Главная страница
Навигация по странице:

  • E-mail

  • ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИРОДАВИЙ СИФАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВОСИТАЛАРИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ Турдимуродов Дилмурод Йўлдошевич. ТЕЗИС ТУРДИМУРОДОВ Д,. Мактаб увчиларида иродавий сифатларини жисмоний тарбия воситасида шакллантириш турдимуродов Дилмурод Йлдошевич


    Скачать 16.37 Kb.
    НазваниеМактаб увчиларида иродавий сифатларини жисмоний тарбия воситасида шакллантириш турдимуродов Дилмурод Йлдошевич
    АнкорЎҚУВЧИЛАРНИНГ ИРОДАВИЙ СИФАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВОСИТАЛАРИНИНГ ИМКОНИЯТЛАРИ Турдимуродов Дилмурод Йўлдошевич
    Дата10.10.2021
    Размер16.37 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаТЕЗИС ТУРДИМУРОДОВ Д,.docx
    ТипДокументы
    #244431

    МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИДА ИРОДАВИЙ СИФАТЛАРИНИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВОСИТАСИДА ШАКЛЛАНТИРИШ

    Турдимуродов Дилмурод Йўлдошевич

    Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани

    7-умумтаълим мактаби жисмоний тарбия

    фани ўқитувчиси

    E-mail:profboks2020@gmail.com

    Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган кўпгина ислоҳотлар замирида янги таълим тизимига ўтилаётган ҳозирги даврда ҳар бир фаннинг ўқитиш мазмунини қайта таҳлилдан ўтказиш ва уни тубдан ислоҳ қилиш нуқтаи назаридан ёндашиш зарурлиги таъкидланган. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга ошираётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3775-сонли Қарори , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрельдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси” ПФ-5712-сонли Фармони каби меъёрий хужжатларда муҳим вазифалардан бири ҳам юртимизда таълим ва тарбия жараёнини янада ривожлантиришга қаратилгандир.Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан қабул қилинган хуқуқий-меъёрий хужжатларда жисмоний тарбия халқ таълимининг ажралмас қисми сифатида кўриб чиқилиб, маънан етук, ахлоқан пок ва жисмоний камолотга эришган ёш авлодни тарбиялаш ғояларини ўзида мужассам этган.Ушбу меъёрий хужжатларда ўқувчиларнинг шахс сифатида ривожланиши,уларнинг ўспиринлик давридаги ўтиш қийинчиликлари ва катта ҳаётга қадам қўйишдаги вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш мактаб ёшидаги болалар тарбияси жараёнларининг тўғри ташкил этилишига боғлиқ эканлиги таъкидланган.

    Ушбу юқорида келтирилган вазифалар мактаб ўқувчиларининг ўқув ва тарбия жараёнларида иродавий сифатларининг шакллантириш услуб ва усулларини ҳам ўз ичига қамраб олади.Аслини олганда кўпгина меъёрий-хуқуқий хужжатларда “иродавий сифатлар” термини ишлатилмасада,маъновий ва мазмуний жиҳатдан аниқ мақсад сари интилувчанлик,сабр-тоқат,матонат ва қаттъиятлик,бардош ва ташаббускорлик каби сифатлар педагогик фанларда “иродавий” тушунчани англатади.Ўқувчиларда иродавий сифатларни шакллантириш жараёнига турли омиллар таъсир кўрсатади.Шулар қаторида жисмоний тарбия воситалари ҳам алоҳида ўрин тутиб,ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний камолотга етишишида,ўзини шахс сифатида ўрганишида,ўз тенгдошлари ўртасида ўз ўрнини топишда кўмаклашувчи муҳим бир омил ҳисобланади.

    Мавзунинг долзарблиги ушбу муаммонинг кўпроқ психологик йўналишдаги илмий тадқиқотлари олиб борилиб, педагогика фанида қисман ечим топилганлигида ва шу йўналишда кам тадқиқот ишлари олиб борилганлигидадир.

    Шундан келиб чиққан ҳолда, тадқиқот мавзусини танлашдан мақсад, жисмоний тарбия воситаларини қўллаш жараёнида ўқувчиларнинг иродавий сифатларини шакллантириш вазифаларини назарий жиҳатдан қайта мулоҳаза қилиб,амалий ечимини топишдир.

    Инсон иродаси ва иродавий сифатларни ўрганиш тадқиқот ишлари XX аср бошларидан бошланган.Ҳозирги вақтда В.К.Калин,А.И.Висоцкий,Е.П.Ильин, В.А.Иванников,В.И.Селиванов,С.Л.Рубинштейн,А.Ф.Лазурский,И.В.Страхов,С.И.Хохлов,А.Ц.Пуни,В.Л.Хайкин,О.В.Шишова,Э.В.Эйдман каби олимларнинг ишлари кўпчиликга маълумдир. Ушбу илмий ишларда иродавий сифатларнинг алоҳида мазмунлари ишланиб чиқилган(В.И.Селиванов,А.К.Осницкий ва бошқалар);мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг иродасини шакллантириш ва ривожлантириш(Л.И.Божович,А.В.Веденев,Л.Ф.Обухова ва бошқалар);ирода кўринишларининг намоён бўлиши тадқиқотининг назарий ва методологик асослари(Р.В.Ершова,М.А.Макарушкина,А.Ш.Мкритичан ва бошқалар). Юқорида келтирилган ишларда шахснинг иродавий сифатлари кўпроқ психология нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда илмий изланишлар олиб борилганлиги,педагогик маълумотлар эса тарқоқ ҳолда бўлиб,иродавий сифатларнинг таркиби ва тушунчасида ноаниқликлар мавжудлигида эканлигини кўрамиз.Бунинг сабаби, айрим тадқиқотчиларнинг фикрича “ирода” тушунчаси инсоннинг бошқа шахсий сифатлари ўлароқ кўп ҳолларда субъектив бўлиб,ҳеч қандай ташқи кўриниш ва физиологик аломатларга эга эмаслиги,шу сабабдан уни ҳеч бир нарса билан ўлчаб ёки баҳолаб бўлмаслиги таъкидланган.

    Ушбу ҳолат иродавий сифатларни педагогик воситалар орқали шакллантириш бўйича тадқиқот ишлари олиб борлиши зарурлиги кўрсатади.

    Иродавий сифатларни шакллантириш бўйича ўз ичига турли машқлар,тренинглар ва тавсияларни олган бир неча монографиялар,услубий тавсиялар,илмий-оммабоп нашрлар мавжуд.Хорижий муаллифлар-С.Г.Занин,В.Л.Леви,Ю.А.Юрченко,С.Л.Рубинштейн кабиларнинг илмий ишлари педагог ва ота-оналар ўртасида кенг оммалашган бўлиб,болаларнинг потенциал имкониятларини амалга оширишда қўлланма сифатида ишлатилиб келмоқда.Лекин ушбу илмий ишларда иродавий кучни турли жимоний сифатларни шакллантирилишига кўпроқ урғу берилиб,жисмоний тарбия воситалари ёрдамида иродавий сифатларни шаллантириш ҳақида маълумотлар деярли кам.

    Ушбу вазият,олиб бориладиган тадқиқот ишларига киришиш ва педагогик амалиётда юзага келган ўзаро зиддиётларни аниқлаштиришга олиб келди,бу зиддиятлар:

    - иродавий сифатларни шакллантиришда жисмоний тарбия воситасининг имкониятлари ва шу мақсадларда педагогик шароитларнинг назарий томондан тўлиқ ишлаб чиқилмаганлиги;

    - ўқувчиларда иродавий сифатларни жадал шакллантиришда фаол ва аниқ мақсадга йўналтирилган жисмоний тарбия воситасига педагог ва ота-оналарнинг бўлган эҳтиёжи ва педагогик жарённи таъминлашда тавсияларнинг бир-бирига мос келмаслиги;

    - ўқувчиларда иродавий сифатларнинг шаклланиш даражасини объектив баҳолаш зарурияти ва ушбу кўрсаткични баҳолаш инструментарийи (шакллар,услублар,педагогик ҳамкорлик ва усуллар) мавжуд бўлмаганлиги;

    Ушбу зиддиятлар тадқиқот муаммосига таъриф бериб,ўқув муассасаларида ўқув-тарбиявий ишларининг бир элементи сифатида жисмоний тарбия воситасида иродавий сифатларни шакллантириш моделини ишлаб чиқиш,илмий асослаш ва педагогларнинг амалиётда қўллаши учун тавсиялар бериш “Мактаб ўқувчиларида иродавий сифатларни жисмоний тарбия воситасида шакллантириш” мавзусини белгилаб берди.


    написать администратору сайта