мавзу 1. Мавзу Фанга кириш. Дорихона муассасалари ишини ташкил этишда иш юритиш жараёнининг аамияти
Скачать 58 Kb.
|
Мавзу: Фанга кириш. Дорихона муассасалари ишини ташкил этишда иш юритиш жараёнининг аҳамияти Мустақил тайёрланиш учун саволлар: Дорихона муассаларида иш юритиш фаннинг мақсади ва моҳияти. Дорихона муассасалари ишини ташкил этишда ҳужжатлаштириш жараёни. Асосий тушунчалар ва уларнинг моҳияти (Иш юритиш, ҳужжатлар, хужжат) Иш юритиш Хужжат реквизитлари Фаннинг асосий тушунчалари Фармацевтика ташкилотларининг бошқарув фаолиятида ҳужжатлаштириш муҳим ўрин эгалайди, чунки у бошқарув қарорларини қабул қилишда тезкорлик ва мосланувчаликни таъминлашга қаратилган. Иш юритиш – бу бошқарув жараёнини амалга оширишда ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш масалаларини ўз ичига олган фаолиятдир. Ҳужжатларни тайёрлаш ва яратиш жараёни ҳужжатлаштириш деб аталади. Ҳужжат - белгиланган тартибда расмийлаштирилган, амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган, қайд этилган кўринишдаги ахборотдан таркиб топган моддий объектдир. Ҳужжатнинг асосий вазифаси – ахборотни вақт бўйича ва масофага узатиш. Ушбу ахборот бошқарув қарорларини қабул қилиш учун асос бўлиб хизмат қилиши, уларнинг ижро этилганлигини исботлаб бериши, умумлаштириш ва излаб топиш учун манба бўлиши лозим. Ҳужжатлаштириш – бу бошқарув жараёнини амалга оширишда ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш масалаларини ўз ичига олган фаолиятдир. Ҳужжатларни тайёрлаш ва яратиш жараёни ҳужжатлаштириш деб аталади. Сўнгги вақтда “иш юритиш” атамаси тобора кўпроқ “ҳужжатлар таъминоти” атамасига алмаштирил-моқда, чунки у ҳужжатларнинг муомаласи масалаларини ҳам ўз ичига олиб, ҳужжатлар билан ишлаш-нинг бутун комплексини англатганлиги сабабли аниқлик киритадиган атама сифатида тан олинди. Хужжатларнинг асосий реквизити Хужжат реквизити бу - маълум турдаги хужжатнинг мажбурий элементи. Асосий реквизитларга қуйидагилар киради: ҳужжат турининг номи, муаллифи, сарлавҳаси, кимга йўлланганлиги, санаси, келишуви, ҳужжатнинг тасдиғи иловаси. Хужжат индекс Ҳужжатларнинг тасдиқланиши ҳужжатларни юридик кучга киритиш ҳамда ҳужжатларнинг мазмуни учун ташкилотнинг ва мансабдор шахснинг жавобгарлигини ифодалаш шакли. Ҳужжатлар тасдиғининг асосий усуллари – имзо, тасдиқлаш, мухр қўйиш. Имзо – ҳужжатни имзолаган шахс лавозимининг номи, унинг шахсий имзоси ва фамилияси, исми-шарифидан таркиб топган мажбурий реквизит. Одатда ҳужжатнинг биринчи нусхаси имзоланади. Мухр. Ҳақиқийлиги алоҳида тасдиқланишини талаб қиладиган ҳужжатларнинг юридик кучини ошириш мақсадида уларга мухр қўйилади. Ҳужжатнинг келишилганлиги тузилган ҳужжат лойихасининг, унинг мақсадга мувофиқлиги ва ўз вақтида тузилганлигини дастлабки баҳолаш. Келишинганлик ҳам ташкилотнинг ичида ҳам ташкилотдан ташқарида ўтказилиши мумкин. Мустақил бажариш учун вазифалар Вазифа 1 Биргаликда ўқиш: ўқув гуруҳи кичик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир кичик гуруҳ ўрганилаётган мавзунинг маълум бир соҳасида эксперт бўлади ва бошқаларни ўргатади. Ҳар бир гуруҳнинг мақсади бошқа барча гуруҳлар иштирокчилари мавзу саволларини тўла ҳажмда эгаллаб олишдан иборат. «Биргаликда ўқиймиз» техникасидан фойдаланган ҳолда гуруҳларда ишни ташкил этиш жараёнининг тузилиши 1. Билим даражасига қараб 3-5 кишидан иборат бўлган ҳар хил турдаги гуруҳлар тузилади. 2. Ҳар бир гуруҳга битта топшириқ берилади –умумий мавзунинг бир қисми, унинг устида бутун ўқув гуруҳи иш олиб боради ҳамда таянчлар – эксперт варақлари – тақдим этилади. 3. Ҳар бир гуруҳ ичида умумий топшириқ тақсимланади. 4. Ҳамма якка тартибдаги топшириқни бажаради. 5. Барча гуруҳ аъзоларининг мини-маърузалари тингланади. Умумий натижа (бутун эксперт варағи бўйича саволлар жавоби)ни шакллантиради ва уни тақдимотга тайёрлашади. 6. Спикер ёки гуруҳ барча аъзолари биргаликда бажарган иш натижаларини тақдимот этишади. ТЕСТ 1. “Хужжат” атамасинитаърифланг A. Ташкилот рахбари томонидан чиқарилган хуқуқий акт B. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган моддий объект C. А3 ёки А4 форматли қоғоз бланкида расмийлаштирилган, ўзида маълумот сақлаган объект D. Маълум бир тартибда расмийлаштирилган ва ўзида ахборотни акс эттирувчи объект 2. Маълум бир турдаги хужжатнинг мажбурий элементи бу? A. реквизит B. индекс C. шифр D. номер 3. Ташкилотга келган ташки хужжатлар билан ишлашга киради: A. Хужжатларни қабул қилиш ва бошланғич кўриб чиқилиши B. Дастлабки таҳлил ва тақсимлаш C. Хужжатларни рахбар томонидан кўриб чиқиш ва ижро этиш D. Ҳамма жавоб тўғри 4. «Хужжатлар айланмаси» атамасига изох беринг. A. Хужжатлар қабул қилиниши ёки ташкил топган вақтдан бошлаб, то уларни бажарилиши нихоясига етгунча ёки жўнатиб юборгунча ташкилот ичида ҳаракати B. Ташкилотдаги турли умумлаштирувчи хужжатларни ишлаб чиқишда хужжатли манбаларни танлаш ва хужжатлар бажарилиши муддатлари тартибли назоратини киритиш C. Кириб келган хужжатлар бажарилишини бўлинма бўйича таъминлаш D. Ҳамма жавоблар тўғри 5. Хужжат айланмаси тезлиги қайси асосий кўрсаткичга боғлиқ? A. Менежерлар малакасининг даражаси ва ишлаб чиқариш фаолиятининг даражаси B. Ташкилотдаги иш юритиш ва хужжатлаштиришнинг даражаси C. Ташкилот бўлинмаларининг фаолият даражаси D. Ҳамма жавоблар тўғри |