Главная страница

ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз


Скачать 2.48 Mb.
НазваниеОкоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Дата02.05.2023
Размер2.48 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаПФ-60 28.01.2022.doc
ТипДокументы
#1101923
страница14 из 46
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   46

Ш. Умурзаков,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Б. Абдиназаров

80.

Автомобил саноатида кооперацияни янада ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробарга, экспорт ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш ва маҳаллийлаштириш даражасини ошириш.

1. Соҳадаги мавжуд корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларни ошириш мақсадида:

Инвестиция лойиҳалар

-

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Б. Абдиназаров,

«Ўзавтосаноат» АЖ

Ш. Умурзаков

янги бирлашган глобал платформасига («GEM») ўтиш орқали йиллик қуввати 190 минг дона бўлган 2 та янги енгил автомобил моделини ишлаб чиқаришни бошлаш;

2022-2023 йиллар

«UzAuto Motors» АЖ Хоразм вилояти филиалининг автомобиль ишлаб чиқариш қувватини 70 мингдан 100 мингтага ошириш.

2022 йил 4 чорак

2. Экспорт ҳажмини 2026 йилга қадар 1 млрд АҚШ долларига етказиш бўйича «йўл.харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Бунда:

ишлаб чиқариладиган автомобилларни хорижий давлатларда SKD технологияси асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

«Нексия» русумли автомобилларни Қозоғистон Республикасида тўлиқ циклда (CKD) ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали йилига 30 минг донагача машинокомплектлар экспортини амалга ошириш.

Йўл харитаси

2022 йил октябрь

-

3. Енгил автомобиллар маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизга етказиш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

Бунда, Андижон вилоятида ташкил қилинган «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонаси ва бошқа ҳудудларда автомобилларга бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 151,3 млн АҚШ долларлик 8 та янги лойиҳаларни 2022 — 2024 йилларда ишга туширишни назарда тутиш.

Йўл харитаси

2022 йил 1 чорак

151,3 млн долл.

81.

Жиззах вилоятида автомобиль саноатининг йирик кластерини ташкил этиш.

1. Тайёр автомобиль ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, конструкторлик, логистика, кадр тайёрлаш соҳаларини қамраб олиш.

2. Жиззах шаҳри, Пахтакор ва Шароф Рашидов туманларида 500 миллион долларлик лойиҳаларни амалга оширилиб, автомобиль ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйиш.

3. Шароф Рашидов туманида автомобиллар учун кузов панеллари, пластик қисмлар, ўриндиқлар, ёқилғи баклари ва бошқа бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар

2022 — 2026 йиллар

500 млн доллар банк кредити, ташаббускорлар маблағлари

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Жиззах вилояти ҳокимлиги

Э. Салиев,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Б. Абдиназаров,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов

82.

Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш.

2022 — 2026 йилларда 5 млрд АҚШ долларлик лойиҳаларини амалга ошириш орқали қурилиш материаллари соҳасини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда:

ҳудудларда 14 та уй-жой қурилиш кластерлари ва 8 та ихтисослаштирилган туман (шаҳар)ларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш ҳамда 2 ой муддатда лойиҳалар рўйхатини шакллантириш;

16 та ихтисослаштирилган туман (шаҳар)ларда бошқа ҳудудлар билан саноат кооперациясини йўлга қўйиш;

янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш ва бошқа қурилиш харажатларини камайтириш ҳисобига қурилишга кетаётган вақтни 30 фоизга камайтириш ҳамда қурилиш таннархини 20 фоизга арзонлаштириш;

соҳадаги 1 650 та корхоналарда техник талабларни амалда қўлланишини баҳолаб, корхоналарда 4,5 мингдан зиёд халқаро стандартлар ва 6 та техник регламентларни жорий қилиш, экспортёр корхоналарда чет мамлакатларнинг талабларини етказиш бўйича корхонабай чора-тадбирларни белгилаб, амалга ошириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил ноябрь

5 млрд долл.

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

«Ўзсаноатқурилиш банк»

С. Аннакличев,

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси

А. Баходиров,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов

83.

Тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга кўпайтириш.

1. Тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмларини 2022 — 2026 йилларда кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Бунда:

ип-калавани чуқур қайта ишлаш (2026 йилга қадар ип калавани тўлиқ қайта ишлашни йўлга қўйиш), ишлаб чиқариш занжирида мавжуд бўшлиқларни тўлдиришга қаратилган лойиҳалар рўйхатини шакллантириш;

тайёр маҳсулотлар учун миллий брендларни ривожлантириш ва уларнинг экспортини ошириш, жумладан миллий ва хорижий бренддаги тайёр маҳсулот экспорти ҳажмини 2026 йилда 5 млрд АҚШ долларига етказиш;

соҳада иш ўринларини 570 минг нафарга етказиш, жумладан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб Тошкент тўқимачилик технопарки ва бошқа алоқадор Олий ўқув юртларида соҳа учун малакали кадрларни тайёрлаш;

сунъий толани қайта ишлаш ҳажмларини 200 минг тоннага етказишни кўзда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил июнь

Ҳисоб-китоблар асосида

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

«Ўзтўқимачилик-саноат» уюшмаси

И. Ҳайдаров,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Наманган шаҳри, Тўрақўрғон ва Чортоқ туманларида «Наманган Текстайл» индустриал зонасини ташкил қилиш бўйича дастурни ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил III чорак

Ҳисоб-китоблар асосида

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов,

Наманган вилояти ҳокимлиги

Ш. Абдуразаков,

«Ўзтўқимачилик-саноат» уюшмаси

И. Ҳайдаров

3. Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар ходимларни юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга ўқитиш харажатларининг 50 фоизини Бандлик жамғармасидан қоплаб бериш тизимини жорий этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил июль

Ҳисоб-китоб ва таҳлиллар асосида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

С. Холхўжаев

4. Наманган муҳандислик-технология институти негизида Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил апрель

мазкур мақсадлар учун кўзда тутилган бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

А. Тошқулов,

Наманган вилоят ҳокимлиги

Ш. Абдуразаков

84.

Чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш орқали ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробарга кўпайтириш.

1. Ҳудудларда чарм маҳсулотидан пойабзал ва чарм-атторлик тайёр маҳсулотлари, шунингдек, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришдаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш орқали 2026 йилга бориб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш бунда, тайёр чарм маҳсулотларини 2,3 баробарга (3 463,5 млн кв. дмга), пойабзал маҳсулотларини 2,8 баробарга (318,6 млн жуфтга), чарм-атторлик маҳсулотларини 2,6 баробарга (270,0 млрд сўмга), чармдан кийим-кечакларни 2 баробарга (54,4 минг донага), импорт ўрнини босувчи бутловчи ва бошқа турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришни 1,3 баробарга (1 820,2 млрд сўмга) ҳамда соҳанинг экспорт кўрсаткичларини 1 150,0 млн АҚШ долларига етказиш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил март

-

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

«Ўзчармсаноат» уюшмаси

Ф. Бобоев,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

85.

Фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 3 баробар кўпайтириш ва маҳаллий бозорни таъминлаш даражасини 80 фоизга етказиш.

1. 2022 — 2024 йилларга мўлжалланган фармацевтика саноатини янада ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш. Бунда:

қисқа ва узоқ муддатли «офтейк шартнома»си тузиш орқали кафолатли сотиб олиш механизмини жорий этиш;

маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва уларга енгилликлар яратиш;

маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ва маҳсулотлар сифатини халқаро талабларга мувофиқлигини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар дастури

2022 йил май

-

Бош вазир ўринбосари С. Умурзаков

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

С. Кариев,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов

2. Зангиота туманидаги «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудини қўшимча 80 гектарга кенгайтириш орқали Биотехнологик кластер ташкил этиш.

Бунда, қиймати 805 млн АҚШ долларлик 18 та лойиҳа доирасида генетик-муҳандислик препаратлари, онкологик стерил дори воситалари, иммун таначалари, юрак-қон томир касалликларига қарши дори воситалари, эндокринологик препаратлар, гормонал препаратлар, вакциналар, парентерал озиқлантириш учун препаратлар, қон плазмаси асосида дори воситалари иш?аб чиқаришни ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил март

805 млн АҚШ доллари

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

А. Воитов,

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

С. Кариев

3. Илғор технологиялар маркази ҳудудида халқаро GMP стандартлари асосида 8 йўналишдаги муҳим биотехнологик маҳсулотларини (вакциналар, дори воситалари, гормонлар, антитаналар, оқсиллар, пептидлар) тажриба-саноат ишлаб чиқариш бўйича кичик фармацевтика корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш.

Бунда:

тажриба-саноат ишлаб чиқариш тузилмасини Илғор технологиялар маркази ҳудудида ташкил қилиш ва зарур ?сб?б-?скуна билан таъминлаш;

рекомбинант технологияларга асосланган маҳаллий биотехнологик маҳсулотларни вакцина ва рекомбинат оқсиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

саратон ва аутоиммун касалликларини даволаш учун моноклонал антитаначаларга асосланган юқори технологияли дори препаратларини яратиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил март

Давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги

И. Абдурахмонов

4. Доривор ўсимликларни қайта ишлаш асосида 17 турдаги субстанциялар ва биологик фаол моддалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастурини ишлаб чиқиш. Жумладан:

йилига 1 000 тонна эндемик доривор ўсимликларни қайта ишлаш асосида O’z DSt ISO 22000:2019 ҳамда халқаро ISO 22000:2018 стандартига жавоб берадиган «Туркистон аюгаси», расторопша, родиола, люцерна экстрактларини ишлаб чиқариш;

12 турдаги экстракт ва биологик фаол қўшимча тажриба намуналарини ишлаб чиқариш ва сертификатлаш;

йилига 83,8 тонна доривор ўсимликлар экстрактларини (анор қовуғи, қизилмия илдизи, наъматак меваси, узум уруғи ва қовуғи) қайта ишлаш асосида биологик фаол моддалар субстанцияларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;

5 турдаги биологик фаол модда субстанциялари ва якуний маҳсулотни ишлаб чиқариш линияларини ишга тушириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил март

Давлат илмий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги

С. Кариев,

Инновацион ривожланиш вазирлиги

И. Абдураҳмонов

5. Республика ҳудудида клиник тадқиқотларни ривожлантириш ҳамда клиник базаларни жаҳон стандартлари асосида модернизация қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил март

Ҳисоб-китобларга кўра

Соғлиқни сақлаш вазирлиги


написать администратору сайта