Главная страница

Сув хаёт манбаи. Сув хаёт манбаи


Скачать 17.58 Kb.
НазваниеСув хаёт манбаи
Дата19.12.2018
Размер17.58 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаСув хаёт манбаи.docx
ТипДокументы
#60930

Сув хаёт манбаи
Сув бу оби – хаётдир. Сув бу Аллох таолонинг улуг неъматларидандир. Сув энг кўп истеъмол килинадиган инсон хаёти учун зарур табиий моддадир. Кундалик эхтиёжимизда сувнинг ўрни бекиёсдир. Чунки овкат тайёрлаш, кийимларни тозалаш, баданни поклаш ва бошка кўплаб ишларимизни сувсиз тасаввур килиб бўлмайди.
Курраи заминимизнинг учдан икки кисми сувлик билан копланган бўлишига карамай факатгина 2 – 3 фоизигина чучук сув бўлиб истемолга яроклидир. Шу сабабли хозирда инсониятни ичимлик суви етишмаслиги ташвишга солмокда.
Олимларнинг хисоб – китобига кўра, “арзимаган” беш дакикада йигирма литрдан ортик сув бехуда окиб кетаркан.
Сув хаётимиз манбаъи экан уни асраб авайлаш хам ўз зиммамиздадир. Сувни тежаб ишлатишимиз, сув жумракларини очик колдирмаслик, окава сувларга ахлат ва бошка нарсаларни ташламаслигимиз, балки, сувга тушган нарсаларни олиб ташлашимиз, ховуз ва булокларни тозалаб, ичимлик сувларини экхиёт килишимиз барчамизнинг инсоний бурчимиздир.
Аллох таоло табиатдаги барча ўсимлик ва жонзотларни сувга мухтож килиб яратган. хеч бир тирик жон сувсиз яшай олмайди.
Осмондан ёмгир, кор ёгмаса, сув танкис бўлади. Аллох таоло осмондан ёмгир ёгдириб, барча набототни сувга сероб килади. Бу хакда Аллох таоло Куръони каримда шундай мархамат килади:
Яъни: “У осмондан сизларга ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмгирни) ёгдирган зотдир. (Хайвонларингизни) бокадиган гиёхлар хам ўша сувдан (сугорилур)” (Накл, 10).
Сувни исроф килмасдан тежаб ишлатиш, Аллох таоло ато этган азиз неъмат кадрига етиш барчамизга лозим бўлади.
Бу хусусда Пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в) нинг Аллох таолога килган дуолари бизларга кифоя килади:
Яъни: “Сувни Ўз рахмати билан чучук килиб кўйган, бизнинг гунохларимз сабабли шўр ва аччик килиб кўймаган Аллохга хамдлар бўлсин!” бер эканлар.
Бебахо неъмат кадрига етайлик, исрофдан сакланайлик.


написать администратору сайта