Главная страница
Навигация по странице:

  • Барқарорликнинг ўзгарувчанлиги. Барқарорлик ва беқарорлик нисбати.

  • Қонун тушунчаси.

  • Қарама-қаршилик бирлиги ва кураши қонуни.

  • Қарама-қаршилик бирлиги нима

  • Миқдор ва сифат ўзгаришлари диалектикаси.

  • Инкорни-инкор қонуни ва ворисийлик.

  • Инкорни-инкорда ривожланиш қуйи босқичининг ўзига хос хусусиятлари юқорироқ босқичда такрорланиши юз беради.

  • Категория тушунчаси ва уларнинг турлари.

  • Умумийлик, яккалик, хусусийлик

  • Умумийлик

  • 5 мавзу по философии. 5 Мавзу. 5 Мавзу. Борли


    Скачать 106.1 Kb.
    Название5 Мавзу. Борли
    Анкор5 мавзу по философии
    Дата18.10.2022
    Размер106.1 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла5 Мавзу.docx
    ТипДокументы
    #739944

    5 Мавзу.
    Б о р л и қ тўғрисидаги фалсафий таълимотга кўра, унинг мохитиятини англаб етишда борлиқни ташкил этувчи нарса ва ходисалар ўртасидаги ўзаро богликлик ва алоқаларни, уларнинг ўзгариши ва ривожланишларини билиш ҳам жуда мухимдир. Оламнинг бир бутун, яхлит илмий манзарасини хосил килишда ва у тўғрисида назарий хулоса чиқаришда бундай ёндашув, хал килувчи методологик усулдир. Бусиз борлиқни конкрет холатини, мохиятини, манбаи, сабаби, ривожланиши, ҳаракатга келтирувчи кучи ҳамда тараққиёт йуналишини тушунишга имкон ҳам яратилмайди. Бу шундан далолат берадики, алоқадорлик, умумий боғланиш ва ривожланиш тўғрисидаги қарашлар алохида ўзига хос фалсафий муаммо хисобланади.
    Фалсафа тарихида барча фалсафий муаммолар билан бирга борлиқнинг ҳаракатланиши, тараққиёти, умумий боғланиш ва алоқадорликда эканлиги тўғрисидаги қарашлар ҳам пайдо бўлган. Бу муаммолар фалсафада “диалектика тушунчаси” ёрдамида ифодаланган.

    Д и а л е к т и к а фалсафа тарихида, дастлаб, ўзаро бахс мунозара олиб борувчи кишиларнинг фикр ва мунозараларидаги қарама- қарши зид фикрларнинг тўқнашуви орқали ҳақиқатни аниқлаш маъносини англатган. Бу, айникса, антик давр файласуфларида яққол намоён бўлади. Улар ўз мухокамаларида бир -бирларига муқобил саволларни бериб, бу саволларга ҳар томонлама ёндашув ёрдамида бир ёклама, тор жавобларни бартараф килишган. Натижада масалага мунозара давомида ҳар хил нуктаи назарларни билдириш туфайли, турли илмий, назарий, ахлокий, сиёсий, хукукий, ва шу каби вокеа - ходисалар тўғрисидаги ўз қарашларини ишлаб чикканлар. Окибатда, антик давр мутафаккирлари диалектика деганда ўзаро бахслашув санъатини, мунозара юритиш асосида ҳақиқатга эришиш усулини тушунганлар. Масалан, шу даврнинг йирик мутафаккири Суқрот диалектикани ўзаро бахслардаги қарама - қарши фикрлар ўртасидаги зиддиятларни очиб бериш орқали ҳақиқатга эришиш санъати деб тушунган.

    Диалектика тушунчаси пайдо бўлган даврдан бошлаб хозирги кунгача умуман олганда гарчи у бошида тор маънода қўлланган бўлсада, сермазмун фалсафий фикр юритиш, сухбат қуриш усули сифатида инсоният маданияти ривожланишида сезиларли даражада ижобий рол ўйнайди. Диалектик фикр юритиш, мунозара маданияти мураккаб муаммоларни мухокама килиш, зиддиятларни ечиш, тўғри хулосалар чиқариш ва тушуниш махоратининг шаклланишида катта аҳамиятга эга бўлди. Шу тарика диалектика аста-секин қарама - қарши фикрлар асосида мунозара, бахс юритиш орқали зиддиятларни очиш усули сифатида караладиган бўлди. Инсон ижод тафаккурининг диалектик ҳарактери тўғрисидаги қарашлар шаклланди. Бирок вакт утиши билан диалектика факат кишиларнинг фикр юритиш жараёнигагина хос эмаслиги, балки у табиат ва жамиятдаги нарса ва ходисаларга ҳам хос, деб қарала бошланди. Айникса, бу қараш борлиқ шакллари ва турлари ўртасидаги ўзаро боғланиш ва алоқадорликларнинг, уларнинг доимий ўсиши, ўзгариши, ривожланиши натижасида, бир холатдан иккинчи холатга ўтиб туришини аниқлаб берувчи таълимот сифатида янада ривожланди. Натижада, диалектика тушунчаси инсонни куршаб олган дунёни билиш, уни тушуниш усулидан воқеликнинг ўзидаги барча нарса ва ходисаларнинг ўзгариб, олдинги хусусиятларини ўзгартириб, илгари булмаган янги хусусиятлар хосил килиб боришни ҳам ифодалай бошлади. Шу асосда борлиқ ва воқеликка ҳам диалектик қараш карор топа бошлади. Бирок, бу жараён жуда қийин кечди. Чунки, узок даврлар мобайнида кишилар космосни, ўсимликлар, хайвонот дунесини хатто кишиларнинг ўзларини ҳам ўзгармас, доимо бир хилда туради деб тушунишган.

    Фалсафада борлиқ ва воқеликнинг ривожланиш ғояси ўзок даврлар мобайнида шаклланди. Инсоният тараққиётда илгарилагани сайин нарса ва ходисаларнинг ўзгариши, дунёнинг ўзлуксиз ҳаракатда, ривожланишда эканлигини, табиат ва жамиятдаги вокеа - ходисаларида куплаб даврий, такрорланиб турувчи ходисалар ҳам борлигини англай бошлаганлар.

    Ривожланишдаги сифат ўзгариши, эскига нисбатан жиддий янгиликнинг пайдо булишини тушунишда уйгониш даври, Шарк ва Урта Осиё мутафаккирлари бир қатор олдинга кетдилар. Уларнинг ривожланиш тўғрисидаги қарашларида кишилик жамияти тараққиётига тадбикан билдирилган уринишларни кўрамиз.

    Ривожланиш ва тараққиёт ғоясини бир бутун дуне ривожланиши ғояси билан боғлаб тушунишда дастлабки уриниш француз файласуфи Р . Декарт фалсафасида учрайди. Унинг фикрича, борлиқ Худо томонидан яратилиб кейинги ривожланиш ва ҳаракатига туртки берилган. Францўз фалсафасининг бошка йирик вакиллари Валтер ва Руссо қарашларида эса маърифатпарварлик билан суғорилган тарихий ривожланиш ғояси илгари сурилган. Кондорсе эса жамиятнинг илгариланма, ўзлуксиз тараққиёти тўғрисидаги таълимотини яратди. Бу мутафаккирлар ўз қарашларида ахлок, дин, хукук кабиларни жамиятни ҳаракатга келтирувчи, ривожлантирувчи кучлар эканлиги тўғрисидаги ғояларни илгари сурдилар.

    Ривожланиш ва тараққиёт тўғрисидаги ғояларни умумлаштириш ва изчил асосда баён килиб беришда, шубхасиз, немис классик фалсафаси вакилларининг муносиб урни бор. Жумладан, унинг асосчиси И. Кант ривожланиш ғоясини изохлашда ўзига хос бир қатор назарияларни ишлаб чикиш билан бирга , у бу қарашларини инсоннинг ахлокий ривожланишига ҳам жорий килишга уринди.

    Ривожланиш. Жонсиз табиатда ривожланишга юлдўзларда юз бераётган эволутсия жараёнлари; жонли табиатда – турли организмларнинг ўсиши; жамиятда – фан, техника, саноат ишлаб чиқаришининг ўсиши, ижтимоий муносабатларнинг ўзгариши ва шу кабилар мисол бўлиб хизмат қилиши мумкин. «Ривожланиш» тушунчаси нафақат моддий, балки идеал дунёга, хусусан, инсон тафаккурига нисбатан, масалан, умуман онгнинг ёки айрим фикр, ғоя, назариянинг ривожланиши тўғрисида сўз юритилган ҳолда, қўлланилиши мумкин. Фикрнинг ривожланиши унинг «пишиб етилиши»ни, яъни мураккаблашуви, такомиллашуви, янада аниқроқ маъно касб этиши ва шу кабиларни англатади. Бироқ, шуни таъкидлаш лозимки, нарсалар ва ҳодисаларнинг объектив дунёсидан фарқли ўлароқ, субъектив конструктсиялар (тафаккур, ғоялар, назариялар) ҳаракати ва ривожланишига нисбатан кўлам кўрсаткичлари татбиқ этилиши мумкин эмас. Айни вақтда идеал нарсалар ва ҳодисалар даражасида ривожланиш жараёнлари, худди моддий нарсалар дунёсидаги каби вақтда кечади.

    Барқарорликнинг ўзгарувчанлиги. Барқарорлик ва беқарорлик нисбати. Айрим диалектиклар эса, ҳаракатнинг асосий зиддияти сифатида унинг ўзлуксизлиги-ўзлуклилигини қайд этади. Баҳзан ҳаракатнинг асосий зиддияти сифатида барқарорлик ва ўзгарувчанлик жараёнлари кўрсатилади. Аммо бунда ҳаракат, ўзгаришнинг мутлақлигини тан олиш обҳектлар ёки жараёнларнинг абадий ўзгармаслиги сифатидаги мутлақ ҳаракатсизлик ҳолатини тўла истисно этишини, лекин муқаррар тарзда ҳаракатнинг ташқи қарама-қаршилиги эмас, балки, унинг ички зиддиятли моҳиятининг ифодаси ҳисобланувчи нисбий ҳаракатсизлик ҳолатини назарда тутишини тушуниш муҳимдир. Вақтинчалик барқарорлик ва мувозанат ҳолати сифатида тушунилувчи нисбий ҳаракатсизлик материянинг ҳар қандай муайян ҳолатига хос. У материянинг сифатини намоён этади. Нисбий тинчлик туфайли нарсаларнинг чегаралари мавжуд бўлади, дунё сифат ва миқдор ўзгаришларининг ранг-баранглиги сифатида намоён бўлади. Материя ҳаракати шунинг учун ҳам мутлақки, у сиртдан ҳеч нарсага боғлиқ эмас. Шу маҳнода«Дунёда абадий ҳаракатдаги материядан бошқа ҳеч нарса йўқ» тарзидаги фикрлар ўринли ва асослидир.

    Ривожланишнинг типлари. Ривожланиш манбаи ва ривожланишни ҳаракатлантирувчи кучни фарқлаш лозим. Ривожланиш манбаи–ички ҳодиса, предметнинг ички зиддиятларидир.

    Ваҳоланки, ташқи зиддият ҳам ривожланишни ҳаракатлантирувчи куч бўлиши мумкин. Масалан, сиз шамоллаб қолдингиз. Айни ҳолда ташқи муҳит сизнинг ҳолатингиз ўзгаришини ҳаракатлантирувчи куч бўлди. Диалектик зиддият таркибида асосий томон манфий хусусиятга эга, чунки у мазкур зиддиятни бартараф этиш, инкор қилишга қаратилган. Мусбат томон мазкур зиддиятни сақлашга қаратилган.

    Шаклан ривожланиш бир чизиқли ҳам, айланма ҳам эмас, балки ранг-баранг-роқ ва мураккаброқ, чунончи: бир чизиқли ва кўп чизиқли, тўғри чизиқли ва зигзаг-симон, умумий ва хусусий, уйғун ва ноуйғундир.

    Қонун тушунчаси. Қонун – тизимнинг элементлари ўртасидаги умумий ва универсиал алоқа. Уларнинг учта тури мавжуд.

    Воқелик қонунлари бизнинг онгимиздан, биз уларни билиш-билмаслигимиздан қатъи назар мавжуд ва амал қилади.

    Фан қонунлари одамлар томонидан англаб етилган воқелик қонунларининг онгимиздаги инъикоси ҳисобланади. Ҳар бир фан воқеликнинг муайян соҳасини ўз предмети сифатида ўрганар экан, мазкур соҳада амал қилувчи қонунларни аниқлайди. Илмий назария билан қамраб олинган соҳа қанча кенг бўлса, унинг қонунлари шунча умумий бўлади. Фанда қонунларнинг умумийлик даражасига кўра мураккаб иерархияси мавжуд. Умумийлик даражаси пастроқ бўлган қонунлар умумийроқ қонунларнинг айрим кўринишлари сифатида амал қилади ва сўнгги зикр этилган қонунлардан уларнинг оқибатлари сифатида келтириб чиқарилади.

    Масалан, геометрик оптикада ёруғликнинг акс этиш ва синиш қонунлари электромагнит тўлқинлар тарқалишининг умумийроқ қонунларидан, улар эса, ўз навбатида, электромагнит майдони назариясининг янада умумийроқ қонунларидан келиб чиқади.

    Ҳар қандай қонун муайян шароитда амал қилади. Қонун амал қилишининг базис ва локал шароитларини фарқлаш лозим.

    Базис шароитлар қаторига қонуннинг амал қилиш соҳасини белгиловчи шароитлар киради.Мазкур шароитлардан ташқарида қонун амал қила олмайди (улар йўқ бўлган тақдирда уларда амал қилаётган тизим ҳам йўқ бўлади). Локал шароитлар қаторига қонуннинг амал қилиш соҳасидаги шароитлар киради.қонун бу шароитларнинг ҳар қандай вариатсиясида ўз кучини сақлаб қолади, лекин уларнинг ўзгаришлари қонуннинг амал қилиш натижаларининг ўзгаришларига сабаб бўлади. Айтиш мумкинки, қонун локал шароитларга нисбатан инвариант, лекин у базис шароитларга нисбатан инвариант эмас.

    Масалан, Архимед қонуни учун суюқлик ва унга солинган жисмнинг, оғирлик кучининг мавжудлиги базис шароитлар ҳисобланади. Бу шароитларга нисбатан Архимед қонуни ноинвариантдир: улар мавжуд бўлмаса, қонун амал қилмайди. Бу ерда суюқликнинг таркиби ва солиштирма оғирлиги, жисмнинг физик тўзилиши ва шакли локал шароитлар ҳисобланади. Уларга нисбатан қонун инвариантдир. Аммо унинг амал қилиши турли натижаларда акс этиши мумкин: айрим ҳолларда жисм сувда сўзади, айрим ҳолларда эса – у чўкиб кетади.

    Одамлар қонунларнинг амал қилиш шароитларини ўзгартириб, улардан ўзлари истаган натижаларга эришиш учун фойдаланиш имкониятини қўлга киритадилар. янги базис шароитларни яратиш йўли билан эса улар айрим қонунларнинг амал қилишини тўхтатиш ва бошқа қонунларни амалга киритишга қодирлар.

    Ҳодисаларнинг мунтазамлиги, такрорийлигида қонунларнинг амал қилиши (шунингдек феноменлогик қонун, эмпирик боғланиш) қонуният-деб аталади. Қонуниятлар – бу қонунларнинг намоён бўлишидир.

    Фалсафа қонунлари тизимида диалектик зиддиятлилик қонуни марказий ўринни эгаллайди. Қонуннинг муҳим жиҳатларини аниқлаш учун унинг асосий категорияларини кўриб чиқиш керак. Таҳлилни қарама-қаршилик тушунчасидан бошлаймиз.

    Қарама-қаршилик бирлиги ва кураши қонуни. Предметнинг бир-бирини истисно этувчи ва бир-бирини назарда тутувчи томонларидир. Қарама-қаршиликлар – ўзаро боғланишли бўлган тушунчалар. Турли жиҳатлардан олинган тақдирда, улар ўзаро бирликни ташкил этмайди ва бир-бирига зид бўлмаслиги мумкин. Қарама-қаршилик – нарсалар ва ҳодисалардаги бир-бирини тақозо қилувчи ва бир-бирини истисно этувчи томонлар, хоссалар, тендентсиялар, жараёнларни акс эттирувчи фалсафий категория (ассимилатсия – диссимилатсия, ўзгарувчанлик – туғмалик, ишлаб чиқариш – истеъмол қилиш, яхшилик – ёмонлик ва ш.к.).

    Қарама-қаршиликлар ўртасида икки хил муносабат мавжуд: ягоналик муносабати ва қарши ҳаракатга доир муносабат. (қонуннинг классик таърифида «кураш» атамаси ишлатиладики, у қонуннинг моҳиятини соддалаштиради, чунки мазкур атама кўпроқ жамиятга тегишлидир.)

    Қарама-қаршилик бирлиги нима? Биринчидан, қарама-қаршиликлар бирлиги – бу уларнинг ўзвийлиги. Ҳар бир қарама-қаршилик бошқа бир қарама-қаршиликнинг мавжудлик шарти ҳисобланади. Улар алоҳида-алоҳида мавжуд бўлиши мумкин эмас (агар қарама-қаршиликлардан бири йўқ бўлса, уларнинг иккинчиси ҳам йўқ бўлади). Иккинчидан, қарама-қаршиликлар бирлиги улар бир-бирини тақозо этган ва бир-бирига ўтган ҳолдагина муайян мазмун касб этади. Ҳар қандай қарама-қаршилик ўзида мавжуд бўлмаган, лекин бошқа қарама-қаршиликда мавжуд бўлган жиҳатга муҳтож бўлади. Улар бир-бири билан ўзаро таъсирга киришади. Қарама-қаршиликлар бир-бирига таъсир кўрсатиш орқали бир-бирига ўтади. Бу қарама-қаршиликлар маконда бир-биридан ажратилган, турли жинсли ҳодисалар сифатида мавжуд бўлмаслигини, уларнинг ҳар бири ўзида бошқасининг муайян жиҳатини мужассамлаштиришини англатади (масалан, ўқув жараёни ўқитувчи ва талаблар мавжудлигини назарда тутади).

    Қарама-қаршиликларнинг қарши ҳаракат («кураш»)га доир муносабати нима? Қарама-қаршиликлар бир-бирини тақозо этар ва ривожланар экан, бири бошқасига «беъарво» бўлмайди, балки бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатади. Уларнинг ўртасида қарши ҳаракат, кураш боради. Унинг моҳияти ягоналикка барҳам беришдан иборат. Қарама-қаршиликларнинг ҳар бири иккинчисини ўзидан итариб чиқаради, ундан халос бўлишга ҳаракат қилади. Шундай қилиб, қарама-қаршиликликлар кураши қарама-қаршиликлар бир-бирини инкор этган, бир-бирини истисно қилган ҳолда юз беради.

    Қарама-қаршиликлар бирлиги нарсанинг барқарорлигини акс эттиради ва нисбий, ўткинчи ҳисобланади. Қарама-қаршиликларнинг кураши мутлақ хусусият касб этади, у ҳеч қачон тўхтамайди.

    Миқдор ва сифат ўзгаришлари диалектикаси. Ҳодисаларга макон-вақт мезони нуқтайи назаридан тавсиф бериш жараёнида «қаерда?» ва «қачон?» саволлари биринчи ўринга чиқади. Уларни билишга нисбатан бошқа бир ёндашув «нима?» саволи билан боғлиқ. Маълум жойда ва маълум вақтда мавжуд бўлган мазкур ҳодиса нимадан иборат? У қандай хоссалар билан тавсифланади? Бошқа ҳодисалардан унинг фарқи нимада ва қай жиҳатдан уларга ўхшаш? Бундай саволларга жавоб ҳодисаларни сифат ва миқдор жиҳатидан тавсифлаш орқали берилади. Мазкур тавсиф предмети сифат ва миқдор категориялари билан ифодаланади. Энг синчков таҳлил ҳам ҳодисада сифат ёки миқдор жиҳатидан тавсифлаш мумкин бўлмаган нарсани аниқлаш имконини бермайди. Бинобарин, сифат ва миқдор – ҳодисанинг қолдиқсиз «парчаланувчи» икки томонидир.

    Миқдор ва сифат ўзгаришларининг бир-бирига ўтиши қонуни ривожланиш жараёнининг механизмини ёритади, у қай тарзда ва қандай шаклларда амалга оширилишини кўрсатади. Бу қонуннинг хусусиятини, у қандай намоён бўлиши ва амал қилишини аниқлаш учун унинг асосий тушунчалари: сифат, миқдор, меъёр, сакрашнинг мазмунини ёритиш талаб этилади.

    Сифат нарсаларга хос ва уларнинг борлиғи билан айний бўлган ҳамда уларни муайян алоқалар тизимидаги бошқа нарсалардан фарқлаш имконини берадиган ўзига хос хусусиятни акс эттиради. Нарсаларнинг сифати уларнинг чеклилиги билан уйғун боғлиқ, зеро мазкур сифат йўқ бўлиши билан нарсанинг ўзи ҳам йўқ бўлади, у бошқа нарсага айланади. Барча нарсалар, жараёнлар, ҳодисалар сифат билан бир қаторда муайян миқдорга ҳам эга бўлади. Улар муқаррар тарзда муайян ўлчам, ҳажм, масса ва шу кабилар билан тавсифланади. Сифат – нарсанинг ички хусусияти, предмет ни мазкур жиҳатдан фарқлаш учун зарур ва етарли бўлган хоссалар мажмуи. Сифат – хоссаларнинг оддий мажмуи эмас, балки уларнинг муайян яхлитликдан ўрин олган ва предмет нинг алоҳида моҳият сифатида мавжудлигини белгиловчи тизимидир. Предметларнинг муносабатлари ва алоқаларининг ранг-баранглиги айни бир предмет да қарама-қарши хоссалар ва сифатлар мавжудлигини изоҳлайди. Бир жиҳатдан енгил нарса бошқа бир жиҳатдан оғир бўлади, бир алоқада оқ нарса бошқа бир алоқада қора бўлади ва ҳ.к. Масалан, сув ва буғ бир-биридан сифат жиҳатидан фарқ қиладими ёки миқдор жиҳатиданми? Модданинг агрегат ҳолатини таққослайдиган бўлсак, сув ва буғ сифат жиҳатидан фарқ қилади. Таққослаш сув ва буғнинг кимёвий таркибини аниқлашни назарда тутса, уларнинг ўртасида миқдорий фарқ мавжуд бўлади. Аммо ҳар қандай нарса бир жиҳатдан битта сифатга ва турли жиҳатлардан кўплаб сифатларга эга бўлади

    Хосса- предметнинг жиҳати бўлиб, унинг бошқа предмет лардан фарқи ёки улар билан ўхшашлигини белгилайди ва улар билан ўзаро алоқада намоён бўлади. Хоссалар муҳим ва иккинчи даражали бўлиши мумкин. Муҳим хоссалар предмет нинг сифатини белгилайди. Уларнинг йўқолиши моҳиятини мазкур хоссалар ташкил этган предмет нинг ҳам йўқолишини англатади. Иккинчи даражали хоссалар ўзлаштирилиши ёки предмет нинг сифатини ўзгартирмасдан йўқолиши мумкин. Ҳар қандай хосса (температура, ҳажм, энергия ва ш.к.) муайян миқдор ва сифатга эга бўлади. Ҳар қандай предмет ўзининг мавжудлигини белгиловчи барча хоссалар мажмуидир..

    Миқдор-предмет муайян хоссасининг намоён бўлиши, интенсивлиги даражаси. У сифат жиҳатидан ўхшаш хоссалар ёки бутуннинг қисмларини таққослаш йўли билан аниқланади. Миқдорий муносабатлар сифатга боғланмасдан аниқланиши мумкин. Шунингдек, миқдор турли предмет ларнинг айрим умумий хоссаси сифатида, предмет ларни сифат жиҳатидан тенглаштиради. Шу маънода миқдор сифатнинг зиддидир. Аммо предмет нинг сифат хусусиятини мавҳумлаштириш сифат жиҳатидан ҳар хил тўзилмаларни ўрганишга тадқиқотнинг миқдорий методларини жалб қилиш имконини беради. Масалан, ўлчаш таққослашнинг ўрганилаётган объектнинг миқдор кўрсаткичларини аниқловчи айрим кўриниши сифатида, сифат ҳақида аниқроқ хулоса чиқариш имконини беради. Математикада миқдорий муносабатлар сон, қиймат, функсия, тўплам тушунчаларида ифодаланади. Ҳозирги замон фани аниқ математик аппаратдан фойдаланиб, микродунёнинг теран қатламларига киради, Оламнинг чексиз маконларини тадқиқ этади. Математика табиат ва жамиятни ўрганишнинг самарали воситаларидан бирига айланган.

    Ҳар қандай предмет миқдор ва сифат қарама-қаршиликларининг муайян синтезидир. Унинг борлиғи объектга хос бўлган муҳим хоссаларни сақлашни назарда тутади. Оламнинг кўп сифатлилиги унинг элементлари нисбатан барқарорлиги ва мустақиллиги билан таъминланади. Аммо олам, шу жумладан ҳар қандай предмет муттасил ўзгаришда бўлади. Ҳеч нарса боқий эмас. Бутун борлиқ қачондир пайдобўлган ва қачондир ҳалок бўлади. Дунё ўзгаради ва айни замонда ўзлигини сақлаб қолади, ўз-ўзига нисбатан айний бўлади.

    Меъёр-предмет борлиғининг чегараси. У предмет хоссалари миқдор ва сифат ўзгаришларининг хусусияти билан белгиланади. Меъёр – бу миқдор ва сифатнинг шундай бир бирлигики, бунда муайян сифат фақат муайян миқдор билан боғлиқ. Меъёр – бу миқдор кўрсаткичлари ёки ўзгаришларининг тегишли сифат мавжуд бўлиши мумкин бўлган муайян оралиғи ҳамдир Меъёр – бу шундай бир чегараки, унда миқдор ўзгаришлари нарсанинг сифатига путур етказмайди. Гегел фикрича, «Ҳамма нарса ўз меъёрига эга, яъни миқдор жиҳатидан аниқдир»1. Масалан, водород пероксиди ва сув бир-биридан молекулалардаги кислород атомларининг миқдорига кўра фарқ қилади. Ҳуқуқий, ахлоқий ва эстетик ҳодисалар тавсифида меъёр тушунчаси нормативлик хусусиятини касб этади.
    Диалектика табиат, жамият ва тафаккур тараққиётининг, улардаги нарса ва ходисалар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик ва боғланишларнинг энг умумий конунлари тўғрисидаги фандир. Диалектика бир бутун борлиқнинг ривожланиши тўғрисидаги таълимот сифатида моддий дунега ҳам унинг инъикоси бўлган маънавий дунёга ҳам, яъни инсон билишига ҳам мосдир.

    Инкорни-инкор қонуни ва ворисийлик. Инкорни-инкор қонунининг моҳияти нимадан иборат? Айни бир атама бундай кетма-кет қўлланилишининг маъноси нимада? Инкор категорияси ривожланаётган объект тарихидаги бир лаҳзанигина тавсифлайди. Битта инкор ҳаракати ўзгариш қайси йўналишда юз бераётгани, олдинги ва кейинги воқеалар оқимида у қандай аҳамиятга эга эканлигини, юз берган воқеанинг мазмунини аниқлаш учун доим ҳам имконият яратавермайди. Бошқача айтганда, инкорни-инкор тушунчаси ривожланиш жараёнининг муҳим хусусиятларини аниқлаш имконини беради.

    «Инкор» ва «инкорни-инкор» категориялари диалектикага Гегел томонидан киритилган бўлиб, айни шу мутафаккирнинг саъй-ҳаракатлари билан улар умумий фалсафий категориялар мақомини олган. Инкор ва инкорни-инкор категорияларидан Гегел ривожланишнинг ўзига хос хусусиятларини ёритиш воситаси сифатида фойдаланган. Гегел, шунингдек унинг ўтмишдошлари ва издошлари кўрсатиб берган баъзи бир ўзига хос хусусиятларни кўриб чиқамиз.

    Биринчидан, инкорни-инкор ривожланиш йўналишини кўриш учун имконият яратади. Мазкур ҳодиса тараққиёт ёки таназзул аломати эканлигини бир инкор ҳаракатининг ўзидан аниқлаш мушкул. Шу боис, масалан, қабул қилинган муайян қонун, сайлов натижалари ва шу кабилар ҳақида хулоса чиқаришга шошилмаслик керак.

    Иккинчидан, инкорни-инкор ривожланиш шаклининг тавсифи бўлиб хизмат қилади. Маълумки, Гегелнинг диалектика тизимида ривожланиш мантиқий зиддиятнинг юзага келиши ва унинг бартараф этилиши сифатида тавсифланади. Бу жараён «тезис – антитезис – синтез» формуласига мувофиқ юз беради. Диалектика контекстида ривожланишнинг уч босқичи ижтимоий ва табиий тизимлар ривожланишининг кўп сонли стсенарийларидан бири сифатида намоён бўлади. Аммо Гегел қайд этган ривожланишнинг сикллилиги, унинг чизиқсизлиги табиат ва жамиятда жараёнлар кечишининг анча кенг тарқалган шакли ҳисобланади.

    Учинчидан, табиий ва ижтимоий сиклларда ривожланиш ҳам, таназзул ҳам бўлмаслиги мумкин: ўзгариш айланма ҳаракат қилади.

    Инкорни-инкорда ривожланиш қуйи босқичининг ўзига хос хусусиятлари юқорироқ босқичда такрорланиши юз беради. Аввалги ҳолатларга қайтиш имконияти, яъни ўтилган ҳолатларнинг айрим хоссалари ривожланишнинг юқорироқ босқичида такрорланиши билиш ва тарихнинг ривожланишини тушуниш учун ўз аҳамиятини сақлаб қолади.

    Демак, инкор ривожланиш янги сифат пайдобўлишига олиб келадиган аниқ йўналтирилган, қайтмас ўзгариш сифатида тавсифланади. Шаклан ривожланиш бир чизиқли ҳам, айланма ҳам эмас, балки ранг-барангроқ ва мураккаброқ, чунончи: бир чизиқли ва кўп чизиқли, тўғри чизиқли ва зигзагсимон, умумий ва хусусий, уйғун ва ноуйғундир.

    Инкорни-инкор қонуни – бу шундай бир қонунки, унга мувофиқ ривожланиш жараёни янгининг эскини диалектик инкор этишлари чексиз занжиридан иборат бўлади, бунда ривожланиш аввалги босқичларининг барча муҳим жиҳатлари янгида сақланади ва умуман бу жараён ҳужумкор, юксалиб борувчи йўналишга эга бўлади. Айни вақтда ривожланиш жараёнида унинг олий босқичларида аввалги босқичларнинг айрим жиҳатлари ва томонлари сифат жиҳатидан янгича асосда такрорланади ва айни ҳол тўғри чизиқ, туташ доира бўйлаб эмас, балки съиралга яқинлашувчи эгри чизиқ бўйлаб юксалишни белгилайди. Ҳаракатнинг спиралсимонлиги ривожланишнинг сикллилигини акс эттиради.

    Категория тушунчаси ва уларнинг турлари. Категория нима? Бу саволга жавоб бериш учун биз қандай фикрлашимиз ва ўз фикрларимизни бошқа одамларга қандай етказишимизни кўриб чиқамиз. Биз тушунчалар, мулоҳазалар ва мушоҳадалар кўринишида фикрлаймиз. Фикрлаш жараёнининг асосий материали тушунчалар бўлиб, предмет лар ўз умумий ва муҳим белгиларида улар орқали фикрланади. Тушунчалар ёрдамида биз воқеа ва ҳодисалар маъносини англаймиз, уларнинг ўзимиз учун аҳамиятини аниқлаймиз. Тушунча ва тушуниш ўзакдош сўзлардир, шу сабабли бизнинг дунёни тушунишимиз, дунёга онгли муносабатимиз инсон ихтиёрида мавжуд бўлган тушунчалар аппарати билан белгиланади. Биз ўз фикрларимизни сўзлар ёрдамида ифодалаймиз. Сўз – фикр ва дунё ўртасидаги воситачи. У фикрлаш омили, фикрни ифодалаш, уни бошқаларга етказиш воситаси ҳисобланади. Сўз бойлигимиз қанча катта бўлса, бизнинг дунёни англаш борасидаги имкониятларимиз шунча кенг бўлади. Объектив борлиқни аниқроқ ва теранроқ акс эттириш учун инсон фикрлаш мантиқий воситаларининг муайян мажмуини, тушунчаларнинг муайян доирасини яратади. Тушунча – бу шундай бир фикрки, унда нарсанинг такрорланувчи хоссалари, алоқалари ва томонлари акс этади. Тилда тушунча сўз билан ифодаланади. Масалан, «талаба», «университет», «аудитория» сўзлари маълум даражада умумий, абстрактдир. Аммо шундай тушунчалар ҳам борки, уларда шунчаки умумий эмас, балки ўта умумий нарсалар ва ҳодисалар қайд этилади. Бундай тушунчалар жуда юқори даражадаги мавҳумлаштириш (муайяндан ўзоқлашиш) маҳсули ҳисобланади.

    Мана бундай мавҳумлаштиришнинг тахминий йўли: «бу атиргул» («бу» сўзи билан аниқ белгиланган); «атиргул» (бу ерда «бу» ишораси мавҳумлаштирилган); «атиргул» сўзи «бу атиргул» иборасидагидан умумийроқ нарсани қайд этади. Шундан сўнг бу иборага «гул» сўзини қўшамиз ва у амалда мавжуд барча гулларни қамраб олади. Шундай қилиб биз гулларнинг муайян ранг-баранглигидан фикран ўзоқлашамиз, чунки эътибор барча гулларда мавжуд бўлган умумий жиҳатга қаратилади. «Ўсимлик» сўзи бутун ўсимликлар дунёсини ўз ичига олади ва янада кенгроқ абстрактсия ҳисобланади. Мавҳумлаштириш (муайяндан ўзоқлашиш) йўлида ҳаракатни давом эттирамиз. Бу йўлда «тирик» тушунчаси янада умумийроқ бўлади, чунки ўсимликлар дунёсинигина эмас, балки ҳайвонот дунёсини ҳам ўз ичига олади. «Тириклик» тушунчаси мавҳумлаштиришнинг янада юқорироқ даражасида туради. Бундай тушунчалар категориялар (юнон. – асос, умумий баҳо) деб аталади.

    Фикр бизнинг дунё билан ўзаро алоқа қилиш тажрибамизни у ёки бу даражада умумлаштиради. Дунё ўз хоссалари, нарсалари ва муносабатларининг ранг-баранглиги жиҳатидан чексиз даражада бойдир. Бизнинг сўз бойлигимиз ўзимиз яшаётган дунёдан қашшоқроқдир. Фанда янги кашф этилган ҳодисаларни ифодалаш учун мос келадиган атамани тўиш зарурияти тез-тез юзага келиши тасодифий ҳол эмас. Бизнинг дунё ҳақидаги тасаввурларимизни ифодаловчи сўзларнинг маъно бойлиги қанча аниқ бўлса, тафаккуримиз шунча теранроқ бўлади, бизнинг тушунчалар аъъаратимиз қанча кенг бўлса, фикрлаш қобилиятимиз шунча комилроқ бўлади.

    Ҳар қандай тушунча муайян нарсалар ва ҳодисаларнинг жамулжам ифодаси ҳисобланади. Аммо унинг ҳажми, яъни унда фикрланган нарсалар ва ҳодисалар миқдори ҳар хил бўлади. Масалан, ҳар қандай халқнинг тарихан вужудга келган тилида одамлар кундалик ҳаёти ва фаолиятининг тажрибаси қайд этиладиган ва англаб етиладиган тушунчалар мавжуддир. Ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашуви табиий тил сўз бойлигининг кенгайиши ва бойишига туртки беради. Фан ва фалсафанинг ривожланиши алоҳида мақомга эга бўлган ва билиш жараёнида махсус функсияларни бажарадиган тушунчалар шаклланишига олиб келди. Бу тушунчалар категориялар деб номланди.

    Категория (юнон. категориа – таъриф, мулоҳаза) – борлиқ ҳодисалари ва унда ҳукм сурувчи муносабатларнинг муҳим, тиъик мазмунини ўзида акс эттирадиган ўта кенг тушунча. Шундай қилиб, табиий тил тушунчалари фан ва фалсафа категориялари билан тинимсиз бойиб боради. Категорияларни таснифлаш, борлиқнинг турли шакллари ҳақидаги фалсафий тасаввурларга мувофиқ амалга оширилади. Одатда фан категориялари, хусусий-илмий категориялар ва фалсафа категориялари фарқланади.

    Фалсафий категориялар фан категорияларидан бутунлай фарқ қилади. Фалсафий категорияларнинг муҳим хусусияти, улар ўта кенг тушунчалар эканлигидир. Айни шу сабабли фалсафий категориялар ҳеч қачон ҳажман чекланган табиий тил тушунчалари даражасида соддалаштирилиши мумкин эмас.

    Тушунчалар сифатида категориялар фикрлашнинг зарурий шакллари ҳисобланади. Ўта кенг тушунчалар сифатида улар универсал қўлланиш ва бутун оламни тавсифлашга даъвогар бўлиши мумкин. Шу боисдан фалсафий категориялар дунёнинг манзарасини яратиш воситаси бўлиб хизмат қиладики, бу, умуман олганда, фалсафанинг бош вазифаси ҳисобланади. Ҳар қандай тушунчалар каби, категориялар инструментал функсияни бажаради, фикрлаш омили ва воситаси сифатида амал қилади.

    Фалсафа категориялари муайян фанларнинг категорияларидан анча фарқ қилади. Бу фарқ шундан иборатки, диалектика категориялари объектив дунё ҳодисалари туркумларининг муҳим хоссалари ва алоқаларинигина эмас, балки барча моддий жараёнларга хос бўлган энг умумий хоссалар ва алоқаларни акс эттиради. Шундай қилиб, диалектика категориялари объектив дунёни идеал акс эттиришнинг ўта кенг шакллари бўлиб, улар воқеликни билиш ва маънавий-амалий ўзгартиришнинг асосий принтсиплари бўлиб хизмат қилади.

    Диалектика категорияларини икки турга ажратиш мумкин: субстантсион категориялар ва муносабатдош категориялар. Субстантсион категориялар – бу бошқа категориялардан қатъий назар, алоҳида-алоҳида қўлланиладиган категориялар. Бундай категориялар қаторига «борлиқ», «материя», «ҳаракат», «ривожланиш», «макон», «вақт », «зиддият» ва ҳоказолар киради. Улар объектив воқеликнинг муайян умумий хоссаларини қайд этади, лекин бу категорияларнинг бошқа категориялар билан алоқалари ҳақида бевосита тасаввур ҳосил қилиш имконини бермайди.

    Муносабатдош категориялар бири иккинчиси билан уйғун боғлиқ бўлиб, билиш жараёнида бири иккинчисини назарда тутади; уларнинг бири ҳақида тасаввур ҳосил қилганда бошқасини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Бундай категориялар қаторига қуйидагилар киради: яккалик ва умумийлик; ҳодиса ва моҳият; шакл ва мазмун; қисм ва бутун; сабаб ва оқибат; тасодиф ва зарурият; имконият ва воқелик.

    Умумийлик, яккалик, хусусийлик категориялари борлиқ нарсалари ва ҳодисаларининг нисбатан мустақиллиги, уларнинг ранг-баранглиги ва бирлиги инъикоси ҳисобланади.

    Яккалик – фақат мазкур объектга хос бўлган хоссаларни ифодаловчи категория. яккалик айрим нарсалар нисбатан мустақил мавжудлигини ҳам, мазкур нарсанинг бу нисбатан мустақиллиги, дискретлиги, алоҳидалиги натижасида юзага келиши мумкин бўлган индивидуал бетакрор белгиларни ҳам қайд этади.

    Умумийлик айрим нарсанинг муайян туркумга мансуб барча нарсалар билан ўхшашлигини белгиловчи хоссалар умумийлик категорияси билан ифодаланади.

    Хусусийлик тушунчаси зикр этилган категориялар мазмунини очиб берувчи асосий тушунчадир. Хусусийлик – «нарса» тушунчасининг синоними, яъни борлиқнинг нисбатан мустақил, сифат жиҳатидан муайян парчаси. У хоссалар тўпламига эга. «Хусусийлик» яккалик ва умумийлик ўртасидаги оралиқ категория ҳисобланади. Хусусийлик – яккага нисбатан умумий бўлган ва умумийга нисбатан якка бўлган нарса ёки ҳодиса. Масалан: модда (қонун моддаси) – якка; қонун – хусусий; ҳуқуқ - умумий. «Қонун» тушунчаси «модда» тушунчасига нисбатан умумийдир. Ўз навбатида «қонун» тушунчаси «ҳуқуқ» тушунчасига нисбатан яккаликни акс эттиради.

    Моҳият ва ҳодиса. Бу категориялар билишнинг турли босқичларини белгилайди ва уларнинг ҳар бири объектни англаб этишнинг чуқурлик даражасини акс эттиради. Моҳият объектив борлиқнинг ички, нисбатан яширин ва барқарор томонини ифодалаш учун мўлжалланган бўлиб, у нарсанинг, жараённинг табиатини ва уларга хос бўлган қонуниятларини белгилайди. Ҳодиса – бу нарсада, жараёнда қаршимизда бевосита намоён бўлувчи хоссалар, томонлар йиғиндисини ифодалаш учун мўлжалланган категория.

    Мазмун ва шакл. Мазмун ва шакл тушунчалари, уларнинг диалектикаси қадимдаёқ синчиклаб ўрганилган. Мантиқда мазмун тушунчаси унинг муҳим белгилари мажмуини англатади. Фалсафада мазмун нарсанинг негизини ташкил этадиган, унинг мавжудлиги, ривожланиши ва шаклларининг ўзгаришини белгилайдиган қисмлар, элементларнинг муайян тарзда тартибга солинган мажмуидир. Кўриб турганимиздек, мантиқ ва фалсафадаги мазмун тушунчалари бир-бирини истисно этмайди, балки бир-бирини тўлдиради. Демак, мазмун – мазкур нарса, жараён, ҳодисани белгиловчи элементлар, томонлар, хоссалар, алоқалар ва тендентсияларнинг йиғиндиси. Ҳар қандай нарса, ҳодиса аниқ мазмун билангина эмас, балки муайян шакл билан ҳам тавсифланади.

    Шакл – бу нарсалар ва жараёнларнинг мазмунини белгиловчи томонлар, хоссалар ва алоқаларни уюштириш усули. Бошқача айтганда, нарсанинг шакли – бу элементлар ўртасидаги барқарор ички алоқаларни уюштиришнинг унга яхлитлик сифатида намоён бўлиши ва ўзига хос бўлган барча функсияларни бажариш имконини берувчи усули. Шакл – нарсанинг тўзилиши, структурасини, мазмун элементларининг уюшиш, бир-бири ва ташқи омиллар билан ўзаро алоқа қилиш усулини тавсифловчи ички алоқа.


    1 Гегел Г.В. энсиклопедиb философских наук. Соcъ. Т. 1. -М.: – С.145


    написать администратору сайта