1 маъруза 6 семестр узб. Маъруза 1 Маъруза мавзуси Эндодонтияда шошилинч олат одонтоген орини ташхислаш. Ори ифодаланган беморларни даволаш тактика
Скачать 0.94 Mb.
|
1 2 МАЪРУЗА № 1 Маъруза мавзуси: Эндодонтияда шошилинч ҳолат: одонтоген оғриқни ташхислаш. Оғриқ ифодаланган беморларни даволаш тактика Ташҳислашда энг муҳими бўлиб оғрик симптоми ҳисобланади: 1.Сабабсиз, ҳеч қандай ташқи таъсуротларсиз келиб чиқадиган оғриқ. Бу оғриқни келиб чиқиши асосан яллиғланиш ўчоғида рН реакцияни ўзгариши,қон айланишнинг бузилиши, нерв толаларига шу ерда ҳосил бўлган бактериал токсинларнинг ва пульпа ҳамда дентиннинг органик субстанцияларини парчаланиш маҳсулотларини таъсири ҳисобланади; 2.Ҳар хил таъсуротлардан (механик, кимёвий ва иссиқ-совуқдан) узоқ давом этувчи оғриққа олиб келади. Таъсуротларни таъсири тўхтагандан кейин ҳам оғриқ давом этади. Соғлом пульпа 50-60° С иссиқ, 15-20° С совуқ таъсирини қабул қилса, яллиғланган пульпада 28-30° С иссиқ ҳароратда ва 16-180 совуқ хароратда хам оғриқ пайдо бўлади. А – тишга куйилган совук дентин найида суюкликнинг кискаришига олиб келади В – Пульпа капилляридаги босим одонтобласт ва сезувчан нерв буйлаб суюкликни найчага кайтаради. Нервнинг тортилиши интенсив огрикни юзага келтиради. Эмаль ёки очиқ дентин Сезувчан нерв 3.Тунги оғриқ ўткир пульпитни ва сурункали қайталанувчи пульпитни аломати бўлиб ҳисобланади. Баъзи муаллифлар тушунтиришича кечаси тана горизонтал ҳолатда бўлгани учун юрак ритми сусаяди, модда алмашинувининг токсик маҳсулотлари нерв охирларини қитиқлайди, бошқа муаллифларлар эса тунда парасимпатик нерв тизими (п. vagus )симпатик нерв тизимини таъсири кучайишига боғлайдилар. Е.В. Платонов тунги оғриқни зўрайишини “Тунда қон айланиши секинлашади, пульпада яллиғланиш маҳсулотларини йиғилиши ва нерв оҳирларини қитиқланиши оғриқ ҳолатини келтириб чиқаради” деб тушунтириб берган. А –Классик теория буйича огрик нервнинг тугридан тугри стимуляцияси хисобига юзага келади В – Модифицирланган теория таъкидлашича, одонтобластга куйилган стимул пульпанинг сезувчан нервига махсус синапс оркали утади. С – Гидродинамик теория таъкидлашича, дентин найидаги суюкликнинг харакати перифериядан олинган стимулни пульпанинг сезувчан нервларига утказади оғриқ Айни шу вақтда беморлар ўзларини яхши ҳис этадилар. Ўткир ўчоқли пульпитда яллиғланиш жараёни кам бўлганда оғриқ бир тиш соҳасида бўлиб, бунда бемор оғриган тишни аниқ кўрсата олади. Ўткир диффуз пульпитда эса яллиғланиш жараёни кенг тарқалгани учун оғриқ бир жойда эмас, балки учламчи нерв тармоқлари бўйлаб тарқалади ва бемор оғриган тишини аниқ кўрсата олмайдиХуружсимон турдаги оғриқ ўткир ва сурункали пульпитнинг қайталанишига хос. Бундай ўзгариш давомий оғриққа организм тарафидан мослашиши, нерв тизимининг чарчаши, периодик равишда пульпа шиши ҳисобига нерв охирларини босилиши туфайли юзага келади.Ўткир пульпитларда Геда зонасининг юқори сезувчанлиги 60-67% ҳолатларда кузатилади. Баъзан зарарланган тиш соҳасида бўйин ва юз соҳаларининг гиперестезияси кузатилади. Ўткир диффуз пульпитда бемор ўткир хуружсимон, узоқ давом этувчи, кўпинча сабабсиз баъзида турли таъсиротлардан келиб чиқадиган, айниқса тунда кучаядиган оғриққа шикоят қиладилар. 1 2 |