Главная страница

ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз


Скачать 2.48 Mb.
НазваниеОкоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Дата02.05.2023
Размер2.48 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаПФ-60 28.01.2022.doc
ТипДокументы
#1101923
страница8 из 46
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   46

Р. Давлетов,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

И. Норқулов,

Электрон технологияларни ривожлантириш маркази

(келишув асосида)

9-мақсад. «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш ҳамда бюрократияни бартараф этиш.

31.

Электрон давлат хизматларининг улушини ошириш.

1. «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали давлат органлари ҳамда хусусий тижорат ташкилотлари ўртасида маълумот алмашинуви йўлга қўйиш асосида бюрократик жараёнларни қисқартириш.

2. Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни идентификация қилишнинг Mobile ID тизимини жорий қилиш.

3. Шахсга доир маълумотларни ҳимояланишини таъминлайдиган рухсат бериш ҳамда хабардор қилиш тизимини жорий этиш.

4. Фуқароларга муддатли, муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни бериш ва алмаштиришни ҳамда композит давлат хизматларини уларнинг мурожаатини кутмасдан туриб таклиф этиш амалиётини йўлга қўйиш.

5. Кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, уларга қулайликлар яратиш.

6. Давлат хизматларини рақамлаштириш ва уларни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш чораларини кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи

(лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

Электрон технологияларни ривожлантириш маркази

(келишув асосида)

32.

«Рақамли идора» лойиҳаси доирасида давлат органларида аҳоли билан ҳужжат алмашиш ва иш юритишнинг 90 фоиздан ортиғини рақамлаштириш орқали маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш.

1. «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили асосида давлат органларида аҳоли билан ҳужжат алмашиш ва иш юритишни электрон шаклга ўтказиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев,

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи

(лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов

2. Давлат бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг қуйи бўлинмаларининг бухгалтерия, кадрлар билан ишлаш ва девонхона каби йўналишлардаги иш фаолиятини рақамлаштириш ишларини олиб бориш.

Чора-тадбирлар дастури

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан

33.

«Фуқароларнинг рақамли паспорти» лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан муайян фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиётини бекор қилиш.

1. Ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ гувоҳномаси, диплом олганлик каби фактларни тасдиқловчи ҳужжатларни текширишнинг ягона электрон тизимини яратиш.

2. Ягона электрон тизимининг ишга туширилишини ва тегишли ташкилотлар билан интеграция қилинишини таъминлаш.

3. Давлат хизматларидан идентификация ID карта орқали фойдаланилганда, бошқа ҳужжатларни талаб қилмаслик амалиётини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи

(лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

Давлат персоналлаштириш маркази

У. Ташходжаев,

Ички ишлар вазирлиги

П. Бобожонов,

Электрон технологияларни ривожлантириш маркази

(келишув асосида)

10-мақсад. Давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш.

34.

Давлат хизматида коррупция омилларини бартараф этиш, кадрларни танлов асосида ишга қабул қилиш ва улар фаолияти самарадорлигини холисона баҳолашнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

1. Давлат фуқаролик хизмати тизимига кирувчи давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилишда очиқ мустақил танлов орқали саралаб олишнинг ягона қоидаларини ишлаб чиқиш.

2. Давлат хизматига кириш ва уни ўташ, кадрлар захирасини шакллантириш, ходимларни баҳолаш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштиришни назарда тут?вчи «Рақамли давлат хизмати» лойиҳасини амалга ошириш.

3. Давлат хизматида соҳалар кесимида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий омилларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш.

4. Давлат хизматчилари ва давлат органлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш бўйича рейтинг тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил сентябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчи-сининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов,

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов

35.

Давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш.

1. Барча даражадаги раҳбар кадрлар ва ходимларнинг «ҳаёт давомида таълим олиш» (Life Long Learning) тамойили асосида бутун фаолияти давомида ўзларига зарур бўлган кўникмаларини ривожлантириб боришга қаратилган малака ошириш тизимининг ягона қоидаларини белгилаш.

2. Давлат фуқаролик хизматчисининг узлуксиз малакасини ошириш ва касбий ривожланиши — давлат фуқаролик хизматини ўташнинг муҳим шарти этиб белгилаш.

3. Давлат фуқаролик хизматчиларининг кўникмаларини оширишда давлат буюртмасини шакллантириш тизимини ишлаб чиқиш.

4. Давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг интерфаол шакллари, шунингдек уларнинг янги билим ва кўникмаларни эгаллаши учун барчага очиқ бўлган электрон ўқув дастурлари ҳамда платформаларни ишлаб чиқиш.

5. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг реестрини юритиш.

6. Вазирлик ва идоралар ҳузуридаги малака ошириш марказларида давлат фуқаролик хизматчиларини ўқитиш жараёнида умумий илмий-услубий тизимни йўлга қўйиш ва мониторинг қилиш.

7. Давлат фуқаролик хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминот даражасини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев,

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Давлат бошқаруви академияси

А. Бекмуродов

36.

Раҳбарлик лавозимлари учун муносиб номзодларни тайёрлаш мақсадида Миллий кадрлар захирасини шакллантириш.

1. Республика миқёсида захира кадрларни саралаш амалиётини йўлга қўйиш.

2. Захира кадрларнинг билим ва кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш чораларини кўриш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 сентябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

Давлат бошқаруви академияси А. Бекмуродов

37.

Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича талабларни қайта кўриб чиқиш ва уларга риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш.

1. Давлат органларида иш вақти ва меҳнат меъёрлари бўйича қонунчиликни қайта кўриб чиқиш ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти стандартлари асосида такомиллаштириш.

2. Давлат фуқаролик хизматида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид самарали механизмларни ишлаб чиқиш.

3. Давлат фуқаролик хизматида меҳнат муносабатларидаги ҳуқуқбузарликлар учун таъсирчан чораларни белгилаш.

4. Мослашувчан иш режими ва фаолиятни масофавий ташкил этиш механизмларини белгилайдиган тартиб ишлаб чиқиш.

5. Давлат фуқаролик хизматида меҳнатни муҳофаза қилишда мониторинг фаолиятини жорий этиш.

6. Мониторинг фаолиятида давлат органлари, хусусан Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатлари ҳамда функцияларининг аниқ чегарасини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июль

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Н. Хусанов,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов

11-мақсад. Халқ билан мулоқотнинг механизмларини такомиллаштириш.

38.

«Давлат халққа хизмат кўрсатиши шарт» ғоясини татбиқ этишни назарда тутувчи «Халқчил давлат» миллий дастурини ишлаб чиқиш.

Илғор хорижий давлатларнинг тажрибасини инобатга олган ҳолда Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Миллий дастур

2022 йил октябрь

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари

А. Саидов

(келишув асосида)

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

М. Тиллабоев,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

39.

Давлат органлари ва ташкилотларига келиб тушган мурожаатларнинг Мурожаатлар билан ишлаш ягона онлайн платформасида юритилишини таъминлаш.

1. Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформаси орқали давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг қуйи ташкилотларига турли воситалар орқали тўғридан-тўғри мурожаат қилиш, барча келиб тушган мурожаатларни ягона тизим доирасида рўйхатга олиш, кўриб чиқиш ва натижасини назорат қилиш ҳамда марказлашган ҳолда «маҳаллабай» мониторинг ва таҳлил қилиш имкониятини таъминлаш.

2. Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари орқали келиб тушган мурожаатларнинг Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформасида рўйхатдан ўтказилиши тартибини жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил охирига қадар

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

А. Усманов,

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи

(лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов

3. Мурожаатлар билан ишлаш Ягона онлайн платформасини вазирлик ва идораларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича идоравий тизимлари билан босқичма-босқич интеграциялаш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил охирига қадар

Ҳисоб-китобларга асосан

40.

Мурожаатларнинг давлат органлари томонидан кўриб чиқилиши муддати ва сифати устидан «рақамли назорат» ўрнатиш.

Мурожаатлар билан ишлаш муддати бузилганда, автоматик тарзда юқори турувчи инстанцияни электрон хабардор қилиш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

А. Усманов,

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи

(лавозим бўйича)

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов

41.

Халқ қабулхоналарининг ҳуқуқий мақомини такомиллаштириш.

Халқ қабулхоналари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва уларнинг давлат бошқаруви тизимидаги мақомини мустаҳкамлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил ноябрь

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари


написать администратору сайта