Главная страница
Навигация по странице:

  • Белгилар ва плакатлар ўртасидаги фарқ

  • Хавфсизлик белгилари.

  • Таъқиқловчи плакатлар.

  • О гоҳлантирувчи плакатлар.

  • “Тўхта! Кучланиш”

  • Чиқма, ўлдиради”

  • Кўрсатма берувчи плакатлар

  • Кўрсатувчи плакатлар

  • № 13 - Мавзу. ОГОҲЛАНТИРУВЧИ МАХСУС БЕЛГИЛАР (қўшимча). Мавзу 13. Оголантирувчи махсус белгилар


    Скачать 0.77 Mb.
    НазваниеМавзу 13. Оголантирувчи махсус белгилар
    Дата03.10.2021
    Размер0.77 Mb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла№ 13 - Мавзу. ОГОҲЛАНТИРУВЧИ МАХСУС БЕЛГИЛАР (қўшимча).docx
    ТипДокументы
    #240490

    Мавзу № 13. ОГОҲЛАНТИРУВЧИ МАХСУС БЕЛГИЛАР

    Замонавий ҳаётни электрсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Кундалик ҳаётда, ишлаб чиқаришда, транспортда – электр токи ҳамма жойда оқади. Ҳар қандай электр жиҳозлари билан ишлашда маълум қоидаларга риоя қилиш керак. Ҳар қандай хато тузатиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин. Электр қурилмаларига хизмат кўрсатадиган ишчилар ушбу масалага алоҳида эътибор беришлари керак.

    Электр токи ўта юқори хавф манбаи ҳисобланади. Шунинг учун электр ускуналар ва линияларда амалга ошириладиган барча ҳаракатлар агрегатларнинг тўсатдан ишга тушиб кетиши ва кучланиш берилишини олдини олувчи эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда бажарилиши лозим. Ишчилар ва бошқаларни таъмирлаш ишларининг олиб борилаётганлиги тўғрисида огоҳлантириш учун керакли жойларга муайян ўлчам ва мазмундаги электр ҳавфсизлик белгилари ва плакатлар илиб қўйилади.

    Ҳар қандай корхонада маълум бир чекловлар мавжуд, бу электр токининг хавфлилиги билан боғлиқ. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари электр токи уриши хавфи бўлган жойларда электр хавфсизлиги белгиларини ўрнатишни талаб қилади. Улар ўрнатилмаган ҳолатларда бахтсиз ҳодисалар юз берса ташкилот раҳбари жавобгар бўлади. Ҳолатнинг оғирлигига қараб, маъмурий ёки жиноий жавобгарлик бўлиши мумкин.

    Электр ускуналарда хавфсизлик белгилари ва плакатларини қўллаш коммутация (улаш ёки ўчириш) аппаратлари билан ҳар қандай амалларни бажариш таъқиқлаш зарурати билан боғлиқ. Чунки хатолик туфайли токдан ажратилган тармоқни огоҳлантиришсиз улаб юбориш электр ускуналарда иш олиб бораётган ходимни жиддий шикастлаши мумкин. Плакат ва белгилар кучланиш остидаги ускуна ва жиҳозларга яқинлашиш билан боғлиқ хавфдан огоҳлантириш учун хизмат қилади.

    Шундай қилиб, хавф юқори бўлган жойларда ҳеч нарса инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солмаслиги учун электр хавфсизлигининг махсус белгилари мавжуд. Улар маълум бир ҳудуддаги иш ва ҳаракатларни огоҳлантириш ёки чеклаш учун ўрнатилади. Шу тарзда хавфсиз ҳудуд аниқланади. Ушбу профилактика чоралари электр токи уришидан қурбонлар бўлишининг олдини олади.

    Электр токи уриши нуқтаи назаридан у ерда одам учун хавфли бўлган жойларни белгилаш учун турли хил усуллар мавжуд. Бунга қуйидагилар киради:

    • сигналловчи белгилар;

    • ердаги йўл чизиқлари ва белгилари;

    • электр хавфлилик белгиси;

    • огоҳлантирувчи махсус плакатлар;

    • тўсиқлар;

    Белгилар ва плакатлар ўртасидаги фарқ

    Уларнинг орасидаги асосий фарқ улардан фойдаланиш мақсадида. Қисқача айтганда, белгиларнинг вазифаси доимий хавфлар ҳақида маълумот бериш, масалан, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ходимларини ток ўтказувчи жисмларнинг конструктив қисмларига тасодифан тегиб кетиш мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш. Шунга кўра, ушбу электр ҳимоя воситаларининг жойлашиши учун стационар жойлар назарда тутилади.

    ЭХ белгилари металл ёки диэлектрик материаллардан тайёрланиши мумкин, уларни бўёқ билан бўяшга ёки расмли плёнка ёпиштиришга рухсат берилади. Агар белги металлдан ясалган бўлса, у ток ўтказувчи элементлардан хавфсиз масофада ўрнатилади.

    Белгилардан фарқли ўлароқ, плакатлар ҳам стационар, ҳам кўчма бўлиши мумкин.

    Электр хавфсизлик плакатлари – меҳнат муҳофаза тизимининг муҳим, кўргазмали ва аниқ ифодаланидиган бўлаги ҳисобланади. Улар корхонага тегишли ҳар бир электр таъминот объектида бўлиши ва электр тармоқлари ва электр линияларида вақтинча бажарилаётган ҳар қандай турдаги тиклаш, созлаш ёки таъмирлаш ишларини ташкил қилишда қўлланилади.

    Фойдаланиш характерига кўра плакатлар ва белгилар бир жойга доимий ўрнатиладиган (стационар) ва кўчма вариантларда бўлади. Электр хавфсизлик белгилари муайян объектга доимий ўрнатилади. Плакатлар эса, одатда, созлаш ёки таъмирлаш ишларини бажариш вақтидагина ишлатилади.
    Хавфсизлик белгилари.

    Хавфсизлик белгилари электр токидан шикастланиш хавфи борлигидан огоҳлантиради. (Масалан, “Эҳтиёт бўлинг! Электр кучланиш” белгиси)

    Ушбу белги электр станциялар ва подстанцияларнинг 1000 В ва ундан юқори кучланишдаги электр ускуналарида, 1000 В дан катта кучланиш линиялари таянчлари (опора)да (сариқ фонли белги) ёки темир бетон таянчларда (бетон сирти кўринишида фонли белги) стационар ўрнатилади. Бундан ташқари, улар электр ва подстанциялар тақсимлаш тугунлари кириш эшиклари, улаб-ўчиргичлар ва трансформатор камераларининг ташқи эшиклари, ишлаб чиқариш хоналарида жойлашган ток ўтказувчи қисмларга қўйилган тўсиқларнинг ҳамда паст кучланиш шчитлари эшикларининг ташқи томонидан ўрнатилади.

    Юқори кучланиш линияларининг металл ва ёғоч таянчларида белги маҳкамланади, темир бетон таянчларда эса ёпиштирилади ёки чизилади. Аҳоли пунктларида белгилар ердан 2,5 — 3 м баландликда ўрнатилади.



    Умуман олганда, ҳаёт фаолияти хавфсизлигини таъминлаш ва меҳнат мухофазасига оид турли хавфлардан огоҳлантирувчи юздан ортиқ белгилар мавжуд. Потенциал хавфли жойларда ўрнатиладиган бундай огоҳлантирувчи белгилар туфайли одамлар тезкор ва аниқ-равшан эҳтимолий угрозани хавфни аниқлаши, хавф солаётган нарса, модда ёки фаолият тури тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ва ўзини қандай тутиш лозимлиги тўғрисида мустақил равишда қарор қабул қилиш, рискларни минималлаштириши мумкин бўлади.
    Электр хавфсизлиги бўйича плакатлар вазифасига кўра таъқиқловчи, огоҳлантирувчи, кўрсатувчи ва кўрсатма берувчи турларга бўлинади.

    Таъқиқловчи плакатлар.

    Ушбу турдаги плакатлар аниқ белгиланган ўлчам ва ранг безагига эга. Кўпинча бу оқ фон, қизил рамкага жойлаштирилган қизил рангдаги белги ва рақамлардан иборат бўлади. Бу турдаги плакатларга қуйидагилар киради:

    1. “Кучланиш остида ишланаяпти. Қайта уланмасин” плакати ускуналар тармоқдан узилгандан кейин мазкур ишларни бажариш учун масъул шахс билан келишилмасдан ускуналарни улашни таъқиқлайди. Кўпинча бу плакатлар кўчма бўлиб, электр ускуналарга хизмат кўрсатиш ёки янги ускунани ўрнатиш вақтида бошқариш тугунларига илиб қўйилади. Ўлчамлари 100Х200 мм ни, ҳошияси – 5 мм ни ташкил этади.

    Уланмасин! Одамлар ишлаяпти” таъқиқловчи кўрсатгичи вақтинчалик плакат бўлиб, магистралга электр токи берилишини маън қилади. Мазкур плакат ўтказгичларни токка улашга мўлжалланган рубильникларга, тугмачалар ва автоматик ўчиргичларнинг бошқарув ричагларига мажбурий тартибда ўрнатилади. 1000 В ва ундан юқори кучланишларда ишлайдиган электр ускуналарда фойдаланилади. Ушбу плакат оқ фонда қизил ҳарфлар билан ёзилади. Ўлчамлари 200Х100 мм ёки 100Х50 мм бўлиши мумкин.




    1. Уланмасин! Линияда ишланаяпти” линияга кучланиш беришни таъқиқлайди. Линияга ток бериш учун мўлжалланган коммутацион аппаратларнинг калитлари ва бошқарув юритмаларига осиб қўйилади. Ўлчамлари 200х100 ёки 100х50 мм. Тўртбурчак шаклида, қизил фонда оқ ҳарфлар билан ёзилади.




    1. “Очилмасин! Одамлар ишлаяпти” плакати задвижка ва вентиллар, шунингдек, пневматик коммутацион аппарат(ўчиргич ва ажратгич)ларга ҳаво оқимини беркитувчи золдирли кранларга ўрнатиладиган таъқиқловчи белги ҳисобланади. Чунки бундай аппаратларни бехосдан улаб юбориш одамлар ишлаётган ускуналарнинг ишга тушиб кетиши оқибатида авария ҳолатларини келтириб чиқариши мумкин. Уларнинг безатилиши ва ўлчамлари худди биринчи белгидагидек қилинган. Таъқиқловчи плакатлар қатъий характерга эга бўлиб, барча ходимлар ва хизматлар томонидан бажарилиши мажбурийдир.

    О гоҳлантирувчи плакатлар.

    Огоҳлантирувчи плакатлар ахборот берувчи характерга эга бўлиб, бирор ер участкаси ёки электр ускуна яқинида эҳтиёт бўлишга чақиради. Масалан, “Тўхта! Кучланиш” (Стой! Напряжение) огоҳлантирувчи плакати 1000В гача бўлган электр узутиш линиялари яқин жойлашганлик ҳақида ахборот беради ва кўчма белгилар гуруҳига киради. Уларни йўл ёқасига ўрнатилган темир-бетон ёки металл таянчларга маҳкамланган ҳолда юқори кучланиш магистраллари бўйлаб учратиш мумкин. Плакат ўлчами 300х150 мм бўлиб, қизил ҳошияли оқ фонда қора ҳарфларда ёзилган ҳарфлар кўринишида бажарилади.

    Чиқма, ўлдиради” («Не влезай, убьёт») белгиси деярли барча трансформаторлар ва тармоқни ток манбаидан автоматик ажратиш блокларида ўрнатиладиган ва энг кўп тарқалган белгилардан биридир. Кўп ҳолатларда бундай кескин шаклда огоҳлантириш ўзини оқлаб келмоқда, чунки электр ускуналар ишига рухсатсиз аралашиш оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, бу турдаги плакатлардан электр узатиш линияларининг таянчларида ишчини ўтказгичлардаги номинал ток кучи тўғрисида хабардор қиладиган кўрсатувчи белги сифатида ҳам фойдаланилади. Бу турдаги табличкалар нинг ўлчамлари 300х150 мм бўлиб, оқ фонда қора ҳарфлар билан 15 мм қалинликдаги қизил рамка ичига олинади.

    М азкур белгининг ичига яшин уришини билдирувчи зигзагсимон стрелкани жойлаштириб, “Синов, ҳаёт учун хавфли” (Испытание, опасно для жизни) ёзувини киритишга рухсат берилади. Унда бу белги ахборот берувчи характерга эга бўлиб, юқори кучланиш магистралида синовлар ўтказилайтган пайтда электр токи таъсирида шикастланиш хавфидан огоҳлантиради. Шунингдек, бундай белгилар юқори кучланиш линиялари ва ускуналарида иш олиб борилаётган вақтда иш жойини тўсиб турадиган ограждениеларда ҳам фойдаланилади. Уларнинг ўлчамлари ва шакли олдинги белгилар каби бўлади.

    Хавфли электр майдони. Ҳимоя воситаларисиз ўтиш таъқиқланган” (Опасное электрическое поле. Без средств защиты проход запрещен) плакати монтажчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларга электр майдонининг зарарли таъсири эҳтимоли мавжудлигидан ахборот бериш учун хизмат қилади ҳамда иш жойига одамларнинг резина диэлектрик қопламали махсус кийимларсиз киришини таъқиқлайди. Бу белги электр токининг кучланганлиги 15 кВ/мдан ошадиган, кучланиши 330 кВ дан юқори куч агрегатларида иш жойини ажратиб турувчи тўсиқларда 150-200 см баландликда ўрнатилади. Бундай жойларда электр мангнит майдони одам организмига зарарли таъсир кўрсатиши мумкин.

    Электр токидан шикастланиш хавфи тўғрисида огоҳлантирувчи “Эҳтиёт бўлинг, электр кучланиши” (Осторожно, электрическое напряжение) табличкасининг ҳам белги, ҳам плакат кўринишлари мавжуд.

    “Эҳтиёт бўлинг, электр кучланиши” плакати электр станциялар ва подстанцияларнинг 1000 В ва ундан юқори кучланишдаги электр ускуналарида кенг қўлланилади. Ёпиқ тақсимлаш қурилмаларида ишчи кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмлар (агар доимий тўсиқ олиб қўйилган бўлса) ва ўтиш таъқиқланган проходларга вақтинча ўрнатилган тўсиқларга ҳамда иш ўрнининг ёнидаги камераларнинг доимий тўсиқларига илдириб қўйилади. Очиқ тақсимлаш қурилмаларида эса ерда туриб бажариладиган ишларда иш жойини ажратиб турган арқон ва тасмаларда; иш жойига энг яқин жойлашган ток ўтказувчи қисмлар йўлидаги конструкцияларга осиб қўйилади.

    Плакатнинг ўлчамлари 300х150 мм бўлиб, оқ фонда қора ҳарфлар билан 15 мм қалинликдаги қизил рамка ичига олинади.



    Эҳтиёт бўлинг, электр кучланиши” (Осторожно, электрическое напряжение) белгиси эса тенг томонли учбурчак шаклида ишланганлиги билан фарқ қилади. Унинг ичига жойлаштирилган яшин уришини билдирувчи сариқ фондаги қора рангли зигзагсимон стрелка қора ҳошия ичига олинади. Хоналар эшикларига доимий ўрнатиладиган белгининг томонлари 300 мм дан, машина ва механизмлар, ускуна ва жиҳозлар, ва идишларга жойлаштирилса 25, 40, 50, 80, 100, 150 мм дан бўлиши мумкин.

    Ушбу белги электр станциялар ва подстанцияларнинг 1000 В ва ундан юқори кучланишдаги электр ускуналарида, 1000 В дан катта кучланиш линиялари таянчлари(опора)да (сариқ фонли белги) ёки темир бетон таянчларда стационар ўрнатилади. Бундан ташқари, улар электр ва подстанциялар тақсимлаш тугунлари кириш эшиклари, улаб-ўчиргичлар ва трансформатор камераларининг ташқи эшиклари, ишлаб чиқариш хоналарида жойлашган ток ўтказувчи қисмларга қўйилган тўсиқларнинг ҳамда паст кучланиш шчитлари эшикларининг ташқи томонидан ўрнатилади. Бу турдаги белгилар барча электр ускуналар ва ўзгарувчан ёки ўзгармас токда ишлайдиган айрим электр техника воситаларида ҳам қўлланади.

    Ю қори кучланиш линияларининг металл ва ёғоч таянчларида “Эҳтиёт бўлинг, электр кучланиши” белгиси маҳкамланади, темир бетон таянчларда эса ёпиштирилади ёки чизилади. Аҳоли пунктларида белгилар ердан 2,5 — 3 м баландликда ўрнатилади.

    Бундан ташқари, белгини бетон плиталар, деворлар, тўсиқлар, темир-бетон таянчлар сиртига трафарет ёрдамида қора бўёқ билан чизишга рухсат берилади.

    Кўрсатма берувчи плакатлар

    Кўрсатма берувчи плакатларни кўпинча таъмирланаётган ёки профилактика ишлари олиб борилаётган, объектларда алмаштирилиши режалаштирилган ускуналар, линия ва шчитлар ва бошқа шу каби ҳолатларда учратиш мумкин. Бу белгилар тавсиявий характерга эга эканлигидан, уларнинг ўлчами, ёзув шакли ва тури бўйича қатъий меъёрлар белгиланмаган. Шунинг учун улар кўк ҳошияли квадрат ёки яшил квадрат ичига олинган оқ рангли фонда қора ҳарфлар билан ёзилган вариантларда бўлади. Энг кўп тарқалган белгилардан бири “Шу жойда ишлансин” (Работать здесь) белгиси 250х250 мм ли квадрат шаклида бўлиб, у кўк рамкага олинган оқ фонда қора ҳарфлар билан ёзилади. Шунингдек, мазкур плакатлар гуруҳига хавфли участкани айланиб ўтиш йўналиши кўрсатилган табличка ҳам киради. Бу белги ернинг мазкур участкасига диққатни жалб этиш мақсадида “Эҳтиёт бўлинг, электр кучланиш” огоҳлантирувчи белги билан бирга ўрнатилиши шарт.



    Кўрсатувчи плакатлар одамлар ва ишчи-ходимларга ахборот бериш учун мўлжалланган бўлиб, эркин шаклда бажарилади. Унинг сиртига электр магистрали, унинг кўрсаткичлари, техник ва эксплуатацион характеристикаларига оид ҳар қандай зарур маълумотлар киритилиши мумкин. Шуни ёдда тутиш керакки, кўрсатувчи ва таъқиқловчи плакатларни бир жойга ўрнатишга эҳтиёж туғилса, кўрсатувчи белги биринчи галда ўқилиши учун таъқиқловчи белгиларнинг устига қўйилади. Бу гуруҳ плакатларидан энг кўп ишлатиладигани “Ерга уланган”(Заземлено) белгисидир. Бу плакат электр ускунанинг муаян қисми ерга уланганлигини ва унинг шу қисмига кучланиш берилишига йўл қўйиб бўлмаслигини кўрсатиб туради. Кўпинча коммутацион аппаратларнинг бошқарув қурилмаларига илиб қўйилади.
    Ш ундай қилиб, ишлаб турган линия ёки электр ускунада ҳар қандай амалларни бажаришдан олдин техника хавфсизлиги талабларига риоя этилиши учун мос тур ва ўлчамдаги плакат ва белгилар ўрнатилиши лозим. Электр ускуналардан фойдаланиш ва таъмирлаш қоидаларини инкор қилиш авария ҳолатини юзага келтириши ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шикастланишига олиб келиши мумкин.




    написать администратору сайта