Документ Microsoft Office Word (2). лат. Синонимлари тоун, ора лим, катта лим, чума. Таъриф
Скачать 25.97 Kb.
|
ЎЛАТ. Синонимлари: тоун, қора ўлим, катта ўлим, чума. Таъриф: Ўлат-карантин, конвенцион, ўта ҳафли юқумли касалликлар гурухига кирувчи, тез тарқалувчи, кўпинча оғир кечадиган, ўлим даражаси юқори бўлган, табий ўчоқли трансмиссив, зооноз ҳисобланиб, оғир интоксикация (заҳарланиш) иситмалаш, лимфа тугунлари яллиғланиши, ўпка ва бошқа паренхиматоз аъзоларининг зарарланиши билан кечадиган юуқумли касалликдир. “Чума”-сўзи турк тилидан олинган бўлиб, боб, шарик, думолоқ деган маънони англатади. Ўлат касалликнинг асосий табиий ўчоқлари Монголия, Хитой Ҳалқи Республикаси, Ҳиндистон, Непал, Ироқ, Яман, Индонезия, Бирма, Эрон, Туркия, Замбия, Ангола, Кения, Конго, Сенегал, АҚШ, Канада, Миксика, Венесуэла, Боливия, Эквадор, Перу, Бразилия ва Аргинтина давлатлари худудлари ҳисобланади. Касбий бўйи, Волга-Урал дарёси оралиғи, Кавказ бўйи, Урал ва Байкал орти, Тоғли Олтий, Тува, Марказий Осиё ва Қозоғистон Республикалари ҳудудларида ҳам ўлат касаллигининг табиий ўчоқлари мавжуд. Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг учдан икки қисми ўлат касаллигининг табиий ўчоги ҳисобланади. . Ҳозирги пайтда Ер курраси сувсиз қисмининг 6-7 фоизи ўлат касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлардир. Республикамизнинг ҳам 19 млн. гектар ер майдони (чўл, тоғли ҳудудлари) ўлат касаллиги бўйича табиий ўчоқли ҳудудлар ҳисобланади. ЭТИОЛОГИЯСИ. Ўлат қузғатувчисини 1894-йилдаги Гонгконг эпидемияси вақтида Иерсин ва Китазатолар топган. Ўлат қўзғативчиси ташқи мухитга анча чидамли +50С да 30-40 дақиқада, қуёш нури таъсирида эса 2-3 соат мобайнида нобуд бўлади, аммо паст хароратга чидамли бўлиб, музлатилганда 7 ойдан 1 йилгача тирик сақланади. Бактерияларнинг сўрувчи буғум оёқлилар организмида узоқ сақланиши исботланган. Дезинфексияловчи моддаларга сезгир бўлиб, 1-5 дақиқада нобуд бўлади. ЭПИДЕМИОЛОГИЯСИ. Табий шароитда ўлат микроби ёввойи кемирувчи ҳайвонларда учрайди. Бу хайвонлар ўлат микроблари сақланадиган манба хисобланади. Ўлат инфексияси қўзғатувчилари ёввойи кемирувчи хайвонлардан одамлар яшайдиган жойлардаги каламуш ва сичқонларга юқади. Ўлат одамларга туялардан ҳам юқиши мумкин эканини биринчи марта Н.Н.Клодницскии аниқлаган. Ўлат трансмиссив йул билан –бургалар чаққанда юқади. Бурга ўлат билан оғриган кемирувчи хайвонларни чаққанда унинг қони орқали бурганинг хазим йўлига ўлат микроблари тушади ва шу ерда купаяди. Ана шу бурга одамни чаққанда эса одамни терисига бир талай ўлат микроблари тушади. ПАТОГЕНЕЗИ Ўлат бактерияси организмга тери ва шиллиқ қават орқали кирганда, бактерия кирган жойда кўзга кўринадиган ўзгаришлар кузатилмайди. Баъзида бактерия кирган жойда доғ пайдо бўлади, сўнгра босқичма – босқич папула, везикула, пустула, карбункул ва яра пайдо бўлади. Шундан сўнг яқин жойлашган лимфа тугуни яллиғланиб, касалликнинг тери – бубон шакли кузатилади. Касалликнинг тери – бубон шакли камроқ учрайди Организмга кирган бактериялар лимфа йўллари орқали лимфа тугунларига боради, лимфа тугунидаги йиғилган бактерияларнинг бир қисми макрофаглар ёрдамида фагоцитозга учраб нобуд бўлади. Бактерияларнинг қолган қисми моноцитоид ҳужайралар протоплазмасида тез кўпая бошлайди. Бунинг натижасида лимфа тугунларининг ўлчами катталашади ва сероз-геморагик яллиғланиш жараёни, кейин лимфа тўқимасининг некрози бошланади ҳамда ўлат бубони шаклланади. Лимфа тугуни ўзининг ҳимоя, яъни барьерлик хусусиятини йўқотгандан сўнг, бактериялар қонга тушади ва қон орқали ички органлар ҳамда бошқа лимфа тугунларига етиб боради ва уларнинг яллиғланишига ҳамда иккиламчи бубонлар пайдо бўлишига олиб келади. Агар ўлат бактерияси қон орқали ўпка тўқимасига тушса, иккиламчи ўпка шакли қайд этилади. Қўзғатувчи юқори нафас йўллари орқали ўпкага тушса, унда ўлатнинг бирламчи ўпка шакли кузатилади. Бактеримия, генерализация жараёни ва интоксикация касалликнинг ўткир ва оғир шаклининг келиб чиқишига сабаб бўлади КЛИНИКАСИ. Касалликнинг яширин даври 3-6 кун Г.П.Руднев бўйича клиник таснифи қуйидагича . 1. а)тери формаси б)бубонли формаси в)тери бубонли формаси. 2. а)бирламчи септик формаси.б)иккиламчи септик формаси. 3. а)бирламчи ўпка формаси б)иккиламчи ўпка формаси в) ичак формаси. Ўлат тўсатдан бошланиб беморни бадани қалтираб тана ҳарорати 39-40 С гача кўтарилади. Кучли интоксикасия кузатилади. Иштахаси йуқолади, чанқайди, кўнгли айниб қайд қилади. Кўпинча қон аралаш қусади. Мушакларда қақшаш, кўзларида қизариш бўлади, қон босими пасаяди, тили оппоқ караш билан қопланади (ҳудди оҳак сепиб қуйгандек булади). Бемор безовталаниб кўпинча алахсирайди, юрганда мувозанати бўзилади. Ўлатнинг клиник формасига қараб бошқа белгилари ҳам аниқланади. ТЕРИ ФОРМАСИ. Ўлат кирган жойда кичкина доғ пайдо бўлиб, кейин папула, везикула ва пустулага айланади. Пустула ёрилиб ўрни яра бўлади, баъзан терида геморрагик тошмалар кузатилади. БУБОНЛИ ФОРМАСИ. Бу формасида юқори харорат билан бирга лимфа тугунлари катталашиб оғрийди. Лимфа тугунлари товуқ тухумидек катталаши мумкин. Лимфа тугунларида яллиғланиш бошланиб тери ости ёғ тўқимасига ўтиб йиринглайди, оғриқ бироз камаяди, терида флюктуация аниқланади. Касалликнинг 8-12 кунида бубон ёрилиб сариқ–яшил рангли қуюқ йиринг чиқади. Кейинчалик яра бўлиб ўрни чандиқ бўлиб қолади. БИРЛАМЧИ СЕПТИК ФОРМАСИ. Бу формасида беморни тери ёки шиллиқ қаватлари орқали кирган ўлат таёқчалари қонига тушиши натижасида касаллик бирданига бошланиб, қисқа инкубасион даврдан кейин ҳарорат юқори бўлади, эт увишади. Бемор алахсирайди, тез-тез нафас олади. Геморрагик тошма кузатилади. Пулс жуда тез. 150-160 тагача ва ундан хам кўп. Бемор инфекцион шокка тушиши мумкин. ИККИЛАМЧИ СЕПТИК ФОРМАСИ. Бу формаси касалликнинг бошқа формаларидан кейин ривожланиб интоксикация белгилари кучли бўлиб бемор ахволи жуда оғир бўлади. БИРЛАМЧИ ЎПКА ФОРМАСИ. Бу энг оғир формаси бўлиб тўсатдан бошланади. Бемор эти увишиб қалтирайди, ҳарорати юқори, йўтал пайдо бўлади, кўкрак соҳасида оғриқ безовта қилади. Йуталганда дастлаб шилимшиқ, кейин қон аралаш балғам туфлайди. Нафас олиши тез-тез юзаки, юрак уриши тез, юзи кўкаради. Аҳволи ўта оғир, бемор хушсиз бўлиб шошилинч ёрдам кўрсатилмаса ўлим юзага келади. ИЧАК ФОРМАСИ. Ўлатнинг ичак формаси септик жараён оқибатида юзага келиб тана ҳарорати кутарилади,интоксикасия белгилари кучли бўлади. Беморни кунгли айниб қайд қилади, қон ва йиринг аралаш ичи кетиб, қорни оғрийди. Кучаниш безовта қилади. Ўлат касаллигининг клиникаси, унинг клиник шаклларига қараб турлича кечади. Ўлатнинг ҳар бир юқиш йўлига касалликнинг маълум бир клиник шакли мос келади: Бубон шакли. Касалликнинг бубон шаклида яширин даври бир неча соатдан 6 кунгача давом этади. Бундай ҳолат ўлат қўзғатувчисининг вирулентлигига, тушган жойига, қўзғатувчи дозасига (миқдорига) ва инсон организмининг қай даражада касалликка қарши курашиш қобилиятига боғлиқ бўлади. Ўлат қўзғатувчиси одамга трансмиссив йўл билан юққанда, касалликнинг бубон шакли келиб чиқади. Бубоннинг атрофи шишиб, қизариб, кучли оғриқ кузатилади. Бубоннинг катталиги баъзида тухумдай бўлади, пайпаслаб кўрилганда қаттиқ, қимирламайди, оғрийди, бубон остидаги мускул тўқималарига бириккан бўлади. Касалликнинг эрта аломатлари: - касаллик тўсатдан ўткир бошланади; - умумий ҳолсизлик, бош оғриғи; - чов, қўлтиқ ости ва бошқа лимфа тугунларининг катталашиши, кучли оғриқ пайдо бўлиши. Касалликнинг кечки аломатлари: - сепсис, томир ички тарқоқ қон ивиш синдроми кузатилади; - ўз вақтида даволаш усуллари қўлланилмаса, сепсис натижасида ўлим қайд этилади. - Эрта бошланган антибиотикатерапия сепсис жараёнини келиб чиқишини олдини олиши мумкин. Касалликнинг тери – бубон шакли камдан – кам ҳолларда учрайди. Ўпка шакли кам учрайди, лекин жуда хавфли шаклидир. Касалликнинг илк аломатлари: - ўткир бошланиши, иситма 39-400С, совуқ қотиб қалтираш, бош оғриғи, миалгия; Ташхисоти Бемордан олинган эпидемиологик маълумотлар (эпиданамнез), касалликнинг клиник аломатлари ва лаборатория текшируви натижаларига қараб, беморга тахминий, дастлабки ва якуний ташхис қўйилади. Дастлабки ташхис қуйидагича асосланади (ўлатнинг барча шаклларида): - ўлатга тахмин қилишга асос бўлган барча белгилар; - касаллик бошланишидан охирги 6 кун давомида ўлат табиий ўчоғи ёки эндемик давлат худудида яшаганлиги ёки бориб келганлиги; - ўлат қўзғатувчисининг тарқатувчилари бўлмиш бурга, каналарнинг чақиши - ўлат бактериясини ташиб юрувчи кемирувчиларни, хайвонларни тутиш, терисини шилиш,(қуён, суғур); - касалланган туяни сўйиш ва гўштини нимталашда иштирок этиш; - ўлат ташхиси тасдиқланган бемор билан эпидемиологик боғлиқлиги; - намуна микроскопия қилинганда, биполяр бочкасимон, грамманфий бактерияларнинг топилиши. Якуний ташхис қўйишга қуйидаги натижалар асос бўла олади: - бубон, пустула, ярадан олинган суюқликлар, шунингдек, орқа мия суюқлигидан, қондан, сийдик ва нажасдан ўлат культурасини бактериологик ва биологик ажратиб олиш; - ПЦР жараёнининг мусбат натижа бериши; - серологик жараёнларнинг мусбат натижа бериши. Лаборатор ташхисоти Ўлат касаллигининг лаборатор ташхисотида бактериоскопик, бактериологик, серологик, биологик ҳамда молекуляр-генетик усуллардан фойдаланилади. Тахлил намуналари қуйидагича олинади: Бемордан: - ўлатнинг бубон ёки тери-бубон шаклида – бубондан, шикастланган тери қисмидан ва албатта қон олинади; - ўпка шаклида – балғам, халқумдан шиллиқ, қон олинади; - септик шаклида – қон олинади; - бошқа клиник кўринишларида, яъни ичак – ахлат, менингиал аломатлар қайд этилганда–орқа мия суюқлиги олинади. Жасаддан: - лимфа тугуни ва терининг шикастланган жойидан; - паренхиматоз органлардан (жигар, талоқ) бўлакчалар кесиб олинади; - юрак бўшлиғидан қон; - суяк кўмиги, сон, қовурға ва тўш суякларидан бўлакчалар. Бемордан тахлилий намуналар тезкор маслахат гурухи тавсиясига кўра КЎХЮКММ ёки унинг вилоятлардаги бўлимлари мутахассислари рахбарлиги ва назорати остида олинади. Олинган намуналар КЎХЮКММ ёки унинг вилоятлардаги бўлимлари ўлат лабораториясига юборилади. ДАВОСИ. Шошилинч холда бемор шифохонага ётқизилади. Стрептомицин хар 8-соатда яни бир кунда 3 марта инекция қилинади. Бундан ташқари неомицин, ампицилин, ампиокс ва бошқа антибиотиклар қўлланилади. Антибиотиклар билан даволаниш 7-10 кун. Ўлатнинг бубон формасида тезроқ юқолиши учун бубон ичига Стрептомицин ёки ампицилин юборилади. Бу антибиотикларни 0,5 гр дан 3-5 марта юбориш кифоя. Интоксикацияни камайтириш мақсадида суюқликларни паринтириал юборилади, гемодиз, полиглюкин, риополглюкин, глюкоза ва бошқа суюқликлар борилади. Касллик оғир кичганда глюкокортикоидлар витоминотерапия, симптоматик даво қилинади ва асаосан беморлар парваришга жуда катта ахамиятга эга. Даволаш усуллари Бемор махсус шифохонага ётқизилади. Ўлатга чалинган беморлар аксарият ҳолларда кеч аниқланади ва оғир аҳволда ётқизилади. Беморлар касалликни асосан табиий ўчоқларида, яъни чўл, тоғ ҳудудларида юқтириб олишади. Ўлатга чалинган беморни даволашда антибиотикларнинг аҳамияти катта. Касалликни даволашда стрептомицин гурухига мансуб антибиотиклар энг самарали ҳисобланади. Этиотроп даволашда тетрациклин гурухи, левомицетин ва уларнинг гурухига мансуб дори воситалари хам ишлатилади. Беморга ўз вақтида ўтказилган дезинтоксикацион терапия – тузли суюқликлар (холосоль, квартасоль, трисоль) ва коллоидли эритмалар (реополиглюкин ва б.) яхши самара беради. Беморнинг ахволига қараб, юрак фаолиятини яхшиловчи препаратлардан кофеин, камфора, кордиамин, эфедрин буюрилади. ПРОФИЛАКТИКАСИ. Кемирувчилар купайиб кетишига қарши тегишли чораларни амалга ошириш лозим .Ўлатни табий учоқларни юқотиш учун кемирувчилар инларига захарли моддалар сипилади .Ўлат билан касалланганлар дархол касалхонага ётқизилади Бемор яшаган жойга дезинфикция,дизинсикция ва дератизация ўтказилаб 6 кунга карантин элон қилинади. ЭПИДЕМИЯГА КАРШИ ЧОРА- ТАДБИРЛАР Ўлат касаллиги аниқланганда қуйидаги эпидемияга қарши чора тадбирлар ўтказилади: - беморлар аниқланган жойда уларни бирламчи изоляция қилиш; - ташхис қўйиш ва махсус шифохонага ётқизиб, даволаш; - беморлар тўғрисида белгиланган тартибда хабар бериш; - беморлар билан мулоқатда бўлганларни аниқлаш, изоляция қилиш,профилактик даволаш; - ўлганларни аниқлаш;, бактериологик текшириш ва қатъий қоида асосида кўмиш; - ўчоқни зарасизлантириш (дезинфекция, дезинсекция, дератизация); - вакцинация; - касалликка гумон қилинганларни провизор бўлимига ётқизиш, уларни текшириш ва даволаш; - ахоли устидан тиббий назорат олиб бориш; - санитария-тарғибот ишларини ташкил қилиш. Шошилинч махсус профилактика. Бемор мулоқотда бўлганлар, тахлил хонада тахлилий намуна тўсатдан тушириб юборилганда, яни қоида бузилганда шошилинч махсус профилактик даво ўтказилади. Бунда аввало 1%ли альбуцид билан кўз, проторгол билан бурин, 70% ли спирт билан оғиз бўшлиғи чайилади, антибиотиклар билан даволанади. Антибиотик икки хил тартибда берилади. 1. Стрептомицинга сезувчан ўлат қўзғатувчиси аниқланганда 0,5 гр дан ҳар 12 соатда 5 кун давомида ўтказилади. 2. Стрептомицинга сезувчанлиги кам ўлат қўзғатувчиси аниқланганда канамицин, тетрациклин ва сульфаниламид препаратлари буюрилади. |