МАСАЛА 23. Лабораторинструментал текширув натижалари
Скачать 39.5 Kb.
|
МАСАЛА №1 Ўғил бола 13 ёш. Шикоятлари эпигастрийда, овқатдан15-20 минут кейин, 30 минутдан бир неча соатгача давом этувчи қориндаги оғриқ, иштахаси паст, кўнгил айнийди, оғзида аччиқлик сезади. 2 йил давомида касал, даволанмаган. 2 хафта олдин болада абдоминал синдромлар кучайган ва симптоматик даво ўтказган. Анамнезидан: 8 ёшида ичак инфекцияси ўтказган, 10 ёшида лямблиоз. Режимсиз овқатланади, шўр, қовурилган, ёғли овқатларни, тортни яхши кўради. Объектиб кўрувда: кўкрак қафаси ва орқа терисида- ягона «томирлар юлдузчаси» элементи бор. Қорин катталашмаган, чуқур пальпацияда эпигастрийда оғриқ. Жигар қовурға ёйидан +0,5см, чети юмшоқ, эластик, енгил оғриқли. Симптом Ортнер (+). Бошқа аъзолар патологиясиз. Лаборатор-инструментал текширув натижалари: УҚТ: Нb - 128 г/л, Р.к. - 0,91, Эр - 4,2хЮ12/л, Лейк -7,2х109/л; п/я - 3%, с/я - 51%, э - 3%, л - 36%, м - 7%, ЭЧТ - 6 мм/с. УПТ- Ранги-оч сариқ, ранги-тиниқ; рн - 5,5; Солиштирма оғирлиги - 1020; оқсил - йўқ; қанд -йўқт; эпит.кл. – 1-3 к/м; лейкоцит -0-1 в к/м., шиллиқ-оз миқдорда, тўз- йўқ, бактерий-йўқ. Қон биохимик тахлили: умумий оқсил - 80 г/л, АлАТ - 40 Ед/л, АсАТ - 25 Ед/л, ЩФ - 158 Ед/л, амилаза - 93 Ед/л, тимол проба - 4 ед, билирубин - 18 мкмоль/л, боғланган - 2мкмоль/л. УТТ: жигар катталашмаган, паренхима гомоген, эхогенлиги ўзгаришсиз, томирлар тўри кенгаймаган. Ўт пуфаги ноксимон, девори5-6 мм, қават-қават, ички қонтур қийшиқ. Савол: 1. Сизнинг таҳминий ташҳисингиз.СУРУНКАЛИ ХОЛЕЦИСТИТ 2. Қайси касалликлар билан диф.диагноз қилинади.Ўт йўллари дискинезияси , ҳолелитиаз, гастродуоденал зона касалликлари меъда ости бези касалликлари билан. 3. Даво режасини тузинг. 1. Қўзғалиш даврида касалхонада ёки поликлиника шароитида мактабга бормасдан, 2–4 ҳафта давомида даволаниш. 2. Аёвчи тартиб, қўзғалиш даврида ўрин-кўрпа қилиб ётиш. 3. Парҳез – Певзнер бўйича №5 стол – холестеринга бой, экстрактив маҳсулотларни чеклаш, 5–7маҳал овқатланиш, таркибида оқсил, ёғ, углеводлар сақловчи озик-овқатлар ёшига мос ҳолда берилади. Парҳез камида 1йил сақланади. Касалликнинг биринчи кунлари кўнгил айниши, қусиш кучли бўлса, кисел, бўтқалар, минерал сувлар тавсия этилади. 4. Кучли оғриқ ҳуружларида спазмолитик терапия: 2%ли но-шпа 5– 12 кун давомида суткада 1–2 маҳал 0,5 – 1мл ёки но-шпа таблеткаси ½–1 таб. 3 маҳал берилади. Кучли оғриқ ҳуружларида нош-па +0,2%ли платифилин эритмаси (0,5–1мл)+50% Анальгин эритмаси (0,5–1мл 12 ёшли бола учун) қилинади. Максиган, спазмолгон, спазмолин хам оғриқсизлантирувчи таъсирга эга. Агар оғриқ қолмаса, 0,1%ли атропин эритмаси 12 ёшга 0,5 мл қилинади. Умумий ҳолатини яхшилаш учун но-шпа, никошпан, белладонна препаратлари, папаверин ичирилади. Спазмолитик препаратлар беморнинг умумий аҳволи ва АБ назоратида буюрилади. 5. Кучли қўзғалиш даврида антибактериал терапия 7–10 кун давомида микрофлора сезувчанлини аниқлаган ҳолда. Сурункали холецистит (холецистохолангит) энг маъқул келадиган антибиотик – бу цефалоспоринларни III авлодига мансуб – Цефограм (цефтриаксон) ва Цебанекс (цефоперазон+сульбактам), чунки бу антибиотиклар кенг таъсир спектрига эга бўлиб, 40% цефограм ва 75% цефоперазон ўт орқали ажралиб, бу патологик яллиғланишни даволайди. Цебанексни қўллаганда даволашни самарадорлиги ошади, бемор тез кунда тузалиб, касалликни сурункали кечуви кузатилмайди. Шундай экан, касалликларни тез ва осон енгиш учун замонавий дори воситаларидан кенг фойдаланиб антибиотикотерапияни рационал қўллашга интилайлик. 6. Ўт хайдовчи препаратлар 1 ой давомида: Гипотонияда – магний сульфат 25%ли эритмаси иссиқ ҳолда 1 чой қошиқ – 1 дес. ўртача қошиқдан кунига 3 маҳал; Ксилит, сорбит 10–20% эритмаси кунига 20–30 мл 2–3 маҳал овқатдан 30 минут олдин ичилади; Юқоридагилар билан тюбаж қилинади; Чин холеретиклар – аллохол 1 таб.дан кунига 3 маҳал, холензим 1 таб.дан кунига 3 маҳал, никодин (0,5г)1 таб. Дан кунига 3 маҳал, оксифенамид (0,25) 1 таб.дан кунига 3 маҳал, ҳолагол 5 томчини қандга томизиб кунига 3 маҳал ҳамишабаҳор ўти (10 г 200,0 сувга) 50 мл дан кунига 3 маҳал овқатдан олдин. |