Бухоро филиали
Скачать 0.53 Mb.
|
Ишлаб чиќаришББҚЭҲММЙУТИшлаб чиќариш модели Режа кўрсаткичлари ТОнинг норматив маълумотлари 8 – расм. Бошқарувнинг қуйидаги занжири кузатилади: ишлаб чиқариш участкаси, цех, корхона бошқаруви. Маҳсулотни узлуксиз ишлаб чиқарадиган тармоқлар учун ТЖАБТи ва ташкилий иқтисодий тизим яқин алоқадор харинтеллектуал ахборот тизимлар ерланади, чунки ахборот ТЖАБТ датчикларидан бевосита КАБТга ва кейин “қисқа” шаклда тармоқ АБТга узатилади. Тармоқ автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (ТАБТ). ТАБТларнинг мақсади вазирлик микёсида режалаштириш ва бошқарув услубларини такомиллаштиришдир. Бунда жорий ва истиқболли режалаштириш услубларини,ҳисобга олиш ва нормаллаштириш, бошқарув услубларини такомиллаштириш амалга оширилади, тармоқ иқтисодий ва хўжалик фаолиятининг таҳлили кенгайтирилади ва чуқурлаштирилади, тартибга солиш ва бошқарув аппаратини ташкил этиш тизими такомиллаштирилиши амалга оширилади. ТАБТни қуриш учун халқ хўжалигининг алоҳида тармоқларининг таркиби ва ўзаро бўйсунишини билиш зарур. Ҳалқ хўжалиги тармоғи вазирликка бўйсунади, лекин алоҳида ҳолларда берилган тармоқ маҳсулотининг ишлаб чиқарилиши бир неча вазирликлар бўйича тақсимланган бўлиши мумкин. Вазирлик тармоқни ривожлантириш бўйича ҳал қилувчи қарорлар қабул қилади ва шунга мувофиқ унинг ҳамма объектлари фаолиятини бирлаштиради. МСБВАЗИРЛИК ДАВЛАТ РЕЖАСИ ВАЗИРЛАР МАХКАМАСИ ДИҲМ БО-1 БО-2 БО-3 9 – расм. Вазирликда режалар ишлаб чиқилади ва объектлар БО1,…,БОn фаолияти тўғрисида ахборот йиғилади. Ахборот таҳлил қилиниб, Вазирлар махкамасига узатилади ва макроиқтисодиёт ҳамда статистика бўйича улар бир вақтда вазирликка бошқарув таъсир кўрсатади. Вазирлик АБТи вазифаси, ҳамда таркиби бўйича, маълум даражада халқ хўжалиги тармоғига боғлиқ бўлиши мумкин бўлган, қатор тизимостиларни ўз ичига олади (9-расм). Техник таъминот АБТ таркибига маълум таъсир кўрсатади, шунинг учун АБТ таркибини техник нуқтаи назардан кўриб чиқиш қизиқарли. АБТ таркибининг энг мақбул тамойили, алоҳида техник тизимостилар ўртасидаги ўзаро боғланишнинг иерархик тамойилидир. Унинг асоси сифатида ҳозирги кунда тармоқ таркиби, бўлган тузилиш қабул қилиниши мумкин. Бунда оптималлиги ҳар бир даражада ечилувчи масалалар даражасига боғлиқ бўлган кўпдаражали, кўпбосқичли тизим ҳосил бўлади. Берилган ташкилий даража учун энг оптимал вазифалар тақсимланишида фақат шу даража тасаруффидаги масалалар ечилади. Умумдавлат автоматлаштирилган тизими (УДАТ). Мамлакатимиз халқ хўжалиги бошқарувини автоматлаштиришнинг энг юқори босқичи халқ хўжалигининг барча соҳаларида, режалаштириш ва бошқарув учун иқтисодий ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш умумдавлат автоматлаштирилган тизимни қуришдир (УДАТ). УДАТ бутун мамлакат халқ хўжалигини режалаштириш ва бошқарувни такомиллаштириш учун белгиланган мураккаб тизимни акс эттириб, у иқтисодий-математик услублар, интеллектуал ахборот тизимлар, ташкилий техника ва маълумотларни узатиш воситаларига асосланади. У умумдавлат ва ҳудудий органларнинг халқ хўжалигини бошқарувини техник иқтисодиёт маълумотлар билан таъминлаши керак. Бошда у асосан информацион харинтеллектуал ахборот тизимлар ерга эга бўлади. УДАТ қуйидаги умумдавлат функционал тизимларни ўз ичига олади: режа ҳисоблари автоматлаштирилган тизими - РҲАТ; давлат статистикаси автоматлаштирилган тизими – ДСАТ; қурилишни бошқариш автоматлаштирилган тизими – ҚАБТ; стандартлаш ва метрология автоматлаштирилган информацион бошқарув тизими– СМАИБ; фан ва техника ривожини автоматлаштирилган бошқарув тизими – ФТРАБТ; режалаш, ҳисоб-китоб қилиш ва моддий техник таъминотни бошқариши автоматлаштирилган тизими – МТТАБТ; нархлар бўйича маълумотни қайта ишлаш автоматлаштирилган тизими – нархларАБТ; фан – техника ахборотини қайта ишлаш автоматлаштирилган тизими – фанАБТ; меҳнат ресурсларини автоматлаштирилган бошқарув тизими – меҳнатАБТ: молиявий ҳисобларни автоматлаштирилган бошқарув тизими – молияАБТ. РҲАТ халқ хўжалиги иқтисоди ривожланишининг умумий кўрсаткичларини узоқ муддатга мўлжалланган маълумотлар, ҳар бир тармоқ ривожланиш мақсадларини кўзда тутиб халқ хўжалиги ривожланишининг ягона умумдавлат режаси билан ўзаро мослашуви асосида ҳисоблаш ва ишлаб чиқишга мўлжалланган. Бу тизим фаолияти натижаси моддий балансларни тузиш, иқтисод ривожи ва ишлаб чиқариш мутаносиблигини бошқаришдир. Ҳозирги вақтнинг ўзида оптимал ривожланиш ҳисоблари халқ хўжалигининг 66 тармоғини қамраб олган. ДСАТ вазифаси халқ хўжалигининг бошқарувини статистик маълумотга бўлган эҳтиёжини қондиришдан иборат. У барча тармоқларнинг чиқарилган маҳсулоти, ишчи кучи, қувватлари ва бошқа маълумот натижаларини олишни таъминлайди. Бу маълумотлар сўнг бутун халқ хўжалиги бўйича умумлаштирилади. Натижада ижтимоий маҳсулотлар, миллий даромад, меҳнат ресурслари, иш ҳақи, асосий фондлар, капитал киритишлар, шунингдек меҳнаткашлар фаровонлиги ва мамлакатимиз аҳолиси тўғрисидаги маълумотлар берилади. ДСАТ нинг асосий тизимостиларига: саноат статистикаси, капитал қурилиш, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари киради. Ҳозирги вақтда ДСАТ ни ишлаб чиқиш учун техник топшириқ ишлаб чиқилган. СМАИБ нинг мақсади халқ хўжалигини ҳаракатдаги норматив – техник ҳужжатлар, моддалар ва материаллар хусусияти, ўлчов услуб ва воситалари тўғрисида ишончли маълумот билан таъминлашдан иборат. Тизим халқ хўжалигининг ҳамма тармоқларига тегишли корхоналар ва ташкилотлар билан мустаҳкам информацион алоқалар билан таъминлашга мўлжалланган ва шу билан уларга ҳозирги вақтда бир ярим миллион ҳужжатдан иборат бўлган стандартлар ва техник шартлар фондига йўл очиб беради. НархларАБТ – нархлар ҳақида ўз вақтида зарур ва сифатли маълумотларни олишга имкон беради. Нархлар бу иқтисодий бошқарувнинг оралиқ функционал тизимларида ҳам (режалаштириш, моддий-техник таъминот, статистика), ўрта ва қуйи даража тизимларида ҳам асосий нормативлардан биридир. Нархларнинг умумий миқдори 10 млнга яқин. Нарх қўйилишининг ишончли назорат тизими ҳамма корхона ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш – хўжалик фаолияти техник-иқтисодий кўрсаткичларининг яхшиланишига имкон беради. НархларАБТ ўз навбатида қатор тизимостиларни қамраб олади: нархни режалаштириш ва олдиндан айтиш тизимостиси; нархларни назорат қилиш тизимостиси; нархларни мувофиқлаштириш тизимостиси. МТТАБТ давлат таъминоти ташкилотлари томонидан амалга оширилади ва мамлакат моддий-техник таъминотининг бутун жараёнини режалаштириш ва бошқарувни такомиллаштиришга қаратилган. У материаллар, хомашё ва комплектловчи қисмларга бўлган эҳтиёж масалалари, ресурсларни тақсимлаш масалалари, тармоқлараро алоқаларни ташкил этиш, моддий заҳираларни бошқарув ва халқ хўжалиги барча тармоқларининг материалларга, хомашё, комплектловчи қисмларга бўлган талабларини истиқболли режалаштириш масалаларини ҳал этади. УДАТга кирувчи бошқа умумдавлат тизимлар ҳам таркиби ва амалга оширувчи вазифаларига кўра худди шундай мураккаб тизимлардир. Назорат саволлари: АБТ таснифи деганда нимани тушунасиз? Информацион тизимлар қандай вазифани бажаради? Информацион тизимларнинг синфостиларини тавсифлаб беринг. АБТларнинг асосий турларига изох беринг. УДАТ нима учун керак? Нима сабабдан УДАТ энг мураккаб АБТ ҳисобланади? УДАТ га кирувчи умумдавлат тизимларини тавсифлаб ўтинг. 1.10. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШ ЖОЙИ (АИЖ)– АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ТИЗИМНИНГ ТАРКИБИЙ – ФУНКЦИОНАЛ ЭЛЕМЕНТИ. Инсоннинг интеллектуал ахборот тизимлар билан мулоқотини ташкил этиш АБТ ни лойиҳалаш ва жорий этишнинг марказий муаммоларидан биридир. Илгари фойдаланувчи аниқ, кўп ҳолларда ўзига хос бўлган масалаларни ечишда интеллектуал ахборот тизимлардан фойдаланар эди. Замонавий йиғма АБТ лар пайдо бўлиши билан мутахассисга мўлжалланган ўзига хос мажмуа ва воситалар билан бир қаторда дастур тузмайдиган профессионал (ДТП) учун янги индивидуал-функционал тартиблар ишлаб чиқарилди. Функционал тартиб индивидуал (жамоавий) фойдаланувчи нуқтаи назаридан, энг қулай бўлган маълумотни акс эттириш усули ва унда фойдаланувчининг иш жойи зарур терминал асбоблар ёрдамида жиҳозланиши билан тавсифланади. Ўзига хос тартиб махсуслаштирилган ёки универсал операцион тизимлар (ОТ), маълумотлар базасини бошқарувнинг муаммоли йўналтирилган ёки универсал тизимлар (МББТ), амалий дастурлар пакетини (АДП) асосан мини- ва микро- интеллектуал ахборот тизимлар базасида қўллаш билан аниқланади. Функционал тартиб аппарат-дастурли воситаларни қўллаш билан тавсифланади. Улар бу тартибни амалга ошириш учун конкрет иш жойларини терминал асбобларнинг хоҳлаган тартибда ўзгарувчан жиҳозлашни амалга оширишга имкон беради. Бу тартибни жорий этишда қуйидаги ҳисоблаш воситалари қўлланилади: катта ҳажмдаги маълумотлар базасини олиб бориш учун мўлжалланган мини-, микро- интеллектуал ахборот тизимлар; фойдаланувчилар жамоасига мўлжалланган илмий-техник ҳисоблаш, бошқарув ва иш юритиш масалаларини ечиш учун мини- интеллектуал ахборот тизимлар; функционал-технологик иловаларга йўналтирилган ва индивидуал фойдаланувчига мўлжалланган микро- ва персонал интеллектуал ахборот тизимлар (ИАТ); матнлар ва ҳужжатлар тайёрлаш учун матнни қайта ишлаш процессорлари; дастурланувчи микрокалкулаторлар; илмий-техник ва иқтисодий ҳисоблашлар учун махсуслаштирилган асбоблар. Ҳозирги пайтда барча айтиб ўтилган воситалар кўп ёки бу даражада фойдаланувчининг интеллектуал ахборот тизимлар билан мулоқотини самарали ташкил этиш ва (ДТП) вазифаларини автоматлаштириш учун қўлланади. Конкрет автоматлаштирилган бошқарув тизимларини яратиш ва жорий этишда автоматлаштириш тизимлари тадқиқодчилари ва яратувчилари воситаларни марказлаштириш, йирик ҳисоблаш тизимларини лойиҳалаш, ва мураккаблиги одам имкониятларидан анча юқори бўлган супертизимларни яратиш ягона концепциясига асосланган турли ёндашувларни қўллайдилар. Бундай тизимларда самарадорлик ва хизмат кўрсатиш нархи қарама-қаршиликда туради. Охирги 10-15 йилда чет элда маълумотларни номарказлаштирилган қайта ишланиши, энг аввало режалаштириш ва бошқарувнинг алоҳида функционал масалаларини ечишга мўлжалланган маҳаллий маълумотлар манбаини яратиш тан олинди ва кенг тарқалди. Зарурат туғилганда глобал маълумотлар манбаи билан ўзаро боғланиши таъминлаш ва юқори даражага. узатиш амалга оширилади. Маълумотни марказлаштирилган ҳолда қайта ишлаш концепциясидан номарказлаштирилганига аста-секин ўтиш амалга оширилди. Бунга маълум даражада кўп сонли фойдаланувчиларга маълумотларни жойида қайта ишлашни таъминловчи персонал интеллектуал ахборот тизимларнинг оммавий чиқарилиши сабаб бўлди. Мамлакатимизда маълумотни номарказлаштирилган ҳолда қайта ишлаш концепцияси турли тоифадаги мутахассислар ва маъмурий-бошқарув ходимлари АИЖ яратилишида ўз аксини топди. АИЖлари аҳамияти интеллектуал ахборот тизимлардан кам бўлмаган янгилик сифатида қабул қилинди. Бунда АИЖ муҳандис, олим, лойиҳачи, бошлиқ, шифокор ва бошқалар меҳнатининг технологик воситаси сифатида тушунилади. Шунингдек, ижодий элемент тез ўсадиган фаолиятнинг янги моделларини тузиш воситаси сифатида қабул қилинди. АИЖлари йиғма АБТларни тузишда кенг қўлланилади. АБТнинг тартибга кирувчи аниқ техник модул бўлган ва янги концепциялар ва тамойилларда қурилган АИЖ, қоғозсиз технология асосида иқтисодий объектларда ҳужжат айланишини автоматлаштиришни амалга ошириш, режалаштириш ва бошқарувда тартиб ўрнатилиши учун янги шарт-шароитлар яратиш, жадаллаштириш тамойилини ҳисобга олган ҳолда бошқарув имконини беради. Бунинг учун кўп турдаги бошқарув ходимлари ва мутахассислари учун турли даражадаги АИЖ лойиҳаланиши ва жорий этилиши лозим. АИЖ - бу ташкилий-технологик ва дастурли-техник ҳисоблаш мажмуи. Унинг асосий мақсади реал вақт доирасида шахсий интеллектуал ахборот тизимлар асосида ДТП вазифаларини “ўзгарувчан” автоматлаштиришдир. АИЖ таркибининг асосий концепцияси ДТПнинг иш жойларида маълумотларни номарказлашган автоматлаштирилган қайта ишланишини таъминлаш, шахсий билим ва мақсадлар манбаини, маҳаллий зарур бўлганда эса, шахсий интеллектуал ахборот тизимлар ва интеллектуал терминаллар асосида АИЖ глобал тармоқларини яратишдан иборатдир. Тажриба кўрсатадики, АИЖ жорий этилишнинг биринчи босқичларида автоматлаштирилган тизим билан қамраб олинмаган бўлинмалар билан қоғозли узаротаъсир технологияси сақланиб қолади. Шунинг учун АИЖ машинограммалар минимумини шакллантириш учун босмага чиқариш асбоби, норматив-маълумотли ахборотлар ва маълумотларнинг ишчи йиғмасини қулай ҳолатда сақлаш учун ташқи хотира, интеллектуал ахборот тизимлар оралиқ асбобларининг минимал заҳирасига эга бўлиши керак. Асбобларни заҳиралаш зарурияти доимий хизмат кўрсатувчи ходимлари бўлмаган, фойдаланувчи эса ҲТ соҳасида билимлари чегараланган шароитлар билан боғлиқ. АИЖ бундай вариантда амалга оширилган объектда фойдаланувчи телефон орқали операторга сўров йўллаш мумкин бўлган маъмурий йўл маркази ташкил этилади. Сўровни бажаришда жавоб клавишсиз дисплейда ёритилади. АИЖни яратиш қуйидаги асосий тамойилларга асосланади: дастур тузмайдиган мутахассис ҳисоблашлари ва ўзи ўрганишининг индивидуаллашуви, касбий билимларнинг автошаклланиши, янги вазифалар, қоғозсиз технологияларнинг автоматлаштирилиши, маълумотларнинг номарказлашган ва марказлашган қайта ишланиши, шунингдек модуллилиги, тизимлилиги ва эргономиклиги. ДТП ҳисоблашлар ва ўзи ўрганишнинг индивидуаллаштириш тамойили у бажарадиган ҳисоблашларнинг индивидуаллиги ва интеллектуал даражасини ошириш билан белгиланади. Касбий билимларнинг автошаклланиши, АИЖ мутахассисига фақат лойиҳада кўзда тутилган вазифаларнигина автоматлаштиришга имкон берибгина қолмай, янгиларини ҳам мумкин бўлган воситалар ёрдамида шакллантиришга имкон беради. АИЖ -илгари бу тузилиш бўлинмаси ёки ДТПга хос бўлмаган вазифаларни бажаришга ҳам имкон беради. Бу маънода АИЖ-очиқ, узлуксиз ривожланаётган тизим. АИЖ - АБТнинг таркибига киради ва у маълумотларни режалаштириш, бошқарув ва қайта ишлашнинг шахсий воситаси сифатида ДТПга қарорларини тайёрлаш ва қабул қилишга имконият яратади. Бундай кўп функционаллик маълумот тақсимланган, номарказлаштирилган ва марказлаштирилган қайта ишлатилишининг рационал олиб борилишини назарда тутади. Модуллилик тамойили АИЖни тизимнинг бошқа элементлари билан бирга ишлаш, шунингдек ҳаракатдаги тизимларга минимал харажатлар ва унинг ишини тўхтатмасдан ўрнатиш имконини беради. АИЖ - барча тизимостилари ўзаро мувофиқлаштирилган тизим элементидир. Эргономик талаблар ҳисобга олинса қулай иш шароитларини таъминловчи АИЖ яратилади. Анча вақтгача фойдаланувчи масалаларини интеллектуал ахборот тизимлар ёрдамида вақтни тақсимлаш тартибида ва дастурлашнинг диалогли тизимлари асосида ечиш тартиби устиворлик қилади. Бу эса ўз навбатида катта универсал ёки ихтисослашган интеллектуал ахборот тизимлар нинг имкониятлари “бўлиш” ва зарурат туғилганда маълумотни катта масофага узатиш имконини берар эди. Аммо маълумотларни шу йусинда автоматлаштирилган қайта ишлаш технологияси инсон интеллектуал фаолияти самарадорлигини техник ҳисоблаш воситаларининг паст мустаҳкамлиги, алоқа каналларининг қимматлиги ва узатилувчи маълумотнинг тез-тез бузиб кўрсатилиши, ҳамда тўлиқ эмаслиги сабабли маълум даражада кўпайтира олмади. АИЖ бир томондан фойдаланувчига санаб ўтилган камчиликлардан қисман қутулишга, иккинчи томондан - маълумотлар қайта ишланиш сифатини оширишга имкон беради. АИЖ функционал йўналтирилганлиги бўйича-таълимий ва функционал-ихтисослаштирилган (ФИАИЖ) бўлиши мумкин. ФИАИЖ қўлланиш тавсифи бўйича жамоавий (ЖФ) ва индивидуал фойдаланиш (ИФ) АИЖларига бўлинади. ЖФАИЖ технологик жиҳатдан бир хилдаги масалаларни ҳудудий бирлаштирувчи фойдаланувчилар учун мўлжалланган (товароведлар, бухгалтерлар ва ҳ.к.), ИФАИЖ - ишлаб чиқариш ёки илмий фаолиятнинг зарурати бўйича индивидуал ишлаши зарур бўлган аниқ мутахассиснинг ўзига хос вазифаларини автоматлаштириш учун мўлжалланган. ИФАИЖ аниқ автоматлаштириладиган функцияларнинг ўзига хослигини тўлароқ ҳисобга олиш имконини беради ва талаб этиладиган индивидуал хизмат кўрсатиш маданиятини таъминлайди. ЖФАИЖ маълумотларни тайёрловчи-ишловчи АИЖ (ТИАИЖ) ва жамоа-функционал (фойдаланишнинг тартиблаштирилган гуруҳли АИЖ) (ЖФАИЖ) га бўлиниш имконини беради. ТИАИЖ тайёрлов, назорат, дастлабки маълумотларни машина ахборот ташувчиларида муҳаррирлашга мўлжалланган. Бундан ташқари улар тартиблаштирилган ҳужжатларни қоғозли ташувчиларда бир вақтда шакллантиришга йўл қўяди. ЖФАИЖ мутахассисларнинг, ҳудудий алоҳида бўлмаган, функционал бир турдаги, лекин вақтда қўшиб бажарилмайдиган, катта бўлмаган ҳажмдаги маълумотларга асосланган вазифаларини автоматлаштиришга мўлжалланган (3000 сатргача). ИФАИЖ шахсий-ихтисослаштирилган (ШИ), индивидуал клавишсиз (ИКАИЧ) ва клавишли (КАИЖ), тадқиқодчи (ТАИЖ)га бўлинади. Биринчилари реал вақт тартибида қарорлар ишлаб чиқувчи мутахассислар вазифасини бажариш учун мўлжалланган. КАИЖ қарор қабул қилувчи шахслар учун ишлаб чиқилади. Улар индивидуал сўровга мувофиқ экранларда (планшетларда) тезкор ахборотни тартибга солинган маълумотлар кўринишида шакллантириш имконини беради. Мажлислар, конференциялар, илмий-техник маслаҳатлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш пайтида КАИЖларга маълумотномалар кўринишида олдиндан тайёрланади ва дисплей экранида бошлиқнинг телефон орқали сўровида ёки қатъий аниқ вақтда намоён этилади. КАИЖ дисплей клавиатураси билан ишлашга ўргатилган ДТП учун мўлжалланган ва информацион маълумот тартибида тартиблашган ва тартиблашмаган маълумотлар олиш учун қўлланади (ишлаб чиқариш ташкилотчилари, иқтисодчилар ва ҳ.к. учун). Тадқиқотчи учун АИЖ ўрганилаётган муаммо тавсифларини, уларнинг самарали ҳал этиш йўлларини аниқлаш мақсадида, таҳлил қилиш учун ишлаб чиқилади, шунингдек иқтисодий объектни бошқарувни автоматлаштиришнинг амалдаги тартибини уни реконфигурациялаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида, таҳлил қилиш учун ҳам. Бундай АИЖ янгидан лойиҳаланувчи тизимларнинг ҳосил қилиш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Назорат саволлари: Автоматлаштирилган иш жойи (АИЖ) деганда нимани тушунасиз? АИЖни жорий этишнинг босқичларини тавсифлаб беринг. Модуллилик тамойилини тушунтириб беринг. ФИАИЖ қандай турларга бўлинади? Уларнинг ҳар бирини изоҳланг. Тадқиқотчи учун АИЖ нима мақсадларда ишлаб чиқилади? 1.11. ЎЗГАРУВЧАН АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (ЎАИЧ). СОНЛИ ДАСТУРИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ (СДБТ) Ўзгарувчан автоматлаштирилган ишлаб чиқариш (ЎАИЧ) нима? Бу одамсиз ёки кам одамли технологиялар асосида фаолият кўрсатувчи ишлаб чиқаришдир (цех, завод). Ҳар қандай ишлаб чиқариш сингари ЎАИЧ ҳам ўз ичига технологик асбоблар, омбор ва транспорт тизимлари ва бошқа ишлаб чиқаришни ташкил этувчилари олади. ЎАИЧни ташкил этувчиларини яхлит кўпдаражали микропроцессорли тақсимланган бошқарув тизими орқали бошқарилади, унда ЎАИЧ таркибидаги ҳар бир мослама микро интеллектуал ахборот тизимлар асосида шахсий бошқарув тизимига эга бўлиши мумкин. Тақсимланган ЎАИЧ бошқарув тизими ташкил этувчилари ишлаш дастурининг ўзгаришини таъминлайди ва шу орқали ишлаб чиқариш топшириғини алмаштиришда тез қайта қуриш ва технология ўзгарувчанлигини таъминлайди. ЎАИЧ тизимлари ўрта сонли, кам сонли ва донали маҳсулотлар тайёрлашга мўлжалланган, уларга машинасозликнинг тахминан 75% маҳсулоти киради. ЎАИЧ металлургия, йиғиш, қолиплаш ва бошқа соҳаларда энг кўп тарқалган. ЎАИЧнинг кейинги такомиллашувига иккита асосий таркибий қисмлар: автоматлаштирилган ишлаб чиқариш ва автоматлаштирилган лойиҳалашни бир мажмуага бирлаштирувчи завод-автоматлар киради. ЎАИЧнинг тавсифий хусусиятларига меҳнат самарадорлигининг кескин ошиши, чиқариладиган маҳсулот номенклатурасининг тез ўзгариши ва одамнинг сурункали мутахассислашмаган ишдан халос этилиши киради. ЎАИЧ амалга оширилиши учун турли датчиклар ва бажарувчи механизмларнинг кенг қамрови, микропроцессорли контроллерлар, микро ва мини интеллектуал ахборот тизимлар, маълумотлар базасини бошқарув тизимлари, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари, робототехник мажмуалар, СДБли станоклар ва автоматлаштирилган транспорт қўлланади. ЎАИЧда интеллектуал ахборот тизимлар қуйидаги масалаларни ечиш учун мўлжалланган: асбобларни бевосита бошқарув, ЎАИЧ ячейкалари ва бутун ишлаб чиқаришнинг фаолият мустаҳкамлигини таъминлаш, техника хавфсизлигини, ҳисоб ва режалаштиришни таъминлаш. Ишлаб чиқаришда технологик асбоблар бошқаруви учун СДБ тизимлари кенг қўлланилади. ЎАИЧ таркибида СДБТ билан таъминланган асбобларни қўллаш катта самара беради. Асбоблар турига кўра микроинтеллектуал ахборот тизимлар СДБнинг турли тамойилларини қўллаши мумкин. Улардан кенг тарқалганлари - супервизорли ва тўғридан –тўғри сонли бошқарув. Супервизорли бошқарув - тартибида микроинтеллектуал ахборот тизимлар технологик жараёни (ТЖ) бориши тўғрисида бошланғич маълумот олади ва топширилган бошқарув алгоритмига мувофиқ ростлагичлар созлашинини ўзгартира олади, улар турли технологик асбобларда қўлланади. Шундай қилиб, микроинтеллектуал ахборот тизимлар бошқарув контурида тескари алоқа функциясини амалга оширади. Супервизорли бошқарувнинг вазифаси - ТЖ боришини оптимал иш нуқтаси яқинида бу жараён кечишига тезкор таъсир йўли билан сақлашдан иборат. Супервизорли бошқарувда ростлагичлар сифатида махсус аналогли ва рақамли ҳисобловчилар қўлланилади. Улар микроинтеллектуал ахборот тизимлар нинг бошқарувчи сигналларини бажарувчи механизмлар учун бошқарув сигналларига ўзгартиради. Тўғридан-тўғри рақамли бошқарувда микроинтеллектуал ахборот тизимлар ҳамма зарур ҳисоблашларни ўтказиб, бевосита ТЖни бошқаради. Бундай тартиб ЎАИЧда микро интеллектуал ахборот тизимларнинг имкониятларини тўлароқ амалга оширади, чунки ТЖдаги барча зарур ўзгаришлар ёки станокда детални қайта ишлаш дастурлари асбобга ўрнатилган интеллектуал ахборот тизимлар билан бошқарилувчи ЎАИЧда дастурни масофадан ўзгартириш йўли билан амалга оширилади. Бошқарувнинг микропроцессорли тизимлари технолог ишлаб чиқкан бошқарув дастурига (БД) мувофиқ ишлайди. У станок ишчи органларининг жойидан кўчиш изчиллиги, СДБли станокларда детал ишланишини таъминловчи ёрдамчи ҳаракатлар тўғрисидаги маълумот-ларни сақлайди. Бундай дастурларни ёзиш учун турли даражадаги қатор алгоритмик тиллар мавжуд. Алгоритмик тил даражаси қанча юқори бўлса, шунча БДнинг бир жумласида бошқарув тизимининг кўпрок ҳаракатлари ифодаланади. Бошқарув дастури кадр деб номланувчи жумлалар кетма-кетлигидан иборат. Ҳар бир кадр станокда детални қайта ишлаш бўйича бир ёки бир неча буйруқларни ўз ичига олади. Кадрлар бир биридан “LF” (сатрни ўтказиш) белгиси билан ажратилади. Кадр таркибига турли сондаги сўзлар киради. Кадр, унинг ракамини берувчи сўздан бошланади. Кейинги ҳамма сўзларни тайёрловчи ва ёрдамчи буйруқлар, геометрик ва технологик кўрсаткичлар учун мўлжалланган гуруҳларга бўлиш мумкин. (10-расм). А ) В Кадр тартиб раќами Тайёрлов буйруќлари ) Геометрик кўрсаткичлари Технологик кўрсаткичлари Ёрдамчи буйруќ лар Белги LF 10- расм. Сўз кадрнинг таркибий қисми бўлиб, у элементар буйруқ ёки ишлаш кўрсаткичидан иборат. У адрес ва ўнлик сондан иборат. Адрес элементар буйруқ номини билдиради ва у лотин алифбосининг ишлатилиши мумкин бўлган битта босма ҳарфидан иборат бўлиши мумкин. Ишлатилиши мумкин бўлган ҳарфлар, адрес сифатида қўлланувчи ҳарфлар ва уларнинг вазифаси 1 - жадвалда келтирилган. Ўнлик сон сўзда сўз шаклига мувофиқ ўнлик нуқта билан ёки нуқтасиз ёзилади. Кадрнинг йўл қўйиладиган сўз шакллари 2 - жадвалда келтирилган. Шаклида ўнлик нуқта қўлланилиши кўзда тутилган сонлар клавиатурадан нуқта билан ёки нуқтасиз киритилиши мумкин. Нуқтасиз киритилганда нуқта миқдори берилган шаклда кўпи билан йўл қўйиладиган миқдорга тенг охирги рақамлардан олдинда жойлашган деб ҳисобланади. Масалан, Х30.000 сўзини клавиатурадан Х30.000, Х30000, Х+30000, Х30., Х+30., Х00030, Х+030.0; кўринишларда А02 сўзини фақат А02 кўринишида; S4 сўзини S4, S04, S004, S0004 кўринишида киритиш мумкин. Сўзларни уларнинг узунлиги энг кичик бўладиган кўринишда ёзиш тавсия этилади. СДБ тизими буйруқларида бошқарув дастурларини тайёрлаш жараёнини қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин: технолог қарорига кўра координаталар тизимини танлаш. Кейинчалик ҳамма ўлчамлар шу координаталар тизимига нисбатан кўрсатилади. координаталар юклари бўйича силжиши учун буйруқ беришда зарур нуқталар координатасини калкулятор ёрдамида ёки қўлда ҳисоблаш. чизма берилганлари асосида кесиб ўтиш ва ёнма-ён ўтиш нуқталар координатаси катталикларини қайта ишлаш алоҳида амаллари бўйича бошқарувчи дастур кадрларини ёзиш. 1 - жадвал
|