Главная страница
Навигация по странице:

  • Мирзаахмедов Дилмурод Мирадиловичнинг “Асимметрик шифрларнинг криптотаҳлили мавзусини ўқитиш методикаси” мавзусидаги битирув ишига РАҲБАР ХУЛОСАСИ

  • (PhD) доц. Ш.Р.Ғуломов

  • Асимметрик шифр Хулоса. Мирзаахмедов Дилмурод Мирадиловичнинг


    Скачать 15.76 Kb.
    НазваниеМирзаахмедов Дилмурод Мирадиловичнинг
    Дата13.11.2022
    Размер15.76 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файлаАсимметрик шифр Хулоса.docx
    ТипДокументы
    #785080

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

    «Ахборот хавфсизлиги» йўналиши бўйича қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиси Мирзаахмедов Дилмурод Мирадиловичнинг

    Асимметрик шифрларнинг криптотаҳлили мавзусини ўқитиш методикаси” мавзусидаги битирув ишига
    РАҲБАР ХУЛОСАСИ
    Дилмурод Мирзаахмедовнинг «Асимметрик шифрларнинг криптотаҳлили мавзусини ўқитиш методикаси» мавзусидаги битирув иши бугунги кунда жуда долзарблилиги билан аҳамиятлидир. Битирув ишида таълимда ахборот технологиялари фанида қўлланилиб келинаётган Асимметрик шифрларнинг криптотаҳлили фанига асосланган ҳолда олий таълим муассасаларида инновацион технологияларини қўллаш ва миллий таълим тизимимизга стратегик режа асосида пухта ҳар томонлама чуқур ўрганган ҳолда таълим технологияларини жорий этиш механизмларини ишлаб чиқишга қаратилган.

    Тингловчи Мирзаахмедов Дилмурод битирув ишининг мақсади сифатида «Асимметрик шифрларнинг криптотаҳлили мавзусини ўқитиш методикаси» бўйича дарс машғулотларини замонавий ахборот ва педагогик технологияларни қўллаш асосида ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, асимметрик шифрларнинг криптотаҳлили мавзусини ўқитишни назарий ва амалий таҳлил қилиш, асимметрик шифрлаш мисолида ўрганилган. Асимметрик шифрларнинг криптотаҳлилининг афзалликлари ва камчиликлари тўғрисидаги билимлар тўлиқ баён қилинган. Шу билан бирга замонавий ахборот коммуникация ва шахсга йўналтирилган таълим технологиясидан унумли фойдаланиш орқали талабаларда мавзуни тушунишлари ва ўзлаштириш самарадорлигини ошириш йўл йўриқлари мисоллар ёрдамида кўрсатилган.

    Ушбу битирув иши кириш, иккита боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган ва ўрганилган адабиётлар рўйхати ҳамда глоссарийдан ташкил топган. Тингловчи белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида келтирилган адабиётлардан тўлиқ фойдала олганлигини ва уларга ижодий ёндошганлигини инобатга олиб уни ҳимояга тавсия этаман.

    (PhD) доц. Ш.Р.Ғуломов


    написать администратору сайта