Главная страница
Навигация по странице:

  • Назорат саволлари

  • 12 – расм. 13-расмНазорат саволлари

  • Бухоро филиали


    Скачать 0.53 Mb.
    НазваниеБухоро филиали
    Дата15.03.2021
    Размер0.53 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файла2_5460880522626468013.doc
    ТипДокументы
    #184959
    страница6 из 7
    1   2   3   4   5   6   7


    80486 DX микропроцессорлар ва кейинги барча моделлар ички частотани кўпайтириш билан ишлаши мумкин. Масалан, МП DX2да ички частота тинтеллектуал ахборот тизимлар частотасидан 2 марта, МП DX4да эса 3 марта катта. Катталаштирилган частота билан МПнинг фақат ички схемалари ишлайди, МПга нисбатан ташқи барча схемалар, шу қаторда тизим платасида жойлашганлари ҳам, одатдаги частота билан ишлайдилар.

    МПнинг баъзи тавсифларини белгилаб ўтамиз:

    • МП 80386 дан бошлаб буйруқларнинг биргаликда бажарилиши қўлла-нилади – МПнинг бир қисмидан иккинчисига натижаларни бевосита узатишда МПнинг турли қисмларида изчил буйруқларнинг турли тинтеллектуал ахборот тизимлар ларининг бир вақтда бажарилиши таъминланади. Буйруқларнинг биргаликда бажарилиши ШКнинг самарали тезкорлигини икки-уч мартага катталаштиради;

    • МП 80286 дан бошлаб ҳисоблаш тармоғида ишлаш кўзда тутилади;

    • МП 80286 дан бошлаб кўп вазифали иш имконияти бор (кўп дастурлилик) ва унга йўлдош хотира ҳимоясига эришилган;

    • МП 80386 дан бошлаб виртуал машиналар тизими тартибини қўллаш таъминланади, яъни шундай кўп вазифали иш тартибики, унда бир МП да худди бир неча параллел ишловчи ва турли операцион тизимларига эга бўлган компьютер моделлаштирилади;

    • МП 80286 дан бошлаб микропроцессорлар икки тартибда ишлай олади: реал (Real mode) ва ҳимояланган (Protected mode), реал тартибда бир вазифали, табиий, МП 8086 иш имитация қилинади (эмулланади). Ҳимояланган тартибда кенгайтирилган хотирани бевосита йўл билан кўп вазифали иш имкони бор ва вазифаларга таалукли хотирани четдан мурожаатлардан ҳимоялаш орқали эришилади.

    Микропроцессор 80586 (PS) Pentium товар маркаси остида кўпрок маълум, у Intel фирмасида патентланган (бошка фирмаларнинг МП 80586 лари бошқача ифодаларга эга: AMD фирмасида К5, Cyrix фирмасида М1 ва бошқалар).

    Бу микропроцессорлар изчил буйруқларни бажарилиш таъминловчи беш босқичли конвейер таркибига эга, ва дастур шохланиш йўналишини олдиндан айтиб беришга имкон берувчи бошқарув буйруқларини шартли узатиш учун КЭШ – буфердан иборат; самарали тезкорлик бўйича ҳар бир буйруқни худди бир тинтеллектуал ахборот тизимлар да бажарувчи RISC МП га яқин туради. Pentium-32 разрядли адрес шинаси ва 64 разрядли маълумотлар шинасига эга. Тизим маълумотлар алмашуви билан 1 Гбайт/с тезликда бажарилиши мумкин.

    Ҳамма Pentium МПларда КЭШ-хотира қурилмаси бор, буйруқлар учун алоҳида, маълумотлар учун алоҳида, сузувчи вергулли амаллар бажарилишини маълум даражада тезлаштирувчи қўшиш, кўпайтириш ва бўлиш махсус конвейер аппарат блоклари мавжуд.

    Pentium Pro микропроцессорлари 1995 йилда тақдимотдан ўтган ва МП 80686 (Р6) ишлаб чиқилган, савдо маркаси Pentium Pro. Янги схемотехник ечимлари туфайли ШКга юқорироқ самарадорликни таъминлайди. Бу янгиликларнинг бир қисми динамик бажарилиши тушунчаси билан бирлиштирилиши мумкин (Dynamic execution), бу эса биринчи навбатда 14 - даражали супребиргаликда таркиби борлигини, бошқарувнинг шартли узатишларида дастур шохланишининг олдиндан айтилиши ва буйруқларнинг фараз қилинган шохланиш йўллари бўйича бажарилишини билдиради.

    256-512 Кбайт ҳажмли КЭШ-хотира – Pentium микропроцессорларида юқори самарали тизимларнинг зарурий қисмидир (атрибути). Аммо уларга ўрнатилган КЭШ-хотира катта бўлмаган ҳажмга эга (16 Кбайт), унинг асосий қисми эсамикропроцессордан ташқарида, оналик платасида жойлашган. Шунинг учун маълумот алмашуви у билан МП нинг ички частотасида эмас, одатда икки-уч марта паст бўлган ва компьютернинг умумий тезкорлигини пасайтирувчи тинтеллектуал ахборот тизимлар генератори частотасида содир бўлади. Pentium Pro МП ларда 256-512 Кбайт ҳажмли КЭШ-хотирани микропроцессорнинг ўзидан топасиз.

    Over Drive микропроцессорлар. Яқинда ишлаб чиқилган МП Over Drive, улар ўзига хос сопроцессорлар бўлиб, МП 80486 учун МП Pentium га хос бўлган иш тартиблари ва самарали тезкорликни таъминлайди. Pentium микропроцессорлар тавсифини ҳам яхшиловчи МП Over Drive лар ишлаб чиқариляпти.

    RISC туридаги микропроцессорлар.

    Бу турдаги микропроцессорлар, энг кўп учрайдиган, фақат оддий дастур буйруқлари йиғмасини ўз ичига олади. Мураккаброк буйруқларни бажариш зарурати туғилса, микропроцессорда улар соддалардан автоматик равишда йиғилади. Бу МПда ҳар бир оддий буйруқни уларни устма-уст қўйиш ва параллел бажариш ҳисобидан 1 машина тинтеллектуал ахборот тизимлар и сарфланади (CISC тузилишдан ҳатто энг қисқа буйруқни бажаришга одатда 4 тинтеллектуал ахборот тизимлар сарфланади).

    RISC турдаги баъзи МПлар: биринчилардан МП ARM (унинг асосида ШК IBM PC RT) – 118 турли буйруқларга эга бўлган 32 разрядли МП. Ҳозирги замон RISC МП (80860, 80960, 80870, Power PC) 64 разрядли 150 млн. АМ/С гача тезкорликка эга. Power PC МП лар (Performance Optimized With Enhanced RISC PC) жуда ҳам истиқболли ва ҳозирданоқ Macintosh турдаги ШКларда ва сервер-машиналарда кенг қўлланилмоқда.

    RISC турдаги микропроцессорлар жуда юқори тезкорликка эга, лекин CISC –микропроцессорлар билан дастурий мутаносиблик йўқ. IBM PC туридаги ШКлар учун ишлаб чиқилган дастурларни бажаришда улар фақат CISC турдаги МПларни дастур даражасида имитация қила олади холос. Бу уларнинг самарали ишлашини кескин пасайтириб юборади.

    Ҳамма янги МП 0,5 мкм тартиб чизиқли элементлар шаклланишини таъминловчи технологиялар асосида яратилади.

    Элемент ўлчамларини камайтириш қуйидаги имкониятларни таъминлайди:

    • МП тинтеллектуал ахборот тизимлар частотасини 100 МГц ва юқорироққа ошириш, чунки “ёруғлик” тарқалиш тезлиги (300000 км/с) тезкорликни катталаштиришга тормоз бўла олмайди;

    • МП қизишининг камайтирилиши, 3,3 В озиқланиш пасайтирилган кучланишни қўллашга имкон бериб (стандарт 5 В ўрнига). МП икки қисмдан иборат:

    • операцион – бошқариш қурилмаси, арифметик-мантиқий қурилма ва микропроцессор хотирасидан иборат (бир неча адрес регистрларидан ташқари);

    • интерфейс – МП адрес регистрлари, буйруқлар регистри блокидан, шиналар ва блокларни бошқарув схемаларидан иборат.

    Иккала қисм параллел ишлайди, бунда интерфейс қисми тезкордан узади, шунинг учун хотирадан кейинги буйруқни танлаш (уни регистрлар блокига ёзиш ва олдиндан таҳлил қилиш) тезкор қисм олдинги буйруқни бажариш пайтида ўтказади. Замонавий микропроцессорлар микропро-цессор қисмида турли даражадаги илгариламалик билан ишловчи бир неча регистрлар гуруҳига эга, бу амалларни конвейер тартибида бажаришга имкон беради. МПнинг бундай ташкил этилиши унинг самарали тезкорлигини маълум даражада оширишга имкон беради.
    Назорат саволлари:

    1. Микропроцессорларнинг ютуғи нимада?

    2. Микропроцессор вазифалари нималардан иборат?

    3. RISC ва CISC турдаги МПларнинг бир-биридан фарқи нимада?

    4. Сизнинг фикрингизча юқорида келтирилган МПлардан кайси бири энг мукаммал, нима учун?


    2.4. КИРИТИШ ВА ЧИҚАРИШ ҚУРИЛМАЛАРИ. АСОСИЙ ТУРЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА ИШЛАШ ТАМОЙИЛЛАРИ.

    Ҳар қандай рақамли маълумотларни қайта ишловчи қурилмалар киритиш манбалари ва чиқариш қурилмалари фойдаланувчиларидан иборат бўлади. Маълумотларни интеллектуал ахборот тизимларга киритиш ва ундан узатиш ишлари фақат киритиш-чиқариш қурилмалари орқали амалга оширилади. Бу қурилмаларни иккига бўлиш мумкин. Биринчи гуруҳи - одам ва интеллектуал ахборот тизимларорасидаги алоқани ўрнатувчи техник жиҳозлардир. Масалан: клавиатура ва дисплей. Иккинчи гуруҳга - интеллектуал ахборот тизимлар билан алоқа ўрнатувчи ташқи техник жиҳозлардан иборат бўлган қурилма (датчиклар, ташқи хотира қурилмаси, иш бажарувчи двигателлар ва бошқалар)лар киради.

    Киритиш-чиқариш қурилмаларидаги биринчи ва иккинчи гуруҳ-ларнинг бир-биридан фарқи шундаки: биринчи гуруҳда машина жуда секин ишлайди. Чунки, барча киритиладиган ва чиқариладиган маълумот-лар машина тилига кодлаштирилади. Иккинчи гуруҳда эса интеллектуал ахборот тизимлар ташқи техник қурилмалар билан алоқа қилади. Унда барча оперциялар тез бажарилади, чунки интеллектуал ахборот тизимлар ва техник жиҳозларнинг маълумотларни қабул қилиб олиши деярли ўхшашдир.

    Киритиш қурилмасига клавиатура ва графикли маълумотларни киритувчи манипуляторлар, нурли перо ва бошқалар киради.

    Чиқариш қурилмасига эса, дисплей, босмага чиқариш қурилмаси ва сўз орқали киритиш-чиқариш қурилмаси киради.

    Ҳозирги вақтда, “сўз” орқали киритиш-чиқариш қурилмасини яратиш ва уни кенг тадбиқ этиш ҳақида кўп мунозаралар олиб борилмоқда, лекин у ҳали ўз ечимини топгани йўқ. Шунинг учун киритиш қурилмаси сифатида клавиатуралардан фойдаланиб келмоқдалар.

    Ташқи қурилмалар сафига кирувчи клавиатурани кўриб чиқамиз.

    Клавиатура - бир-бирига боғлиқ бўлмаган n та клавишлардан иборат бўлади. Улар ёрдамида маълумотлар (сигналлар) дастлабки қайта ишлаш жараёнидан ўтадилар.

    Бундай қурилма клавишларни сканерлаш тамойили бўйича ишлайди. интеллектуал ахборот тизимларга маълумотларни киритишда кенг шаклли клавиатураларни ишлаб чиқаришда таржима тамойилига асосланиб иш юритилади. Бундай клавиатураларда 60 тадан 120 гача клавишлар мавжуддир ва улар жуда катта имкониятга эга: лотин, рус ҳарфлари, ҳамда у ҳарфларни турли хил кўринишда ёзиш мумкин.

    Электрон - нурли трубкали дисплей- рақамли тизимда белгили ва графикли маълумотларни чиқаришда энг кўп тарқалган қурилмалардир. Икки хил дисплей тури мавжуд: маълумотларни тасвирлашнинг функционал ва томизувчилик усулида ишловчи.

    Функционал усулда экранда ҳар хил тасвирлар навбат билан электон нур орқали чизилади.

    Томизувчилик усулида эса, маълумотларни тасвирлаш жараёни электрон нурни горизонтал қаторлар буйлаб ҳаракатида содир этилади.

    Босмага чиқариш қурилмаси (принтер) - фойдаланувчининг буюртмасига асосан маълумотларни қоғозга чиқаришга мўлжал-лангандир. Босмага чиқариш тезлигига ва сифатига қараб принтер қуйидагиларга бўлинади: электромеханиқ, лазерли, сканерли ва бошқа турларга бўлинади.

    Электромеханиқ принтерлар - рангли ленталарга игна билан механиқ таъсир этиш орқали қоғозга тасвир қолдиради.

    Лазерли принтерлар - турли хилдаги бўёқлар билан қоғозга тасвирни туширади, натижада тасвир жуда чиройли чиқади.

    Сканерли принтерларда - тасвир, қоғозларга бўёқларни томизиш орқали содир этилади.

    Маълумки, кўпчилик ҳолларда ташқи маълумотларни интеллектуал ахборот тизимларга датчиклар аналогли сигналлар кўринишида узатади, уларни қабул қилиш ва қайта ишлашни ташкил этиш учун аналог - рақамли ўзгартиргичлар (АРЎ) қўлланилади. Чунки интеллектуал ахборот тизимлар сонлар устида фаолият кўрсатади. Квантли (рақам-ўзилишли) сигналларни узлуксиз кўринишда тасвирлаш учун рақам-аналогли ўзгартиргичлар (РАЎ) ишлатилади. АРЎ ва РАЎлар киритиш ва чиқариш қурилмаларининг асосини ташкил этади. Улар қуйидаги белгилари билан тавсифланадилар:

    - аналогли қийматларнинг кўринишлари, АРЎ учун кириш ва РАЎ учун чиқиш ҳисобланади (кучланиш, ток, вақт оралиғи, фаза ва частота, бурчакли ва чизиқли ҳаракат қилиши, ёритилганлик ва босим, харорат ва бошқалар);

    - ўзгартиргичнинг аниқлик даражаси;

    - амал бажарилиш тезлиги, сигнал узатиш пайтидан бошлаб вақт оралиғи билан ўлчанади, бунда тезлик тузилган алгоритм кўринишига боғлиқ бўлади.

    Юқорида келтирилган амаллар қуйидаги техник қурилмалар ёрдамида бажарилади: дешифраторлар, мултиплексорли каналлар, регистрлар, ҳисоблагичлар ва мантиқий элементлар. (унсурлар)

    Ташқи қурилмалар (ТК) асосий хотира (АХ)га киритиш-чиқариш канали (КЧК) орқали киритиш-чиқариш интерфейси ёрдамида уланади. Ташқи хотира қурилмаларини улаш учун селектор канали, киритиш-чиқариш қурилмаларини улаш учун мултиплекс канали қўлланади. Юқорида айтиб ўтилгандек битта селектор каналига 64 тагача ташқи хотира қурилмалари уланиши мумкин бўлсада, ҳар бир онда улардан биттасигина ишлайди холос. Мултиплекс канали эса унга уланган қурилмалардан анчасини бир пайтда ишлашини таъминлай олади. Битта ташқи қурилманинг ишлашини таъминловчи канал воситалари «каналча» деб юритилади. Каналчалар сони бу канал билан бир пайтда ишлай оладиган ташқи қурилмаларнинг энг катта сони билан аниқланади.

    Киритиш-чиқариш амалимикропроцессорга узатувчи дастурнинг киритиш-чиқариш буйруғи ёрдамида бажарилади. Бу буйруқ келиши биланмикропроцессор киритиш-чиқариш каналини ишга тушуради ва бу канал асосий хотирада сақланувчи махсус канал дастури бўйича киритиш-чиқаришни амалга оширади.микропроцессор эса дастурнинг навбатдаги буйруғини бажаришга ўтади. Шундай қилиб, интеллектуал ахборот тизимларда параллел равишда иккита жараён:микропроцессорда амалга оширилувчи ҳисоблаш жараёни ҳамда киритиш-чиқариш канали ва бирор ташқи қурилмада амалга оширилувчи киритиш-чиқариш жараёни бошланади.микропроцессорнинг бир нечта киритиш-чиқариш жараёни, ҳар бир селектор каналида биттадан ва мултиплекс каналда бир нечта жараён, бориши мумкин.

    Бир нечта киритиш-чиқариш амалининг параллел равишда бажарили-ши эвазига интеллектуал ахборот тизимлар унумдорлиги ошади.

    Киритиш-чиқариш амалининг бажарилиш тартиби канал дастури орқали аниқланади ва бу дастур киритиш-чиқариш канали ва ташқи қурилмадамикропроцессорнинг иштирокисиз амалга оширилади. Дастур бажарилиши жараёнида киритиш-чиқариш канали канал буйруғини, ташқи қурилма (аниқроғи ташқи қурилмани бошқарувчи қурилма) буйруқларни бажаради, деб юритиш одат тусига кириб қолган. Шундай қилиб, канал дастури киритиш-чиқаришни бажарувчи канал буйруғи ва буйруқлар кетма-кетлигини белгилайди. Киритиш-чиқариш канали ва ташқи қурилма ўртасида ахборот айрибошлашнинг ягона воситаси киритиш-чиқариш интерфейси ҳисобланади.

    Назорат саволлари:

    1. Маълумотларни киритиш-чиқариш қурилмалари гуруҳларини тавсифлаб беринг.

    2. Клавиатуранинг вазифаси нимадан иборат?

    3. Электрон-нурли трубкали дисплейнинг ишлаш тамойилини тушунтириб беринг.

    4. Принтерларнинг қандай турлари мавжуд?

    5. «Каналча» нима?


    2.5. ТИЗИМ ШИНАЛАРИ. УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ТАСНИФИ.
    Тизим шинаси сифатида турли ШКларда қуйидагилар қўлланади ва қўлланиши мумкин:


    Кенгайтмалар шиналари.

    Multibus шинасининг икки тури бор: PC/XT (Personal Computer Extended Technology – кенгайтирилган технологияли ШК) ва PC/AT (PC Advanced Technology – такомиллаштирилган технологияли ШК).

    PC/XT bus шинаси – 8 разрядли маълумотлар шинаси ва 4,77 МГц тинтеллектуал ахборот тизимлар ли частотага мўлжалланган 20 разрядли адрес шинаси; аппарат узилишлари учун 4 линия ва хотирага тўғри тушишнинг 4 каналига эга (DMA каналлари – Direct Memory Access). Адрес шинаси микропроцессор фазоси катталигини 1 Мб билан чегаралайди ва МП 8086, 8088 лар билан ишлатилади.

    PC/AT bus шинаси – 16 разрядли маълумотлар шинаси ва 24 разрядли адрес шинаси, ишчи тинтеллектуал ахборот тизимлар частотаси то 8 МГц гача, лекин 16 МГц тинтеллектуал ахборот тизимлар частотали МП ҳам қўлланиши мумкин, чунки шина контроллерлари частотани тенг иккига бўла олади; аппарат ўзилишлари учун 7 линия ва DMA нинг 4 каналига эга. МП 80286 билан биргаликда ишлатилади.

    ISA шинаси (Indastry Standart Architecture – саноат стандарти архитектураси) – 16 разрядли маълумотлар шинаси ва 24 разрядли адрес шинаси, ишчи тинтеллектуал ахборот тизимлар частотаси 8 МГц, лекин 50 МГц тинтеллектуал ахборот тизимлар частотали МП ҳам қўлланилиши мумкин (бўлиш коэффициенти катталаштирилган); PC/XT ва PC/AT шиналарига нисбатан аппарат узилишлар линия миқдори 7 дан то 15 гача катталаштирилган ва DMA хотирасига тўғри тушиш каналлари 7 дан то 11 гача ўзгартирилган адреснинг 24 разрядли шинаси туфайли адрес жойи 1 дан то 16 Мбайтгача катталашади. Маълумотлар шинасининг назарий ўтказиш қобилияти 16 Мбайт/с га тенг, лекин унинг қўлланишининг қатор хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақикатда у пастроқ ва 4-5 Мбайт/с атрофида. Юқори тезликдаги 32 разрядли МПлар пайдо бўлиши билан ISA шинаси ШК тезкорлигининг ошишига маълум тўғаноқ бўлди.

    EISA шинаси (Extended ISA) – 32 разрядли маълумотлар шинаси ва 32 разрядли адрес шинаси, 1989 йилда яратилган. Шина адрес жойи 4 Гбайт, ўтказувчанлик қобилияти 33 Мбайт/с, бунда МП-КЭШ-ОХ канали бўйича алмашинув тезлиги хотира микросхемаси кўрсаткичлари билан аниқла-

    нади, кенгайтмалар ўринларининг сони катталаштирилган (назарий жиҳатдан 15 қурилма уланиши мумкин, амалий – 10 тагача). Узилишлар тизими яхшиланган, EISA шина тизимининг автоматик мослашувини ва DMA бошқарувини таъминлайди; ISA шинаси билан тўлиқ мос келади (ISA уланиши учун ўрин бор), шина ҳисоблаш тизимларининг кўпмикропроцессорли архитектурасини қўллайди. EISA шинаси жуда қиммат ва тезкор ШК, тармоқли серверлар ва ишчи станцияларда қўлланади.

    MCA шинаси (Micro Channel Architecture) – 1987 йил IBM фирмаси PS/2 машиналар учун яратган 32 разрядли шина, ўтказувчанлик қобилияти 76 Мбайт/с, ишчи частотаси 10-20 МГц. Ўзининг бошқа тавсифлари билан EISA шинага яқин, лекин ISA билан ҳам EISA билан ҳам мос келмайди. интеллектуал ахборот тизимлар РС/2 кенг тарқалмаган, биринчи навбатда яхши ишланган амалий дастурларнинг йўқлиги учун, MCA шина ҳам унча кенг қўлланмайди.

    Маҳаллий шиналар.

    Замонавий ҳисоблаш тизимлари:

    • микропроцессорлар (масалан, МП Pentium маълумотларни 64 разрядли маълумотлар шинаси бўйича 528 Мбайт/с тезлик билан бериши мумкин) ва баъзи ташқи қурилмаларнинг (рақамли, тўлиқ экранли, юқори сифатли видеони акс эттириш учун 22 Мбайт/с ўтказувчанлик қобилияти зарур) тезкорлигининг кескин ўсиши;

    • катта миқдордаги интерфейс амалларини бажариш талаб этиладиган дастурларнинг пайдо бўлиши (масалан, Windows да графикани қайта ишлаш дастурлари, Multimedia муҳитида ишлаш) билан тавсифланади.

    Ушбу шароитда кенгайтмалар шиналарининг бир вақтда бир неча қурилмаларга хизмат кўрсатишда ўтказувчанлик қобилияти фойдаланув-чилар ишлаши учун етарли бўлмай қолди, чунки компьютерлар узоқ вақт “уйланиб қоладиган” бўлди.

    Интерфейслар муаллифлари маҳаллий шиналар яратиш йўлидан бордилар, яъни МП шиналарига бевосита уланадиган, МП тинтеллектуал ахборот тизимлар частотасида ишлайдиган (лекин унинг ички иш частотасида эмас) ва МПга нисбатан баъзи тез ишловчи ташқи қурилмалар билан алоқани таъминловчи асосий ва ташқи хотира, видеотизимлар ва бошқалар.

    Ҳозирги универсал маҳаллий шиналарнинг икки асосий стандарти бор: VLB ва PCI.

    VLB шинаси (Vesa Local Bus – Vesa маҳаллий шинаси) – 1992 йилда видеоқурилмалар стандарти ассоциацияси томонидан ишлаб чиқарилган, шунинг учун уни кўпинча Vesa шинаси деб атайдилар.

    VLB шинаси, аслида, видеоадаптер билан , баъзан винчестер билан, Multimedia платалари билан, тармоқ адаптери билан алоқа учун МП ички шинасининг кенгайтмаси ҳисобланади. Шина разрядлилиги 32 бит, 64 разрядли шина варианти ишланмоқда. Маълумот узатиш тезлиги VLB бўйича – 80 Мбайт/с (назарий – 132 Мбайт/с).

    Шина камчиликлари:

    • МП 80386, 80486 билан ишлаш учун мўлжалланган, Pentium, Pentium Pro, Power PCмикропроцессорлар учун ҳозирча мослаштирилмаган;

    • МП тинтеллектуал ахборот тизимлар частотасидан қаттиқ мутелиги (VLB нинг ҳар бир шинаси фақат айнан бир частотага мўлжалланган);

    • Уланувчи қурилмаларнинг кам миқдори – VLB шинасига фақат 4 та қурилма уланиши мумкин;

    • шина арбитражи йўқ – уланувчи қурилмалар ўртасида муаммолар бўлиши мумкин.

    PCI шинаси (Peripheral Component Interconnect – ташқи қурилмаларни улаш) – 1993 йилда Intel фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган.

    PCI шинаси VLBдан кўра универсалроқ, унда ҳар қандай МП билан ишлашга мослашишга имкон берувчи ўз адаптери бор: 80486, Pentium, Pentium Pro, Power PC ва бошқалар; у турли конфигурацияли автоконфи-гурация имкониятига эга бўладиган 10 та қурилмани улашга рухсат беради, унда ўз “арбитражи”, маълумотлар узатишни бошқарув воситалари бор.

    PCI разрядлилиги 32 бит, то 64 битгача кенгайтирилиши имконияти бор, назарий ўтказувчанлик қобилияти 132 Мбайт/с, 64 битли вариантида эса – 263 Мбайт/с.

    PCI шинаси маҳаллий бўлса ҳам, кенгайтма шинасининг кўп вазифаларини бажаради, хусусан, ISA, EISA, MCA кенгайтмалар шиналари вазифаларини (у уларга мос келади). PCI шинаси ишлатилганда бевосита МП га эмас (VLB шинани қўллагандагидек), балки PCI шинасининг ўзига (кенгайтма интерфейси орқали) уланади.

    VLB ва PCI шинали тизим конфигурацияларининг вариантлари мос равишда қуйидаги чизмаларда (12, 13 - расм) келтирилган.

    Шуни назарда тутиш керакки, ШКда VLB ва PCIни қўллаш учун уларга мос VLB ёки PCI – «она» платалар мавжуд бўлиши керак. ISA/EISA, VLB ва PCI ни қўллашга имкон берувчи VIP (VLB, ISA ва PCI нинг бош ҳарфларидан тузилган) шинали «она» платалар деб аталувчи мультиши-нали платалари ишлаб чиқарилмоқда.

    IDE маҳаллий шиналари (Integrated Device Electronics), EIDE (Enhanced IDE), SCSI (Small Computer System Interface) одатда ташқи эслаб қолиш қурилмалари учун қўлланади.



    12 – расм.



    13-расм

    Назорат саволлари:

    1. Тизим шиналари нечага бўлинади ва улар кайсилар?

    2. Кенгайтмалар шиналари ҳақида умумий маълумот беринг.

    3. Кенгайтмалар шиналарининг асосий ютуғи нимада?

    4. Маҳаллий шиналар кенгайтмалар шиналаридан нима билан фарқ қилади?

    5. VLB шиналарининг асосий камчиликлари нимада?

    6. Замонавий компьютерларда кайси тур шиналар кўпрок ишлатилади ва нима учун?
    2.6. ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАРНИ АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИДА МИКРОПРОЦЕССОР ТЕХНИКАСИ.
    Олдин айтганимиздек микропроцессорлар ва микроинтеллектуал ахборот тизимларнинг яратилиши технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (ТЖАБТ) ташкилий жиҳатдан янги йўналишларни аниқлади. Марказлашган бошқарув шаклларидан номарказлашганларга ўтиш белги-ланди. Марказлашган бошқарув шаклида бошқарилувчи объектдан ҳам-ма ўлчов сигналлари битта марказий интеллектуал ахборот тизимларга юборилади, у олинган маълумотларни қайта ишлаб, объектга бошқарувчи таъсирларни чиқариб беради. Аммо марказлашган бошқарув шакли қатор камчиликларга эга бўлиб, улар айниқса технологик жараёнлар мураккаблашувининг ошиши, бошқарув самарадорлигининг ўсишига талабнинг ортиши билан яққол намоён бўлади. Бундай камчиликларга: ТЖАБТ мустаҳкамлигининг пастлиги, чунки марказий интеллектуал ахборот тизимларнинг ишдан чиқиши билан технологик жараёнларни автоматик бошқарув тизими бузилади, реал вақт ўлчамида мураккаб кўпмасалали операцион тизимлар дастур таъминотини тузиш қийинчилиги тизимининг тез ҳаракатланишнинг пасайишига олиб келади, марказийинтеллектуал ахборот тизимлар тезкор хотирасининг кичик ҳажмлилиги учун маълумотларни ишланишидаги қийинчиликлар ва бошқалар.

    Номарказлашган бошқарув шаклида ҳар бир микроинтеллектуал ахборот тизимлар кенг термадан бир ёки бир неча функцияни бажаради.

    Номарказлашган ТЖАБТда ҳар бир ташқи қурилмаси шахсий, улар учун махсус ажратилган микропроцессор бошқаруви остида ишлайди, у ўз навбатида марказий интеллектуал ахборот тизимлар билан устиворлик тамойили асосида бошқарилади. Бунда тизимнинг самарадорлиги ошади, чунки амалларнинг аҳамиятли қисми бир вақтда бажарилади.

    Номарказлашган ТЖАБТларнинг кўпчилиги икки савияли тузилишда қурилади, унга мувофиқ паст савияли микроинтеллектуал ахборот тизимлар юқори савиядаги марказийинтеллектуал ахборот тизимлар билан сўров, маълумотларни қайта ишлаш, оператор билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади.

    Сўровда ташқи қурилмали микроинтеллектуал ахборот тизимлар рўйхатга олиш ёки индикация учун зарур маълумотларни узатади. Оператор бошқарув ўрнидан сўров изчиллиги ва сканерлаш тезлигини ўзгартира олади. Ташқи марказларга бир вақтда иш тартибининг ўзгаришлари тўғрисида кўрсатмалар, масофавий бошқарув буйруқлари ва ҳоказолар узатилиши мумкин.

    Маълумотни қайта ишлашда ташқи микроинтеллектуал ахборот тизимлардан берилганлар стандартланади ва дискларга ёки магнит ленталарга ёзилади, массивлар-нинг ишлатилиши даврий, олдиндан танланган вақт оралиқларида ўтказилади.

    Оператор билан ҳамкорлик индикация учун исталган ташқи пунктини, исталган ўзгарувчини танлай олиши бошқарилувчи технологик жараёнлар кўрсаткичларини масофадан ўзгартира олиши, босмага уни кизиктирувчи маълумотларни чиқара олишида намоён бўлади. Паст савия микроинтеллектуал ахборот тизимлар ва бажарадиган функцияларга қуйидагилар киради:

    Марказлашган назорат: технологик жараён ва технологик асбоблар тўғрисида маълумот туплаш, берилган маълумотлардан четга чиқишлар-ни қайд этиш, кўрсаткичларни назорат қилиш ва рўйхатга олиш, шунинг-дек жараён боришини тавсифловчи ҳисоб маълумотларини тўплашдан иборат.

    Тартибга солиш: белгиланган даражаларда технологик жараённинг алоҳида кўрсаткичларини барқарорлаштириш ёки уларни берилган цикл бўйича ўзгартириш, асбобларнинг бевосита бошқарувини таъминлашдан иборат.

    Дастурли - мантиқий бошқарув: муайян дастур бўйича дискрет бошқарув амалларини бажариш ёки технологик асбобларнинг ҳолатидан аниқ боғлиқликда олиб бориш.

    Маълумотларни узатиш: зарур маълумотларни оралиқ ва юқори тизимлар учун тайёрлашдан иборат.

    Микроинтеллектуал ахборот тизимлар тавсифи 4 - жадвалда берилган. Жадвалда келтирилган биринчи икки - интеллектуал ахборот тизимлар кўпплатали. Микропроцессор ва хотиранинг асосий платаларига қўшимча микро интеллектуал ахборот тизимлар дисплейларни, киритиш - чиқариш аналогли сигналлар мосламасини, алоқа каналлари бўйича маълумотларни узатишни ўрнатиш мумкин. Охирги икки интеллектуал ахборот тизимлар- бир платали.

    4 - жадвал



    Тавсиф





    МикроИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР номланиши




    «Элект-роника 60»

    «СМ-1800»

    «Электроника-НС-80-20/3»

    «Электроника-НС-80-3Г»

    Буйруқлар тизими


    ДЕС/РДР-11

    INTEL/8080

    ДЕС/РДР-11

    ДЕС/РДР-11

    Суз разрядлиги (бит)

    16

    8

    16

    16(32)

    Буйруклар сони

    81

    78

    81

    81

    Адреслаштириш усулларининг сони

    12

    4

    12

    12

    Хотиранинг макси-мал хажми (Кбайт)

    56 гача

    64 гача

    56 гача

    56 гача

    Максимал тезкорлик амал/сек

    250000

    500000

    500000

    500000
    1   2   3   4   5   6   7


    написать администратору сайта