалавриат таълим йўналишида ўқитилаёнган “Автоматлаштиришнинг техник воситалари ва рақамли автоматика”, “Автоматик боқариш назарияси”, “Техологик жараёнларни идентификациялаш ва моделлаштириш” каби фанларнинг олаётган ўқув дастурлари асосида тузилди.

    I БОБ.

    ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ
    1.1 БОШҚАРУВ ТЎҒРИСИДА ТУШУНЧА. БОШҚАРУВНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ.
    Бошқаруваниқ мақсадларга эришишни таъминловчи у ёки бу жараённинг ташкил этилиши. Автоматика, электроника ва ҳисоблаш техникасининг тез ривожланиши автоматиканинг инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларига жорий қилинишига олиб келди. Автоматика ва автоматлаштириш бутун техника ривожланишининг асосий йўналиши бўлмоқда. Алоҳида оддий ишлаб чиқариш амалларини автоматлашти-ришдан ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқариш жараёнларини мажмуа автоматлаштиришга ўтилди. Турли автоматик ишлаб чиқариш линиялари, ҳатто автоматик заводлар пайдо бўлмоқда. Автоматиканинг ривожланишида интеллектуал ахборот тизимлар нинг пайдо бўлиши ҳал қилувчи ўрин тутади. Ҳозирги пайтда интеллектуал ахборот тизимлар турли мураккаб жараёнларни бошқарув имконига эга. Бунда инсоннинг роли автоматик тизимлар ва ҳисоблаш техникаси воситалари ишини ташкил этиш, уларни шундай бирлаштириш ва қўллашки, зарур натижалар энг кам харажатлар билан олинсин. Бундай масалаларни ечиш учун бошқарув жараёнллари ва уларнинг умумий қонуниятлари тўғрисидаги фан зарур.

    Бошқарувнинг асосий тамойилларини тушуниш учун автомобилни бошқарув жараёнини кўриб чиқамиз. Рулда ўтириб, ҳайдовчи ўз олдида йўлни ва ундаги предметларни кўради, машина қаерга кетаётганлигини кузатади ва шу асосда машина ҳаракатининг йўналишини ўзгартириш керакми, керак бўлса, қаерга ва рулни қанчага буриш кераклиги ҳақида қарор қабул қилади. Бу жараённи ташкил этиб, биз қуйидаги асосий элементларни кўрамиз:

    Биринчидан, машина юриши керак бўлган йўналиши тўғрисида маълумот олиш, яъни бошқарув вазифалари тўғрисида ахборот олиш. Бу ахборотни ҳайдовчи кўриш ёрдамида олади.

    Иккинчидан, бошқарув натижалари тўғрисида ахборот олиш. Ҳайдовчи ўз олдидаги йўлни кўриши етарли эмас у машина қаерга кетаётганлигини кўриши керак.

    Учинчидан, олинган ахборотни таҳлил қилиш ва бу таҳлил асосида зарур бошқарув таъсирлари тўғрисида қарор қабул қилиш.

    Тўртинчидан, қабул қилинган қарорни бажариш.

    Бу тўрт элемент ҳар қандай бошқарув асосини ташкил этади. Агар улардан ақалли биттаси олиб ташланса, бошқарувнинг иложи бўлмайди. Кўриб чиқилган мисол кўрсатиб турибдики умумий ҳолда бошқарув жараёни қуйидаги тўрт элементдан иборат: бошқарув вазифалари тўғрисида ахборот олиш, бошқарув натижалари тўғрисида маълумот олиш, яъни бошқарув объектининг хулқи тўғрисида, олинган ахборотнинг таҳлили ва қарор ишлаб чиқиш, қарорни амалга ошириш, яъни бошқарув таъсирларини амалга ошириш.

    Шунга мувофиқ бошқарув жараёнини ташкил этиш учун бошқарув вазифалари ва натижалари тўғрисидаги ахборот манбалари, олинган ахборотни таҳлил қилиш ва қарор ишлаб чиқариш учун қурилма ва объект бошқарувини амалга оширувчи бажарувчи асбобларга эга бўлиш зарур.

    Келтирилган таҳлилдан келиб чиқадики, бошқарув жараёнини ташкил этишда катта, кўп ҳолларда эса ҳал қилувчи ролни бошқарув натижалари тўғрисида ахборот олиш ўйнайди, яъни бошқарув таъсирлари тўғрисидаги қарор бошқарув натижаларига боғлиқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, ёпиқ доира ҳосил бўлади: бошқарув объекти ҳолатининг ўзгаришини чақирувчи сабаб у чақирувчи натижага тобе қилиб қўйилади. Бундай сабаб ва натижанинг алоқаси тескари алоқа деб аталади. Бошқарув жараёнла-рининг кўпчилиги асосида тескари алоқа тамойили ётади.

    Тескари алоқа тамойили инсон фаолиятининг деярли ҳаммасининг асосида ётади. Масалан, одам бирон бир нарсани олиш учун қўлини узатганда, у нарсага қараб қўлининг ҳаракатини онгости қўл ҳаракати йўналишидаги хатоларини тузатиб бошқаради. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун бошқарув натижалари тўғрисидаги ахборотни одам кўзини боғлаб, олиб ташлаш ва унинг қўл ҳаракатини кузатиш кифоя.

    Аммо баъзи бир алоҳида ҳолларда тескари алоқа тамойилини бошқарув натижалари тўғрисидаги маълумот олишнинг иложи бўлмаганлиги туфайли қўллаш имкони бўлмайди. Бундай ҳолларда мураккаб жараёнларни бажариб бўлмайди (автомобил қаерга ҳаракатлаётганлигини билмай бошқарув).

    Шу билан бирга баъзи ҳолларда бошқарув объекти ҳолатини вақтда ўзгариш қонуни олдиндан маълум ва одатда бошқарув натижаларига боғлиқ бўлмайди, фақат бошқарувчи таъсирларга боғлиқ бўлади.

    Бошқарув объекти ҳолатининг вақтда ўзгариш қонунини бошқарув натижаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда таъминловчи бошқарув дастурли бошқарув ёки очиқ цикл бўйича бошқарув дейилади. Вақтда бошқарув объекти ҳолатининг ўзгариш қонуни бунда бошқарув дастури дейилади.

    Тескари алоқа қоидаларини қўллаб бошқарув ёпиқ цикл бўйича бошқарув деб аталади. Дастурли бошқарувни тоза ҳолда қўллаш соҳаси асосан саноат автоматлари (автоматик станоклар) билан чегараланган.

    Бирор объектнинг бошқарувини таъминловчи қурилмаларнинг барча йиғиндиси – бошқарув тизими деб аталади. Ҳар қандай бошқарув тизими бошқарув вазифалари ва натижалари тўғрисидаги маълумот манбаси, маълумотни таҳлил қилувчи ва бошқарув таъсирлари тўғрисидаги қарор ишлаб чиқарувчи қурилма ва бажарувчи қурилмадан иборат бўлиши керак. Бу элементларнинг баъзи бири ёки ҳаммаси бўлиб инсон хизмат қилиши мумкин (автомобил ҳайдовчиси). Бу ҳолда тизим автоматик бўлмайди.

    Агар бошқарув тизимининг (БТ) ҳамма элементлари вазифасини инсоннинг бевосита иштирокисиз турли қурилмалар бажарса, бошқарув тизими автоматик деб аталади (автопилот, ракеталарнинг ўз-ўзини бошқарув тизими). Бошқарув ҳаракатлари тўғрисидаги қарорлар инсон томонидан қабул қилинадиган, автоматик қурилма эса фақат бошқарув вазифалари ва натижалари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва кўрсатиш учун қўлланадиган бошқарув тизими автоматлаштирилган деб аталади (саноат тармоғининг бошқарув тизими).

    Бошқарув жараёнини ўрганишда бошқарув объекти (БО) ва бошқарув тизими (БТ) ҳамкорлиги ва уларнинг ўзаро ҳаракатини кўриб чиқишга тўғри келади. Фақат шундай шароитдагина тескари алоқа тамойилига асосланган бошқарув жараёнини ўрганиш мумкин. Бошқарув объекти бошқарув тизими билан биргаликда мураккаб динамик тизимни акс эттиради, уни биз бундан кейин тизим деб атаймиз.

    Мазкур ўқув қўлланмада ҳам автоматик, ҳам автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг тавсифлари ва ишлаш тамойиллари кўриб чиқилади.
    Назорат саволлари:


    1. Бошқарув деганда нимани тушунасиз?

    2. Автомобилни бошқариш жараёнининг асосий элементларини айтиб ўтинг.

    3. Бошқарув жараёни нималардан ташкил топган?

    4. Тескари алоқа деб нимага айтилади?

    5. Қандай ҳолларда тескари алоқа тамойилидан фойдаланишнинг иложи бўлмайди?

    6. Қандай тизимга бошқарув тизими деб аталади?

    7. Автоматлаштирилган ва автоматик тизимларнинг фарқи нимада?


    1.2. АВТОМАТИК БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИНГ ТАРКИБИ
    Юқорида айтилганидек бошқарув деганда объектга мақсадли йўналтирилган, унинг натижасида, объект талаб қилинадиган ҳолатга ўтадиган таъсир тушунилади. Бошқарув объекти деб - атроф муҳитнинг аниқ мақсад билан таъсир этиш мумкин бўлган қисмига айтамиз. Бошқарувнинг асосий объектлари сифатида турли станоклар, роботлар, назорат-ўлчов асбоблари, технологик жараёнлар, ўзгарувчан ишлаб чиқариш тизимлари ва бошқаларни кўриб чиқиш мумкин. Вақтнинг ҳар бир онида объект эҳтимолли ҳоллардан бирида бўлади.

    Объект ҳолатини, уни ҳар бир вақт онида тавсифловчи кўрсаткичлар билан бериш мумкин (1-расм). Бошқарув объекти ўзича эмас, балки уни ўраб турувчи муҳитда мавжуд бўлади ва муҳит унинг ҳолатига доимий таъсир кўрсатади. Атроф муҳитнинг бу таъсирини уч гуруҳга бўлиш мумкин:





    E
    X Y


    1-расм

    U0



    1. объектив мавжуд бўлган ва кузатиладиган таъсир (Х - объектнинг кириши);

    2. объект бошқаруви рўй берадиган бошқарув таъсирлари (Uо объектнинг бошқарилувчи кириши);

    3. Е ғазабланишлар (муҳитнинг ўлчанмас кўрсаткичлари ва объектнинг турли тасодифий ўзгаришлари).

    Uонинг бошқарувчи таъсирлари объектга аниқ мақсад билан узатилади. Бошқарув мақсадива қтда объектнинг талаб этиладиган ҳолати ёки ҳолатлари изчиллигидир. Агар мақсад бошқача айтилган бўлса, объектни бошқариш учун уни бошқарув объекти ҳолатлари тилига ўтказиш керак, яъни Y кўрсаткичлар ёрдамида тасвирлаш.

    Бошқарув объекти сифатида бизга маълум автомобилни кўриб чиқамиз. Автомобил ҳолати асосан қуйидаги чиқувчи кўрсаткичлар билан аниқланади: ҳаракат тезлиги ва йўналиши, ёғ босими, ҳаракат, двигател айланишлари ва ҳ.к. Автомобилга у ҳаракатланиши давомида: йўл, ёғинлар, ёритилиш, ҳайдовчи томонидан ўзгартириладиган бошқарув органларининг ҳолати (бошқарув таъсирлари) таъсир этади. Ҳаракатланишнинг мақсади ҳайдовчининг аниқ жойга, белгиланган вақтда етиб келишга ҳаракат қилишидир. Бу мақсад ҳайдовчи томонидан автомобил ҳолатлари тилига, яъни ҳаракат тезлиги ва йўналишига ўтказилади. Бошқарув таъсирлари ёрдамида автомобилни бошқарув органлари ҳолатини ўзгартириш орқали бошқарув мақсадига эришилади.

    Сонли дастурий бошқариладиган (СДБ) станокнинг чиқувчи кўрсаткичлари қуйидагилар: ишчи органларининг ҳаракатланиш тезлиги, кесувчи асбоб координаталари, асбоб номи ва бошқалар; кирувчи кўрсаткичлар – ишланма материали ва ўлчамлари; мустаҳкамланиш усули ва бошқалар бўлади. Ғазабланишлардан бири ишланма қайта ишланиши жараёнида асбобларнинг ёқилиши бўлади. Бошқарув мақсади - детални чизма бўйича тайёрлаш. Бу мақсад станок ишчи органларига уларнинг ўринлашиши, функционал ҳаракати, ёқилиши ва ўчирилиши учун изчил бошқарув таъсирларига айлантирилади. Таъсирлар изчиллигига станок ҳолатлари алмашувининг ягона тартиби мувофиқ келади, унинг натижасида тайёр детал ҳосил бўлади. Махсус тилда ёзилган таъсирлар изчиллиги бошқарув дастури деб аталади.

    Кўриб чиқилган мисоллардан маълумки, объектни бошқариш учун қуйидаги маълумотлар зарур: объект эҳтимол ҳолатлари рўйхати, объект кирувчи кўрсаткичлари рўйхати ва уларнинг маъноси ўзгариши чегаралари; йўл қўйиладиган бошқарув таъсирлари; ғазабланишлар харинтеллектуал ахборот тизимлар ери; объектнинг бошқарув мақсади. Бу маълумотлар асосида бошқарув мақсадига эришиш учун объект киришларини зарур бошқарув таъсирлари ва бошқарув мақсадларига – объект ҳолатлари изчиллиги ўзгариши учун алгоритмлар ва ўзгартириш воситалари талаб этилади. Алгоритм деганда бошланғич маълумотлардан мақсадга эришиш учун зарур ўзгаришларнинг йиғиндиси тушунилади (масалан, киришларни таъсирларга, мақсадларни эса ҳолатларга).

    Бошқарув тизимига ташқи муҳит ва бошқарув объекти ҳолатларини ўлчаш учун мўлжалланган датчиклар, бошқарув буйруқларини шакллантирувчи бошқарув қурилмаси киради. Бу буйруқларни бажариш, уларни бошқарув объектига бошқарувчи таъсирлар айлантириб, бажарувчи механизмлар орқали амалга оширилади. Бошқарув қурилмасининг мақсадга йўналтирилган фаолиятини амалга ошириш учун унга Z бошқарув мақсадини топшириш зарур. Мақсадга эришиш, дастурлар йиғмаси ёки аппарат воситалари блокларидан иборат, бошқарув алгоритми бўйича амалга оширилади (2 – расм).


    Е

    Бошќарув объекти
    Х Y

    ққ


    Кириш ќийматларини назорат ќилучи датчиклари



    Бажарувчи ќурилмалар

    Объект холатини назорат ќилувчи датчиклари
    U0



    Бошкарув ќурилмаси



    Xн U YН



    Z

    2 - расм.

    Ҳозирги бошқарув тизимларида қўлланувчи микропроцессорли бошқарув қурилмалари – ишлаб чиқариш шароитида ишлашга мослаштирилган, микропроцессорлар ёки микроинтеллектуал ахборот тизимлардан тузилган ва бошқарув объекти билан сигнал алмашуви учун воситалар (ўлчаш контроллерлари ва интерфейс алоқа блоклари) ни ўз ичига олувчи ихтисослаштирилган ҳисоблаш қурилмаларидир.

    Микропроцессорли бошқарув қурилмаси таркибига албатта микропроцессор ёки микроинтеллектуал ахборот тизимлар киради. Микропроцессор – бир ёки бир нечта катта интеграл схемалар (КИС) да бажарилган электрон рақамли қурилма, у алоҳида хотирада сақланувчи (масалан, микро интеллектуал ахборот тизимлар хотирасида) аниқ дастур бўйича мантиқий ва арифметик амалларни бажариш учун мўлжалланган. Микроинтеллектуал ахборот тизимлар – микропроцессорлар, бир ёки бир неча хотира қурилмаси, киритиш – чиқариш қурилмалари билан ишловчи блоклар ва киритиш-чиқариш қурилмаларидан иборат тугалланган интеллектуал ахборот тизимлар.

    3 – расмда келтирилган микропроцесорли бошқарув тизимининг таркибини кўриб чиқамиз.

    Бу тизимда бошқарув қурилмаси ўз ичига бошқарувчи микро интеллектуал ахборот тизимларни олади, лекин умумий ҳолда эса ҳисоблаш тизимини олиши мумкин. бошқарув алгоритмлари микро интеллектуал ахборот тизимлар хотирасида дастурлар кўринишида сақланади. Интерфейс блоклари бошқарув объекти (бош ва ёрдамчи уланишлар ва станок электроавтоматикаси билан) ва оралиқ асбоблар (оператор пулти, дисплей билан, бошқа микроинтеллектуал ахборот тизимлар билан); алоқа қилиши учун оператор пултига эга. Оператор пулти махсус тилда микро интеллектуал ахборот тизимларга буйруқлар бериш учун мўлжалланган. Дисплей экранида операторга қулай кўринишда зарур объект ҳолати ва оралиқ асбоблар ҳолати тўғрисида (станокларни бошқарув тизимларида детал қайта ишланишининг бориши тўғрисида кесувчи асбоб координаталари, ҳаракат тезлиги, бошқарувнинг жорий буйруғи ва ҳ.к.) маъсулият акс эттирилади.

    Ўлчов контроллерлари объект ва муҳит ҳолати тўғрисида датчиклар кўрсатмасини рақамли кўринишга ўзгартириб микро интеллектуал ахборот тизимларга узатади. Интерфейс алоқа блоклари ва контроллерлари таркибига микропроцессорлар кириши мумкин. Бу ҳолда марказий процессор кўп меҳнат талаб қилувчи киритиш – чиқариш ва маълумотларнинг олдиндан қайта ишланиш каби вазифалардан озод бўлади.

    Мураккаб объектларни бошқарув тизимларини лойиҳалашда бундай объект функционал қисмларга бўлинади. Ҳар бир функционал қисм учун бошқарув тизими тузилади. У микро интеллектуал ахборот тизимлар билан, объектнинг бошқа қисмини бошқарувчи

    E

    X Y


    Бошкарув объекти






    U
    Мућит холатини назорат ќилувчи датчиклар

    Объект холатини назорат ќилувчи датчиклар
    0


    Бажарувчи механизмлар

    Xн Yн

    U
    Объект билан алока ќилиш блоклари



    Ўлчов контроллерлари

    Ўлчов контроллерлари




    Xн U Yн


    Бошкарувчи микроЭЋМ






    Z,Yн,Xн


    Ташќи курилмалар билан алока ќилиш интерфейс блоклари

    Дисплей экрани
    Xн,Yн,Z







    Z
    Оператор пулти
    Z,Xн,Yн бошка ЭХМ га




    3 - расм.
    ёки марказий интерфейс блоклари орқали боғланади. Бундай бирлашти-рилган бошқарув тизимлари тақсимланган деб аталади. Марказий микро интеллектуал ахборот тизимлар мураккаб объектни бошқарув бўйича бошқарувчи микро- интеллектуал ахборот тизимларнинг ўзаро алоқаларини мувофиқлаштиришга мўлжалланган.
    Назорат саволлари:


    1. Бошқарувнинг асосий объектлари сифатида мавзуда нималар кел-тирилган?

    2. Атроф-муҳит таъсирларини неча гуруҳга бўлиш мумкин? Уларни тавсифлаб беринг.

    3. Бошқарув мақсади деганда нимани тушунасиз?

    4. СДБли станокнинг чиқувчи кўрсаткичларини санаб ўтинг.

    5. Ўлчов контроллерларининг вазифаси нимадан иборат?


    1.3. АВТОМАТИК БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИНИНГ (АБТ) ТАСНИФИ.
    АБТларнинг асосий турлари ва тегишли терминлари билан танишиш учун АБТлар таснифини бир қатор белгилари бўйича кўриб чиқамиз.

    А. Очиқ, ёпиқ ва биргаликдаги тизимлар.

    АБТнинг блок-схемасини (юқорида берилганларга асосан) қуйидагича тасаввур қилиш мумкин:

    Б
    F
    ерилган схемада (4-расм) бошқарув қурилмасига (БҚ) уч турдаги маълумотлар киритилади.



      1   2   3   4   5   6   7


    написать администратору сайта