1 маъруза 6 семестр узб. Маъруза 1 Маъруза мавзуси Эндодонтияда шошилинч олат одонтоген орини ташхислаш. Ори ифодаланган беморларни даволаш тактика
Скачать 0.94 Mb.
|
1 2 Пульпа огригини турли тишлардан иррадиациялаш зоналари Михеев ва Рубин буйича. Юкори тишлар: 1 – курак; 2 – курак, козик, биринчи премоляр; 3 – премолярлар, биринчи моляр; 4 — биринчи моляр; 5 — молярлар. Пастки тишлар: 6 – молярлар; 7 – учинчи моляр; 8 – учинчи моляр; 9 – премолярлар, козик, курак. Пастки олтита тишнинг сезиш зонаси ташки эшитув йулида (кук крестикли) Юкори 5 та тишнинг огрик зонаси кулок бўртиғидан олдинда. Оғриқсиз даври қисқа, бир неча дақиқа давом этади.Оғрик хуружи бир неча соат бўлади ва оғриқ фақат тишда бўлмасдан уч шохлик нерв шохлари бўйлаб қулоққа, энса томонга, жағ ости соҳасига тарқалади. Соғлом тишларга ҳам ёйилади. Бемор оғриган тишини аниқ кўрсата олмайди, умумий аҳволи ўзгаради, уйқу ва иштаҳа йўқолади. Пульпа оғригини турли тишлардан иррадиациялаш зоналари Glick бўйича. Иррадиация зонаси пушти рангда, зарарланган тишлар қора рангда тасвирланган А, В, С, D, E, F зоналари 1, 2, 4, 5, 6, тишлар с оҳасига мувофиқ келади Геда зоналари фарқланади Михеев, Рубин ва Glick’ бўйича. Халқаро тасниф бўйича махаллий анестезиянинг 4та тури фарқланади: Topical anesthesia – тўқима юзасига юборилган анестетик нерв охирларини блокада қилади. Local infiltration – муолажа бўладиган объектда кичик нерв шохчалари учига сўрилиб блокада қилади. Field block – муолажа бўладиган объектдан ташқарида бўлган йўғон нерв толаларини блокада қилади. Nerve block – анестетик асосий йўғон нерв толалари ёнига юборилади. Бунда муолажа объекти орасида катта масофа бўлади. Демак халқаро таснифни асосий мезонларидан бири бу анестетикни муолажа майдонидаги нерв охирларини блокадалашидир. Россия таснифи бўйича махаллий анестезия усуллари 3та гурухга бўлинади. Юза анестезия – анестетик тўқима юзасига юборилади. Инфильтрацион анестезия – муолажа бўладиган объект ёнидаги тўқимага анестетик шимилади. Регионар анестезия – муолажа бўладиган объектдан узоқдаги тўқимага анестетик юборилади. Бунга ўтқазувчан, орқа мия, эпидурал, перидурал ва томир ичи анестезияси киради. Охирги вақтларда янги махаллий анестезия услублари яратилди, улар халкаро таснифда қўшимча услублар сифатида кўрсатилган. а) интралигаментар. б) интрасептал. в) суяк ичига. Лекин уларни қўшимча деб бўлмайди, чунки уларни бажариш учун махсус асбоблар керак бўлади. Ундан ташқари бу анестезия турлари пародонт тўқимасида ўтқазилгани учун, муолажа бўладиган объектни атрофига юборилгани учун у инфильтрацион анестезия турига киради. Кўпгина стоматологик муолажалар оғриқ билан олиб борилади. Фақат тўғри ва аниқ олиб борилган оғриқсизлантириш беморни ахволини яхшилайди, стоматологик хонага ва стоматологик муолажаларига бўлган қўрқув йуқолади. Бошқа томондан шифокор нерв тизими фаолиятини химоя қилади, шу билан бирга иш сифати ва самарасини оширади. Кимёвий структурасига қараб махаллий анестетиклар мураккаб эфирлар ва мураккаб амидларга бўлинади.
Артикаин – махаллий анестетик амид гурухига киради. 1976 йилда H. Rushing ва бошқалар томонидан Хёхст фирмасида синтез қилинган. Шуниси қизиқарлики 1901 йил худди шу компания биринчи синтетик махаллий оғриқсизлантирувчи анестетик – новокаинни синтез қилган эди. Яратилган артикаин – ультракаин деб номланади ва 1978 йилда стоматологик практикага жорий этила бошлади. Артикаин қонга кам сўрилади, шу сабабдан токсиклиги жуда кам. У новокаиндан 3-5 маротаба кучли, токсиглиги эса 1,5 маротаба кўпроқ. Артикаин стоматологик муолажаларида инфильтрацион ва ўтқазувчан анестезия усулларида қўлланилади. Тўқималардаги диффузия даражаси юқори хисобланади. Премедикация – беморлардаги қўрқув аломатларини йўқотишга ва стоматологик муолажага тайёрлашга қаратилган. Премедикацияга бўлган кўрсатмалар муолажа турига эмас, балки бемор холатига (қўрқув ва безовталикка) боғлиқ бўлади: вегетатив ўзгаришларда, пульс 90 гача кўтарилганда, беморда юрак хасталиги, нафас йўли касалликлари, тиресотоксикоз, эпилепсия бўлганда ўтқазилади.Премедикация учун ишлатиладиган препаралар гурухига седуксен (диазепам) киради. Препарат муолажалардан бир кун аввал кечқурун, эрталаб ва стоматологик муолажага бир соат қолганда берилади. Седуксен дозаси 5-15 мг, 10-20 мг элениум, 300-600 мг триоксазин, 400-800 мг мепробомат, 30 томчи корвалол берилади. Биринчи бор примедикация ўтқазилгандан сўнг, беморда қўрқув аломатлари, безовталик йўқолади ва бу усул бошқа ўтқазилмайди. Вазоконстрикторлар – адреналин ва норадреналин анестетикка қўшилади: Адреналин: 1:50000 – 1:20000 Норадреналин: 1:25000 – 1:100000. Лекин юрак қон томир хасталиклари бор беморларда бу препаратлар қўлланилмайди. Мамлакатимизда кенг кўламда қуйидаги фирмаларнинг оғриқсизлантирувчи воситалардан фойдаланилади: Septodont, SPAD, Espe, Hoechst ва бошқалар. Қуйида бу анестетикларнинг асосий хусусиятлари ва қўллашга кўрсатмалар келтирилган. 1 2 |