Главная страница
Навигация по странице:

  • Хўш, ўша энг қадимги даврларда Туронда Наврўз қандай ўтган. Қандай маросимлар ўтказилгану, қандай томошалар кўрсатилган

  • «Бўсқурт куни»

  • «Арқана куни»

  • *Юкоридаги асар

  • НаврЗ Аида афсона


    Скачать 40.5 Kb.
    НазваниеНаврЗ Аида афсона
    Дата19.06.2022
    Размер40.5 Kb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаNavrz-afsonasit-Word-2.doc
    ТипДокументы
    #604341



    НАВРЎЗ ҲАҚИДА АФСОНА
    Наврўз билан боғлиқ кўпгина афсоналар сақланган. Шундай афсоналардан бирида айтилишича, туркларнинг улуғ аждоди Ўғуз ўғли ғорда яшар, қишдан қаттиқ қўрқар ва шу боисдан унга ойлаб озиқ ҳозирлаб тайёргарлик кўрар экан. Бир йили қиш қаттиқ келиб, Ўғуз ўғлининг жамғарган озиғи етмай қолибди. У озиқ-овқат топишга мажбур бўлиб ғордан чиқиб қарасаки, қуёш чиқиб ҳаво илиган. Йўлда бораётса, олдидан бир кўк ёл бўри чиқиб қолибди:

    – Ўғуз ўғли, бу илик узилди кунда қаёққа кетаётибсан? Йўл бўлсин? – деб сўрабди бўри.

    Ўғуз ўғли егулик қидириб кетаётганини айтибди. Шунда бўри дебди:

    – Фалон жойга борсанг бир сурув қўй, бир боғ буғдой, бир тегирмон ва бир чарх бор. Шуларнинг бари сеники. Қўйларни боқиб кўпайтирасан, жунини чархда ип йигириб ўзингга кийимлик мато тўқийсан, буғдой донларини ерга сочсанг, нонли бўласан.

    Ўғуз ўғли бўри айтган жойга бориб қараса, чиндан ҳам ўша нарсаларнинг ҳаммаси турган эмиш. Ўғуз ўғли қўй боқишни, буғдой экиб деҳқончилик қилишни, ип йигириб, ўзига кийим тикишни ўрганибди. Ҳаёти фаровон бўлиб кетибди. Шу боис Бўри билан учрашган кунини ҳар йили байрам қиладиган бўлибди. Бу қаҳратон қишдан қутилиб, баҳорга етишган куни экан» («Наврўз» Т., 1992 йил. 6-7-бетлар).

    Тарихдан маълумки, ҳар қандай афсонанинг тагида ҳақиқат яширинган бўлади. Юқоридаги афсонани ҳам шу нуқтаи назардан қуйидагича шарҳлаш мумкин.

    Қадимий турк қабилалари овчилик даврида бўри овга омад келтиришини билганлар. Ов олдидан, баъзан овдан кейин ҳам ибтидоий жамоа ўртасида ёқилган гулхан атрофида айланиб ўйинга тушганлар, ўртада бўри терисини ёпиниб бўри қиёфасига кириб олган тимсолнинг кўнглини олишга ҳаракат қилинган. Бизнинг давримизгача етиб келган «Беш қарсак» ўйинида шундай қадимий халқ санъати изларини кўрамиз.

    Иккинчидан, афсонадан маълум бўлишича, Ўғуз ўғли кўк ёлли Бўри билан айни баҳорнинг биринчи куни учрашган бўлиб, ўша шарофатли кунни ҳар йили байрам қила бошлаган. Бундан келиб чиқадики, туркий халқлар ҳам йил боши ёки Наврўз байрамини жуда қадимги даврлардан нишонлай бошлаганлар.


    Хўш, ўша энг қадимги даврларда Туронда Наврўз қандай ўтган. Қандай маросимлар ўтказилгану, қандай томошалар кўрсатилган?

    Наврўз қадимги халқларнинг диний маросим ва эътиқодлари асосида ерни севишга, меҳнатни қадрлашга, кўклам мўъжизаларидан лаззатланишга, ҳаётнинг боқийлигига иймон келтиришга ўргатади. Энг муҳим жиҳати, Наврўз эзгулик ва ҳақиқат рамзи сифатида халқларнинг тараққий этишида муҳим ўрин тутган.

    Туркий халқлар Наврўзда кўпкари яъни улоқ чопишади. Баъзи манбаларда буни кўкбўри ҳам дейишади.

    Туркий халқлар Наврўзни ҳузур-ҳаловат, тўкин-сочинлик, баракага, етишиш, ўз аждодларининг қийин аҳволдан қутилиб, ёруғ кунларга етишиш фурсати деб билганлар. Турк олими Абдулхолиқ Жойнинг маълумотларига қараганда, қадимги турклар Наврўзни «Бўсқурт куни» ёки «Кўкбўри куни» деб ҳам аташган. Маълумки, азалдан бўрини муқаддас жонивор сифатида эъзозлаган туркий қабилалар йил бошини улуғ аждодлари билан муқаддас кўкбўри учрашган шарофатли кун сифатида қадрлаганлар. Афсонада айтилишича, қадимги турк бобокалонларидан Ўғузхон Кўкёл бўри билан учрашиб, рўшнолик кўрган кун «Наврўз» – Кўкбўри куни деб ҳар йили байрам қилиб нишонлашган. Кўкбўри деган ном шундан қолган.

    Кўпкари ниҳоятда қадимий тарихий асосларга эга бўлиб, унинг илдизлари келаётган янги йил ҳосилининг чўғини чамалаш билан алоқадор эътиқод ва ирим-сиримларга боғланади. Қўҳна Хитой солномаларининг бирида ёзилишича, қадимги фарғоналиклар йилнинг серҳосил ёки бебарака келишини аниқлаш учун Наврўз куни ҳукмдор ва эл оғаларини бир жойга йиғиб, уларни икки rypyҳra бўлишган. Ҳар иккала гуруҳдан биттадан энг жасур, ботир ва моҳир қиличбозни танлаб, ўртага туширишган. Йигитларнинг қайси бири кучли эканлиги маълум бўлгач, олишув тўхтатилган. Ва шунга қараб йилни баракали ёки камҳосил бўлиши тахмин қилинган. Йил бошида ижро этилган бу рамзий ўйин кейинчалик ўзининг муқаддас анъана сифатидаги аҳамиятини йўқотган. Aммо халқимизнинг барча байрам ва сайлларида, тўй-хашамларида анъанавий томоша сифатида қўлланиладиган бўлиб қолган. «Кўпкари эса кўкбўри сўзидан олинган» деган тахминлар ҳам бор.

    Боболаримиз бу кунни «Арқана куни» деб аташган. Турк олими Баҳоуддин Ўгалнинг аниқлашича, «Арқанакун» («Эргенегун») Наврўзнинг қадимий туркий атамаларидан бири бўлиб, «Тоғдаги ўтиш жойи», «Довон» маъноларини англатган. Арқана байрамининг пайдо бўлиши ҳақида Хива хони Абулғозий Баҳодирхоннинг «Шажараи турк» асарида ғоят қизиқарли бир афсона келтирилган. Унда тоғ ичидаги жаннатмонанд жой, сўлим гўша Арқанакун деб аталади, Кўктурклар авлодининг тоғ довони оша ўз ота-юртларига ўтишлари қиш билан баҳорнинг алмашиниши, эски йилни якунлаб, янги йилга ўтишни эслатади.

    Бизнингча, авваллари Наврўзда юқорида келтирилган «Қиш ва Ёз мунозараси» маросими-томоша сифатида кўрсатилган. Бўри тимсоли билан боғлиқ айланма ҳаракатли овчилар рақси ҳам ўйналган. Бугина эмас. Эндиликда болаларнинг фаолиятида сақланиб келаётган бир қатор қўшиқ-ўйинлар, чорламалар, айтишмалар борки, улар аслида аждодларимиз томонидан навбаҳорда айтилган, ижро этилган. Улар асосан баҳорда рўй бериладиган табиат ҳодисалари билан боғлиқ. Табиатнииг уйғонишида алоҳида ўрин тутувчи Қуёш (офтоб) катта мўъжиза сифатида қабул қилиниб, одамлар яйраб-яшнаб мадҳ этганлар.

    Илк даврларда янги йилнинг қандай келишини билиш учун майдонга бир эркак ва аёлни чиқариб тортишмачоқ ўйнашган. Шу беллашувда аёл ғолиб чиқса, янги йил хайрли келади деб хурсанд бўлишган. Кейинроқ эркак билан аёлнинг тортишуви оммавий тус олиб, бора-бора уйланиш маросимларига туташиб кетган. Шунингдек, ёшлар далада, қудалар ичкарида бир-бирлари билан арқон тортиш ўйнайдилар. Қайси томон ғолиб келса, ўша томоннинг бир умрга тили узун бўлишини башорат қиладилар.

    Бора-бора кураш ҳам, мерганлик ҳам, айтишув ҳам оммавий тус олиб кетган. Уларнинг ёнига асли келиб чиқишига кўра туркий халқларнинг тотеми ҳисобланган Бўри тимсоли билан боғлиқ «Кўпкари» (Улоқ) келиб чиққан.

    Шундай қилиб, йил боши – Наврўзнинг шаклланиши даврида уч туркум ўйинлар, томошалар, маросимлар майдонга келган.

    БИРИНЧИ ТУРКУМ – бу табиатнинг уйғониши. Қуёш, Бўри тимсоллари билан боғлиқ ҳолда шаклланган хилма-хил ўйинлар, томошалар.

    ИККИНЧИ ТУРКУМ – оммавий тус олган кураш, мерганлик, айтишув ва улоқ томошалари.

    УЧИНЧИ ТУРКУМ – томошалар ҳам бўлган. Халқ орасида катта томоша тарзида уюштирилган Ожуз момо ва Деҳқон бобо, Ёзи ва Зебо, Гул ва Наврўз тимсоллари орқали кўрсатиладиган томошалардир.*

    *Юкоридаги асар


    написать администратору сайта