Главная страница

ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз


Скачать 2.48 Mb.
НазваниеОкоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Дата02.05.2023
Размер2.48 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаПФ-60 28.01.2022.doc
ТипДокументы
#1101923
страница18 из 46
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   46

И. Абдураҳмонов,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

А. Ташкулов

102.

Дастурий маҳсулотлар индустрияси ҳажмини 5 баробар, уларнинг экспортини эса 10 баробар ошириб, 500 млн АҚШ долларига етказиш.

Ахбо?от технологиялари соҳасида, шу жумладан, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил апрель

-

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи

(лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси

Ф. Ибрагимов

Бухоро вилояти Қоракўл туманида рақамли технологияларга ихтисослаштирилган алоҳида замонавий талабларга жавоб берадиган ахборот технологиялари соҳасида таълимдан ишлаб чиқаришгача бўлган яхлит занжир яратишни кўзда тутувчи IT-Кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил август

Ҳисоб-китоблар асосида

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи

(лавозим бўйича)

Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси

Ф. Ибрагимов

2022 — 2026 йилларда вилоят марказларида ахборот коммуникация-технологияларини қўллаш орқали масофавий хизматларни кўрсатиш (IT-аутсорсинг) марказларини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Қарорда белгиланган маблағлар ва молиялаштириш манбалари доирасида

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи

(лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов,

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси

Ф. Ибрагимов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

26-мақсад: Мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва унинг жозибадорлигини ошириш, келгуси беш йилда 120 млрд долл., жумладан 70 млрд долл. хорижий инвестицияларни жалб этиш чораларини кўриш.

103.

Инвестициялардан самарали фойдаланиш ҳамда экспорт ҳажмларини ошириш бўйича, «пастдан-юқорига» тамойили асосида, янги тизим йўлга қўйиш.

1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ҳудудлар иқтисодий салоҳиятини чуқур таҳлил қилган ҳолда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва мониторинг қилиш ҳамда экспортни рағбатлантириш бўйича «туман (шаҳар)-вилоят-республика» тизимида ишловчи Лойиҳа гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Баён лойиҳасида республиканинг туман ва вилоятларида ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини чуқур таҳлил қилиб, истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқувчи «Лойиҳа гуруҳи» ташкил этилишини кўзда тутиш.

Ҳукумат комиссияси баёни

2022 йил февраль

Ҳисоб-китоблар асосида

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

И. Норқулов,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов

2. Ҳар бир вилоятда лойиҳаларни молиялаштириш учун Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси иштирокидаги «Холдинг компания» ташкил этиш ва унинг фаолияти бўйича аниқ тартиб ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил февраль

Ҳисоб-китоблар асосида

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси

А. Назиров,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиг?

И. Норқулов,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов

104.

2026 йилгача хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш стратегиясини ишлаб чиқиб, амалга ошириш.

1. Ўзбекистон Республикасининг 2026 йилгача мўлжалланган хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш мақсадида, вазирлик ва идоралар, ҳамда хорижий консултантлардан ташкил топган ишчи гуруҳни шакллантириш.

2. Стратегия лойиҳасини ишлаб чиқишда асосий устуворликларни қуйидагиларга қаратиш:

пандемия сабабли дунёда инвестиция бозорида вужудга келаётган ўзгаришлар таҳлили, эҳтимоли тенденцияларни таҳлил қилиш;

инвестициялар учун вужудга келадиган кескин рақобатга қарши чоралар;

хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг янги самарали механизмлари;

ички инвестиция ресурсларини рағбатлантириш механизмлари;

мамлакатда реинвестиция даражасини ошириш чора тадбирлари;

ҳудудлардаги инвестиция кўрсаткичларидаги диспропорцияларни қисқартириш, устувор ривожлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;

3. Стратегия лойиҳасини вазирлик, идоралар билан келишиб Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил сентябрь

-

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов

105.

Давлат-хусусий шериклик асосида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга 14 млрд АҚШ доллари инвестицияларни жалб этиш.

2022 — 2026 йиллардаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган устувор ислоҳотлар бўйича қуйидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан:

Энергетика соҳасида ДХШ қонунчилиги асосида жами суммаси 3 147 млн АҚШ долларига тенг бўлган 9 та ДХШ лойиҳалари;

Транспорт соҳасида ДХШ қонунчилиги асосида жами суммаси 8 699 млн АҚШ долларга тенг бўлган 5 та ДХШ лойиҳалари;

Соғликни сақлаш соҳасида ДХШ қонунчилиги асосида жами суммаси 275 млн АҚШ долларига тенг бўлган ДХШ лойиҳалари;

Таълим соҳасида ДХШ қонунчилиги асосида жами суммаси 380 млн АҚШ долларига тенг бўлган 4 та ДХШ лойиҳалари;

Экология соҳасида ДХШ қонунчилиги асосида жами суммаси 338,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 33 та ДХШ лойиҳалари;

Коммунал хизматлар соҳасида ДХШ қонунчилиги асосида жами суммаси 975 млн АҚШ долларига тенг бўлган 5 та ДХШ лойиҳалари;

Сув хўжалиги соҳасида ДХШ қонунчилиги асосида жами суммаси 40,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 31 та ДХШ лойиҳалари.

ДХШ лойиҳалари

Лойиҳа муддатлари 10-30 йил

13,96 млрд АҚШ доллари

(халқаро молия ташкилотлари, хорижий ва маҳаллий инвесторлар, халқаро тижорат банклари ва кредиторлар маблағлари)

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Молия вазири

Т. Ишметов

Молия вазирлиги

О. Исаков,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ш. Вафаев,

Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги

З. Бозоров, Н. Нуритдинов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

106.

Ҳудудларда саноат ва инфратузилмани ривожлантириш учун, «Тараққиёт банки» ташкил этиш.

1. Халқаро молия институтлар билан Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этиш бўйича консультатив маслаҳат олиш.

2. Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Ўзбекистон тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил июнь

100 млн долл

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

С. Холхўжаев

107.

Республика ҳудудлари ва хорижий мамлакатлар бизнес вакилларини ўзаро ташқи иқтисодий алоқаларни ўрнатиш, жумладан Сирдарё вилояти Хитой Халқ Республикаси, Сурхондарё вилояти Россия Федерацияси ҳамда Жиззах вилояти Ҳиндистонбилан инвестиция ва ташқи савдоалоқаларни ривожлантириш.

1. Ишлаб чиқилган тайёр бизнес лойиҳалар портфелларини хорижлик ҳамкорларга тақдим этиш.

2. Ҳудудга бириктирилган давлатлардаги йирик компаниялар учун вилоят салоҳиятини тўлиқ ёритиш ҳамда инвесторларни вилоятга ташрифларини амалга оширишда кўмаклашиш.

3. Ҳудудга бириктирилган элчихоналар билан ҳамкорлик қилиш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Чора-тадбирлар режаси

Йиллик тасдиқланган дастурлар асосида

Ташаббус-корлари маблағлари, тижорат банк кредитлари, хорижий инвестициялар

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов,

Ташқи ишлар вазирлиги

А. Камилов,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Ғ. Мирзаев,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Т. Боболов,

Жиззах вилояти ҳокимлиги

Э. Солиев

108.

Сурхондарё вилоятида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари бошчилигида республика даражасидаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга «Инвесторларга кўмак маркази» ташкил этиш.

«Инвесторларга кўмак маркази»ни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

Марказ фаолиятини инвестор ва тадбиркорлар учун «Ягона дарча» тамойили асосида ташкил қилиш;

Марказга тадбиркорлик ва экспортни қўллаб қувватлаш жамғармаларини ажратиш, рухсатномалар бериш каби масалаларни ҳал этиш ваколатларини беришни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил июнь

Тадбиркор ва ҳомийларнинг ўз маблағлари

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

О. Чориев,

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Т. Боболов,

тегишли вазирлик ва идоралар

109.

Навоий кон-металлургия комбинати томонидан «Бизнесга кўмаклашиш маркази» ташкил этиб, тадбиркорларни бизнес юритишга ўргатиш.

«Бизнесга кўмаклашиш маркази»ни ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил март

Навоий кон-металлургия комбинати маблағлари

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Навоий вилояти ҳокимлиги

Н. Турсунов,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ш. Вафаев,

Навоий кон-металлургия комбинати

Қ. Санақулов

110.

Тошкент шаҳрида «Илғор лойиҳалар ва инжиниринг Маркази»ни ташкил қилиш.

«Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази»ни ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда:

марказни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошидаги Лойиҳаларни ишлаб чиқиш маркази ходимларининг умумий сони доирасида ташкил этиш;

маҳаллий ва халқаро лойиҳа институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;

сифатли лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича мутахассислар тайёрлашни кўзда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил II чорак

Ҳисоб китоблар асосида

(Республика бюджети ҳисобидан)

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

И. Абдурахмонов,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ж. Ортиқхўжаев

111.

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида «Инновация ва технология марказлари» фаолиятини йўлга қўйиш.

1. «Инновация ва технология маркази»ни ташкил этиш бўйича тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. «Инновация ва технология маркази» фаолиятини самарали ташкил этиш учун регламент ва «услубий қўлланмалар» ишлаб чиқиш, тасдиқлаш.

3. Туман ҳокимликлари биноларида «Инновация ва технология маркази» учун махсус хоналар ажратиш ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан зарур компьютер техникаси, алоқа воситалари, интернет ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил II чорак

Ҳисоб-китоблар асосида

(Ташаббускорлар ва тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси маблағлари ҳисобидан)

Бош вазир ўринбосари


написать администратору сайта