ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Скачать 2.48 Mb.
|
С. Умурзаков | Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ж. Ортиқхўжаев, Инновацион ривожланиш вазирлиги И. Абдурахмонов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги А. Воитов | ||||||
112. | Тошкент шаҳрида 2022 йилдан бошлаб ҳар йили «Тошкент халқаро инвестиция Форуми» ўтказиб бориш. | 1. «Тошкент халқаро инвестиция Форуми» ўтказиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш. 2. «Тошкент халқаро инвестиция Форуми»ни ўтказиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил давомида | Ҳисоб-китоблар асосида (Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан) | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ж. Ортиқхўжаев |
27-мақсад: Иқтисодиётда молиявий ресурсларни кўпайтириш мақсадида, келгуси 5 йилда фонд бозори айланмасини 200 млн. АҚШ долларидан 7 миллиард АҚШ долларига етказиш. | |||||||
113. | Мамлакатимизда капитал ҳаракатини босқичма-босқич эркинлаштириш. | Капитал ҳаракатини босқичма-босқич эркинлаштириш чораларини кўриш. Бунда: молия бозорига хорижий капитал оқимларини асосан ўрта ва узоқ муддатга жалб қилиш; давлат қимматли қоғозларини норезидентлар томонидан харид қилишга рухсат бериш; корпоратив қимматли қоғозлар бозорида ликвидликни ошириш; давлат улуши мавжуд корхоналарда хусусийлаштириш жараёнларига хорижий инвесторлар ва халқаро молия институтларини жалб қилиш; резидентлар томонидан чет мамлакатларда активларни сотиб олиш ва уларни декларация қилиш тартибини белгилашни назарда тутиш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил октябрь | Ҳисоб-китобларга асосан | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Марказий банк Б. Абубакиров, Молия вазирлиги О. Исаков, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норкулов |
114. | Йирик корхоналарни фонд биржаси орқали хусусийлаштириш. | 2022-2023 йилларда 23 та давлат тасарруфидаги йирик корхоналар акцияларини фонд биржасида бирламчи ва иккиламчи оммавий жойлаштириш орқали хусусийлаштириш бўйича алоҳида «йўл харита»ларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: корхоналарни аудитдан ўтказиш; хусусийлаштириш жараёнларига халқаро экспертларни жалб қилиш; корхоналар акцияларини маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида оммавий жойлаштиришни назарда тутиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил май | 23 та давлат тасарруфидаги йирик корхоналар ҳисобидан | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Молия вазирлиги О. Насритдинходжаев, Давлат активларини бошқариш агентлиги А. Ортиқов |
115. | 2023 йилда капитал бозорини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича «йўл харита»сини ишлаб чиқиш. | 2021 — 2023 йилларда капитал бозорини ривожлантириш дастури ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаш. Бунда: капитал бозори инфратузилмасини ривожлантириш; давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш; молиявий саводхонликни ҳамда капитал бозори иштирокчиларининг малакасини оширишни назарда тутиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил октябрь | Ҳисоб-китоблар асосида | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Молия вазирлиги О. Исаков, Марказий банк Б. Хамраев |
116. | Банк тизимини трансформация қилишни якунлаш, хусусий банкларнинг улушини 2025 йилда жами банк активларининг 60 фоизига етказиш. | 1. «Асакабанк»ни хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда трансформация қилиш ва хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳалари | 2022 йил июль | Ҳисоб-китоблар асосида | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров, Марказий банк раиси М. Нурмуратов | Молия вазирлиги Т. Ишметов, Марказий банк Б. Зохидов, Давлат активларини бошқариш агентлиги А. Ортиқов |
2. «Халқ банки», «Қишлоқ қурилиш банк» «Микрокредитбанк», «Агро банк», «Ўзмиллийбанк»нинг акцияларини 2023 йилга қадар фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш «йўл харита»ларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш | Чора-тадбирлар режаси | 2022 йил август | Ҳисоб-китоблар асосида | ||||
3. Замонавий молиявий хизматлар, операциялар ва технологияларни (финтех) ҳамда нақд пулсиз тўловларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда: илғор хорижий тажриба асосида амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш; соҳада АКТ инфратузилмасини ривожлантириш; молиявий хизматларни кўрсатишда киберхавфсизликни таъминлаш; молиявий хизматларни рақамлаштириш орқали уларнинг оммабоплигини оширишни назарда тутиш; нақд пулдаги тўловга нисбатан нақдсиз тўловларни арзонроқ бўлишини таъминлаш; жисмоний шахслар томонидан нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш учун қулай шароитларни яратиш; давлат хизматлари учун тўловларни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш имкониятини яратишни назарда тутиш. | Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси | 2022 йил июль | Ҳисоб-китоблар асосида | Марказий банк И. Абдугафаров, Ахборот технологиялари вазирлиги Ш. Шерматов, Давлат солиқ қўмитаси М. Мирзаев, Молия вазирлиги Д. Султанов, Адлия вазирлиги Р. Давлетов | |||
117. | Банк тизимида молиявий барқарорликни таъминлаш | 1. Молиявий барқарорлик бўйича Халқаро валюта жамғармасининг доимий экспертини жалб қилиш; | Марказий банк Бошқарув қарори | 2022 йил август | Ҳисоб-китоблар асосида | Марказий банк Б. Ҳамраев | |
2. 2022 йил биринчи ярим йиллик натижалари бўйича Молиявий барқарорлик шарҳини чоп этиш; | 2022 йил октябрь | ||||||
3. Халқаро валюта жамғармаси кўмагида иқтисодиётда вужудга келиши мумкин бўлган хатарларни аниқлаш, уларнинг банк тизими барқарорлигига таъсирини баҳолашга қаратилган стресс-тест моделларини ишлаб чиқиш. Бунда, юзага келиши мумкин бўлган молиявий йўқотишларга банкларнинг бардошлилигини таъминлаш мақсадида макропруденциал буферлар яратиш чораларини кўриб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил декабрь | Марказий банк А. Турдалиев | ||||
28-мақсад: Республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш орқали 2026 йилда республика экспорт ҳажмларини 30 млрд АҚШ долларига етказиш. | |||||||
118. | Экспортчи корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини фаол давом эттириш орқали республика экспорт салоҳиятини ошириш. | 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Экспортни ривожлантириш дастури доирасида 2022 йилда экспорт ҳажмини 14 млрд. долларга етказиш. Бунда: экспорт таркибида тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар улушини 32 фоиздан 42 фоизга ёки 5,9 млрд АҚШ долларига етказиш; мавжуд хом ашё ресурсларини қайта ишлаш қувватларини ошириш ҳисобига экспорт таркибидаги улушини 34 фоиздан 24 фоизгача камайтириш; хизматлар экспорт ҳажмларини 3,3 млрд АҚШ долларига етказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги А. Воитов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов |
119. | Мавжуд имкониятларни тўлиқ ишга солган ҳолда маҳаллий саноат тармоқлари экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш. | Ҳар бир тармоқ кесимида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шу жумладан: тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспортини 1,6 млрд АҚШ долларига, трикотаж матони 225 млн АҚШ долларига, ип-газламани 213 млн АҚШ долларига, пайпоқ маҳсулотлари экспортини 35 млн АҚШ долларига; чарм-пойабзал маҳсулотлари экспортини 450 млн АҚШ долларига; қурилиш материаллари экспортини 600 млн АҚШ долларига; минерал ўғитлар ва кимё саноати маҳсулотлари экспортини 400 млн АҚШ долларига; заргарлик буюмлари экспортини 36 млн АҚШ долларига; ипак маҳсулотлари экспортини 95 млн АҚШ долларига. | Ҳукумат комиссияси баёни | 2022 йил март | - | Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги А. Воитов | |
120. | Ташқи бозор ва халқаро талабларга жавоб берадиган стандартларни жорий этиш ва машҳур брендларни жалб қилиш. | 1. Соҳа корхоналари фаолиятига «Ойко-текс», «Седекс», «БиЭсСиАй», «ГОТС», «ИСО 9001» ва бошқа замонавий халқаро стандартларни хорижий бозорлардаги талаблардан келиб чиқиб экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда жорий этиш орқали, экспортёр корхоналар қамровини тўлиқлигига эришиш. Бунда: ишлаб чиқарувчи корхоналар учун халқаро стандартлар жорий қилиш бўйича семинар ва ўқув машғулотларини ўтказиш; стандартларни жорий этиш бўйича йиллик иш режаларини тасдиқлаш. | Амалий чора-тадбирлар режаси | 2022 йил май | - | Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков | «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси И. Хайдаров, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Д. Саттаров, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги А. Воитов |
2. Дунёдаги машҳур «Н&M» (Швеция), «ZARA» (Испания), LC Waikiki (Туркия), «PUMA» (Германия), «Reebok» (Буюк Британия), «Uniqlo» (Япония) каби брендлари билан ҳамкорликда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Бунда: бренд эгаларини Ўзбекистонга таклиф этиб, тайёр маҳсулот экспортчи корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатиш; тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йилда | - | ||||
3. «Adidas» (Германия), «Bogner» (Германия), «Bata» (Швейцария), «Geox» (Италия), «Diadora» (Италия), «Pakerson» (Италия), «Sasha Fabiani» (Хитой) каби дунёга машҳур пойабзал бренди буюртмалари жалб этиш ҳисобига 130 млн АҚШ долларлик оёқ кийимлар экспортини таъминлаш. Бунда: бренд эгаларини Ўзбекистонга таклиф этиб, тайёр маҳсулот экспортчи корхоналари билан ҳамкорлик ўрнатиш; тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчиларини хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йилда | - | «Ўзчармсаноат» уюшмаси Ф. Бобоев, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги А. Воитов | |||
4. Маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти географияси ва номенклатурасини кенгайтириш чораларини кўриш. Бунда: маркетинг тадқиқотлари ўтказиш орқали Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб юқори бўлган хорижий бозорлар рўйхатини устуворлик асосида (маҳсулот тури, нархи, логистикасини инобатга олган ҳолда) шакллантириш; рўйхат асосида ҳар бир маҳсулот бўйича техник маълумотлар тайёрлаш ҳамда хорижий давлатларнинг карантин хизматларига дипломатик каналлар орқали юбориш; хорижий мамлакатларнинг карантин хизматлари билан музокаралар ўтказиш ва фитосанитар рухсатларни олиш чораларини кўриш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йилда | - | «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси» агентлиги И. Эргашев, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Д. Саттаров, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги А. Воитов | |||
5. Маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини хорижий мамлакатларга тўсиқсиз ва муаммосиз экспортини амалга ошириш мақсадида, маҳсулот етиштирувчиларга халқаро сертификат ва стандартларни (Global G.A.P, Organic, НACCP ва бошқалар) кенг жорий этиш. Бунда: халқаро стандартлар жорий қилиш бўйича семинар ва ўқув машғулотларини ўтказиш; стандартларни жорий этиш йиллик иш режаларини тасдиқлаш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йилда | - | ||||
121. |