ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Скачать 2.48 Mb.
|
19-мақсад. Адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш. | |||||||
66. | Адвокатура институтини тўлақонли ўз-ўзини бошқариш тизимига ўтказиш, Адвокатлар палатаси бошқарув органларининг адвокатлар ҳамжамияти олдидаги ҳисобдорлигини кучайтириш, тизимга ёш малакали кадрларни жалб қилиш. | 1. Адвокатура фаолиятига оид қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунни ишлаб чиқиш. 2. Адвокатнинг процессуал мақомини кучайтириш. 3. Адвокатлик лицензиясини олиш учун юридик мутахассислик бўйича иш стажига оид талабни бекор қилиш. 4. Олий юридик маълумотли шахсларга 3 ойлик стажировкадан кейин адвокатлик имтиҳонини топшириш имкониятини яратиш ҳамда стажировка ўтамасдан адвокатлик лицензиясини олиш учун имтиҳон топширишга рухсат берилган шахслар тоифасини кенгайтириш. 5. Олий юридик таълим муассасаларининг бакалавр йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида ишлаш ҳуқуқини бериш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил август | - | Адлия вазири Р. Давлетов | Адлия вазирлиги А. Мухаммадиев, Адвокатлар палатаси (келишув асосида) |
67. | Адвокатлик фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали ортиқча бюрократия ва қоғозбозликка чек қўйиш, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари билан электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш. | 1. Олий ёки ҳудудий малака комиссияси қарори асосида адвокатлик лицензиясини «Лицензия» ахборот тизими орқали расмийлаштириш тартибини жорий этиш. 2. Адвокатлар, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат органлари ўртасида ҳужжатлар алмашинувини таъминловчи «Юридик ёрдам» электрон тизимини яратиш. 3. Адвокатнинг процессда иштирокини таъминлашни соддалаштирувчи «Электрон адвокат ордери»ни жорий этиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил июнь | - | Адлия вазири Р. Давлетов | Адлия вазирлиги А. Мухаммадиев, Адвокатлар палатаси (келишув асосида) |
68. | Бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш, нотариат ва фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларининг хизматларидан оворагарчиликсиз, шу жумладан масофадан туриб ва «ягона дарча» тамойили асосида фойдаланишни таъминлаш. | 1. Давлат ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бепул юридик ёрдамни жиноят ишлари билан бир қаторда фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича ҳам кўрсатиш тизимини жорий этиш. 2. Соғлиқни сақлаш ва ФҲДЁ органларининг ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва моддий-техник жиҳатидан такомиллаштириш. 3. Нотариат институтига оид барча қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш ва ягона қонунга бирлаштириш. 4. Нотариат фаолиятини янада рақамлаштириш ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш. 5. ФҲДЁ ва нотариат органлари томонидан давлат хизматларини соддалаштирилган тартибда кўрсатишни йўлга қўйиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари | 2022 йил декабрь | Ҳисоб-китоблар асосида (бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан) | Адлия вазири Р. Давлетов | Адлия вазирлиги А. Мухаммадиев |
20-мақсад. Фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва итоат қилиш ҳиссини шакллантириш. | |||||||
69. | Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш. | Аҳоли орасида ҳуқуқий тарғибот, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказишни хусусий секторни жалб қилган ҳолда янги тамойиллар асосида ташкил этиш. | Ташкилий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Адлия вазири Р. Давлетов | Адлия вазирлиги М. Икрамов |
III. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЮҚОРИ ЎСИШ СУРЪАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ (Масъуллар — Ж. Қўчқоров, С. Умурзоқов ва Ш. Ғаниев) | |||||||
21-мақсад: Иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни — 1,6 баробар (1750 доллардан 2800 долларга) ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш учун замин яратиш. | |||||||
70. | Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва йиллик инфляциядаражасини босқичма-босқич 5 фоизгача пасайтириш. | 1. Халқаро молия институтлари билан биргаликда келгуси 5 йил учун бир нечта сценарийли макроиқтисодий прогноз (макромодель)ни ишлаб чиқиш. Бунда: ялпи ички маҳсулотни 100 млрд АҚШ долларига етказиш ва аҳоли даромадларининг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш; таркибий ислоҳотларни амалга оширишда иқтисодиётга таъсирини баҳолаш; иқтисодий ўсиш учун зарур бўлган энергия манбалари билан таъминлаш; ташқи бозорлардаги ўзгаришларни прогнозлаштириш ва иқтисодий ўсишга ташқи омиллар таъсирини юмшатиш; ҳудудлар ва тармоқларнинг иқтисодий ўсишдаги ҳиссасини аниқлаш орқали «ўсиш нуқталари»ни белгилаш; барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда тавсиялар ва асосий макроиқтисодий йўналишлар бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқиш. | Таҳлилий маълумотлар ва ҳисоб-китоблар | 2022 йил август | - | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Марказий банк Б. Ҳамраев |
2. 2023 — 2025 йиллар учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини ишлаб чиқиш. Бунда: иқтисодий ўсиш даражасининг ўртача 6,5 фоиздан юқори бўлишини; инфляциянинг 2024 йилдан 5 фоиз таргет кўрсаткичи даражасида ишлаб туриш; пул-кредит, бюджет-солиқ сиёсатлари ва таркибий ислоҳотларни ўзаро мувофиқлаштириш; ҳудудларнинг мувозанатлашган ривожланиши ва ишлаб чиқариш қувватларини самарали жойлаштиришни таъминлаш. | Ўрта муддатли макроиқтисодий прогноз | 2022 йил август | - | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Марказий банк Б. Ҳамраев | |||
3. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳи ва йўналишлар бўйича кичик ишчи гуруҳлар тузиш ва унга: макроиқтисодий барқарорликни сақлаб туриш мақсадида пул-кредит, фискал ва таркибий ислоҳотларни такомиллаштириш; инфляциянинг асосий омилларини таҳлил қилган ҳолда, нарх-навонинг ошишини олдини олиш чораларини белгилаш; давлат инвестицияларининг самарали амалга оширилиши бўйича чоралар белгилаш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойиши лойиҳаси | 2022 йил апрель | - | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов, Молия вазирлиги Т. Ишметов, Марказий банк Б. Ҳамраев | |||
4. Инфляциянинг монетар омилларини пасайтириш ҳисобига доимий инфляцион мақсадга (таргет) эришиш бўйича чоралар кўриш. Бунда: қатъий пул-кредит шароитларини сақлаб қолиш, шу жумладан, иқтисодиётга кредит қўйилмалари ўсиш суръатини (16 — 18 фоиз) ялпи ички маҳсулот номинал ҳажми ўсиш суръатлари билан мутаносиб бўлишини; пул-бозоридаги операциялар бўйича 2-3 фоизлик реал ижобий фоиз ставкалари шаклланишини таъминлаш; Марказий банкнинг пул-кредит инструментларининг инфляцияга таъсирини кучайтириш; иқтисодиётда инфляцион кутилмаларни пасайтиришга қаратилган коммуникация сиёсатини такомиллаштириш. | Марказий банк бошқарув қарори | 2022 йил давомида | - | Марказий банк Б. Хамраев | |||
5. Истеъмол бозорларида рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши таъсирчан чоралар кўриш. Бунда: ички истеъмол бозорида рақобат муҳитига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш ва импортда концентрациялашув даражасини пасайтириш; озиқ-овқат ва ноозиқ овқат маҳсулотлари бозорларида таклифни ошириш ва мавсумий тақчилликларни бартараф этиш; тариф ва нотариф тартибга солишнинг инфляция даражасига таъсирини ҳисобга олиш ва оқибатларини юмшатиш; жаҳон бозорларидаги вазиятдан келиб чиқиб, ички бозорда талаб юқори бўлган товарларни хориждан олиб киришда уларга нисбатан мақбул божхона ставкаларини қўллаш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил сентябрь | - | Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ш. Шарахметов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Л. Қудратов, Марказий банк Б. Хамраев | |||
6. Республика ҳудудларида савдо инфратузилмасини ривожлантириш. Бунда: ҳар бир ҳудудда йирик улгуржи-савдо марказлари, жумладан логистика, музлатгич, омборхоналарни ташкил этиш; йирик туман/шаҳарларда камида 3 тадан замонавий савдо марказларини ташкил этиш; қишлоқ жойларда кўчма савдо нуқталарини кўпайтириш; аҳолига эркин савдони амалга ошириш имконини берувчи чегараолди ҳудудларда савдо марказларини ташкил этишни назарда тутиш. | Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси | 2022 йил апрель | Ҳисоб-китоблар асосида | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги С. Холхўжаев, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ш. Шарахметов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги А. Воитов | |||
7. Ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва нархлар барқарорлигинитаъминлаш бўйича «Йўл харита»ни амалга ошириш. Бунда ҳудудлар кесимида: озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш ва ички бозорда интервенция қилиш ҳажмлари кўрсаткичлари; ҳудудий ҳокимликларнинг ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш борасидаги вазифаларини аниқ белгилаш; асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш захираларни шакллантириш ва улардан фойдаланиш қоидаларини ишлаб чиқиш (истеъмол бозорларига интервенциялар қилиш) бўйича чораларни назарда тутиш | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил 15 февралдан бошлаб | Ҳисоб-китоблар асосида | Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ж. Ходжаев, Марказий банк Б. Хамраев, Давлат захираларини бошқариш қўмитаси М. Курбанов | |||
8. Халқаро молия институтларининг тавсияларини назарда тутган ҳолда «Ўрта муддатли даромадлар стратегияси»ни ишлаб чиқиш бўйича ишларни бошлаш ва 2022 йил 1 сентябрга қадар Стратегия лойиҳасини 2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил сентябрь | - | Молия вазирлиги Т. Ишметов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги И. Норқулов, Давлат солиқ қўмитаси Ш. Кудбиев, Давлат божхона қўмитаси А. Мавлонов | |||
71. | Ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини «Фуқаролар бюджети» дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилиш. | Туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи «Очиқ бюджет» ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтириш тартибини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил февралдан бошлаб | Туман ва шаҳар бюджети ҳисоб-китоб асосида | Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров | Молия вазирлиги А. Хайдаров, Автомобил йўллари қўмитаси А. Абдувалиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликлари |
72. | Давлат қарзини бошқаришда йилига янги жалб қилинган ташқи қарз миқдори 4,5 млрд АҚШ долларидан ошиб кетмаслигини таъминлаш. | 1. Ўрта муддатли давр учун фискал стратегия доирасида давлат қарзини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш. Бунда: давлат қарзининг жорий ҳолати ва кўп прогноз сценарийлари орқали ўрта муддатда давлат қарзини ялпи ички маҳсулотга нисбатан 60 фоиз даражасидан ошмаслик чораларини; давлат қарзи портфелининг структурасида фоиз хатарларни самарали бошқариш чораларини назарда тутиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2022 йил давомида | - | Бош вазир ўринбосари |