Система разработка. 3.3. Қазиб олиш тизимини танлаш ва асослаш. 3 азиб олиш тизимини танлаш ва асослаш
Скачать 4.75 Mb.
|
3.3. Қазиб олиш тизимини танлаш ва асослаш Ковулди олтин кони шароитида қазиб олиш тизимини такомиллаштиришда қуйидаги асосий параметрларга аҳамият қаратиб, уларнинг оптимал вариантини асослаш керак бўлади: рудаларни массивдан ажратиш усулини танлаш (шпурлар, бурғу қудуқлари - скважиналар, механик қулатиш); бир вақтнинг ўзида парчаланадиган руданинг ҳажми (тозалаш ишларининг ойлик режалаштирилган унумдорлиги билан мувофиқлаштириш учун); бурғулаш – портлатиш ишларини (БПИ – БВР) оптималлаштириш; қазиш блогидан (забойдан) рудани қайта юклаш пунктигача етказиб бериш усулини ва воситаларини танлаш (ЛС скрепер лебедкаси ёрдамида, ПДМ юклаб – элтиш машинаси, ППН-1С пневматик тозалаш юклаш машинаси, ... ). Шахта майдонининг аниқ бир қазиш участкаси учун қазиб олиш тизимининг вариантини асослаш тоғ - кон саноатида ва хусусан маълум бир конда эришилган ютуқларни таҳлил қилишга асосланади. Шу билан бирга, қилинган ҳисоб-китоблар қазиб олиш тизимининг техник ва иқтисодий афзалликларини (конининг лойиҳалаштирилган қисми шароитида, макур ҳолатда Ковулди кон “Южний” қазиш участкаси) очиб беради: - тайёрлаш ва қирқиш ишларининг солиштирма ҳажмини камайтириш; - меҳнат унумдорлигини ошириш; - ишнинг меҳнат талаблигини камайтириш (снижение трудоемкости работ); - муҳим материаллар сарфини камайтириш (портловчи моддалар, ёғоч материаллари, тўлғазма материаллари ва бошқалар.). Тозалаш ишларини ташкиллаштириш ва механизациялаш маҳаллий ва хорижий тоғ - кон саноатининг сўнгги ютуқларини таҳлил қилиш асосида қабул қилинади. Бурғулаш ва етказиб бериш ускуналарини танлашда “Олмалиқ КМК” АЖ нинг шахталарида, асосан Ковулди олтин конида мавжуд техникалар кўриб чиқилади, бор имкониятлар асосида қуйидаги танловлар амалга оширилади: скважиналар бурғилашда: ø 46, 56, 65, 75 ва 85 мм диаметрли скважиналар бурғулаш учун бурғулаш ускунаси БОММEР 104 «Atlas Copco» ва БУ-50НА, диаметри ø 85, 105, 125, 155 ва 160 мм бўлган қудуқларни бурғилашга НКР-100МА, СТО-100, БМ-84 ва Симба-1757Н ўзи юрар бурғулаш ускуналари; шпурларни бурғулаш учун ПП-63В, ПП-54, ПТ-48 перфораторлари; ковжой (забой)ни тозалаш ва рудани қайта юклаш пунктигача етказиб бериш учун юклаб элтиш машиналари: МоАЗ №7, LH-307 «Sandvik», ТОРО-301 «Sandvik», ЛК-07 «Fadroma» ва СТ-7 «Atlas Copco». Шунингдек руда туширгичлар мавжуд ковжойларда 10ЛС-2СМ, 17ЛС-2СМ ва 30ЛС-2СМ русумли скрепер лебедкалари тавсия этилади. Рудаларни массивдан ажратиш усулини танлаш Ковулди олтин кони кон-техник, кон – геологик, иқтисодий шароити ва қўлланилиб келинаётган қазиб олиш тизими, ҳамда мавжуд имкониятлар асосида рудаларни массивдан ажратишда шпурли қулатиш усули танланди. Диаметри ø 42 мм бўлган шпурларни бурғулаш учун ПП-63В ва ПП-54, перфораторларидан, вертикал шпурларни бурғулашда ПТ-48 телескопик перфораторларидан фойдаланилади. Шпурлар узунлиги 1.6 метрдан 1.8 метргача бурғуланади. Портлашдан кейинги ковжойнинг сурилиши ўртача 1.65 метрни ташкил қилади. Бир вақтнинг ўзида парчаланадиган руданинг ҳажми Тозалаш ва қирқиш ишларида бир вақтнинг ўзида парчаланадиган руданинг ҳажми аниқлаш тозалаш ишларининг ойлик режалаштирилган унумдорлиги билан мувофиқлаштириш учун амалга оширилади. Ковулди олтин конининг йиллик унумдорлиги 100 минг тоннани ташкил қилади ва 1 ойда 8 330 тонна (3 145м3) руда қазиб олиш талаб этилади. Ковулди кони шахтасида 14 та ковжой борлигини ҳисобга олиб олиб, ҳар бир ковжой ойига 595 тонна (225м3) руда қазиб олиш талаб этилади. Тозалаш ва қирқувчи кон лаҳимларининг кўндаланг кесим юзаси 9м2 ўтилади. Битта портлашдан чиқадиган ҳажм 9м2*1.65=14.85 м3 ни ташкил қилади. Ҳар бир ковжой ойлик режани бажриши учун 225/14.85 = 15 та портлашни амалга ошириши керак. Хавфсизлик қоидаларига кўра ноқулай иш шароитларида ишловчилар хафтасига 36 соатдан ортиқ ишламаслиги керак, шундан келиб чиқиб Ковулди конида 7.2 соатлик сменада 5 кун иш ва 2 кун дам олиш иш графиги тасдиқланган. Ўртача ҳар ойда 20 – 21 иш куни мавжуд. Ҳар бир сменада камида 1 та цикл берилади. Шахтада ишлар 3 та смена ташкиллаштирилган, 1 та ковжойда камдан кам ҳолатда 3 та звено ишлаши мумкин. Бурғулаш – портлатиш ишларини оптималлаштириш Бурғулаш – портлатиш ишларини ишларни ташкил этиш циклограммаси
* - асосий шпурлардан ташқари коммуникациялар ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида 5 – 6 та шпур бурғуланади. Забойда 24 та ва 6 та қўшимча шпурлар. Шпурлар сонини ҳисоблаш Н. М. Покровский томонидан ишлаб чиқилган формулага асосан амалга оширилади. Қазиш ковжойдаги шпурлар сони қуйидагича аниқланади: бунда d = 3,6 ∙ 10-2 м шпур диаметри; ρвв = 1100 кг/м3 ПМ нинг зичлиги; кз =0,04 – шпурнинг инерт воисталар тўлдирилишини ҳисобга олувчи коэффициент. Шпурлар ўзаро қуйидаги муносабатда жойлашуви тақсимланади (ўюувчи, қулатувчи ва чегараловчи): nвр : nот : nок = 1 : 0,5 : 2,5 ва қуйидаги комплект кўринишда тақсимлаймиз: ўюувчи шпурлар сони 6 та, қулатувчи шпурлар сони 8 та, чегараловчи шпурлар сони 10 та. ПМ нинг 1 циклдаги сарфи қуйидагича аниқланади: Qобщ = q ∙ S ∙ lзар = 3∙ 9 ∙ 1 = 27кг. Битта шпур зарядининг ўртача массаси қуйидагича бўлади: . Бургулаш портлатиш ишларидан паспортини тузиш Шпурлар жойлашиш схемаси Шпурдаги заряд конструкцияси Аллманит СИНВ-ш трубкаси СИНВ-ш ДШН Эд-ЗН КПМ ПП-63В русумли перфораторнинг умумий кўриниши (пневмоподдержка П-1): 1-перфоратор, 2- регулировка крани, 3- пневматик кўтаргич Бурғулаш - портлатиш ишлари паспорти
Ковжойдан рудани қайта юклаш пунктигача етказиб бериш усулини ва воситаларини танлаш Ковжой (забой)ни тозалаш ва рудани қайта юклаш пунктигача етказиб бериш учун Ковулди конида 2022 йил 1 май ҳолатига юклаб элтиш машиналаридан: LH-307 «Sandvik» (1та), ЛК-07 «Fadroma» (2та) ва СТ-7 «Atlas Copco» (1та) соз ҳолатда ва иш олиб бормоқда. “Южний” қазиб олиш участкаси ўтиш ва тозалаш ковжойлари нишаб ва горизонтал ўтилганлиги сабабли, шунингдек асосий ковжойлар горизонт 760 метрдан пастда бўлаётганлиги сабали (энг пастки юклаш пунктининг руда туширгичи горизонт 762 метрда жойлашган: ПУ погруз.узел№2) да тозалаш - элтиш ишлари тўлиқ юклаб элтиш машиналарида амалга оширилмоқда. Юклаш пунтидан ер юзасигача кон массасини ташиш МТ-2010 «Atlas Copco» ва МоАЗ-65010 русумли автосамосвалларда қуйидаги схема асосидатранспорт қилинади ПУ-1 ПУ-2 ПУ-3 Устье Рудный отвал г.730 м г.760 м г.840 м г.925 м г.890 м l1=700м l2=1850м l3=900 м l4=500 м L= 3 950 м ПУ – юклаш пункти (погрузочный узель) г.730 м – горизонт Транспорт уклони параметрлари
“Южний” транспорт уклони параметрлари
“Южний” транспорт штреги параметрлари
Ковулди олтин конида қўлланилаётган горизонтал қатламли қотувчи тўлғазма билан тўлдириб қазиб олиш тизимини такомиллаштириш Кон ишларининг жадал равишда чуқурлаши ва кон – геологик шароитларининг муракаблашиши натижасида сўнги пайтларда қазиб олинган бўшлиқни қотувчи тўлғазма билан тўлдириб қазиб олиш кенг қўлланилмоқда. Қотувчи тўлғазма таркибини тўғри танлаш конда мустаҳкам (монолит) массив юзага келишини таъминлайди. Мақбул таркибли тўлғазмани танлаш технологик ва иқтисодий омилларга аҳамият қаратиш кераклиги тақозо қилади. Қотувчи тўлғазма таркибини танлаш кон яқинидаги маҳаллий материалларнинг яроқлилигини аниқлаш, уларнинг захираларини, фойдаланишга яроқли миқдорига қараб аниқлаш, уларнинг кейинчалик таъминоти ёки қазиб олинишини, қазиб олиш ва ётқизиш (тўлдириш) ишлари жойига етказиб беришнинг мумкин бўлган усулларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак. Иккинчи босқичда тўлдирувчиларнинг физик-механик хусусиятларини, боғловчиларнинг фаоллигини ўрганиш керак бўлади. Қотувчи тўлғазманинг оқилона таркиби экспериментал равишда, турли хил композицияларнинг қотувчи тўлғазма намуналарини ишлаб чиқариш ва транспортабеллик (камерагача етказиб келиш) қобилиятини синаб кўриш орқали аниқланади. Қотувчи тўлғазманинг таркиби ҳосил қилинган сунъий массивнинг керакли қаттиқ ва мустаҳкамлигига, аралашмани етказиб беришнинг қабул қилинган усулига, ётқизиш массивини қуриш технологиясига, бирикиш ва жипслашиш интенсивлигига ҳамда ётқизиш ишларининг иқтисодий кўрсатгичларига қараб танланиши керак. Қотувчи тўлғазма билан тўлдириб қазиб олиш тизимининг афзалликлари: * минимал йўқотишлар билан мураккаб руда таналарини қазиб олишга имкон берадиган мослашувчанлик; * йўқотилиш ва сифатсизланишни 3 – 4% га камайтириши; * нотурғун ва беқарор рудаларни ўзлаштириш жараёнида хавфсиз иш шароитларини яратилиши; * руда танасини тўлиқ ўзлаштиришнинг имкони, йўқотилиш ва сифатсизланиш (одатда 3-4 марта) камайтириш. Ковулди олтин конида қотувчи тўлғазма билан тўлдириб қазиб олиш тизимидан фойдаланишнинг бир қатор камчиликлари мавжуд: * қотувчи тўлғазмалар мажмуаси (комплекси) даги эскирган ускуналар; * кўп миқдордаги цемент сарфи; * қотувчи тўлғазма массивини яратишнинг ва тўсиқ (перемичка) барпо қилининг мураккаблиги ва меҳнат талаблиги; * қовушқоқлигини оширувчи қуруқ кўмир саноати кул (золь) танқислиги; * тўлғазма қувири линиясининг ер юзасида жойлашган қисмида қотувчи тўлғазма қоришмасининг қиш мавсумида музлаши ва пропка юзага келиши; * узоқ масофаларга ётқизиш қувури орқали ташиш пайтида бетон аралашманинг табақалаштириш зарурати, ёки фракциясига кўра табиий табақаланиши; * кон лаҳими тўлиқ шипига тўлдириш имконияти чекланганлиги. Ушбу камчиликларнинг барчаси руда қазиб олиш таннархининг ошишига олиб келади. Диссертациянинг 1.2. “Тадқиқот масаласининг таҳлили” қисмида конда мавжуд техник ва технологик муаммолар санаб ўтилган, бу муаммоларни ечиш учун қазиб олиш тизими элементларини такомиллаштириш талаб этилади. Ковулди олтин конида қуйидаги асосий муаммолар юзага келмоқда: - Қотувчи тўлғазманинг мустаҳкамлиги паст, сабаби қум фракцияси ва зичлиги юқори, натижада тайёрланган бетон қоришмасидан цемент ювилиб кетиши юзага келмоқда; - Тўлдириладиган тозаловчи камералардаги тўсиқлар масофасини катталиги сабабли тўлғазма ётқизиладиган камера тубида ва тўсиқ атрофида тўлғазма шипгача тўлмаслиги, натижада тўлғазма ва шип орасида бўшлиқ юзага мавжуд муаммалардан бири; - Тўлғазма қувурларида тиқилиб қолиш (трубаларда пропка) ҳолатлари тез тез юзага келмоқда, камерага сменалик хажмдаги қотувчи тўлғазма ётқилигандан сўнг, қувур ичида қолган қоришмани чиқариб ташлаш учун сувнинг ўзини қувур ичидан юрғизилади, натижада камерадаги цемент ювилиб кетади, ёки тўсиқ ташқарисида амалга оширилса горизонтда 20 – 30 см сувга тўлиши юзага келмоқда. Қуйида Ковулди олтин конида қотувчи тўлғазма тайёрлашнинг технологик схемаси кўрсатиб ўтилган: Ковулди кони “Жанубий” қазиб олиш участкаси горизонт 720 метрдаги “Секуший” руда танасини ўзлаштиришдаги ўлчамларни қуйидаги жадвалда ва чизмада келтирилади:
Қирқувчи кон лаҳими: Қатлам штрегини ўтишни ҳисоблаш Қатлам штреги горизонт 715 метр – 760 метр Қия транспорт съезди 2-пикетидан қирқим қилиб 5 метр бўш тоғжинсидан бурғулаш – портлатиш ишлари ёрдамида ўтилади ва“Секуший” руда танасига етиб борилади. Қатлам штрегининг узунлиги руда танасининг чўзиқлиги бўйича узунлиги ва Қия транспорт съезди 2-пикетидан руда танасигача бўлган масофага тенг, яъний lқш=5 м + 24 м = 29 метр Қатлам штрегининг 5 метри бўш тоғ жинсидан ўтилганлиги сабабли , V1қш=5 м * 10.5 м2 = 52.5 м3 V1қш бўш тоғ жинсидан ўтилган хажм, V2қш=24 м * 10.5 м2 = 252 м3 V2қш=252 м3 руда танасидан ўтилади, қатлам штрегининг умумий хажми ƩV720=52.5 м3 + 252 м3 = 304.5 м3 ни ташкил қилади. Тозаловчи кон лаҳими: Бирламчи ва иккиламчи камераларни ўтиб қазиб олишни ҳисоблаш Тозаловчи кон лаҳимилари (бирламчи ва иккиламчи камералар) “Секуший” руда тансидан бурғулаш – портлатиш ишлари ёрдамида ўтилиб қазиб олинади. Горизонт 720 метрда қазиб олинадиган руда тансининг чўзиқлиги бўйича узунлиги 24 метрни ташкил этади, тозаловчи камералар узунлиги руда танаси кенглигига тенг бўлиб, энг узун камера 11 метр (3,5 метр қатлам штреги кенглиги айириб ташланади, 11м-3,5 м = 7,5 метр) ни, энг калта (қисқа) камера узунлиги 6 метр (6м-3,5м= 2,5 метр) ни ташкил қилади. Эни (aк=3м) ва баландлиги (hк=3м) ни кўпайтириб, тозалаш камераларининг кўндаланг кесим юзасини топилади: sк= aк*hк, м2 sк= 3*3= 9 м2 Тозалаш камералари сони nк=lrt/ aк nк=24/3 =8 та Мос равишда, бирламчи ва иккиламчи камералар узунлиги руда танаси кенглигига тенг бўлганлиги учун, ўртача bрт = 5 метрни ташкил қилади. Мазкур ҳолатда тозалар ишларидаги 1 та камеранинг ҳажми қуйидаги кўринишда хисобланади: vтз1= bрт * sк=5*9= 45 м3 Горизонт 720 метрдаги тозалаш ишларининг умумий хажми Ʃvтз720= vтз1* nк=45*8= 360 м3 ни ташкил қилади, “Секуший” руда тансининг қалинлиги 9 метрни ташкил қилганлиги сабабли, пастдан тепага тартибида кейинги 2 – ва 3 – қатламлар тозалаб олинади. Тозалаш ишлари умумий хажми Ʃvтз= Ʃvтз720+ Ʃvтз723+ Ʃvтз726, м3 Руда танаси кескин ўзгарувчан бўлмаган ҳолатда мазкур шароит учун қуйидагича ҳисобланади: Ʃvтз= Ʃvтз720*nэ, м3 бунда, nэ – тозаланадиган қатлам (қават) лар сони ва у қуйидагича аниқланади: nэ=m/ hк =9м/3м=3 та Ʃvтз= 360*3=1080, м3 “Секуший” руда тансида 1080 м3 (Ʃvтз*γ; 1080*2,65=2 862 тонна) тозалаш ишлари амалга ошрилади. Қазиб олинган бўшлиқни қотувчи тўлғазма билан тўлдириш ишларини ҳисоблаш “Секуший” руда танси баландлиги 3 метр бўлган ер ости кон лаҳимлари билан қазилди ва 3 та қатламда ўзлаштирилди. Горизонт 720 метр қотувчи тўлғазма билан тўлдириш ишлари хажми қуйидагича аниқланади: Vзак.720= Ʃvтз720+ ƩV720, м3 Vзак.720=360+304.5 = 664,5 м3 “Секуший” руда танасини ўзлаштиришдаги умумий қотувчи тўлғазма билан тўлдириш ишлари хажми қуйидагича аниқланади: Vзак. = Vзак.720*nэ, м3 Vзак. = 664,5*3 =1 993,5 м3 Қотувчи тўлғазма билан тўлдириб, камералардан целикларни қазиб олиш тизими 1 – камера; 2 – целик; 3 – бурғуланган шпурлар; 4 – целикдан қулатилган руда; 5 –тўлғазма массиви; 6 – тўсиқ (перемичка) Қотувчи тўлғазма билан тўлдириб қазиб олиш тизими элементларини такомиллаштириш билан боғлиқ операцияларни ҳисоблаш Ковулди олтин конига қотувчи тўлғазма тайёрлаш учун М-400 ва М-500 маркадаги цемент1, бўш тоғ жинсларини майдалашдан ҳосил бўлган қум2 ва кўмир ёнишидан ҳосил бўладиган золь3дан фойдаланилади. Ковулди кони 2002 йил “Узалмаззолата” давлат корхонасидан чиқиб, “Олмалиқ КМК” АЖ таркибига қўшилганидан сўнг 2003 йилдан бошлаб золь ўрнига 2 км шимолий ғарбда жойлашган Мармар конида ҳосил бўладиган мармар қумидан (крошка) фойдаланиб келмоқда. 2018 ва 2019 йилларда “Олмалиқ КМК” АЖ га қарашли Шарҳия карьеридан қазиб олинадиган қизил қумдан фойдаланилди, стабил таъминлаб бериш имкони бўлмаги учун Шарҳия карьеридан қазиб олинадиган қизил қумдан воз кечилди. 2019 йил 4 чорагидан бошлаб шу кунгача Мармар кони қумидан фойдаланиб келмоқда. 2022 йил учун тасдиқланган бизнес режа асосида шахтанинг йиллик маъдан қазиб олиш унумдорлиги 100 минг тонна, тўлғазма ишлари йиллик ҳажми 25 минг м3 ни ташкил қилади. Кўмир ҳалқ хўжалигида кенг фойдаланилади, кўмирнинг кулини деҳқончиликда ва саноат ишлаб чиқаришда фойдаланиш кенг йўлга қўйилган. Кўмир кулининг таркиби ва сифати турлича. Кўмир ёқиш маҳсулотларида озиқа моддалари мавжуд бўлиб, улар ўсимликлар учун кам учрайдиган шаклда бўлади. Бундан ташқари, зольда оғир металлар ва бошқа зарарли моддалар бўлиши мумкин. Шунинг учун кўмир кули энг яхши ўғит ҳисобланмайди ва қишлоқ хўжалигида камдан кам қўлланилади. Кўмир кули зольнинг таркиби: Кремний оксиди (SiO2) – 45-60% Алюминий оксиди (Аl2O3) – 20-30% Темир оксиди (Fe2O3) – 5-20% Магний оксиди (MgO) – 0,5-3% Кальций оксиди (СаО) – 1-15%. 1 - М-400 ва М-500 маркадаги цемент 2-бўш тоғ жинсларини майдалашдан ҳосил бўлган қум 3 - кўмир ёнишидан ҳосил бўладиган золь Ковулди олтин конида қуйидаги вариантларда қотувчи тўлғазма қоришмаси тайёрланиши кўзда тутилган: 1. Ц + К + П + В; 2. Ц + К + В; 3. Ц + П + В; 4. (Ц* + Ш) + К + П + В; 5. (Ц* + Ш) + К + В; 6. (Ц* + Ш) + П + В; 7. Ш + К + П + В; 8. Ш + К + В; 9. Ш + П + В; бунда, Ц – цемент, К – катта ўлчамли қум, П – қум, Ц* – цемент қовушқоқлигини оширувчи қўшимча, Ш –цементсиз қовушқоқ, В –сув. Қотувчи тўлғазма таркибини хисоблаш Қотувчи тўлғазма таркибини “Олмалиқ КМК” АЖ Иссиқлик электро маркази (ТЭЦ) буғ қозонларини қиздиришда ишлатилган кўмирнинг кули (шлак) ва ёнмаган қисми (золь) дан фойдаланган ҳолда, мураккаб таркибли қоришма варианти кўриб чиқилади: (Ц* + Ш) + К +П + В; Фаоллиги Rц = 40 МПа бўлган М400 маркали цемент; Фаоллиги Rш = 5 Мпа бўлган шлак; катта ўлчамли қум – фракцияси 20 мм гача, майда ўлчамли қум –қум. Цемент қовушқоқлигини оширувчи мураккаб таркибли қўшимча сарфи қуйидагича аниқланади: Шлакли қовушқоқнинг хисобланган параметрлари қуйидаги жадвалда келтирилган: Технологик инструкцияга кўра, Ковулди конида сув сарфи В қуйидаги кўринишда амалга оширилади: В = 360 ÷ 450 л/м3 – катта ўлчамли қум қоришмасида; В = 400 ÷ 500 л/м3 – катта ва майда ўлчамли қум қоришмасида; В = 450 ÷ 550 л/м3 – майда ўлчамли қум қоришмасида; “Олмалиқ КМК” АЖ Иссиқлик электро маркази (ТЭЦ) буғ қозонларини қиздиришда ишлатилган кўмирнинг кули (шлак) ва ёнмаган қисми (золь) дан фойдаланган ҳолда, тўлдиришни ҳисобга олиб сув сарфи В 450 л/м3 деб қабул қилинади; Катта ва майда ўлчамли қум қоришмаси сарфи қуйидаги формула орқали аниқланади: бунда, ВЖ – қовушқоқларнинг умумий миқдори (суммарное количество вяжущего), кг; рз.ц – қовушқоқнинг зичлиги (рз.ц = 3100 кг/м3); рв – сувнинг зичлиги, кг/м3; рз.к – 2500÷2700 кг/м3 – катта ўлчамли қум зичлиги; рз.п = 3400÷3600 кг/м3 – майда ўлчамли қум зичлиги. Аралашган қўшимча қоришмалар сарфи К + П қуйидаги формула билан ҳисоблаш тавсия этилади: бунда, k – умумий қўшимча қоришмалар массасидаги катта ўлчамдаги қоришманинг улуши (k < 0,3 ÷ 0,4). Қоришма таркибини муқобиллаштириш (корректировка) қилиш қуйидаги тартибда ва тўлғазма умумий баланси мазкур шартни қаноатлантириши керак: Баланс 2% гача бузилса, табиий ҳолда К ёки П сарфи кўпаяди. 2-сонли тўлғазма комплекси суткалик унумдорлиги 300 м3 ни ташкил қилади, шахтанинг тўлғазма бўйича суткалик унумдорлиги 92.6 м3 ни мазкур хисоблар асосида фоиз мутаносиблигини таъминлаб амалга оширилади: 25 000м3 / 270 кун =92.6 м3/кун (365 кун=54хафта, ҳар хафтада 5 кун ишлайди, 5 кун*54 хафта =270 кун) Қотувчи тўлғазманинг 1 м3 учун хисобланган таркиби қуйидагича бўлади: Ц = 125 кг, Ш = 475 кг, К = 308 кг, П = 632 кг, В = 450 л. Лаборатория синовларидан сўнг қотувчи тўлғазманинг 1 м3 учун таркиби муқобиллаштирилади. Қоришманинг солиштирма оғирлиғи ни ташкил қилади. 100 минг тонна / йил руда ёки ҳажмда 37 800 м3 / йил руда қазиб олинганда минимум тўлғазма ишлари қуйидаги ҳажмда амалга оширилиши керак: 2-сонли тўлғазма комплекси соатлик унумдорлиги камида қуйидаги кўрсатгичда бўлиши керак: Бу унумдорликни таъминлаш учун қувур диаметри камида қуйидагича бўлиши керак: Стандарт кўринишдаги диаметри d = 159 мм бўлган қувур танланади. 273 метр вертикал скважинадан ва 400 метр қия кон лаҳимидан тушиб келган қоришма горизонтал бўйича ўз оқими билан манимал бориш масофаси топилади: Техник иқтисодий кўрсатгичлар Ковулди олтин конида 1977 йилдан буён қазиб олинган бўшлиқ қотувчи тўлғазма билан тўлдирилиб қазиб олинмоқда. Ўтган 45 йил мобайнида бу қазиб олиш тизимини такомиллаштириш учун турли вариантлар кўриб чиқилди ва синаб кўрилган. Ҳар бир таклиф қилинган вариантларнинг ўзига ҳос афзалликлари ва камчиликлари мавжуд, бу хулосалар ишлаб чиқариш амалиётида ўз исботини топиб, айнан техник ва иқтисодий кўрсатгичлари ҳисобига вариантлар таҳлил қилиниб, мақбул (оптимал) вариантлар танланган. “Олмалиқ КМК” АЖ Иссиқлик электро маркази (ТЭЦ) буғ қозонларини қиздиришда ишлатилган кўмирнинг кули (шлак) ва ёнмаган қисми (золь) дан фойдаланган ҳолда, тўлдириш ҳисоблаб ўтилди. Техник жиҳатдан тадбиқ қилиш афзалликлари ва имкониятлари ҳисоблаб чиқилиб, тегишли ҳулосалар чиқарилди. Иқтисодий кўрсатгичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш бу ўзгартиришларнинг мақсадга мувофиқлиги ёки номувофиқлигини кўрсатиб беради. Нарҳлар (сўмда) ишлаб чиқаришдаги факт ҳолатда фарқ қилади, ўзгартириш Ковулди кони маъмурияти томонидан талаб этилди. Ковулди кони қотувчи тўлғазманинг 1 м3 учун сарфланадиган ҳаражат 145 000 сўмни ташкил қилади. Ишлаб чиқилган бизнес режага асосан қўшимча қовушқоқ воситаларининг ушбу суммадаги улуши 22% дан ошиб кетмаслиги керак. Шу шартдан келиб чиқиб, яқин тарихда қўлланилиб келинган ва таклиф этилган вариантни иқтисодий солиштириб кўрамиз:
Иқтисодий кўрсатгичлар умумий таннарҳ суммасидаги улуши талабларини қаноатлантирмоқда. Техник кўрсатгичлар эса бизнес режада кўзда тутулган 25 000м3 тўлғазма ишлари талабларини бажармайди, яний йиллик режани бажариш учун керак бўладиган миқдордаги қўшимча қовушқоқликни оширувчи воситалар билан таъминлаб бериш имкони йўқ. Қўшимча қовушқоқликни оширувчи воситаларнинг умумий таннарҳ суммасидаги улуши қанча кам бўлса ва таъминот камида йиллик эҳтиёжни қондирса бу қўшимча иқтисодий мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Оқтош мармар кони мармар қуми (крошка)да қўшимча қовушқоқликни оширувчи воситаларнинг умумий таннарҳ суммасидаги улуши энг кам 19% кўрсатгичда, аммо йиллик эҳтиёжни қаноатлантирмайди. Шарҳия карьери қизил қуми қўшимча қовушқоқликни оширувчи воситаларнинг умумий таннарҳ суммасидаги улуши ўртача 21% кўрсатгичда, аммо қизил қумнинг абразивлиги туфайли қувурларнинг емирилиши 25 бараварга кўп. ИЭМ кўмир кули (шлак) ва ёнмаган қисми (золь) қўшимча қовушқоқликни оширувчи воситаларнинг умумий таннарҳ суммасидаги улуши чегаравий 19% кўрсатгичда, таъминоти йиллик эҳтиёж талабларини қаноатлантиради, маҳсулотнинг физик – механик хусусиятлари технолик ечимлар доирасида. |