Бухоро филиали
Скачать 0.53 Mb.
|
Назорат саволлари: Назорат - ўлчов асбоблари қандай хусусиятларига кўра таснифла-нади? Уларни тавсифлаб беринг. Кўрсатувчи асбобларнинг асосий ташкил этувчилари ҳақида маълумот беринг. Маҳаллий ва масофавий асбоблар қандай ишлаб чиқаришларда ишлатилиши мумкин? Бажарувчи механизмлар қандай таснифланади? Статик ва пропорционал ростлагичларнинг фарқи нимада? Нима учун изодром ростлагичлар қолган ростлагичлардан аниқроқ ҳисобланади? Ростлагич турларини келтиринг ва уларни изоҳланг. 1.5. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ. Олдинги мавзуларда чизиқли автоматик бошқарув тизимларининг назарияси асосларини ўргандик. Бу бўлимда бевосита автоматлаштирилган бошқарув тизимларини (АБТ) қарашга ўтамиз. Дастлаб АБТ яратилиши-нинг шароитлари ва шартларига тўхталамиз. Фан ҳозирги кунда ижтимоий ишлаб чиқаришни шакллантиришда етакчи кўрсаткичга айланиб бормоқда. Ўтган асрнинг иккинчи ярмида содир бўлган илмий-техника инқилоби фақатгина ижтимоий ишлаб чиқаришнигина эмас, балки одамлар ҳаётини ҳам ўзгартириб юборди. Одамларнинг талаби ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларининг кўпайишига, яратилаётган машиналар сифати ишончлилигининг кўтарилишига олиб келди. 60-йиллардаёқ ишлаб чиқариш кўламида сезиларли ўзгаришлар билина бошланди, технологик жараённи, саноат корхонасини, иқтисодиётни бошқарув масалалари мураккаблашди. Чиқарилаётган жиҳоз ва машиналарнинг ишлов муддати қисқарди, бу эса ўз навбатида технологик жараённинг ўзгаришида янги ўзгарувчан технологияларга ўтиш ёки жиҳозга бошқа йўналиш бериш билан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури ва харинтеллектуал ахборот тизимлар ерини ўзгартиришга имкон берди. Аммо, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг доимийлигини сақлаб меҳнат унумдорлигини ошириш энг долзарб муаммога айланди. Бундай шароитларда ҳисоблаш техникасини кенг қўллаш орқали ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга бўлган талабнинг пайдо бўлиши табиийдир. Биринчи ҳисоблаш машиналарининг пайдо бўлиши, муҳандислар, олимларни ишлаб чиқаришни бошқарув жараёнига бошқача қарашга, автоматлаштирилган бошқарувга ўтишга мажбур қилди. Замонавий раҳбар, унинг психологик имконият доирасидан анча ошиб кетадиган ахборот миқдорини олади. Бундай ҳолда, табиийки, ахборотни қайта ишлаш орқада қола бошлайди. Шунинг учун 60-йилларда бошқарувчи ходимлар миқдорининг ўсиши кузатила бошлади. Муаммони ечишнинг янги йўллари излана бошланди. Ҳозирги замонда автоматлаштирилган бошқарувга ўтиш шундай йўллардан бири. Бунда бошқарув объекти жараён, бўлим, цех, ишлаб чиқариш, бирлашма, тармоқ, мамлакат миқёсидаги хўжалик бўлиши мумкин. Агар бошқарилаётган объект сифатида технологик жараён қаралаётган бўлса, у технологик турдаги автоматлаштирилган тизим, агар ишлаб чиқариш иқтисодий жараён бўлса, у ташкилий-иқтисодий тизим бўлади. АБТ ривожланишининг бошланғич босқичларида анъанавий бошқарувдан нусха олингани учун, унинг асосида АБТ жорий қилингунга қадар қабул қилинган ишлаб чиқаришни бошқарувнинг ташкилий тузилмаси ётар эди. АБТни жорий этишдаги муваффақиятсизликлар сабабини шунда деб тушунтириш мумкин. Чунки АБТ кўпинча унгача бўлган тартибсизликни ҳам автоматлаштирар, бу эса ўз навбатида ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг бузилишига шароит яратар эди. Шунга қарамай, масалаларни ечишнинг тўла алгоритмлари ишлаб чиқилган бўлимларда (молия, бухгалтер ҳисоботи, моддий техника таъминоти ва бошқалар) АБТнинг қўлланилиши ҳисоботни сезиларли яхшилашга, ҳужжатлар ҳаракатини назорат қилишга, ўз вақтида қарорлар қабул қилишга имкон берди. Қуйи савияларда бу сезиларли иқтисодий самара берди. Айнан ана шу 60-йилларда АБТларнинг биринчи авлодлари пайдо бўлди. Уларга қуйидагилар хос эди: ечиш учун ҳисоб харинтеллектуал ахборот тизимлар еридаги ташкилий-иқтисодий масалаларни танлаш, оптимал ечиш учун масалаларнинг йўқлиги, эски бошқарув усулини нусхалаш, мураккаб бўлмаган масалаларни ечишда ўша даврнинг энг қувватли машиналаридан фойдаланиш. Булар автоматлаштирилган тизимларни яратишда ҳал қилувчи ўрин тутмаган бўлса ҳам, уни жорий қилиш бўйича тўпланган тажриба қуйидаги ишларни амалга ошириш заруриятини кўрсатди: АБТни ишга туширишдан олдин, корхонанинг бошқарув ташкилий таркибини чуқур тафтиш қилиш, бу тузилишни автоматлаштирилган тизимга мослаштириш; ҳисоб ресурсларига кўра ечилаётган функционал масалалар эҳтиёжидан кўп катта бўлмаган ҳисоб воситаларидан фойдаланиш; бошқарув объектига бир бутун тўплам деб қараш, яъни корхонанинг технологик жараёни билан ташкилий-иқтисодий фаолиятини битта бошқарув объектига бирлаштиришга уриниш; энг кўп иқтисодий самара берадиган оптимал масалалар улушини кўпайтириш. АБТ ни ишлаб чиқиш ва қўллаш тажрибаси уни йирик бирлашмаларга жорий этиш, юқори иқтисодий самара (меҳнат ва ишлаб чиқаришни яхши ташкил этиш, режалаштириш аниқлигини оширишга корхонани бир маромда ишлашини таъминлашга, қўл меҳнатини камайтиришга) беришини кўрсатди. Шундай турдаги АБТ ларнинг ўз-ўзини қоплаш ўртача ишлаш муддати икки йилни ташкил қилди. Анча миқдорда тармоқ миқёсидаги автоматлаштирилган тизимлар яратилди. Уларда саноат тармоғи автоматлаштириш объекти деб қаралди. Бошқарувчи объект сифатида таркибида ахборот ҳисоблаш марказларига эга бўлган вазирликнинг бўлимлари хизмат қилди. Истиқболли режалаштириш, капитал қурилиш, тармоқ ривожини башорат қилиш соҳаларида, шунингдек моддий техника таъминоти, молия-бухгалтер ҳисоби ва бошқа шунга ўхшаш бўлимларда катта муваффакиятларга эришилди. Лекин бу тизимлар фақат ҳисоб ахборот масалаларини ечиш билан чекланиб қолдилар, уларда бошқарувнинг ёпиқ йўналиши амалга оширилмади, корхона АБТи билан технологик жараён АБТи ўртасида узилишлар бўлди. Бу масалаларни кейинчалик бошқарувнинг жамланган тизимлари ёрдамида ечиш талаб этиларди, бу тизимларда ташкилий-иқтисодий масалалар билан бир қаторда технологик масалалар ҳам ечилади. АБТнинг ривожланиши билан бир пайтда бу соҳада мутахассис ходимларнинг етишмаслиги сезилиб қолди. Шунинг учун 1968 йилда кенг кўламдаги АБТни лойиҳалаш ва ишлатиш соҳаси бўйича муҳандис- систематехникларни тайёрлаш ташкил қилинди. Шу даврда АБТни ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш тизимли масала эканлиги аниқ бўлди. АБТни ишлаб чиқиш учун бошқарувнинг иқтисодий - математик усулларини яхши билиш, ишлаб чиқаришни ташкил қилишни аъло даражада тасаввур қилиш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш назарияси асосларини, информати-кани, лойиҳалашнинг замонавий автоматлаштириш воситалари асосида тизимларни лойиҳалашни билиш керак. Лекин одатдаги қўл воситалари ёрдамида АБТни яратиш қийин. Уларни яратишнинг катта муддатлари (5 йил) ҳар 7 йилда алмашиниб турган ҳисоблаш техникаси воситаларининг маънавий эскириш вақтига зид бўлиб қолди. Тизим фақат 2-3 йилгина мукаммал бўлиб қолар, бу вақт эса етарли эмас эди. Бундай шароитларда АБТ лойиҳалашнинг автоматлаштириш воситаларини яратиш муаммоси туғилди. Алоҳида функционал, техника таъминоти масалаларини ечиш АБТни дастур таъминоти элементлари бўйича лойиҳа ечимлари ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган бир қатор таклифлар олдинга сурилди; АБТларнинг бошланғич кўринишлари пайдо бўлди. Лекин бир бутун ҳолда автоматлаштирилган тизимларнинг ривожланиш суръатлари ва муҳими, уларнинг яратилиш ва лойиҳалаш суръатлари етарли эмаслиги маълум бўлди. Тизимларнинг жамланганлиги унинг технологик жараёндан тортиб, ташкилий бошқарувгача бўлган ҳамма вазифаларни автоматлаштиришга алоҳида эътиборни қаратиш ва кейинчалик технологик жараёнларни автоматлаштирилган бошқарув тизимларини (ТЖАБТ) ривожлантириш керак эди. Бундай тизимлар, энг кўп кимё ва нефт кимёси, қора ва рангли металлургия, энергетика саноатларида қўлланилди ва юқори самарадорликни таъминлади. Ҳаражатларни қоплаш даври ўртача 1-2 йилга тенг бўлди. Яратилган ТЖАБТлар ўз моҳиятига кўра автоматлаштирилган тизимлар эди: уларда, интеллектуал ахборот тизимларга киритилаётган ахборотларга кўра ўзи қарор қабул қиладиган, ёки интеллектуал ахборот тизимлар кўрсатадиган ечимни қўллайдиган операторга муҳим ўрин ажратилар эди. ТЖАБТларни яратиш билан бир вақтда механик қайта ишлаш, қуйиш, эритиш, йиғиш, бўяш, галваник қоплама қилиш, пресслаш ва юклаш-тушуриш жараёнларини автоматлаштириш ва механизациялаш учун роботлар ишлаб чиқариш назарда тутилган. Робототехник тизимларни қўллаш 250000 кишини оғир меҳнатдан халос этарди. ТЖАБТ элементларини ва корхона АБТини ўзида мужассамлаштирган АБТни яратиш жуда мураккаб масаладир. Корхона АБТ (КАБТ) ёрдамида раҳбарлар қабул қиладиган қарор ҳужжат тарзида, ТЖАБТ ишлаб чиқкан қарор эса бошқарувчи механизмга электр сигнал тарзида етиб келарди. ТЖАБТни қўллаш йирик технологик мажмуаларни бошқарувни автоматлаштиришга, дастур ва оптимал бошқарув тизимини автоматлаштиришга, корхона АБТи эса ишлаб чиқаришнинг режалаштириш жараёнини оптималлаштириш, тезкор бошқарувчи таъсирларни ишлаб чиқишга имкон беради. Бу тизимлар ўртасидаги фарқ энг аввал режалаштириш соҳасида бошқарувчи сигналларни узатиш частотасидадир. Ишлаб чиқаришни бошқарувни ишлаб чиқаришнинг ўзини бошқарувдан ажратиш мумкин эмас. Иқтисоднинг ҳамма поғоналарида автоматлаштириш ва автоматик бошқарув бўйича ишларни биргаликда олиб бориш зарурияти шу билан изохланади. Бошқарув тизимларининг ривожланиш эволюцияси қуйидагича ўтади: маълум бир босқичларда автоматлаштирилган бошқарув энг юқори босқич деб қаралди; лекин қонунларни ўрганиш ва ўзлаштириш даражасига кўра бошқарув инсондан автоматга ўта бошлайди ва автоматлаштирилган бошқарув ўз ўрнини автоматик бошқарувга бушатиб боради. Шу маънода автоматлаштирилган бошқарувнинг интилиш чегарасини автоматик бошқарув, деб тушуниш мумкин. Лекин, ечилаёган масалаларнинг ҳаммасини бир бутун деб қараш ҳисобга олинса, қарорлар қабул қилувчи инсон иштирокидаги автоматлаштирилган бошқарув ишлаб чиқариш соҳасидан ҳам, бошқарув соҳасидан ҳам чиқарилмаслигини таъкидлаш керак, чунки ҳамма вақт етарли бўлмаган ёки тўлиқ бўлмаган ахборот шароитида ижодий ечимлар қабул қилиш зарурияти инсон зиммасида қолади. Шунинг учун АБТни яратиш муаммосини бошқарувнинг автоматик тизимларини яратиш муаммоси билан зич боғлиқликда қараш керак, чунки автоматик тизим ТЖАБТнинг қуйи даражаси бўлиб, ТЖАБТ, КАБТ билан чамбарчас боғлиқ, уларнинг бирлашмаси эса ягона мажмуа, ишлаб чиқаришни бошқарув тизимини ташкил қилади. Илмий-техника ривожланишининг жадаллашуви ва иқтисоднинг изчил ривожланиш йўлига ўтиши шароитида илмий тадқиқот натижаларини зудлик билан ишлаб чиқаришга қўллаш зарурдир. Назариядан серияли маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган даврни қисқартириш, шу мақсадда илмий тадқиқотларни ўтказишни ҳамда уларни яхши ташкил этишни ва автоматлаштириш воситаларини қўллаш ҳисобидан жадал ривожлантириш керак. Замонавий илмий тадқиқотлар янги қурилмалардан кенг фойдаланиш тажрибаларини катта соҳаларда қўллаш, янги математик моделлар ва аналогларни олдинга суриш билан белгиланади. Шунинг учун сўралаётган назарияларни текшириш, тажрибани тадқиқотчи томонидан реал вақт доирасида ўтказиш учун зудлик билан қарор қабул қилиш имкониятини беради. 60-йилларда илмий, энг аввло физика, кимё, биология, медицинага оид тажрибалар ўтказиш билан боғлиқ бўлган аниқ масалалар қўйилди. Тажрибавий тадқиқотларни автоматлаштириш зарурати туғилди. Бу тадқиқотларда физика, кимё, биология, медицинага оид тажрибалар, ўтказиш учун аниқ масалалар қўйилди. Бу масалаларни фақат ҳисоблаш техникасини қўллаш орқалигина ечиш мумкинлиги аниқланади. АБТни тажрибаларда қўллаш уни ўтказишни тезлаштиради, аввал бажарилиши мумкин бўлган тажрибаларнинг бажарилиш имкониятлари яратилади. Тажрибани бошқарув автоматлаштирилган тизимнинг техник базаси сифатида кўп машинали мажмуалар қўлланила бошланди. Бу мажмуа қуйи поғонаси автоматик ўтказувчи қурилмалардан, ўрта поғонаси бошқарувчи ҳисоблаш машиналаридан, юқори поғонаси тажриба натижаларини қайта ишлашни таъминловчи универсал интеллектуал ахборот тизимлардан иборат бўлган. Техник воситаларни ташкил қилишнинг бундай уч поғонали таркиби ечилаётган функционал масалаларнинг уч даражага бўлиниш натижасида келиб чиқади. Шундай қилиб 60-йилларда АБТнинг пайдо бўлишидаги асосий шароитлар (ишлаб чиқаришни бошқарув вазифасининг мураккаблашуви, ишлаб чиқариш ахборотлари ҳажмининг ошиши, оптимал масалаларни ечиш заруриятининг ўсиши, ҳисоблаш техникасининг ривожланиши) АБТнинг бир неча авлодларининг яратилишига олиб келди. Назорат саволлари: АБТнинг пайдо бўлишига асосий сабаб нимада деб ўйлайсиз? АБТларнинг биринчи авлодлари қачон пайдо бўлди ва бу АБТларнинг асосий хусусиятлари нимадан иборат? Илк АБТларнинг қандай камчиликлари бор эди? 60-йилларда қайси илмий соҳалардаги тадқиқотларнинг автоматлаштирилиш масаласи қўйилди? АБТнинг мукаммалроқ турлари пайдо бўлгандан сўнг уларнинг техник базаси сифатида нималар қўлланилар эди? 1.6. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ, КОРХОНА, САНОАТ ТАРМОҒИ БОШҚАРУВ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА. Шундай қилиб, бошқарув объекти сифатида АБТда ишлаб чиқариш, корхона ёки бир бутун тармоқ саноати бўлиши мумкин. Объектни бошқарувнинг у ёки бу усулини танлаш кўпинча ишлаб чиқариш жараёнининг тури ва саноат корхонаси таркибига боғлиқ. Ишлаб чиқариш жараёни – ҳам иқтисодий ҳам ноиқтисодий маҳсулотни яратишга йўналтирилган меҳнат ва табиий жараёнлар йиғиндисидир. Асосан молиявий ишлаб чиқариш – жамиятнинг ривожланиши учун зарур бўлган молиявий қулайликларни яратишни кўриб чиқамиз. Ишлаб чиқариш турларини бошқарув объекти сифатида таснифлаш учун турли хил белгилар танланиши мумкин, хусусан: ишлаб чиқариш мураккаблиги, ишлаб чиқариш ҳажми, ишлаб чиқариш оммавийлиги, технологик жараён тури ва технологик жараённинг автоматлаштирилиш даражаси. Ишлаб чиқариш мураккаблигибиринчи навбатда буюм турига, ички ва ташқи алоқалар сонига, технологик жараёнлар таркибига, ходимлар сонига, жиҳозланиш таркиби ва бошқаларга боғлиқ. Чиқарилаётган тайёр маҳсулот таҳлили турига асосланган ишлаб чиқариш мураккаблигини ички таъминловчи буюмлар турини ҳисобга олмасдан баҳолаш хато бўлади. Кам миқдорда чиқарилаётган мураккаб замонавий машинасозлик, асбобсозлик буюмлари ва бошқалар ўз ичига ички ишлаб чиқариш ва йиғиш тугунлари ҳамда юзлаб ва минглаб блокларни олади. Шундай қилиб, ишлаб чиқариш мураккаблигини баҳолашда чиқарилаётган маҳсулот тури, таъминловчи тугунларни тайёрлаш мураккаблиги ва бунда ишлатиладиган технологик жараёнлар харинтеллектуал ахборот тизимлар ери ҳисобга олинади. Шунинг учун ишлаб чиқаришни икки тур: оддий ва мураккабга бўлиш қабул қилинган. Ишлаб чиқариш оммавийлиги чиқарилаётган маҳсулот миқдори билан аниқланади. Бу белги бўйича ишлаб чиқариш оммавий, оммавий ва доналига бўлинади. Сериялилик бўйича ишлаб чиқариш турларининг таснифи билан алоҳида амалларнинг автоматлаштирилиш даражаси бўйича ишлаб чиқаришларнинг бўлиниши чамбарчас боғлиқ, бу эса ўз навбатида технологик жараённинг автоматлаштирилган бошқарув тизимини (ТЖАБТ) яратишнинг мақсадга мувофиқлиги зарурияти ва имкониятини аниқлайди. Одатда автоматлаштирилиш даражаси оммавий ишлаб чиқаришда анча юқори. Чунки бу ерда буюмлар ва технологик жараёнларнинг бир типлилиги механизациялаш ва автоматлаштириш масалаларини ечишни енгиллаштиради. Донали ишлаб чиқариш аввалгидек автоматлаштиришнинг паст даражаси билан ажралиб туради. Ўрта сонли ишлаб чиқариш бу белги бўйича оммавий ва донали ишлаб чиқариш ўртасида оралиқ ҳолатни эгаллайди. ТЖАБТ нинг пайдо бўлиши турли хил бошланғич даражали ишлаб чиқаришни автоматлаштирилишига умумий ёндашувни таъминлашга имкон беради. Бу ҳолда оғир ва монотон, қўлда бажариладиган, амаллар бартараф этилади. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг умумий даражаси ошади. Бундай масалаларнинг ечими, технологик жараён туридек ишлаб чиқариш тавсифи билан яқиндан боғлиқ. Ишлаб чиқариш жараёни турли хилдаги технологик амаллардан иборат бўлиши мумкин: одатда кимёвий ва нефт-кимёвий ишлаб чиқариш учун ўринли бўлган узлуксиз, машина ишлаб чиқариш, асбобсозликда кенгроқ тарқалган дискрет ва бошқалар. Технологик жараённинг у ёки бу тури ҳам асосий, ва ёрдамчи бошқарув объекти амаллари ва жараёнларини бошқарув усулларини, технологик жараённинг мумкин бўлган автоматлаштирилишининг тўлиқлигини аниқлайди. Масалан, кимёвий ишлаб чиқариш АБТ си асбобларни механик ишлаш ёки йиғиш АБТ идан маълум даражада фарқ қилади. Технологик жараёнлар тури бўйича ишлаб чиқаришни ва унга мувофиқ бошқарувни синфларга бўлиш мумкин: узлуксиз бошқарувли, дискрет бошқарувли, дискрет-узлуксиз бошқарувли, узлуксиз-дискрет бошқарувли. Ишлаб чиқариш турлари таснифининг айтиб ўтилган беш белгиси бошқа баъзилари билан тулдирилиши мумкин, аммо келтирилганлари АБТни яратиш мақсадга мувофиқлигини баҳолаш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш воситалари билан қамраб олиниш чуқурлиги; тизим таркиби; унинг фаолияти алгоритмлари ва технологик воситалар мажмуасини танлашда муҳим ўрин тутади. Ишлаб чиқаришнинг биринчи уч тавсифи (мураккаблик, ҳажм, оммавийлик) одатда ишлаб чиқариш жараёнларини бошқариш тизимларини лойиҳалашнинг бошланғич босқичларида дастлабки маълумот сифатида кенгрок қўлланилади. Бу босқичларда автоматлаштириш ҳажми танланади, яратилаётган бошқарув тизимининг иқтисодий самарадорлиги баҳоланади, унинг яратилиш босқичлари аниқланади. Ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилиш даражаси ва технологик жараён тури бошқарув тизими техник тавсифларига катта даражада таъсир кўрсатади. Булар тизим таркиби, бошқарув қонунлари, техник воситалар таркиби, фаолият кўрсатиш алгоритмлари ва ҳ.к. Улар техник лойиҳалаш босқичларида қўлланилади. Ишлаб чиқаришда автоматлаштириш воситаларининг ривожланиши беш босқични ўтди, улардан энг асосийлари: асосий амалларда қўл меҳнатини осонлаштирувчи ёки бартараф этувчи механизмлар ва асбобларнинг яратилиши – ишлаб чиқаришни механизациялаш босқичи; одамни тўлиқ ёки қисман асосий жараёнларни тартибга солиш ва бошқарувдан озод қилувчи мослама ва тизимларнинг яратилиши, ташиш ва ўринлатиш каби ёрдамчи амалларнинг механизацияланиши ва қисман автоматлаштирилиши – ишлаб чиқаришни автоматлаштириш босқичи; инсонни қисман ёки тўлиқ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг барча тизимларида бошқарув ва тартибга солув жараёнларидан озод этувчи асбоблар ва тизимларнинг яратилиши – мажмуа автоматлаш-тириш босқичи. Мажмуа автоматлаштириш босқичи асосий бўлиб, у ишлаб чиқаришда ўзгарувчан автоматлаштирилган мажмуалар ва ишлаб чиқа-ришларни жорий этишга замин яратади. Мисол тариқасида асбобсозлик ишлаб чиқаришни кўриб ўтамиз. Жараёнларнинг дискретлиги туфайли автоматлаштириш объекти сифатида асбобсозлик, кимё саноати, металлургия каби тармоқлардан маълум даражада фарқ қилади. Шунинг учун турли хилдаги ишлаб чиқаришни автоматлаштириш босқичларини жорий қилиш изчиллиги ўзига хос. Автоматлаштириш босқичи оммавий ва кўп сонли ишлаб чиқаришда кенг тарқалган. Бу энг аввало кам сонли ишлаб чиқаришда маҳсулотнинг тез-тез алмашувида автоматик асбобни ҳам алмаштириш зарурлиги туфайли автоматлаштириш самарасиз бўлиб қолганлиги билан тушунтирилади. Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш дастурли бошқарилувчи асбобларнинг пайдо бўлиши билан ҳам оммавий, ҳам кам сонли ишлаб чиқаришда кенг жорий этила бошланди. Микроэлектроника соҳасидаги муваффақиятлар, миниинтеллектуал ахборот тизимлар ва микропроцессорларнинг пайдо бўлиши, саноат роботлари ва манипуляторларининг жорий этилиши барча турдаги ишлаб чиқаришни мажмуа автоматлаштириш ва шу асосда автоматлаштиришнинг якунловчи босқичи – ўзгарувчан автоматлаштирил-ган (автоматик) одамсиз технологияли мажмуалар яратилишини амалга оширишга имкон яратди. Ишлаб чиқариш жараёни ўзаро боғланган қатор жараёнларни акс этади: асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи. Ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнларига маҳсулот тайёрлаш ва унга кирувчи деталлар, тугунлар ва агрегатлар технологик жараёнлари киради. Ёрдамчи жараёнлар деб технологик таъминлашни тайёрлаш жараёнларига айтилади (асбоблар, мосламалар, штамплар ва ҳ.к.). Уларга асбобларни таъмирлаш, бинолар, линиялар, ишлаб чиқариш ва турли кўринишдаги энергиянинг тақсимланиши ва бошқалар киради. Хизмат кўрсатиш жараёнларига транспорт амаллари, омбор амаллари, асосий ва ёрдамчи жараёнларни бажариш ва маҳсулот сифатини техник назорат қилиш киради. Кўриб чиқилган ишлаб чиқариш таркиби ва унинг жараён остиларини ташкил этувчиларнинг мазмуни маҳсулот тайёрлашнинг тўлиқ ишлаб чиқариш занжири бўйича ишловчи корхонага тааллуқли. Аммо корхоналарнинг бирлаштирилиши ва ихтисослашувининг кенгайтирилиши шароитида, эҳтимол, ёрдамчи жараёнлар таркибига кирувчи ишлар ихтисослаштирилган корхона, ўз ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи жараёнлари билан бирга ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнлари бўлиши мумкин. Масалан, асбоблар, турли жиҳозлар ва бошқаларни чиқаришга ихтисослаштирилган корхоналар мавжуд. Ишлаб чиқариш жараёнининг бир корхона чегарасидан олиниб,унинг ихтисослаштирилган корхоналар ўртасида тақсимланиши маълум иқтисодий мақсадга мувофиқликда бошқарув нуқтаи назаридан бўлинган ишлаб чиқариш жараёни бирлашувида қўшимча бошқарув ва мувофиқлаштириш тизимларини лойиҳалаш зарурати билан боғлиқ хусусиятларни вужудга келтиради. Ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви, ишлаб чиқариш жараёни қисмлари алоҳида ихтисослаштирилган цехлар ёки корхоналар чегарасида тўпланишига олиб келди. Бу назорат қўшимча технологик амалларининг пайдо бўлиши, маҳсулотни ташиш ва ихтисослаштирилган тузилма бирликлари ишларини мувофиқлаштириш туфайли жараённи маълум даражада мураккаблаштиради. Аммо жараённинг мураккаблашуви ва қимматлашуви ишлаб чиқаришнинг ихтисослашуви натижасида меҳнат унумдорлигининг ўсиши ва автоматлаштирилиши, ҳамда бошқарув воситаларининг кенг жорий этилиши билан компенсацияланиши керак. Асбобсозликда маҳсулот тайёрлашнинг асосий ишлаб чиқариш жараёни уч фазадан иборат: тайёрлаш, ишлов бериш ва йиғиш. Бу бўлинишга мувофиқ асбобсозлик корхоналари одатда цех таркиби бўйича қурилган ўз таркибига мувофиқ цехлар ёки мувофиқ цехлар гуруҳига эга: тайёрловчи, ишлов берувчи ва йиғув цехлари. Тайёрлаш босқичи ўз ичига электрорадио элементлар ва материалларнинг кирувчи назорати, тайёрлашлар ва деталларни тайёрлаш, материалларни қирқиш, деталларни тозалаш ҳамда қоплаш ва бошқаларни олади. Ишлов бериш босқичи деталларни яримтайёр, блоклар ва тугунларни тайёрлашни ўз ичига олади. Бунга механик ишлов бериш, босмали йиғув платасини, модулларнинг субблокларини ва бошқаларни тайёрлаш киради. Йиғув босқичи маҳсулотни йиғиш, монтаж қилиш, созлаш, назорат қилиш ва синашдан иборат. Айтиб ўтиш лозимки, ишлаб чиқариш жараёнининг бундай босқичлари, бўлиниши шартли, босқичлар орасида баъзи бир ўзаро кесишлар туфайли аниқ чегара йўқ. Асбобсозликда етарлича кенг тарқалган модуллар ва субблокларни тайёрлаш технологик жараёнлари ўз ичига ишлов бериш ва йиғиш босқичи амалларини ўз ичига олади, лекин ишлов бериш босқичи мос цехларда ҳам тайёрланади. Ишлаб чиқариш жараёнларининг босқичларга бўлиниши ишлаб чиқариш босқичлари учун ТЖАБТ ишлаб чиқишига имконини яратади. Чунки тайёрланадиган маҳсулотнинг аниқ турига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳар бир босқич ўз хусусиятларига эга, бажариш вақти ва жойи бўйича чегараланган ва технологик жараённинг тугалланган қисмидир. Тайёрланадиган маҳсулотнинг аниқ тури ҳар бир ишлаб чиқариш босқичи учун турли хилдаги технологик жараёнлар таркибини аниқлайди. Бу эса ўз навбатида ишлаб чиқаришнинг эришилган автоматлаштирилиш даражасини ҳисобга олиб у ёки бу бошқарув тизимининг схемасини танлашга таъсир кўрсатади. Асбоблар ишлаб чиқаришнинг ишлов бериш босқичи технологик жараёнлари таркибини қараб чиқиб, бошқарув, берилган талабларга мувофиқ автоматик бошқарув чегаралари ёрдамида ёки мувофиқ технологик жиҳозларни дастурли бошқарув ёрдамида тартибга солиш ва жараённинг физик кўрсаткичларини сақлаш юқори туришини қайд этиш мумкин. Йиғув босқичи учун кўпрок ўринлатиш ва транспорт амалларини автоматлаштириш вазифалари харинтеллектуал ахборот тизимлар ерлидир. Ишлаб чиқариш таркибини, ишлаб чиқариш тури ва босқичига боғлиқ бўлмаган ҳолда бошқарувнинг хос масалалари тўплами кўринишида акс эттирамиз. Назорат саволлари: Ишлаб чиқариш турларини бошқарув объекти сифатида таснифлаш учун қандай харинтеллектуал ахборот тизимлар еристикалар мавжуд? Технологик жараёнларни тури бўйича қандай синфларга ажратиш мумкин? Уларни тавсифлаб беринг. Ишлаб чиқаришда автоматлаштириш воситалари ривожланиши-нинг босқичларини санаб ўтинг. Ишлаб чиқариш жараёни қандай жараёнларни акс этади? Асбобсозликда маҳсулот тайёрлашнинг асосий босқичларини айтинг. 1.7. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ШАХС ОМИЛИНИНГ РОЛИ. Умумий ҳолда бошқарув тизимида одам фаолиятини бошқарувнинг қатор функциялари амалга оширилиши сифатида қараш мумкин. Уларга назорат, тартибга солиш ва тезкор бошқарув киради. Назорат - тизим ҳолатини тавсифловчи ва бошқарув объектига берилган таъсирни амалга ошириш учун зарур бўлган тизимнинг барча ўзгарувчилари тўғрисида маълумот олишдан иборат. Тартибга солиш - бошқарув тизими ҳар қайси ўзгарувчилари маъносини берилган чегараларда сақлаш ёки уларни берилган дастурга мувофиқ мақсадга қаратилган тарзда ўзгартиришни кўзда тутади. Тезкор бошқарув - аслида тизимга унинг фаолияти вазифаларига мувофиқ бошқарув таъсири ва унинг омон қолишини таъминлаш. Юқорида таъкидланганлар кўп жиҳатдан АБТга ҳам таалуқли, чунки одам тизимнинг энг зарур элементларидан бири. Яқин вақтларгача АБТ ишлаб чиқилишида биринчи навбатда афзаллик техник воситаларга (ИНТЕЛЛЕКТУАЛ АХБОРОТ ТИЗИМЛАР , маълумот узатиш, ўзгартириш ва ахборот бериш асбоблари ва ҳ.к.) берилар эди, бунда одамнинг ҳали ишлатилмаган имкониятлари, бошқарувда иштирок этиши тўғрисида кўпинча унутилар эди. Бундай эргономик омилларнинг рад этилиши АБТ самарадорлиги ва мустаҳкамлигини пасайтиради, ҳамда унинг техник воситалар имкониятларидан тўлиқ фойдаланишига рухсат бермайди. Агар у эргономик омилларни ҳисобга олмаса, бошқарув муаммоларининг ҳар қандай ечими самарасиз бўлиб қолади. Одам - бошқарув тизимида энг мураккаб бўғин. У бошқарувнинг турли ўринларида фаолият кўрсатади: алоҳида машиналарга хизмат, қийин вазиятларда маъсулиятли қарорлар қабул қилиш ва бунда тизим мақсадларига ҳар доим ҳам тўғри келмайдиган ўз шахсий мақсадларига эга. Бошқарув тизимларида одамнинг вазифалари техник тизимларни бошқарув ва ташкилий-иқтисодий тизимларни (АБТга кирувчи) бошқарувга бўлинади. АБТга турли масштабдаги бўлинмаларда ташкил этилган - катта бўлмаган ишлаб чиқариш участкаларидан то саноат тармоқларигача бўлган одамлар жамоаси киради. Бундай тизимларда асосийси - бу одамларнинг ўзаро муносабати, техник воситалар эса оптимал қарорлар қабул қилиниши учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш ва қайта ишланишини осонлаштиради. АБТнинг маълум даражасида техник тизимларга таъсир этувчи тартибга солиш қонунларига бўйсунади. АБТ тескари алоқали ёпиқ тизимдир. Техник тизимлар учун ишлаб чиқарилган тартибга солиш назариясининг қатор қоидаларини АБТга ҳам қўллаб бўлади. Аммо АБТда одам иштироки борлиги билан шартланган ўзига хос омиллар амал қилади, улар умуман тизимга таъсир этади ва бошқарув масалаларини маълум даражада мураккаблаштиради. Бошқарув тизимининг аниқлигининг мустаҳкамлиги маълум даражада “одам бўғини” тавсифлари билан аниқланади, унинг вазифалари ва қобилиятларини диккат билан таҳлил қилмасдан тартибга солиш ва бошқарув жараёнларини изчил лойиҳалаш, шунингдек хизматини тўғри ҳисоблаб чиқиш мумкин эмас. бошқарув тизимларида одам вазифалари турлича. У бошқарилаётган объектдан маълумот қабул қилувчи “ролида”, таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш, буйруқ ахбороти ишлаб чиқариш, тизим ишини дастурлаш, уни назорат қилиш, турли буйруқларни бажариши мумкин. Одатда одам фаолиятида изчил бажарилувчи ёки бир пайтда бажарилувчи қатор вазифалар биргаликда амалга оширилади. Тизим ишининг яхлитлигини таъминлаш учун ҳамма қолган звенолар интеграциясини амалга оширувчи бўғинни албата ўз ичига олиши шарт. Замонавий бошқарув тизимларида бундай бўғин интеграция масалаларини энг яхши тарзда ечишга имкон берувчи бу - одам. Бунга қатор асосий омиллар имкон беради, улар орасида: ахборотнинг турли кўринишларини қабул қилиш учун “сенсор кириши” нинг кенг диапазони ва ўзгарувчанлиги шароитида ва бевосита сигналлар бўйича йўл топа олиши; ортиқча маълумот, шунингдек, кам ишонарли, вокеаларни қўллаш; маълумотнинг бир шаклдан иккинчисига айлантирилганда келаётган сигналлар таҳлили ва синтезини амалга ошириш орқали ўзгартириш; турли услубларни қўллаш билан уларни кодлаш ва декодлаш. Буйруқларни бажарувчи сифатида одам ўз вазифаларини бажаришининг бир услубидан бошқасига осон ва тез ўтиш қобилиятига эга. Шундай қилиб, бошқарув тизимида одам энг “универсал ва ўзгарувчан бўғин” бўлиб, шу билан бирга тизимнинг “машина бўғинларига” тезлик бўйича, қисман амаллар бажарилиш аниқлиги, ва берилган иш тартибини узоқ вақт сақлаб қолиш имконияти бўйича тенглаша олмайди. “Одам бўғин”нинг хусусиятлари ва омилларини ўрганиш уларнинг АБТ қурилишида тўлиқ ҳисобга олиш учун қатор асосий муаммоларни келтириш мумкин: - одамнинг вазифалари ва унинг тизимини бошқа қатнашувчилари билан алоқа услубларининг таҳлили, одам ва машина ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши; - бошқарилувчи объектлар ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг одам қабул қилиши жараёнларининг ўрганилиши натижаларини оптимал “маълумот киритиш технологияларини”, одам ва машина мулоқоти учун тиллар ишлаб чиқишда қўлланилиши учун ўрганилади; - одамнинг маълумотларни қайта ишлаш, унинг сақлаш ва қарорларни шакллантиришдаги (буйруқ ахборотлар) иштирокининг таҳлили; - одамнинг бошқарув ҳаракатларини ўрганиш тавсифлари; - одамнинг мустаҳкамлиги, унинг турли шароитларда унга юкланган вазифаларни бажаришга мослашиши; - одам иши самарадорлигига таъсир этувчи омилларни ўрганиш; АБТга хизмат кўрсатувчи сифатида фаолияти ва ўзаро муносабат-ларини ўрганиши. Бу муаммолар айниқса жамоа аъзолари ўртасида ўзаро маълумот алмашинуви, шунингдек кайси гуруҳларни бирлаштириш мақсадга мувофиқ, оптимал ишлаши учун гуруҳларда кишилар сони қанча бўлиши кераклиги бўйича масалаларда кескин; АБТга маълумот киритиш. Бундай маълумот ҳажми одамлар малакаси, тилларни билиши, илмий услублар ва бошқарув воситалари билан қуролланганлиги, тизим мақсадларига мувофиқ келувчи ташаббуснинг борлиги билан аниқланади; одамни керакли йўналишдаги ташаббусга жалб қилиш учун тескари алоқанинг қўлланилиши ва кучайтирилиши. Техник тизимлар назарияси тескари алоқанинг тартибга солувчи таъсирини кучайтириш учун қувват резервларига эга бўлиш заруриятини кўрсатади. АБТда бўш тескари алоқа нафақат маҳсулот сифатини пасайтиради, балки бошқарувда иштирок этувчи одамларга зарар етказади, уларда бепарволикни уйғотади, тезкорликни пасайтиради. Самарали бошқарув тизими паст иерархик даражалардан юқорироқларига кучли тескари алоқани кўзда тутиши керак. Бу тизимни тартибга солиш ҳисобидан одам фаолиятининг резервларини очиш, ташаббус ва мусобақага шароит яратиш, нафақат алоҳида кишиларнинг, балки бутун жамоаларнинг мавқеини кўтаришга имкон беради. Назорат саволлари: Бошқарув тизимида одам фаолиятига нималар киради? Нима сабабдан одам бошқарув тизимида энг мураккаб бўғин ҳисобланади? “Одам бўғини ”нинг муаммоларини айтиб ўтинг. Одамни керакли йўналишдаги ташаббусга жалб этиш учун нима қилиш керак? 1.8. БОШҚАРУВНИНГ ИЕРАРХИК ТУЗИЛИШИ Тизимда ўтувчи информацион ва бошқарув жараёнларини ташкил этиш, шу мақсадда қабул қилинган ички тартибга асосланган. Таркиб хусусиятини ўрганишда ҳар қандай тизимни ўзаро боғлиқ элементларнинг (объектлар, тушунчалар, жараёнлар) қандайдир йиғиндиси сифатида қараш мумкин. Ҳар бир ажратилган Sj умумийроқ S (метатизим) тизимнинг қайсидир қисми (тизимости) бўлади ва уни SjS сифатида қараш мумкин.S ва Sj тизимлар ўртасидаги ўзаро алоқадорлик Sj тизимостининг S метатизимга тузилиш жойи сифатида, ҳамда бошқарув функцияларининг тақсимланиши маъносида бўйсунишини кўзда тутувчи иерархия тамойили асосида қурилади. Шундай экан, ҳар қандай тизимни, турли даражадаги тизимостиларга мувофиқ белгилар бўйича, таркибий элементларни олгунча жараённи амалга ошириб, қисмларга ажратиш мумкин. Одатда тизимни қисмларга бир неча усул билан ажратиш мумкин, бунда қисмларнинг (тизимостиларнинг) сони турлича бўлиши мумкин. Бундай қисмларга ажратиш натижасида олинган ҳамма тизимостилар тўплами M - S тизимнинг тўплами деб атаймиз. Берилган тизимни қисмларга ажратиш усуллари сонича М тўплам мавжуд. Шундай қилиб S метатизимни турли даражаларга таалуқли тўплам бўлган алоҳида тизимостилар ажралиб турадиган дарахт кўринишида тасвирлаш мумкин. Бунда олинган тизимостилар ва улар орасидаги алоқадорлик тизимостилар ўртасидаги алоқалар йиғиндиси билан аниқланадиган So тизим таркибини ташкил этади. (6-расм). Реал ҳаракатланувчи бошқарув тизимларида тизимостиларни бўлиш ва ташкил этишни функционал ва ташкилий белги бўйича ёки тизим элементлари таркиби бўйича амалга ошириш мумкин. Функционал белгилар бўйича бўлиш, мавжуд тизим функцияларига мувофиқ, ташкилий белги бўйича эса - тизим иерархик таркибининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилади. Т изимни элементлар таркиби бўйича бўлиш, элементлар ўзининг аниқ функцияларини бажаришда таркибини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. 6 - расм. Шундай қилиб, тизимостини аниқ белги бўйича шаклланган ва ажратилган, мувофиқ масалалар гуруҳини қамраб олувчи ва мустақил, алоҳида мақсадга эга бўлган тизимнинг бир қисми сифатида қараш мумкин. Алоҳида тизимостилар ўртасидаги алоқадорлик тизимостиларнинг бирида масалаларни ечиш натижалари, бошқа тизимостиларга юкланган функцияларнинг бажарилиши учун бошланғич маълумот ёки чекланишлар бўлиб хизмат қилишида тез-тез намоён бўлади. Кўп ҳолларда АБТ параллел ҳаракат қилувчи тизимостиларнинг, бошқарувнинг умумий мақсадида ҳамда тизим бошқаруви бутун қисмда иерархик таркибида аниқ ўрин тутувчи мураккаб мажмуа сифатида намоён бўлади. Бошқарув тизими таркибининг иерархиялиги деганда унинг қуйи даражаларининг юқориларига бўйсуниши, таркибининг кўп даражали, «пирамидали» тамойили тушунилади. Бунда назорат ва бошқарув функциялари бир неча поғона юқори даражаларнинг бошқарув сигналлари устиворлиги билан тақсимланади. Мураккаб тизимнинг иерархик таркиби унинг ташқи ғазабларга бардошлилигининг ошишини таъминлайди, тизим ичида пайдо бўлувчи низоларни чегарадан четга чиқармасликка имкон беради, тизим маҳаллий элементларининг унинг глобал мақсадлари билан мувофиқлашишининг асосий шарти ҳисобланади. Ҳар бир даражада маълумот алмашинув даври бир хил бўлмаганлиги сабабли Ту бошқарув кадами киритилади (икки қўшни бошқарув таъсирлари ўртасидаги давр). Бошқарув қадамлари орасида тахминан шундай нисбат мавжуд: Ту1 < Ту2 < Ту3 < Ту4 бир неча соат смена-кун иш хафтаси ой Иерархик тузилишнинг миқдорий баҳоларидан бири, иерархия коэффициенти. У қуйи даражадаги тизимости ёки объектлар сонининг кейинги, юқорироқ бошқарув тузилмалар сонига алоқаси билан аниқланади. Қарор қабул қилиш нуқтаи назаридан, рационалрок деб ҳар бир ташкилий даражага мувофиқ доирада масалалар ҳал этилиб ва автоматик тарзда тушуриб қолдириб, кейинги даражага, ечилиши юқорироқ даражага узатиш талаб этиладиганларини ҳисоблаш керак. 7- расм. Кўп босқичли мураккаб объектларни бошқарув тизимлари алоқаларнинг алоҳида тизимостилар ичида ва улар орасида шохланган тузилишга эга бўлгани сабабли, бошқарувнинг ҳар бир функциясини иерархик тизимнинг мувофиқ босқичларида ҳал этилувчи ўзаро изчил боғланган масалалар қатори сифатида кўрсатиш мумкин. АБТ таркибини тизим элементлари орасидаги энг оддий схемалар алоқадорлигини ҳисобга олиб иерархия даражалари сонини мумкин қадар камайтириш тамойили асосида қуриш керак. Лекин шу билан бирга ҳар бир тизимости ва ажратилган объектларнинг тўлиқ мустақиллиги шартларини назарда тутиш зарур. Тизим бошқарув қисмининг иерархик таркиби, энг аввало, маълумотни қайта ишлаш функцияларининг тақсимланиши ва унинг қисмлари (бўғинлари) орасида қарор қабул қилишни кўзда тутади. Маълумотни қайта ишлаш бўйича вазифаларнинг бундай тақсимланиши, энг аввало, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумот ҳажми ва унинг қайта ишланишига талаблар (сифати, қайта ишланиш вақти, нархи) билан аниқланади. Шундай бўлиши мумкинки, маълумотни тўплаш ва қайта ишлашнинг тўлиқ марказлашуви ёки техник жиҳатдан иложи йўқ, ёки қарор қабул қилишда маълум кечикиш, шу билан биргаликда, эскирган маълумот бўйича қарор қабул қилинишига олиб келади. Барча ҳолларда бу бошқарув самарадорлигининг пасайишига олиб келади. Маълумотнинг катта ҳажми ва унинг мураккаблиги билан боғлиқ бўлган қийинчиликларни енгишнинг бир йўли, маълумот қайта ишланиш жараёнларининг “параллеллигини олиб ташлаш”, яъни тизимни ҳар бири умумий маълумот ҳажмининг фақат катта бўлмаган қисми билан ишловчи бўғинларига бўлиш. Аммо, бу йўл нафақат маълумотни қайта ишлашнинг, балки қарор қабул қилишнинг номарказланишига олиб келади. Аниқ бир ҳолатнинг ҳамма ўзгаришларини ҳисобга олишга қобил тизимнинг алоҳида бўғинлари у ёки бу масалалар бўйича мустақил қарор қабул қилиш хуқуқини олади. Ана шундай йўл билан бошқарув тизимида иерархик тузилиш пайдо бўлади (7-расм). Тизимнинг алоҳида бўғинларида қарор қабул қилиш учун маълумотнинг кичик ҳажми талаб этилади ва демак, бу қарорлар кам ноаниқлик шароитида қабул қилинади. Бу эса биз тўлиқ марказлаштирилган бошқарувдан иерархикка ўтганимиздан далолат беради. Лекин бу номарказлашув доимо мақсадга мувофиқ дегани эмас, чунки у ўз навбатида, янги ноаниқлик манбаи бўлиб хизмат қилади: умумий тизимнинг бир қисми (тизимости) қарор қабул қилиш хуқуқини олиши билан у бир мустақил фаолият кўрсатувчи организмга айланади ва албатта умумий ҳолда юқори даражалар манфаати билан бир хил бўлмаган хусусий мақсадларни олади. Шунинг учун ноаниқлик ва номарказлашти-ришнинг оптимал ўлчами, марказий бошқарма ва тизимостилар ўртасидаги қарор қабул қилиш функцияларининг оптимал тақсимланиши тўғрисида фикр юритиш лозим. Иерархик бошқарув тизими назариясининг ўзига хос қатор муаммолари бор, улардан асосийси тизимостилар мақсадларининг шаклла-ниши. Тизим фаолияти натижасида иерархия турли бўғинларининг бу бўғинлар мақсадлари тўғрисида ўзаро маълумотга эга бўлиш даражасига маълум маънода боғлиқ. Тизимостиларга мақсадларни директив топшириш мумкин эмас. Одатда, иерархия юқори даражаларининг алоҳида бўғинлар мақсадлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлмайди. Шу сабабли бошлиқлар учун алоҳида тизимостилар мақсадларини олдиндан баҳолаш зарур. Назорат саволлари: Иерархия тамойили деб нимани тушунасиз? Иерархик тизим таркибини тушунтириб беринг. Бошқарув қадамлари орасидаги нисбат қандай? Иерархия коэффициенти қандай аниқланади? 1.9. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН БОШҚАРУВ ТИЗИМЛАРИ (АБТ)НИНГ ТАСНИФИ. АБТ таснифи – бу асосий аниқловчи бўғинлар ажратилган АБТ тузилиш схемаларининг тартиблашуви. Мавжуд ва лойиҳаланаётган АБТларни реал акс эттириш учун тасниф, кўриб чиқилаётган бошқарув жараёнлари тузилиш схемаларидан келиб чиқиши керак. Шу билан бирга тасниф бир томондан бошқарувнинг автоматлаштиришнинг аниқ бир босқичи сифатида, бошқа томондан бошқарув жараёнини амалга ошириш учун зарур турли техник қурилмаларни ўз ичига олувчи аниқ воситалар мажмуи сифатида тизимнинг бошқалар қаторидаги ўрнини кўрсатиши керак. АБТ таснифи типли лойиҳа ечимларининг қўлланишини енгиллаштиради. АБТлар бир-биридан ечиладиган масалалар харинтеллектуал ахборот тизимлар ери ва ҳажми, бошқарув объектлари тури ва вазифаси, ҳаракат даражаси ёки соҳаси ўлчамлари, бажарадиган вазифалари, таркиби, бошқарувларни ишлаб чиқишда инсон қатнашуви даражаси ва бошқа қатор белгилари бўйича фарқ қилиниши мумкин. Бошқарув жараёни, алоқа шакли ва “инсон-машина” бўғинининг фаолият кўрсатишида инсон қатнашуви даражасига кўра ҳамма тизимларни икки синфга – информацион ва бошқарувчига бўлиш мумкин. Информацион тизимлар ишлаб чиқаришнинг бориши тўғрисидаги маълумотни, унинг асосида инсон объектни бошқарувни амалга оширадиган, кўрсатиш учун қулай кўринишда йиғиш ва чиқаришни таъминлайди. Бошқарувчи тизимлар нафақат ахборот йиғишни таъминлайди, балки бажарувчиларга ёки бажарувчи механизмларга бевосита буйруқлар ҳам беради. Информацион ва бошқарувчи тизимлар орасида Информацион-бошқарувчи тизими оралиқ синф ҳисобланади. Информацион тизимлар иккита асосий синфостига бўлиниши мумкин: информацион-маълумотли тизимлар информацион-маслаҳатчи тизимлар. Биринчи синфости маълумот йиғишни ва унинг инсон томонидан қўлланиши учун қисман тайёрлашни таъминлайди. Иккинчи синфости ишлаб чиқариш бориши тўғрисидаги ахборотни бериш билан бир қаторда аниқ таклиф ва тавсиялар, берилган муайян ҳолатда иш тартиби ёки жадвалини тайёрлайди. АБТлар икки катта синфга бўлинади – технологик жараёнларнинг (объектларнинг) АБТлари (ТЖАБТ) ва ташкилий бошқарув АБТлари (ТБАБТ). Сўнгги пайтларда ТЖАБТ ва ТБАБТларни ягона жамланган бошқарув тизимларга қўшиш одат тусига кириб бормоқда. Бошқарув даражасига кўра, бошқарув тизимлари умумдавлат АБТ – УДАБТ, халқ хўжалиги тармоғи АБТ – ХХТАБТ, корхоналар бирлашмаси АБТ – КБАБТ, корхона АБТ – КАБТ, технологик жараёнлар АБТларига бўлинади. Бу АБТлари турларини кўриб чиқамиз. Технологик жараёнларнинг абтлари. ТЖАБТ – бу инсон-машина бошқарув тизими, қабул қилинган меъёрга мувофиқ технологик объектнинг бошқарувини оптималлаштириш учун зарур маълумотларни йиғиш ва ишлатишни таъминлайди. ТЖАБТ технологик бошқарув объектига шундай бошқарув таъсирларни топишга ва амалга оширишга мўлжалланганки, унда охирги ҳолат ҳар бир онда бутун автоматлаштирилган технологик мажмуа иқтисодий самарадорлигининг максимал қийматига жавоб берсин. Замонавий ТЖАБТларда бошқарилувчи таъсирларни ишлаб чиқишда асосий ишни интеллектуал ахборот тизимлар ва микропроцессорли воситалар асосидаги бошқарувчи интеллектуал ахборот тизимлар бажаради. ТЖАБТни жорий этиш одатда ўз ичига, информацион тизимларни яратишни автоматлаштиришнинг бошланғич босқичи сифатида, маълумотни йиғиш ва дастлабки ишлаш жараёнини автоматлаштириш вазифасини бундай тизимларда интеллектуал ахборот тизимлар фақат бошқарув вазифасининг биринчи қисмини ҳал қилади – жараён тўғрисида зарур маълумотларни йиғади, ўлчанган кўрсаткичларнинг йўл қўйилган қийматларга мослигини текширади (чекланишлар бўлган ҳолда бу ҳақда операторга дарҳол ахборот беради), ўлчанаётган кўрсаткичларни рўйхатга олади, жараён боришини тавсифловчи кўрсаткичларни ҳисоблаб чиқади. Қабул қилиб олиш учун қулай ҳолда берилувчи бу ахборот асосида ва амалий иш тажрибаси асосида оператор жараённи бошқаради. Информацион тартиб, технологик жараённи (ТЖ) бошқаришни жорий этишнинг биринчи босқичи сифатида аҳамиятга эга. ТЖ автоматлашти-ришнинг кейинги ривожланиши оператор-маслаҳатчиси тартибида ишлов-чи интеллектуал ахборот тизимларнинг қўлланиши бўлади. Бундай тизимларда интеллектуал ахборот тизимлар фақат информацион ҳисоблаш машиналарининг ҳамма вазифаларини бажарибгина қолмай, балки қабул қилинган оптималлик меъёри асосида берилган бошқарув алгоритми бўйича жараённинг исталган кўрсаткичларини ва мос бошқарув таъсирларини ҳисоблайди. Бундай тизимларда мураккаб жараёнлар учун интеллектуал ахборот тизимларни маслаҳатчи сифатида қўллашда етарлича тўлиқ бошқарув алгоритмини ишлаб чиқиш ҳамма вақт ҳам мумкин эмас, иккинчидан, баъзи жараёнларни бошқаришда ҳисоблаш машинасининг юқори ишончлилигини талаб этилиши билан аниқланади. Афсуски, бу талаб ҳар доим ҳам таъминламайди. ТЖ тўлиқ автоматлаштиришнинг юқори даражасига интеллектуал ахборот тизимлар операторини инкор қилиб бошқарув контурида тугайдиган тўлиқ бошқарувчи тизимларнинг яратилиши орқали эришилади. Бошқарувчи ҳисоблаш машиналари (БҲМ) бундай тизимларда информацион ва маслаҳатчи интеллектуал ахборот тизимлар вазифаларинигина бажариб қолмай, балки қўшимча вазифаларни ҳам бажаради. Бажарувчи механизмлар ва тартибга солувчиларнинг бевосита бошқарилиши учун, талаб этиладиган ҳолда бошқарув сигналларини ишлаб чиқиш, олинган ечимлар тўғрилигини назорат қилиш, шу жумладан интеллектуал ахборот тизимлар ва ахборот йиғиш бутун тизимнинг созлигини назорат қилиш талаб этилади. Ҳалқ хўжалигини бошқаришнинг умумий таркибида ТЖАБТ бошқарув тизимлари иерархиясида энг пастки поғонани эгаллайди, лекин бу гап бошқарувнинг энг оддий объектлари ҳақида кетишини англатмайди. Замонавий қудратли энергоблоклар, нефтни қайта ишлаш мосламалари, кимёвий реинтеллектуал ахборот тизимлар орлар ва ҳ.к. ўнлаб механизм ва жараёнларни ўз ичига олади. Корхонанинг автоматлаштирилган бошқарув тизими (кабт). Замонавий йирик корхонанинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти техник-иқтисодий маълумотнинг жуда катта ҳажми билан боғлиқ. Бу маълумотни йиғиш ва қайта ишлаш жуда кўп меҳнат талаб этади, замонавий шароитларда бошқарувнинг муҳим вазифаси корхона оптимал фаолият кўрсатишини бир бутун сифатида бошқарув мақсадлари ва уларга эришишнинг тўғри йўлларини, тизим алоҳида бўғинлари орасида вазифаларни тўғри тақсимлаш, улар ўртасидаги аниқ алоқани ўрнатиш ҳисобидан таъминлашдан иборат. Шундай қилиб корхона , КАБТ корхона ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятини ташкилий иқтисодий бошқарув тизимини, маълумотни қайта ишлаш замонавий воситалари ва бошқарув асосий масалаларини доимий ечиш учун иқтисодий – математик усулларни қўллаш билан ташкил этилади. Ишлаб чиқаришнинг бориши тўғрисидаги маълумотларни, уларни йиғиш ва узатишни тизимости тайёрлайди (ЙУТ). Бу маълумотлар интеллектуал ахборот тизимларга юборилади, у вазият таҳлилини таъминлайди ва бошқарувчи - буйруқ ва қарорларни (ББҚ) ишлаб чиқади. Информацион бошқарув жараёнининг учинчи босқичи маълумотларни чиқариш тизимости (МЧТ) ёрдамида амалга оширилади, у буйруқларни бошқарувчи механизмлар орқали автоматик, ёки ҳужжат орқали фармойишлар йўли билан берилишини таъминлайди. Вазият таҳлили учун, ишлаб чиқариш модели (ИЧМ), режа кўрсаткичлари, технологик объектнинг (ТО) норматив маълумотлари қўлланади (8-расм). КАБТ таркиби ишлаб чиқариш харинтеллектуал ахборот тизимлар ери билан аниқланади. Корхоналарнинг кўпчилиги технологик жараёнининг (ТЖ) узлуксизлиги билан фарқланади. Бундай ишлаб чиқариш турлари учун иқтисодий – математик моделлар ёрдамида тезкор календар топширикларни корхонанинг ҳамма бўлимлари учун ишлаб чиқиш керак. КАБТ иерархик тизимларга киради ва техник воситаларни ҳисобга олган ҳолда икки, баъзан уч поғонали схема бўйича тузилади. Бунинг асосида АБТни жорий қилгунча корхонада қўлланиладиган бошқарув тизим ётади. |