Главная страница
Навигация по странице:

  • Назорат саволлари

  • Бухоро филиали


    Скачать 0.53 Mb.
    НазваниеБухоро филиали
    Дата15.03.2021
    Размер0.53 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла2_5460880522626468013.doc
    ТипДокументы
    #184959
    страница5 из 7
    1   2   3   4   5   6   7


    2-жадвал

    Адрес ҳарфи

    Сон ишораси

    Нуқтагача бўлган рақамлар сони

    Унли нуқта

    Нуқтадан кейинги рақамлар сони

    Эътиборсиз нолларни йўқотиш

    N,S,L

    Йўқ

    4

    Йўқ

    Йўқ

    Ҳа

    G,M,D,H

    Йўқ

    2

    Йўқ

    Йўқ

    Йўқ

    X,Y,Z,U,V,W

    A,C

    I,J,K,Q,R

    Плюс минус йўқ


    5

    Ҳа

    Йўқ



    3

    Йўқ

    Ҳа

    F


    Йўқ

    5

    Ҳа

    Йўқ

    1

    Йўқ

    Ҳа

    T,B

    Йўқ

    4

    Йўқ

    Йўқ

    Йўқ

    P

    Йўқ

    4

    Йўқ

    Йўқ

    Йўқ


    Назорат саволлари:


    1. ЎАИЧ нима?

    2. ЎАИЧ тизимлари нима учун мўлжалланган?

    3. ЎАИЧ нинг харинтеллектуал ахборот тизимлар ерли хусусиятларига нималар киради?

    4. Интеллектуал ахборот тизимлар ЎАИЧда нима учун қўлланилади?

    5. Супервизорли ва тўғридан-тўғри рақамли бошқарувни тавсифлаб беринг.

    6. Бошқарув дастурларини тайёрлаш жараёни босқичларини айтиб беринг.

    II БОБ.

    МИКРОПРОЦЕССОР – ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР НИНГ АСОСИЙ

    ЭЛЕМЕНТ БАЗАСИ
    2.1. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР ТАРКИБИ. ПРОЦЕССОР. ХОТИРА ТУРЛАРИ.

    Ўқув қўлланманинг биринчи бобидан келиб чиқаяптики, ҳеч қандай автоматлаштиришни интеллектуал ахборот тизимлар сиз бажариб бўлмайди. Бу бобда биз интеллектуал ахборот тизимларнинг, яъни ҳозирги пайтда энг кенг тарқалган шахсий компьтерни (ШК) асосий қурилмаларининг вазифаси ва таркиби билан танишиб чиқамиз. 11-расмда шахсий компьютерни таркиби келтирилган.

    Маълумки, ШКнинг асосий қурилмаси –микропроцессор.

    Микропроцессор интеллектуал ахборот тизимларнинг ишини берилган дастур бўйича ташкил қиладиган марказий қисмидир. Микропроцессор таркибига арифметик-мантиқий қурилма ва марказий бошқарув қурилмаси киради. Улар ёрдамида ишчи дастур ҳисоблаш жараёнига айлантирилади. Микропроцессор таркиби интеллектуал ахборот тизимларда қабул қилинган ҳисоблаш тизими, маълумотлар ва буйруқлар шакли, буйруқлар тизими, ҳисоблаш жараёнининг маълумот адреси ва ташкил қилиниш усулларига, шунингдек ҳисоблаш жараёнини бошқарув, интеллектуал ахборот тизимлар ишини назорат қилиш ва ишчи ҳолатни назорат қилиш усулларига боғлиқ.


    Математик ҳампроцессор


    Асосий хотира


    Ташқи хотира

    Микропроцессор

    Доимий хотира қурил-маси
    (ДХҚ)

    Жорий (Оператив) хоти ра қурил-маси

    (ЖХҚ)

    Қаттиқ магнит диски йигувчиси

    (ҚМДЮ)

    Юмшоқ магнит диски йигувчиси

    (ЮМДЮ)




    Арифметик мантиқий қу-рилма (АМҚ)


    И

    Н

    Т

    Е

    Р

    Ф

    Е

    Й

    С

    ЛИ

    Т

    И

    З

    И

    М




    ҚМД

    Адаптери

    ЮМД

    Адаптер


    Микропро-цессорли хотира (МХ)





    Видеоадаптер

    Принтер

    алаптери

    Адаптер


    Бошқарув қурилмаси

    (БҚ)


    Видеомонитор (дисплей)

    Алоқа канали


    Видеомонитор (дисплей)




    Тактли им-пульсларнинг генератори (ТИГ)


    Интерфейснинг клавиатураси

    Клавиатура

    11-расм
    Арифметик-мантиқий қурилма (АМҚ)микропроцессорнинг операндлар устида арифметик ва мантиқий амалларни бажаришни таъминловчи блоклари ва тугунлари йиғиндиси. Амал тавсифи дастур буйруғи ёрдамида берилади.

    Марказий бошқарув қурилмаси (МБҚ) интеллектуал ахборот тизимлар барча қурилмаларининг ишини мувофиқлаштирувчи ва уларни интеллектуал ахборот тизимларда қабул қилинган барча иш тартиблари бўйича бошқаришни таъминловчи учун процессор блоклари ва тугунлари йиғиндисидир.

    АМҚси барча арифметик ва мантиқий амалларни бажаришга мўлжалланган битта арифметик-мантиқий блокни (АМБ) ўз ичига олган микропроцессорни универсал турдаги процессорлар қаторига киритилади. АМҚси буйруқларнинг маълум турини бажаришга йўналтирилган бир неча ихтисослаштирилган АМБни ўз ичига олган микропроцессорларни функционал турдаги микропроцессорлар қаторига киритилади.

    Маълумотни узатиш ва ишлашни ташкил қилиш усулига кўра изчил, параллел ва изчил-параллел ҳаракатли микропроцессорлар, ҳисоблаш жараёнининг ташкил этилиши бўйича эса бирдастурли ва мультидастурли микропроцессорлар фарқланади. интеллектуал ахборот тизимларнинг навбатдаги асосий қисми – унинг хотирасидир.

    Микропроцессор ишлатувчи маълумот ёки дастурларни айнан хотирадан олади ва натижаларни унга ёзади. Хотира кўпинча доимий, жорий (оператив), КЭШ, қўшимча ва ташқи хотира деб аталувчи қисмларга бўлинади.

    Хотирани жорий деб аталишининг сабаби бирор дастур компьютер иш жараёнида ҳосил бўлган маълумотларни сақлаб туради ва жуда тез ишлайди, яъни микромикропроцессор ундан маълумотни олиш ёки унга ёзишда деярли вақт сарфламайди.

    Компьютернинг имкониятлари бевосита унга ўрнатилган тезкор хотира ҳажмига боғлиқ бўлади. Компьютерда жорий хотира 1 Мбайт ёки ундан кам бўлса, у фақат MS WORD операцион тизими муҳитида ишлашга яроқли. Агар тезкор хотира 4 Мбайт бўлса, компьютер MS WORD OT, WINDOWS 3.1 муҳитида ишлайди. 8 Мбайт тезкор хотира янги операцион тизимлар, хусусан WINDOWS 10 муҳити ва у билан барча ишловчи MS OFICCE дастурларида ишлаш имконини беради. Агар компьютернинг тезкор хотираси 32 Мбайт ва ундан катта бўлса маҳаллий тармоқларда (Internet, электрон почта - Email) компьютерлараро суратли маълумотлар ёки видеофильмлар алмашиш ва улар устида ишлаш имконини беради.

    Кўпчилик компьютерларда тезкор хотирага мурожаатни ўта мақбуллаш учун тезкор хотира орасига КЭШ - хотира ўрнатилади. Кўп ишлатиладиган маълумотлар тезкор - хотирада ёзилади, шу боис компьютер зарурий маълумотларни дастлаб КЭШ - хотирадан қидиради, сўнгра зарурат бўлса тезкор хотирага мурожаат қилади.

    IBM PC компьютерида хотиранинг BIOS (доимий хотира), CMOS (яримдоимий хотира) турлари мавжуд бўлиб, уларда компьютер қурилмаларини текширувчи дастурлар, операцион тизимни юклаш ва компьютер қурилмаларига хизмат кўрсатиш функцияларини бажарувчи дастурлар сақланади.

    Тезкор хотира ўзида компьютерда ишлаётган дастур ва маълумотларни сақлайди. Маълумотлар доимий хотирадан тезкор хотирага кўчирилади, олинган натижалар зарур ҳолда дискка қайта ёзилади.

    Одатда Intel 8088 микропроцессорли шахсий компьютер 1 Мбайт ҳажмдаги тезкор хотирага эга. (Intel 80286 4 Мбайт, Intel 80386 16 Мбайт гача тезкор хотира билан ишлайди).

    Байт интеллектуал ахборот тизимлар қабул қилиши ва қайта ишлаши мумкин бўлган энг кичик ахборот бирлиги, 1 Кбайт 1024 байтга, 1 Мбайт 1024 Кбайтга тенг.

    Тезкор хотира икки қисмдан иборат бўлади.

    Биринчи қисми - 640 Кбайт ҳажмда бўлиб, операцион тизим ва амалий дастурлар учун мўлжалланган. Иккинчи қисми ташқи хотира бўлиб, хизмат учун фойдаланилади.

    Кўпгина дастурлар учун 640 Кбайт хотира етарли бўлмаганлиги сабабли, хотирани кенгайтириш муаммоси туғилади. Бу муаммо хотирани қўшиш ва кенгайтириш усуллари билан ҳал этилади. Қўшимча хотирали махсус хотира блоклари ишлаб чиқилган. Бу қўшимча хотира билан ишлаш учун махсус дастурлар яратилди.

    Масалан, LIMEMS 4.0 дастури 32 Мбайтгача бўлган қўшимча хотира билан ишлаш имконини беради.

    Intel - 80286 нинг яратилиши билан хотирани кенгайтириш имкони туғилди. Бу микромикропроцессор оддий (real mode) ва ҳимояланган (protected mode) режимларда ишлаши мумкин.

    Оддий режимда у IBM PC XT каби 640 Мбайт хотира билан, ҳимояланган режимда эса 16 Мбайтгача хотира билан ишлайди.

    Махсус QEMM дастурлари кенгайтирилган тезкор хотира билан ишлаш имкониятини яратди.

    Мураккаб ишлар учун 16 Мбайтли, оддий ишлар учун 4-8 Мбайтли тезкор хотирадан фойдаланган мақсадга мувофиқ.

    Компьютернинг дастурий таъминоти, махсус, ёрдамчи ва амалий дастурлар қўшимча хотирага жойлаштирилади. Хотиранинг бу кўриниши компьютер имкониятларининг кескин ошишига олиб келади. Қўшимча хотира қаттиқ диск юритувчиси (винчестер) деб аталувчи қурилмада сақланади. Бу хотира 8-10 млрд атрофидаги белгилардан ташкил топган ахборотларни сақлаш имконини беради.
    Назорат саволлари:

    1. Микропроцессор нима? Унинг қисмларини айтиб ўтинг.

    2. Микропроцессорнинг асосий вазифаси нимадан иборат?

    3. Хотиранинг қандай турлари мавжуд?

    4. Тезкор ва доимий хотиранинг фарқи нимада?

    5. Маълумотнинг асосий ўлчов бирликларини айтинг.


    2.2. МИКРОПРОЦЕССОРЛАР. МИКРОПРОЦЕССОР ТАРКИБИ ВА ВАЗИФАСИ.
    Олдин айтганимиздек микропроцессор - интеллектуал ахборот тизимларнинг марказий қисми бўлиб киритиладиган дастурлар кетма-кетлиги ёрдамида интеллектуал ахборот тизимларнинг иш фаолиятини бошқариб боради. Микропроцессор арифметик-мантиқий қурилма (АМҚ) ва марказий бошқарув қурилма (МБҚ)ларнинг мажмуасидан иборат бўлиб, машина ишлашини бошқариб боради. Микропроцессорнинг таркиби: интеллектуал ахборот тизимлардаги саноқ тизимлар; қийматлар ва буйруқларнинг шакллари, буйруқлар тизими; маълумотларни адреслаш усуллари ва ҳисоблаш жараёнларининг ташкил этилиши; уларни бошқариш тамойили; назорат қилиш усуллари ваинтеллектуал ахборот тизимлар ишини диагностика қилиш билан шуғулланувчи қисмларнинг мажмуасидан иборат бўлади.

    Микропроцессордаги АМҚ иккита қийматларни киритувчи каналлар (А,В) ва бир гуруҳ қийматларни чиқарувчи (F), ҳамда бошқарувчи сигналларни узатувчи беш гуруҳ каналлардан иборат бўлиб, ўттиз иккита мантиқий ва арифметик амалларни бирданига бажариш қобилиятига эга.

    АМҚ таркибига: энг юқори тезкор хотира қурилмасининг қисмлари, умумий қўлланилувчи регистр УҚР ва буферли регистрлар (БР) киради. Бу регистрлар ҳам, АМҚ регистрининг разрядларига тенг ўлчамда разрядга эга бўладилар ва бир тизимга (операцион блок) n - разрядли қийматлар тармоқлари (шиналар) орқали боғланган бўлади. УҚРда қайта ишлашга мўлжаллаб қўйилган қийматлар ва уларнинг натижалари сақланади. Операцион блокда бажариладиган микробуйруқларнинг кетма-кетлиги қуйидагича:

    - қийматлар шинасида жойлашган сўзларни УҚРнинг ва буфернинг ихтиёрий регистрига ёзади;

    - УҚРнинг ихтиёрий регистридан сўзларни танлаб олиб қийматлар шинасига жойлаштиради;

    - икки буферли регистрда жойлашган қийматлар устида 32 арифметик- мантиқий амаллардан бирини бажариб, натижани УҚРдаги бўш ўринлардан бирига ёзади.

    Бундай микробуйруқлардан фойдаланиб, ҳар қандай мураккаб амалларни бажариш мумкин. Масалан, РОНдаги i - ва j - разрядлар бўйича жойлашган қийматларни ўзаро алмаштириш учун қуйидагича иш юритилади:

    - РОНi регистридаги сўзни РБ1га ёзади - 1-тинтеллектуал ахборот тизимлар ;

    - РОНj регистридаги сўзни РБ2 га ёзади - 2-тинтеллектуал ахборот тизимлар ;

    - АМҚ га F=А деган буйруқ беради ва F ни РОНj га ёзади - 3-тинтеллектуал ахборот тизимлар ;

    - АМҚ га F=В деган буйруқ беради ва F ни РОНi га ёзади - 4-тинтеллектуал ахборот тизимлар ;

    Демак, ҳар бир тинтеллектуал ахборот тизимлар да 32 микробуйруқнинг бири бажарилар экан:

    - РОН нинг i-адресига маълумотларни жойлаштириш;

    - РОН даги маълумотлардан сўзларни танлаб қийматлар шинасига жойлаштириш;

    - РБ1 га қийматлар шинасидан “сўз”ларни қабул қилиб олиш;

    Бундай операцион блокларнинг катта функционал имкониятларига эга бўлишига қарамай, қуйидаги камчиликлари ҳам мавжуддир: натижанинг белгиларини ифодаловчи сигналлар мавжуд эмас (олинган натижанинг 0 га тенглиги ёки манфий ишорали эканлиги) кўрсатилмайди. Бу эса, бошқарувчи блокнинг дастурлари қайта ишлаш жараёнида “шартли ўтиш” амалини бажаришга йўл қўймайди.

    Операцион блокнинг таркибига универсал регистрларни қўшиш орқали уларни имкониятларини кенгайтириш мумкин. Бу ҳолда, n-разрядли сўзларни параллел ёзиш мумкин ва уни ўнгга ва чапга суриш мумкин бўлади. Бундай регистрларни аккумулятор-регистр (АР) дейилади. Унда, АМҚда бажарилган амалларнинг натижалари йиғила бошлайди. Аккумулятор-регистрига триггер ўрнатилган бўлади. Унда сўзларнинг катта ва кичик разрядлари сақлади. Олдин бажарилган амаллар натижалари АРнинг ўнг ва чап томонига сурилиб жойлаштирилади. У асосан кўпайтириш амалини бажаришда қўлланади.

    Микропроцессорни электр тармоғига улаганда, хотира қурилмасидан (ХҚ) адресли буйруқларни танлаб олиш жараёни қандай олиб борилишини кўриб чиқамиз:

    Биринчи босқич. Бошланғич адрес қийматлар шинасига ўрнатилади ва ХҚ га ёзиб қўйилади.

    Иккинчи босқич. ХҚ чиқиш клеммасидан адреслар АРга ёзиб қўйилади ва ташқи шина адреси орқали маълумотлар хотира қурилмасига келиб ўрнашади.

    Учинчи босқич. ХҚдаги белгиланган адресдан (маълумотлар) керакли буйруқлар чақириб олинади ва шакллантириш шинаси орқали МПга ички қийматлар шинасига жўнатилади.

    Тўртинчи босқич. Қийматлар шинасидан бошқарув сигнали буйруғи орқали маълумотлар буйруқли регистрларга ёзилади. Бу У21 бошқарув сигнали орқали ХҚга ёзиладиган буйруқ ўз адресини бир бирликка оширади.

    Шундай қилиб, ХҚда буйруқларни танлаш жараёнлари тўхтатилади. Бундай танлаш жараёни биринчи қисмдейилади, сўнгра МП иккинчи қисм даври: буйруқларни бажариш даврига утади. Машина вақтининг иккинчи қисмида операцион блок (бошқарув сигнали орқали) ҳамма керакли микробуйруқларни бажаради. Агар бу ерда, операцион блокка (ОБ) хотира қурилмасидан бирор маълумот керак бўлса, ОБ адресли регистрлардан (қийматлар шинаси орқали) фойдаланиб ХҚ адресли кодига уни ўрнатади.

    Юқоридаги амаллар бажарилгандан сўнг, машина вақтининг иккинчи даври бошланади.

    ХҚдан буйруқлар танлаб олингандан сўнг, у буйруқлар бажарилишини бошқарув қурилмасига (БҚ) беради. Бошқарув қурилмаси - микропроцессорнинг бошқа қурилмаларини кетма-кет ишлатиш учун қўлланади. Буйруқлар бажарилишини бошқарувчи қурилма (БББҚ) қуйидагилардан иборат бўлади: дешифратор буйруқлари, хотира микробуйруқ қурилмалари, санагич микробуйруқ ва микробуйруқлар бажарилишини бошқарув қурилмаси.

    Микробуйруқларни ишлаб чиқарувчи БББҚ кетма-кет батартиб ҳолатда бир машина тинтеллектуал ахборот тизимлар ига мос импульс сигналларини ва бошқарувчи микроамалларни ҳосил қилади. Бир машина тинтеллектуал ахборот тизимлар ида бир неча фазали синхросигналларни ишлаб чиқариш натижасида микропроцессорнинг функционал фаолияти кенгайиб боради.

    Арифметик мантиқий қурилма (АМҚ) - операндлар устида арифметик ва мантиқий амалларни бажаради. У микропроцессорнинг блоклари ва тугунларини бирлашган мажмуасидан иборат бўлади. Дастур буйруқлари орқали бажариладиган амалларнинг таснифи берилади.

    Арифметик мантиқий қурилмани (АМҚ) бажариладиган функциясига кўра операцион блок деб юритилади. У микроамалларни бажаради, бошқа қурилмалардан (тезкор хотира қурилмасидан) операндларни қабул қилиб олиш, уларни қайта ишлаш ва натижани бошқа қурилмага узатиш функцияларини бажаради. Турли хилдаги АМҚлар мавжуд. Операндлар устида фаолият кўрсатиш усули бўйича улар иккига бўлинади: параллел ва кетма-кет.

    Сонларни тасвирлаш бўйича АМҚ: турғун ва сузувчи вергуллилардан иборат бўлади.

    АМҚ ишни ташкил этиш усули бўйича иккига: синхрон ва асинхрон кўринишда бўлади.

    Синхрон кўринишли АМҚ катта амалларни бажаради (қўшиш амали). Жуда оддий тузилишли схемага эга, тежамли ва фойдаланишга қулайлигига қарамай, жуда кўп машина вақтини исроф қилади. Шунинг учун улардан кўп фойдаланилмайди.

    Маҳаллий бошқарувли АМҚда ҳисоблаш жараёнлари кетма-кет содир этилади: ҳозирги бажариладиган амаллар, ўзидан олдинги бажарилган амаллардан сўнг содир этилади. Бу ерда, АМҚ ва бошқа қисмлар ҳар бир амални бажариб бўлгандан сўнг, “Иш тамом” деган сигнални ишлаб чиқарадилар. Бу қурилманинг кейинги қисмларига ишлашни бошлашига буйруқ бўлади. Кейинги қисмлар “Ишни бошлаш” тўғрисида сигнал ишлаб чиқарадилар.

    Ўзгарувчи иш даврига эга бўлган сигналларни ишлаб чиқувчи АМҚга асинхронли АМҚ дейилади. Улардаги сигналларнинг қийматлари бажариладиган амаллар ва кодларнинг кўринишига боғлиқ бўлади. Асинхрон АМҚларда асосий иш бажарувчи қурилмалар, маҳаллий автоном бошқарувчи блоклардир, улар ёрдамида микропроцессорнинг иш бажариш қобилияти ошади, реал вақтда фойдасиз бажариладиган ишлар (буйруқлар) миқдори камаяди.

    Асинхрон АМҚларнинг асосий камчилиги - мураккаб тузилишли схемага эга эканлигидир.
    Назорат саволлари:

    1. Микропроцессор нима?

    2. Микропроцессорларнинг турлари ва таркибини тушунтиринг.

    3. Микропроцессорлар таркиби, вазифаси ва ишлаш тамойили ҳақида тўлиқ маълумот беринг.

    4. Микропроцессор хотира қурилмасидан адресли буйруқларни танлаб олиш жараёнининг босқичларини айтиб ўтинг.

    5. Арифметик-мантиқий қурилма нима?

    6. Арифметик-мантиқий қурилманинг асосий вазифаси нимадан иборат?


    2.3. МИКРОПРОЦЕССОРЛАР ТАСНИФЛАНИШИ.
    Микропроцессор, яъни, марказий процессор – Central Processing Unit (CPU) – бир ёки бир нечта катта (КИС) ёки жуда катта (ЖКИС) интеграл схемалар кўринишида бажарилган маълумот ишланишининг функционал тугатилган дастурли – бошқарилувчи қурилма.

    КИС ёки ЖКИСдаги МП учун куйидагилар хосдир:

    • ишлаб чиқаришнинг соддалиги (ягона технология бўйича);

    • паст нарх (ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда);

    • кичик ўлчамлар (бир неча квадрат см майдонга эга бўлган пластина ёки томони бир неча мм ли кубик);

    • юқори мустаҳкамлик;

    • энергиянинг кам сарфланиши.

    МП қуйидаги вазифаларни бажаради:

    • асосий хотирадан буйруқларни ўқиш ва қайта ишлаш;

    • тезкор хотира (ТХ)дан ва ташқи қурилмалар адаптер регистрларидан маълумотларни ўқиш;

    • ташқи қурилмалар (ТК) га хизмат кўрсатиш учун адаптерлардан сўров ва буйруқларни қабул қилиш ва ишлаб чиқариш;

    • маълумотларни ишлаб чиқиш ва уларни ТХга ва ТК адаптер регистрларига ёзиш;

    • ШКнинг барча қолган тармоқ ва блоклари учун бошқарув сигналларини ишлаб чиқиш.

    Микропроцессор маълумотлар шинаси разрядлиги ШК умумий разрядлигини аниқлайди. МП адреси шинаси разрядлиги – унинг адрес фазосидир.

    Адрес фазоси- микропроцессор бевосита йўллаши мумкин бўлган асосий хотира уячаларининг максимал миқдори.

    Биринчи микропроцессор 1971 йилда Intel фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган – МП 4004. Ҳозирги вақтда бир неча юз хилдаги микро-процессорлар чиқарилмоқда, лекин энг оммабоп ва кенг тарқалган микропроцессорлар бу Intel ва Intel-ўхшаш фирмамикропроцессорларидир.

    • Ҳамма микропроцессорларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:

    • буйруқларни тўлиқ мужассамлаштирган CISC (Complex Instruction Set Computing) турдаги МП;

    • буйруқлар қисқартилган RISC (Reduced Instruction Set Computing) турдаги МП;

    • буйруқларнинг минимал тўплами ва жуда юқори тезликни таъминловчи (ҳозирги вақтда бу моделлар ишлаб чиқиш босқичида) MISC (Minimum Instruction Set Computing) турдаги МП;


    CISC турдагимикропроцессорлар

    IBM ШC (International Business Machine) турдаги кўпгина замонавий ШК ларда CISC турдаги МПлар қўлланди. Уларнинг энг кўп тарқалганларининг таснифлари жадвалда келтирилган:

    3 - жадвал

    МП

    тури

    Разрядлар сони (бит)

    Тинтеллектуал ахборот тизимлар ли.

    частота-си (МГц)

    Адрес

    бўшли-

    ги

    (бит)

    Буйруқ-

    лар

    сони

    Элемент- лар

    сони

    Ишлаб

    чиқарил-ган

    йили

    Киймат-ларники

    Адрес-ники

    4004

    4

    4

    4,77

    4х103

    45

    2300

    1971

    8080

    8

    8

    4,77

    64х103

    45

    10000

    1974

    8086

    16

    16

    4,77 и 8

    106

    134

    70000

    1981

    8088

    8,16

    16

    4,77 и 8

    106

    134

    70000

    1982

    80186

    16

    20

    8 и 10

    106

    134

    140000

    1984

    80286

    16

    24

    10-34

    4х106

    134

    180000

    1985

    80386

    32

    32

    25-50

    16х106

    240

    275000

    1987

    80486

    32

    32

    33-100

    16х106

    240

    1,2х106

    1989

    Pentium

    64

    32

    50-150

    4х109

    240

    3,1х106

    1993

    Pentium

    Pro

    64

    32

    66-200

    4х109

    240

    5,5х106

    1995
    1   2   3   4   5   6   7


    написать администратору сайта