Бухоро филиали
Скачать 0.53 Mb.
|
В 14 – расм. Микро интеллектуал ахборот тизимларда қўлланадиган мос тизим таркиби 14 - расмда кўрсатил-ган. Бу ерда А - микро интеллектуал ахборот тизимларга хизмат кўрсатувчи технологик объект, D1 ,D2 ,D3 - маълумотни берувчилар ва қабул қилувчилар (А - объект билан боғлиқ), В – узатувчи канал, масалан, кўрилаётган тизим фаолияти тартиби. Микро интеллектуал ахборот тизимлар А объектга хизмат кўрсатиш бўйича маҳаллий функцияни амалга оширади ва бу объектнинг бир қисмидай бўлади. Технологик асбоблар гуруҳини интеллектуал ахборот тизимлар ёрдамида бошқариш ТЖАБТ нинг кейинги такомиллашуви ва ривожланиш йўналишидир. Унинг бошла-ниши сонли-дастурли бошқарув (СДБ)нинг кенг тарқалиши бўлди. Станоклар гуруҳини интеллектуал ахборот тизимлар ёрдамида бошқарув тизимини яратиш СДБ станоклари қўлланиладиган бўлимларда ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшилаш мақсадини кўзлайди. Бундай кўрсаткичларга биринчи навбатда: СДБли станокларни тўлиқ юклатишни таъминлаш; бир оператор хизмат кўрсатадиган соҳани кенгайтириш; СДБ ва ҳисоблаш техникаси воситала-рини қўллаш билан боғлиқ чиқариладиган маҳсулот бирлигига тезкор харажатларни камайтириш; янги деталнинг биринчи намунасини тайёрлашга кетадиган вақт циклини қисқартириш киради. Технологик асбоблар гуруҳини интеллектуал ахборот тизимлар ёрдаимда бошқариш тизими иккига бўлинади: - станоклар гуруҳини интеллектуал ахборот тизимлар ёрдамида бошқариш; - бир станокни бир интеллектуал ахборот тизимлар ёрдамида бошқариш. Тизимнинг биринчи тури амаллар сони унча кўп бўлмаган станоклар учун ўринли. Бу ҳолда интеллектуал ахборот тизимларга умумий амаллар сони бошқарув тизимида мўлжалланган соннинг максимумидан ошмайдиган бир неча станок ула-нади. Масалан, бир интеллектуал ахборот тизимлардан саккиз амалли станокни бошқаришга мўл-жалланган тизимга тўртта икки амалли станокни улаш мумкин. Тизимнинг иккинчи турини катта сонли амалларга мўлжалланган станоклар, масалан, саккизта амалли станок учун қўллайдилар. Бир интеллектуал ахборот тизимлардан фойдаланиб бир станокни бошқариш тизимларида одатда СДБ - станок воситаларининг ҳамма функцияларини бажарувчи кичик ҳисоблаш машинаси қўлланади, биринчи навбатда, бошқарувчи дастурнинг декодлаш функцияси. Бу функцияларни бажаришга ҳисоблаш машинасининг ҳамма вақти ва аппарат ресурслари сарфланади. Шунинг учун бу тизимларни уларда қўлланадиган кичик интеллектуал ахборот тизимларларнинг нархи СДБ воситалари нархи билан тенглашганда қўллаш мақсадга мувофиқ. Станоклар гуруҳини бошқарув тизимларида интеллектуал ахборот тизимлар СДБ ташкил этувчилари вазифаларини бажармайди. Бундай тизимларда интеллектуал ахборот тизимларга бу станокларга қарашли СДБ таркибий станоклар уланади. Станоклар гуру-ҳини бошқариш тизимининг дастур таъминоти ўз ичига: технологик блоклар (пастпроцессорлар) йиғмаси билан бирга автоматик дастурлаш тизимлари ишчи дастурларини, бу дастурлар станокларнинг СДБ айнан бу таркиблар тури кодларида станокларнинг бошқарув дастурлари берили-шини амалга оширади; гуруҳли бошқарув тизимининг диспетчер ишчи дастурлари; бевосита станокларда бошқарув дастурларининг диалогли созланиши учун ишчи дастурларни олади. Станоклар гуруҳини бошқарув тизимининг дастур таъминоти уларни бошқарув ва хизмат кўрсатиш бўйича турли функцияларнинг автоматлаштирилиши даражасига кўра ўз таркибида қатор бошқа дастурларга эга бўлиши мумкин. Масалан, агар СДБли станоклар жойлашган участка автоматлаштирилган омборга эга бўлса, дастур таъми-ноти ўз таркибида омборни бошқарув бўйича диспетчер дастурига эга бўлиши керак (ОМБОР - дастури). Назорат саволлари: Номарказлашган бошқарув шаклида микроинтеллектуал ахборот тизимлар қандай вазифани бажаради? Паст даражали микро интеллектуал ахборот тизимлар бажарадиган вазифаларга нималар киради? Типик микро интеллектуал ахборот тизимлар тавсифини жадвалдан фойдаланиб тушун-тириб беринг. Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўз ичига нималарни олади? «ОМБОР» дастури қандай вазиятда керак бўлади? 2.7. ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР – АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМИ ТЕХНИК ВОСИТАЛАРИНИНГ НЕГИЗИ Ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (ИЧАБТ) фаолият кўрсатиши ҳисоблаш техникасининг турли хил воси-таларидан фойдаланишга асосланган. Чунки бу воситалар корхоналар, ташкилотлар ва тармоқларни бошқарув жараёнларида маълумотни замонавий ва сифатли қайд қилишни, йиғишни, қайта ишлаш ва чиқаришни амалга оширадилар. Берилган мавзуни ўрганиш ишлаб чиқариш АБТ (ИЧАБТ)ларининг техник воситалари турли-туманлилигини таснифлаш, тузилишли ва функционал тизимлаштириш имконини беради. ИЧАБТда автоматик тизимлардан фарқли ўлароқ одамларнинг бевосита ва зарурий қатнашишлари тахмин қилинади. Техник воситалар ва бошқарув ходимлари орасидаги бошқарув ва функцияларни тақсим-лаш кенг чегараларда ўзгариши мумкин. Одатда ҳисоблаш жараёнлари, маълумотларни йиғиш, узатиш, сақлаш ва қайд қилиш автоматлашти-рилади. Чунки, маълумотлар оқимини шакллантириш учун мўлжалланган ва ишлатиладиган бошқарувнинг техник воситалари тизимни ташкил этади, уларнинг йиғиндиси ИЧАБТда техник воситалар мажмуаси (ТВМ) деб номланади. ИЧАБТда қурилиш таркиби бўйича техник воситаларнинг бутун хилма-хиллигини қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: бирламчи маълумотни йиғиш, уни одам ва машина ўқий оладиган ҳужжат кўринишида шакллантириш учун мўлжалланган ташқи техник қурилмалар; машина ўқийдиган ҳужжатда шакллантирилган маълумотни масофа-дан туриб қайта ишлаш воситаларига ва улардан операторга етказиш учун мўлжалланган берилганларни узатиш воситалари; интеллектуал ахборот тизимлар микропроцессорида берилганларни қайта ишлаш йўли билан иқтисодий маълумотни ишлаб чиқиш ва улардан бошқарувда фойда-ланиш мақсадида уларни алоқа каналлари бўйича йўналтириш учун мўлжалланган маълумотни қайта ишлаш воситалари; оператор фойдаланиши учун қулай бўлган кўринишга келтиришга мўлжалланган маълумотни тасвирлаш воситалари. Маълумот шунингдек видеотерминал қурилмаси экранида бериладиган ҳужжат – табуляграмма алифбо-рақамли шаклда тасвирланади. ТВМ ичида барча қурилма ва аппаратлар бажарадиган амаллари бўйича ўзаро бирлаштирилиши ва берилган ИЧАБТ олдига қўйилган аниқ масалани ечиши керак. бошқача айтганда ТВМ ўзи билан функционал таққосланган ва умумий фаолият алгоритми билан бирлаштирилган техник воситалар йиғиндисини тасвирлаши керак. АБТнинг пайдо бўлиши даврида техницизм деб номланган – АБТни яратишга техник ёндашув ўринли эди. Бунда аввал буюртмачи эга бўлган техник воситалар тўпланади, кейин АБТга масалалар қўйилади. Ҳозирги пайтда яратиш босқичларининг поғонали кетма-кетлиги уларнинг аҳамияти бўйича қуйидагича аниқланган: 1-иқтисодий ҳисоблашлар; 2-дастурлаш; 3-дастурларни амалга ошириш учун техник воситаларни таъминлайди. Бунда ИЧАБТнинг ТВМси воситаларнинг ташкилий таркиби қуйидаги кетма-кетликда ўрнатилади: 1 – ҳисоблаш техникасининг автоматлаштирилган воситалари (универсал интеллектуал ахборот тизимлар); 2 – маълумотни автоматик қайта ишлаш воситалари (электрон ҳисоб-клавишли, ҳисоблаш ва Информацион машиналар, шахсий компьютерлар); 3 – маъмурий бошқарув воситалари (диспетчер воситалари, селекторлар ва бошқалар); 4 – Ташкилий техника воситалари (қўл меҳнатини осонлаштириш учун техник воситалар). Кўриниб турибдики, ИЧАБТда асосий бу 1-2 гуруҳ техник восита-лари ҳисобланади. Улар ИЧАБТ яратиш имкониятини аниқлайди. 3- ва 4-гуруҳ воситалари таъминловчи ҳисоблансада, иккинчи даражали бўлади, чунки ИЧАБТлар усиз ҳам фаолият кўрсата олади. ИЧАБТ учун ТВМ яратишда, энг аввало уларни 1-гуруҳ воситалари билан таъминлаш зарур. ИЧАБТ учун уларнинг фаолиятига кўра ТВМнинг тартиблашти-рилиши қуйидаги асосий тамойиллар: шартсиз зарурат, ҳамтобелик, бирмаънолилик ва хусусиятларни амалга ошириш тўлалиги тамойилла-рини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Шартсиз зарурият тамойили бўйича барча хусусиятлар орасидан ИЧАБТ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун асосийларини, ажратиб олиш лозим. Ҳамтобелик тамойили бўйича ТВМ воситаларини функционал иерархия тартибида жойлаштириш лозим. Бунда асосий қилиб 1- ва 2-гуруҳ техник воситалари, тобелари қилиб эса – 3- ва 4-гуруҳ воситалари, ҳамда маълумотларни узатиш ва қабул қилиш воситалари ҳисобланиши керак. Бирмаънолилик тамойили бўйича турли хил техник воситаларни бир гуруҳга бирлаштириш тавсия этилмайди. Хусусиятларни амалга оширишнинг тўлалиги тамойили бўйича ИЧАБТ имкониятларини уни истиқболли ривожлантиришда кенгайтириш тавсия этилади (масалан, интеллектуал ахборот тизимларни хотира заҳираси ва тезкорлигига қараб танлаш керак). ИЧАБТ ТВМсини танлаш масаласини ечишнинг мураккаблиги мавжуд техник воситаларнинг кўптурлилиги, бир хил функционал мўлжалланиш ва ТВМ фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун тезкор харажатлар билан таснифланади. Бу ИЧАБТнинг иқтисодий самарадор-лигига бевосита таъсир кўрсатади. ТВМни танлаш муаммоси шундан иборатки, уни танлаш ва ТВМ тузилишини лойиҳалашда, берилган тизим учун масалалар ечишнинг индивидуал усулларини рационал ТВМ танлаш умумий тамойиллари билан боғлаш имконини берсин. ТВМ танлашнинг асосий услубий ҳолатлари ИЧАБТни яратиш бўйича ишларнинг кетма-кетлиги билан келишилган. Бу ТВМни баҳолаш, таққослаш ва танлаш ёрдамида бошланғич маълумотлар ва кўрсаткичлар таркибини олиш имкониятига боғлиқ. Шунинг учун ТВМни танлашга ИЧАБТни ишлаб чиқиш босқичлари билан боғлиқ босқичма-босқич жараён деб қараш керак. Ҳар бир босқичда мажмуа қурилмалари кўрсаткичларини ҳисоблаш учун бошқарув тизимидаги Информацион жараёнлар ҳақида маълум чекланган маълумотларни олиш мумкин. Одатда ишлаб чиқишнинг лойиҳа олди босқичида тизим ҳақида берилган маълумотларга эга бўладилар ва техник воситалар миқдорининг катталаштирилган ҳисобини амалга оширадилар. ИЧАБТнинг техник лойиҳасини ишлаб чиқишда тизим ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд, шунинг учун ҳисоблаш ишларининг ҳажми оралиқлар бўйича аниқланади. ТВМни танлаш фаолият кўрсатишнинг берилган сифат белглари бўйича амалга оширилади. Сифат белгилари тизим томонидан талаб этиладиган функциялар бажарилишининг ҳақикий самарадорлигини баҳолаш, техник-иқтисодий омиллар бирлигида уларнинг турли хил ҳисоблари таъминланиши керак. ТВМ фаолиятининг мақсади тизимнинг асосий занжирини таъминлаши керак. Умумий ҳолда ТВМни танлаш масаласи қуйидагича шакллантири-лади, бунда: дастлабки ахборот пайдо бўлишининг пунктлари; ИЧАБТ масалаларини ечиш учун бошланғич маълумотлар ҳисобла-надиган ахборот массивлари (ҳужжатлар, макетлар ва ҳ.к.); ИЧАБТ масалаларини ечиш натижасида олиниши керак бўлган чиқиш маълумотлари; талаб этилаётган натижалар учун дастлабки маълумотларни тасвирлаш алгоритмлари; ИЧАБТда қўлланиши мумкин бўлган техник воситаларнинг турлари мавжуд. Қуйидагиларни танлаш талаб этилади: ахборотларни тасвирлашнинг пунктлари кўплиги; ҳар бир пунктга бириктирилган техник воситаларнинг кўплиги; тасвирлаш пунктлари ва алоҳида техник воситалар орасидаги алоқа усуллари. Берилган масала кўпгина ечимларга эга бўлиши мумкин, шунинг учун функционал талабларни қаноатлантирувчи кўпчилик ечимлар орасидан ТВМ максимал самарадорлиги шартига жавоб берадиган вариантларни танлаш талаб этилади. ТВМни танлаш ишлаб чиқариш таркиби ва тавсифи билан келишилган бошланғич маълумотлар мазмунини аниқлаш онидан бошланади, шундан сўнг техник воситалар қўлланилишининг мақсади шаклланади. Сўнг ИЧАБТ функционал схемаси корхонанинг ишлаб чиқариш хусусиятларини, унинг бўлинмаларини, улар орасидаги боғланишни, ахборот сифати ва ҳаракатини, ахборотларни қайта ишлашнинг зарур тезлиги ва ҳоказоларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Ушбу функционал схема асосида бошқарув функцияларининг автоматлаш-тирилиш даражаси аниқланади. Кейин иқтисодий-техник тавсифга ва ёзув ташувчилари асосида, ахборотни қайта ишлаш технологияси, массивларни ташкил этиш ва сақлашни ҳисобга олган ҳолда ахборотни қайта ишлаш қурилмаларининг гуруҳ вариантлари аниқланади. Бир вақтнинг ўзида ҳар бир гуруҳдаги техник қурилмаларнинг танлови уларнинг ҳар бир гуруҳ ичида ва гуруҳлар орасида боғланишини ҳисобга олган ҳолда ўтказилади. Сўнгра ҳар бир вариант танлаш критерийларини ҳисобга олган ҳолда техник воситаларнинг зарур миқдори аниқланади. Назорат саволлари: ИЧАБТ деганда нимани тушунасиз? ИЧАБТда техник воситалар мажмуаси деб нимага айтилади? ИЧАБТдаги техник воситаларни тавсифлаб беринг. ИЧАБТ ТВМ си тузилишли таркиби қандай тартибда ўрнатилади? ИЧАБТдаги 1, 2, 3 ва 4-гуруҳ техник воситаларнинг вазифаларини айтиб беринг. ТВМни танлаш масаласи қандай шакллантирилади? Бунда нималарни танлаш талаб этилади? АДАБИЁТЛАР «Основы автоматического управления». Под редакцией В.С. Пугачёва М.,Наука 1974 г. В.А. Бессекерский, Е.П. Попов. «Теория систем автоматическо-го регулирования». М.,Наука 1966 г. Е.И. Юревич. «Теория автоматического управления» Л., Энергия 1969г С.В.Егоров, Д.А.Мирахмедов «Теория автоматического управ-ления» Т., Ўқитувчи 78 й. Д. А. Мирахмедов «Основы построения АСУ», учебное посо-бие, часть I, Т., 1989 г. Д. А. Мирахмедов «Проектирование АСУ и принятие решений в организационных системах». Т., 1990 г. Б. Я. Советов «АСУ. Введение в специальность»,Москва, 1989 г. В.И. Костюк «Основы построения АСУ», М., 1984 г. Н.И. Кириллюк «Контрольно измерительные приборы в про-цессах управления производством», М., 1990 г. Д.Р. Убайдуллаева «Автоматлаштирилган тизимларни қуриш асослари» Маърузалар матни, Бух ОО ва ЕСТИ, Бухоро 2002 й. Д.Р. Убайдуллаева «Бошқарув назарияси асослари» Маърузалар матни, Бух ОО ва ЕСТИ, Бухоро 2002 й. М. Р. Пўлотова “Автоматлаштиришнинг техник воситалари ва рақамли автоматика” Маърузалар матни, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро 2020 й. М. Р. Пўлотова “Автоматик бошқариш назарияси” тажриба машғулотлари учун услубий кўрсатма, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро 2020 й. М. Р. Пўлотова “Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш” Маърузалар матни, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро 2020 й. М. Р. Пўлотова “Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва моделлаштириш” амалий машғулотларни бажариш учун услубий кўрсатма, ТИҚХММИ Бухоро филиали, Бухоро 2020 й. |