Главная страница

тезис. Ҳозирги_замон_талабига_биноан_ҳамма_соҳалардаги_инновацион_юксал. озирги замон талабларига биноан амма соалардаги инновацион юксалишлар жуда ам жадал ривожланиб бормода. Жумладан енгил саноат соасида ам кундан кунга жуда глобал золиш яъни ривожланиш рй берди


Скачать 133.47 Kb.
Названиеозирги замон талабларига биноан амма соалардаги инновацион юксалишлар жуда ам жадал ривожланиб бормода. Жумладан енгил саноат соасида ам кундан кунга жуда глобал золиш яъни ривожланиш рй берди
Анкортезис
Дата02.04.2022
Размер133.47 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файлаҲозирги_замон_талабига_биноан_ҳамма_соҳалардаги_инновацион_юксал.docx
ТипДокументы
#436067

Ҳозирги замон талабларига биноан ҳамма соҳалардаги инновацион юксалишлар жуда ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Жумладан енгил саноат соҳасида ҳам кундан кунга жуда глобал қўзғолиш яъни ривожланиш рўй берди. Мамлактимиздаги тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарининг хар бир ҳудудда шиддат билан ривожланиб боришини яққол мисол десак бўлади. Ҳар бир корхона сифатли, жаҳон талабига мос маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида чуқур изланиб, халқаро андозаларига мос равишда жиҳозланиб иш бошламоқда. Замонавий ақлли (смарт) машиналар ҳозирда иш сифатини ошириб, электр энергияни тежаб, меҳнатни анча енгиллаштиради. Мамлакатимиз тўқимачилик корхоналарининг аксариятида Швейцариянинг RIETER, Германиянинг TRUCHLER, SCHLAFHORST машиналари хизмат кўрсатябди.

Сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш учун корхонада ўтадиган ҳар бир жараён муҳим аҳамиятга эга. Ип сифатини назорат этиш, ишлаб чиқариш жараёниниг энг бошидан бошланади, ҳалқали йигириш тизимидаги пилик машинаси шу жумладандир. SCHLAFHORST фирмасининг Zinser пилик машиналари моделлари ассортименти билан танишамиз. Бу пилик машиналар ингичка ва йўғон толаларга ишлов берадиган юқори тезликка ва самарали технологияга эга. Турли даражадаги автоматлаштиришга эга бўлган бир қатор машиналар яъни дастлабки қўлда ишлайдиган ZinserSpeed 5M машинасидан ҳозирги Original RoWeMat тизимига эга пилик ўрамларини автоматик тарзда алмаштирадиган машиналар мавжуд. Дунё бўйича ҳалқали йигириш тизими учун 3900 дан ортиқ ўрнатилган пилик машиналари кундан кун ўзининг юқори иш самарадорлигини оқлаб келмоқда. Zinser машиналари ўзининг электр тежамкорлиги,ишчи кучи кам талаблиги ва қимматли хом ашёдан янада кўпроқ пилик олишда кам харажатга эгалиги эътиборга молик.

Дастлабки ZinserSpeed 5M машинасида пилик ўрамлари қўлда алмаштириш ишончли ҳисобланади. Масалан пилик ўрамларини қўлда алмаштиришда; биринчидан юқоридаги каретка идеал алмаштириш учун энг паст гача тушиши, ва иккинчидан, катушканиниг йўналиши ўртадаги урчуқдан рогулькага ўтади. Буниниг натижасида ишчи орқа қатордаги пилик ўрамларини шикастламай олиб алмаштириш имконига эга бўлади. Бу машинанинг ингичка чизиқли зичликдаги тола билан самарали ишлаши учун, қадами 220 қўйилиши майдонни тежайди

Zinser 670 BigPac машинаси йўғон тола учун турбосамарли машина пилик ўрамларининг оғирлигини икки баравар кўпайтириш туфайли униг узунлигини хам оширишга эришилади. Бу машинада пилик ўрамлари зич ва 4 кг гача ўралиши туфайли пилик машинасида алмаштиришлар сони камаяди, натижада ҳалқали йигириш машиналарида хам алмаштиришлар сони қисқаради, ва шу сабабли иш кучига талаб камайиши кузатилиб, иш унумдорлиги ортади.

Ноёб E3 концепциясига эга ZinserSpeed 5А машинаси билан уч томонлама тежамкорликка эришилган; энергия тежамкорлигининг 20 % га ошиши, толали маҳсулотдан энг кўп пилик олиш, вақт ва ишчи кучи тежалиши.

---- Energy. 20 % гача электр энергия тежалиши. Электр узатмасининг ноёб концепцияси, энергия тежашниниг янги тартиби, юқори кареткага бериладиган энергияни оптималлаштирилгани.

---- Economics. Энг кўп самарадорлик. Пилик ўрамларини 2 минутдан кам вақт ичида алмаштириш,урчуқларниниг айланиш тезлигининг оптималлашгани, партияниниг алмашиши вақтининг қисқалиги, қадамнинг 220 мм бўлганлиги туфайли машинанинг узунлигини 17 % гача қисқарганлиги.

----- Ergonomics. Ишчи кучига энг кам эҳтиёж. EasySpin тизими орқали созланиши, эргономик(қулай) иослаштирилган экран мавжуд.



Электр энергия тежамкорлиги


написать администратору сайта