ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Скачать 2.48 Mb.
|
58-мақсад: Дори-дармон ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш ҳамда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб бериш тизимини такомиллаштириш. Электрон рецепт тизимини такомиллаштириш ва кенг жорий этиш ҳамда нархларга риоя этилишини онлайн кузатишнинг ахборот тизимини яратиш. Фармацевтика маҳсулотларини маркировкалаш тизимини жорий қилиш. Дори-дармон ва тиббий буюмларни аҳоли учун етказиб бериш тизимини олис ҳудудлар ва маҳаллалар эҳтиёжларидан келиб чиқиб, замонавий механизмлар асосида такомиллаштириш. 59-мақсад: Бирламчи тиббий-санитария хизматида аҳолига малакали хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, соҳага ажратиладиган маблағларни ошириш. Давлат бюджетидан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратилган маблағларнинг 3 баробарга оширилишини таъминлаш. Бунда асосий эътиборни хонадонбай тиббий профилактикани кучайтиришга қаратиш ва «мақсадли» скрининг ўтказиш чораларини кўриш. Тиббий-санитария хизматининг жозибадорлигини ошириш ва соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш. Бирламчи тиббий-санитария хизмати ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш. Бирламчи тиббий-санитария хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Давлат тиббиёт муассасаларида дори-дармон ва тиббий буюмлар таъминотини янада яхшилаш ҳамда етказиб бериш ва сақлаш тизимини такомиллаштириш. 60-мақсад: Репродуктив ёшдаги ва ҳомиладор аёллар, болалар учун юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш. 46 та туманлараро перинатал марказларни ташкил этиш, уларни кадрлар, зарур тиббий техника ва буюмлар билан таъминлаш. Юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш. 61-мақсад: Тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улушини 25 фоизга етказиш. Хусусий тиббиётни янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш. Тиббий фаолиятни юритишда бино ва иншоотларнинг ертўла қисмидан фойдаланиш, шунингдек, лаборатория ва диагностика бўлимлари фаолиятига қўйилган талабларни енгиллаштирган ҳолда халқаро тажрибадан келиб чиқиб, белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш. Тиббий фаолият ихтисосликларини ташкил этишда моддий техник база ва тиббий асбоб-ускуналарга белгиланган энг кам талабларни соддалаштириш. 62-мақсад: Мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори-дармон ва тиббиёт воситаларининг улушини 80 фоизга етказиш. Импорт маҳсулотлар ҳажмини ва таркибини оптималлаштириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш. Замонавий фармацевтика кластерлари ҳамда зоналарини ташкил этиш ва мавжудларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. 63-мақсад: Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги халқаро мақомга эга лабораторияларини ташкил этиш. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 263 та объектларини зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 249 та объектида қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишларини олиб бориш. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг кадрлар салоҳиятини ошириш ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш. 64-мақсад: Ҳудудларда бирламчи тиббий хизматни «бир қадам» тамойили асосида ташкил этиш. Ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёж, аҳолининг таклифларини инобатга олган ҳолда 2022-2023 йилларда 61 та оилавий поликлиникалар, 215 та оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш. Аҳолига сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш мақсадида бирламчи тиббий хизматни маҳаллаларда ташкил этиш учун зарур чораларни кўриш. Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда аҳолига масофадан туриб тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш. 65-мақсад: Малакали шифокорларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш. Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашда кўрсатиладиган тиббий хизмат тури ва мураккаблиги, шунингдек эришилган натижага кўра ўзгаришини назарда тутувчи тизим яратиш. 66-мақсад: Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларнинг ҳаёт сифати ва даражасини ошириш. Ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришда тенг шароитларни ва уларни бузганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш. Тиббий-меҳнат экспертизаси ва ногиронликни белгилашнинг шаффоф, замонавий услуб ва мезонларини жорий этиш, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг оиласи, жамият ва давлат билан ўзаро алоқасини кучайтириш, уларнинг қулай муҳитда бўлиши, шаҳар йўловчи транспорти, ижтимоий ва бошқа инфратузилма объектларидан эркин фойдаланиши учун зарур шароитлар яратиш. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётига жалб қилиниши ва фаол иштирокини таъминловчи инклюзив таълим ва ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштириш. Ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш. 67-мақсад: Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган фуқароларнинг сонини ошириш. Жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган аҳоли сонини 2026 йилда 33 фоизга чиқариш. Республика ёшлари ўртасида миллий спорт турларини оммалаштириш. Ўзбекистонда спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш. Юртимизнинг чекка ҳудудлари ва қишлоқларида соғломлаштириш ишларини янада ривожлантириш. Барпо этиладиган ҳар бир «Яшил ҳудуд»да югуриш, велосипедда ҳаракатланиш учун «Саломатлик йўлаклари» ҳамда бадминтон, стритбол ва воркаут майдончаларини ташкил этиш. Вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар ходимларини ва аҳолини спорт тадбирларига жалб қилиш, улар ўртасида мусобақалар ташкил қилиш. Миллий олимпиада спорт ўйинларини ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Спорт ўйинлари ўтказиладиган спорт объектлари инфратузилмасини яхшилаш ва зарур спорт инвентарлари билан жиҳозлаш. Миллий олимпиада ўйинларини юқори даражада ташкил этиш ҳамда ғолиб ва совриндорларни муносиб рағбатлантириш. Миллий олимпиада ўйинларига тайёргарлик ишларининг боришини оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этиш. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларига қабул кўрсаткичларини ошириш ҳисобига фаолият юритаётган олий маълумотли тренерларнинг амалдаги 54 фоизлик улушини 2022 йилда 62 фоизга, 2026 йилда 85 фоизга ошириш. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиаллари битирувчиларини спорт таълими муассасаларига жалб этиш. 68-мақсад: Олимпия ва Паралимпия ҳаракатини ривожлантириш. Олимпия ўйинларига киритилган жамоавий (футбол, гандбол, баскетбол, волейбол, регби, чим устида хоккей, бадминтон, сув спорти турлари) ва бошқа спорт турларини ривожлантириш. Жамоавий ва бошқа спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этишини таъминлаш. Ёзги паралимпия спорт турларини ривожлантириш. Бунда: паралимпия спортчилари орасида соғлом турмуш тарзини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш. Хусусан, мазкур ташаббусни халқимизнинг имконияти чекланган вакиллари қатламида тарғиб қилиш; паралимпия спорт турлари рўйхатига киритилган спорт турларини спорт таълим муассасаларида ташкил этиш орқали Париж-2024 Паралимпия ўйинларига 100 дан ортиқ лицензияларни қўлга киритиш. Ёшларни спортга жалб этиш ва уларни қамраб олиш. 2026 йилга қадар қишки ва экстремал спорт турлари, шу жумладан тоғ-чанғи спортини ривожлантириш мақсадида энг илғор ва инновацион технологияларни жалб қилган ҳолда салоҳиятли ҳудудларда зарур инфратузилмани яратиш. Мавжуд салоҳият ва имкониятдан келиб чиқиб, ҳудудларни қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига спортчиларни тайёрлаш бўйича ихтисослаштириш. Қишки спорт турларига ихтисослаштирилган ҳудудларда тегишли спорт турларини ривожлантириш, миллий жамоа аъзоларини шакллантириш ва 2023 йилдан бошлаб, халқаро мусобақаларда уларнинг иштирокини таъминлаш. Қишки спорт турларини ривожлантиришни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш, 2026 йилдаги қишки Олимпия ўйинларига камида 10 та лицензияни қўлга киритиш. 69-мақсад: Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш. Жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш. Гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларни амалга ошириш. Хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтириш. Ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш. Турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш. Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш. «Аёллар дафтари» билан манзилли ишлаш, мутасадди ташкилотлар томонидан хотин-қизларнинг муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш. 70-мақсад: Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш. Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш. Ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, улар учун малакали тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитларини яхшилаш, ёшлар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш. Ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш. Ёшлар учун очиқ ва сифатли таълимни таъминлаш, таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг мукаммал таълим олишини таъминлаш, ҳудудларда инклюзив таълим ривожланиши учун шарт-шароит яратиш. Ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш. Ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга шахс сифатида тарбиялаш. Ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш. Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш. Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш. Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш. Ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш. Ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш. Ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида фаолият олиб борувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш. V. МАЪНАВИЙ ТАРАҚҚИЁТНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СОҲАНИ ЯНГИ БОСҚИЧГА ОЛИБ ЧИҚИШ 71-мақсад: Эзгулик ва инсонпарварлик тамойилига асосланган «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» ғоясини кенг тарғиб этиш орқали жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш. «Янги Ўзбекистон — маърифатли жамият» концепциясини амалга ошириш. Аҳоли ўртасида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш бўйича ҳуқуқий-маърифий тадбирларни халқимизнинг бой тарихи, илмий-маданий мероси, миллий-диний қадриятларни ўргатиш билан уйғун ҳолда ташкил қилиш. Тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишнинг таъсирчан, креатив ва инновацион услубларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўриш. Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш. Оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш. Оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқларда холис ахборотларни ўз вақтида бериб бориш орқали ёлғон маълумотлар тарқалишининг олдини олиш. «Маҳалла — туман — вилоят — республика» принципи асосида ҳудудлар кесимида ижтимоий-маънавий муҳитни оптималлаштириш харитасини шакллантириш, бу жараёнга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш. Маънавий тарбияни баҳолашнинг илмий асосланган индикаторларини ишлаб чиқиш. Мактабларни чинакам маънавият ва маърифат, маданият ўчоғига айлантириш учун таълим-тарбиянинг интерактив усулларини қўллаш. Мафкуравий хуружларга қарши миллий ғоя асосида биргаликда курашиш, оила, мактаб ва маҳалла ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва шу асосда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш кўникмасини шакллантириш. «Ёшлар — Янги Ўзбекистон бунёдкорлари» шиори остида «Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс» ғоясининг рўёбга чиқарилишини таъминлаш. 72-мақсад: Аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда «Китобсевар миллат» умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш. Аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда соҳада ягона бошқарув тизимини жорий этиш. 73-мақсад: Буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш. ИҲТ, ИРСИКА, АЙСЕСКО, ЮНЕСКО каби дунёнинг нуфузли халқаро ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари ва университетлари билан ҳамкорликда «Янги Ўзбекистон — Учинчи Ренессанс» шиори остида халқаро конференция, симпозиум ва анжуманлар ташкил этиш. Буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломалар қаламига мансуб 100 та асарнинг халқчил таржимасини амалга ошириш, улар асосида илмий ва оммабоп рисолалар яратиш. Буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш. 74-мақсад: Жамиятда миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш. Миллий маданий марказларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш. Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг изчил амалга оширилишини таъминлаш. Турли миллат ёшлари учун қўшимча қулай шарт-шароитлар яратиш, уларда фуқаролик бурчини англаш, ватанпарварлик, бағрикенгликка асосланган миллатлараро муомала маданиятини юксалтириш. Хорижий тилларда фаолият юритаётган ҳамда миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини ёритаётган оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. Хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштириш. 75-мақсад: Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларини ривожлантириш, аҳолининг бадиий-эстетик дидини юксалтириш. Атоқли Ўзбекистон халқ рассомлари ва амалий санъати усталарининг намунали ҳаёти ва ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда улар хотирасини абадийлаштириш. Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини халқаро даражада оммалаштириш. Тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида етук мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. 76-мақсад: Маданият ва санъат соҳаларини янада ривожлантириш, маданият муассасалари ва объектларининг моддий-техника базасини яхшилаш. Маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ижодкорлар, шунингдек, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчи ва ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш. Театр санъатини ривожлантириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Маданият марказлари фаолиятини такомиллаштириш ва улар томонидан аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шунингдек, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш. Ҳудудларда янги маданият объектларини барпо этиш ва уларнинг самарали фаолият олиб боришини таъминлаш. Ўзбек цирк санъатини янада ривожлантириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Миллий маданиятни халқаро даражада оммалаштиришга қаратилган тадбирларни ҳудудларда ўтказишни жорий этиш. Ўзбек халқи маданияти ва санъатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган атоқли ижодкор зиёлилар юбилейларини муносиб нишонлаш, ҳаёти ва фаолиятини кенг тарғиб қилиш, хотирасини абадийлаштириш. Республика ҳудудида жойлашган маданий мерос объектларини сақлаш, реставрация ва консервация қилиш билан боғлиқ комплекс тадбирларни амалга ошириш. 77-мақсад: Ўзбекистон тарихини ўрганиш ва тарғиб қилишни янада ривожлантириш. Тарих фанини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини амалга ошириш. 78-мақсад: Миллий кино санъатини ривожлантириш. Кино санъатини жамиятнинг маънавий, маданий-маърифий ҳаётида, жумладан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда стратегик манба сифатида шакллантириш. Кино саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини бозор тамойиллари асосида такомиллаштириш, шунингдек, хорижий кинокомпанияларни мамлакатга жалб қилиш ва ҳамкорликда фильмлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш. Миллий мультипликация индустриясини шакллантириш. Кино саноатини иқтисодиётнинг алоҳида тармоғи сифатида ривожлантириш, замонавий ва юқори технологик моддий-техника базасига эга инфратузилмани яратиш. Кинематография соҳасида кадрлар тайёрлаш, кино ижодкорлари ва техник ходимлари малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш. Миллий сериаллар ишлаб чиқаришни давлат томонидан рағбатлантириш, анимацион фильмлар ишлаб чиқаришга ёш мультипликатор ва аниматорларни кенг жалб қилиш. Соҳада муаллифлик ҳуқуқининг кафолатли ҳимоя қилинишини таъминлаш, кинопрокат тизимини ривожлантириш ва миллий фильмларни жаҳон кино бозорларига олиб чиқиш. VI. МИЛЛИЙ МАНФААТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚҚАН ҲОЛДА УМУМБАШАРИЙ МУАММОЛАРГА ЁНДАШИШ 79-мақсад: Аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган мавжуд экологик муаммоларни бартараф этиш. Халқаро майдонда атроф муҳитга оид ташаббуслар, шу жумладан Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш ташаббусини илгари суриш. Атроф муҳитга таъсир хавфи юқори даража (I тоифа)даги объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан автоматик равишда намуналар олиш тизимини татбиқ этиш. Атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, атроф муҳитни кузатиш, унинг ифлосланиш даражасини прогноз қилиш, давлат экологик назоратини доимий ахборот билан таъминлаш, ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф муҳитга таъсири устидан мониторингни амалга ошириш. Республика ҳудудида амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш юзасидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш. 80-мақсад: Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар ва туманларда экологик аҳволни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар йил камида 200 миллион туп дарахт экиш. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ташаббусларига мос тарзда республиканинг 10 та ҳудудида аэробиологик мониторинг тизимини йўлга қўйиш. Маиший чиқиндиларни йиғишни 100 фоизга, уларни қайта ишлаш даражасини 2026 йилга қадар 21 фоиздан 50 фоизга етказиш. Республика бўйича 51 та ер усти табиий сув объектлари (дарёлар, кичик дарёлар ва табиий кўллар)нинг санитария-муҳофаза зоналари ва соҳил бўйи минтақаларини белгилаш ишларини якунлаш. Тошкент шаҳрини аҳолига қулай, экологик тоза ва яшаш учун барча имкониятлар мавжуд бўлган ҳудудга айлантириш, кўкаламзорлаштириш даражасини 30 фоизга етказиш. Орол денгизининг қуриган тубида қўшимча 500 минг гектар яшил майдонларни барпо этиб, 2026 йил якунига қадар уларнинг умумий ҳажмини 2,5 миллион гектарга ёки ҳудуднинг 78 фоизига етказиш. Оролбўйида халқаро «Яшил иқлим» ва Глобал экологик жамғармаларнинг биохилма-хиллик, иқлим ўзгариши ва тупроқ емирилишининг олдини олишга қаратилган дастурлари асосида 300 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳаларни амалга ошириш. Шаҳар ва туман марказларида ҳар 50 — 100 минг аҳоли учун «жамоат парклари»ни ташкил этиш. Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш. 81-мақсад: Ўрмонлар майдонини кенгайтириш. Республика ҳудудларида ўрмонлар майдонини кенгайтириш ва ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш. Ўрмон фондининг тоғ ва тоғолди ҳудудлари плантацияларини барпо қилиш. Чўл ҳудудларида ўсимликларни кўпайтириш, ҳудудларда ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш. Суғориладиган ерларни эрозиядан ва мелиорация объектларини қум кўчишидан сақлаш учун иҳота дарахтзорларини барпо этиш. Давлат ўрмон фонди ерларида ўрмонлардан фойдаланиш, ўрмон фондини кенгайтиришни тартибга солиш. Ўрмонларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш. 82-мақсад: Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга имкон берадиган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича самарали давлат сиёсатини амалга ошириш. Экстремизм ва терроризмни келтириб чиқарувчи омилларнинг олдини олишга қаратилган превентив механизмларни такомиллаштириш, ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёт ғоялар таъсирини олдини олиш ва уларнинг таъсирига тушиб қолганлар билан тизимли ишлаш орқали уларнинг муаммоларини бартараф этиш. Аҳоли, айниқса ёш авлодда терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши қатъий ва барқарор иммунитетини шакллантириш. Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ҳамда хорижий давлатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан экстремизм ва терроризмга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини кенгайтириш. Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, шунингдек, чет элга узоқ вақтга кетаётган ҳамда яшаб келаётган фуқаролар билан шуғулланувчи бошқа идораларнинг кадрлар салоҳияти ва ресурсларини мустаҳкамлаш. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришга қарши кураш соҳасида ахборот ҳамда тажриба алмашиш. Фаолияти экстремизм ва терроризмга қарши курашишга қаратилган халқаро ва минтақавий ташкилотларда фаол иштирок этиш. Марказий Осиёда БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни биргаликдаги ҳаракатлар режаси доирасида мувофиқлаштириш. Марказий Осиёда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича биргаликдаги ишлар доирасида ахборот алмашинуви ва ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам берувчи халқаро ташаббусларни амалга оширишда Ўзбекистоннинг ролини кенгайтириш. Дунё ҳамжамияти ва минтақавий ташкилотлар эътиборини Афғонистонда тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга жалб қилиш борасидаги ташаббусларни жадаллаштириш ва ушбу мамлакатни минтақавий ҳамкорлик жараёнларига, шу жумладан экстремизм ва терроризмга қарши курашишга жалб қилиш. 83-мақсад: Давлат хизматида ҳалоллик стандартларини жорий этиш. Давлат хизматчиларининг даромад ва мол-мулкларини декларация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш. Давлат хизматида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича самарали механизмларни яратиш, коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятда очиқликни таъминлаш ва жамоатчилик иштирокини кенгайтириш. 84-мақсад: Коррупцияга мойил соҳа ва тармоқларни аниқлаш, коррупциявий омилларни бартараф этиш тизимининг самарадорлигини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш. Коррупцияга қарши курашишга замонавий ахборот, шу жумладан сунъий интеллект технологияларини жорий этиш. Коррупцияга қарши курашишда фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, жамоатчилик назоратини олиб боришни қўллаб-қувватлаш. Коррупцияга қарши курашиш амалиётида тизимли превентив чораларни кучайтириш. Аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги билимларини узлуксиз ошириш тизимини жорий қилиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг «коррупциядан холи қонунчилик» тамойили асосида ишлаб чиқилишини таъминлаш. 85-мақсад: Мамлакатда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва шу орқали 2026 йил якунига қадар камбағалликни камида 2 бараварга қисқартириш. Камбағалликни қисқартириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Норасмий ишлаётган 2,5 миллион нафар фуқаронинг бандлигини легаллаштиришга ёрдам бериш орқали уларда ижтимоий кафолат ва имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиш. Аёллар орасидаги ишсизлик даражасини 2 баравар камайтириш, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш. Иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўзини ўзи банд қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш. Давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишда маҳаллий даражада («маҳаллабай» тамойили асосида) ижтимоий ишларни олиб бориш механизмини йўлга қўйиш. Ҳудудлар, шаҳарлар ва туманлар кесимида камбағал тоифадаги оилалар, аёллар ва ёшларни ягона электрон ҳисобга олиш тизимини яратиш, камбағалликнинг қайта тикланиш хавфини бартараф этиш. Ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантириш. Ижтимоий нафақа тайинлаш мезонларига жавоб берадиган барча эҳтиёжманд аҳолининг камида 85 фоизини ижтимоий ёрдам дастурлари билан қамраб олиш. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва аҳоли қатламларига, шунингдек, вақтинчалик оғир шароитга тушиб қолган фуқароларга тўғридан-тўғри давлат ижтимоий ёрдамини кўрсатиш. 86-мақсад: Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлаш ҳамда самарали миграция сиёсатини юритиш. Ноқонуний ташқи меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш. Хорижга ишлашга кетишдан олдин фуқароларни касб-ҳунарга ва чет тилларга ўқитиш, уларга касбий малакани тасдиқловчи халқаро сертификатлар бериш борасидаги чора-тадбирларни ҳаётга тизимли равишда ва жадал татбиқ этиш. Меҳнат мигрантларини молиявий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиётини кенгайтириш. Меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш. Хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган камида 300 минг нафар фуқарони касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитиш. Хавфсиз, ташкиллаштирилган хорижий меҳнат миграциясига 400 минг нафар фуқарони юборишни ташкил этиш, хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда манзилли кўмак кўрсатиш. «Ўз келажагимга ўзим инвестор» лойиҳасини самарали амалга оширишни таъминлаш. 87-мақсад: «Ватандошлар» жамоат фонди орқали хорижий давлатлардаги юртдошларимиз билан доимий ва самарали алоқалар ўрнатиш. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга фаол жалб қилиш. Хориждаги ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларни қўллаб-қувватлаш. Юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ватандошларга маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кўмаклашиш. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва олиб бориш соҳасида юзага келаётган муаммоларни тизимли асосда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш. Хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш, юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш. Хориждаги ватандошларнинг салоҳиятини Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришга жалб этиш ва уларни рағбатлантириш чораларини кўриш. 88-мақсад: Пандемияларга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини ошириш. Пандемия ва шу каби офатлар билан боғлиқ жараёнларнинг барвақт олдини олиш, вазиятни ҳар томонлама чуқур таҳлил қилиб, бўлажак хавф-хатарларни, улар билан боғлиқ муаммоларни олдиндан прогноз қилиш, уларнинг ечимига аниқ режа ва чоралар билан тайёр туриш тизимини яратиш. Касалликларни енгиш йўлида барча давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни кучайтириш. Беморларни даволаш бўйича телемедицина орқали олиб борилаётган мулоқотларни кенгайтириш, халқаро тажрибалар ва тавсияларни фаол жорий этиш. Коронавирус қайтадан тарқалишининг олдини олиш ҳамда унинг иқтисодиёт ва инсонлар ҳаётига салбий таъсирини имкон қадар чеклаш учун аҳолининг энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш, нарх-навонинг ошиб кетмаслигига эришиш ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни давом эттириш. VII. МАМЛАКАТИМИЗ ХАВФСИЗЛИГИ ВА МУДОФАА САЛОҲИЯТИНИ КУЧАЙТИРИШ, ОЧИҚ, ПРАГМАТИК ВА ФАОЛ ТАШҚИ СИЁСАТ ОЛИБ БОРИШ 89-мақсад: Фуқароларнинг ахборот олиш ва тарқатиш эркинлиги борасидаги ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш. Ахборот соҳасини тартибга солувчи ягона тизимлаштирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Фуқароларнинг ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланиш маданиятини ошириш. Шахсий ва сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни Интернет тармоғида ошкор қилиш билан боғлиқ дахлсизлик ҳуқуқи бузилишининг олдини олиш. Кибержиноятчиликнинг олдини олиш тизимини яратиш. 90-мақсад: Давлатнинг мудофаа қобилиятини янада мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлигини, унинг имкониятлари ва қобилиятини кучайтириш. Барча бўғиндаги ҳокимият органлари раҳбарларининг қўшинлар кундалик ҳаётида, ҳарбий шаҳарчалар барпо этиш, уларнинг инфратузилмасини яхшилаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирок этишини таъминлаш. Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш, Қуролли Кучларнинг барча давлат идоралари, муассаса ва корхоналар учун етук кадрлар тайёрлайдиган мактабига айланишига эришиш. Мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш. Қуролли Кучлар ягона автоматлаштирилган бошқарув тизимини яратиш ва рақамлаштиришни янада такомиллаштириш. Қуролли Кучларда ягона ахборот-коммуникация тизимини яратиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш. Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги ҳамда ўқув моддий-техника базасини янада такомиллаштириш. Фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартибини янада такомиллаштириш. Олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни саралаш ва танлаб олиш тизимини янада такомиллаштириш. Мудофаа вазирлиги қўшинларида раҳбар лавозимларига кадрлар захирасини яратиш тизимини ривожлантириш. Мудофаа вазирлиги тизимида геральдика ишларини самарали йўлга қўйиш. Қўшинларни замонавий қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника ҳамда жиҳозлар билан таъминлаш. 91-мақсад: Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини ҳар томонлама кучайтириш. Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларга кўрсатилаётган тиббий таъминот сифатини янада ошириш. Қуролли Кучларда ахлоқий-руҳий таъминотни ва ҳарбий психологлар институтини янада такомиллаштириш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар руҳиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тадбирларини янада кучайтириш. Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларида мавжуд хотин-қизлар ва ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари билан ишлаш бўйича етакчи мутахассислар иш фаолияти самарадорлигини ошириш. 92-мақсад: Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Республика махсус қутқарув марказини INSARAG (қидирув-қутқарув масалалари бўйича халқаро маслаҳат гуруҳи) стандартлари асосида тайёргарликдан ўтказиш. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги авиация хизматини ташкил этиш. Республиканинг туристик зоналарида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва тезкор бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни тизимлаштириш. Аҳолини фавқулодда вазиятларда хабардор қилиш тизимини модернизациялаш. Республиканинг олис ҳудудларини профессионал ва кўнгилли ёнғин-қутқарув бўлинмалари билан қамраб олиш кўрсаткичини яхшилаш. Ёнғин-техник воситаларни ишлаб чиқаришга хусусий секторни жалб этиш. Ўрмон ёнғинларини бартараф этиш тадбирлари самарадорлигини ошириш. 93-мақсад: Мамлакатнинг халқаро муносабатлардаги тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги ролини ошириш. Ҳамкор мамлакатлар билан ҳамда халқаро ташкилотлар доирасида минтақавий ва глобал масалалар бўйича мувозанатли, доимий мулоқот олиб бориш, улар билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиш, сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳамда турли даражадаги маслаҳатлашувларни ташкил этиш. Етакчи давлатлар билан кенг қамровли ҳамкорликни стратегик даражага олиб чиқиш ҳамда улар билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни келишиш. Йирик тадбирларда (халқаро ташкилотлар доирасида ва хорижий ҳамкорлар билан шерикчилик асосида ҳамда икки томонлама ҳамкорлик даражасидаги конференция, форум, семинар ва давра суҳбатлари) минтақавий ва халқаро масалалар бўйича Ўзбекистон позицияси ҳамда умумжаҳон миқёсидаги ташаббусларини илгари суриш. 94-мақсад. Марказий Осиёда хавфсизлик, савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги яқин ҳамкорликни сифат жиҳатидан юқори босқичга олиб чиқиш. Марказий Осиё давлатлари билан олий даражадаги мулоқот ва икки томонлама ҳамкорликнинг барча форматдаги механизмлари асосида (ҳукуматлараро комиссиялар, сиёсий маслаҳатлашувлар, парламентлараро ҳамкорлик комиссияси ва бошқалар) йиғилишларни ташкил этиш. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини ҳар йили мунтазам ташкил қилишни таъминлаш ва уларда фаол иштирок этиш. Марказий Осиё бўйича минтақавий ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш ишларини бошлаш. Минтақавий ташкилотлар доирасида Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини фаол илгари суриш. Ўзбекистон Республикасининг чегараолди назорат-ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш ва кенгайтириш орқали уларнинг ўтказувчанлигини ошириш. Марказий Осиёда экология, атроф-муҳитнинг ифлосланишини олдини олиш ва табиатни муҳофаза қилиш борасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш. Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари музейлари ҳамда архивлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат тарихи ва маданиятини акс эттирувчи каталогларни биргаликда нашр этиш. Туризм соҳасида янги воқелик ва эпидемиологик талабларни ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш. Марказий Осиё давлатларида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси мухбирлик пунктларини очиш. Ўзбекистоннинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи (ЕИ) институтлари билан савдо-иқтисодий, сув, энергетика, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик шаклларини қўллаб-қувватлаш. 95-мақсад: Анъанавий ҳамкорларимиз билан муносабатларни янада ривожлантириш, ташқи алоқалар географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратиб, иқтисодий дипломатияни кучайтириш. Олий даражадаги ташрифлар орқали Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, чет элларда мамлакатимизнинг янги дипломатик ваколатхоналарини очиш. Миллий манфаатларни илгари суриш ва ҳимоя қилишда иқтисодий дипломатия самарадорлигини ошириш ва уни фаоллаштириш. Осиё-Тинч океани минтақасидаги анъанавий стратегик шериклар билан ҳамкорликни кенгайтириш (Хитой, Корея Республикаси, Япония). Осиё-Тинч океани мамлакатларининг истиқболли бозорларига экспорт ҳажми ва номенклатурасини ошириш. АҚШ, Канада ва Америка мамлакатлари билан стратегик ва ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш. АҚШ ишбилармон доира вакиллари билан инвестицион, экспорт ва илғор технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш. Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка минтақасидаги ҳамкорлар билан мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш (Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Қатар, Покистон, Ҳиндистон, Эрон). Араб давлатлари (БАА, Саудия Арабистони, Қувайт, Қатар, Миср) билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорликни жадаллаштириш. Ўзбекистоннинг Афғонистон билан кўп қиррали муносабатларини ривожлантириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш. Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатларининг истиқболли бозорларига экспорт ҳажми ва номенклатурасини ошириш. МДҲ мамлакатлари доирасидаги анъанавий стратегик шериклар билан икки ва кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш. МДҲ мамлакатларининг истиқболли бозорларига экспорт ҳажми ва номенклатурасини ошириш. 96-мақсад: Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти органлари ва институтлари, глобал ва минтақавий иқтисодий, молиявий ва гуманитар ташкилотлардаги фаолиятини кучайтириш. Ўзбекистонни БМТ тузилмалари орқали дунё ҳамжамиятига кенг танитиш. Ўзбекистон Раҳбариятининг БМТ доирасидаги ташаббусларини амалга оширишни таъминлаш. БМТ ва унинг муассасалари билан иқтисодий-молиявий ва консультатив ҳамкорликни ривожлантириш. БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари билан маданий-гуманитар ҳамкорликни жадаллаштириш. БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида ўтказиладиган сиёсий-дипломатик ва тарғибот-ташвиқот тадбирлари миқёсини кенгайтириш. БМТнинг «Инсон ҳуқуқлари йўлида ҳаракатга даъват» ташаббусини илгари суриш учун барча шериклар билан яқин ҳамкорликни давом эттириш. 97-мақсад: Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо давлатлар билан музокаралар ўтказиш. Ўзбекистонлик мутахассисларнинг Жаҳон савдо ташкилоти ва кўп томонлама савдо тизими соҳасида салоҳиятини ошириш. Техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чоралари ва интеллектуал мулк ҳимояси соҳаларида миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларининг талабларига мувофиқлаштириш бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш. Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг металлургия, тўқимачилик, озиқ-овқат, автомобиль ишлаб чиқариш соҳаларига таъсирини ўрганиш. Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишининг миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиш. Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқ бўлган ички бозорни нотариф чоралар орқали ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш. Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқ бўлган экспортни қўллаб-қувватлаш ва субсидиялаш чораларини ишлаб чиқиш. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи бозорига самарали кириш учун техник жиҳатдан тартибга солиш ва стандартлаштириш масалалари бўйича миллий сиёсатни Иттифоқ тажрибаси асосида янада такомиллаштириш. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тўғрисидаги шартномани чуқур таҳлил қилиш ва тегишли таклифларни ишлаб чиқиш. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқининг умуммиллийдан устувор бўлган савдо сиёсатини ҳамда учинчи давлатлар билан келишувларини ўрганиш. 98-мақсад: Жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимиз имиджини оширишга қаратилган ахборотлар етказиш самарадорлигини ошириш. «Дунё» ахборот агентлиги фаолиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш. Жаҳондаги етакчи ахборот агентликлари билан ҳамкорликни янада жадаллаштириш. Ўзбекистон имиджини жаҳон саҳнасида илгари суришни назарда тутувчи чора-тадбирлар мажмуини тайёрлаш ва амалга ошириш, мамлакатимизда ислоҳотларнинг бориши, жамиятни демократик янгилаш жараёнлари ҳақида холис ахборот тарқатишнинг самарали давом эттириш. Хорижий давлатларда ўзбек тили, маданияти ва миллий анъаналаримизни кенг оммалаштириш, гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлган Алишер Навоий халқаро институтини ташкил этиш. Хорижда кенг ахборот кампаниясини ўтказиш, жумладан, нуфузли хорижий оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ҳақидаги материалларни эълон қилишни ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикасининг асосий дипломатик ваколатхоналарига молиявий ресурслар ажратиш. Европа мамлакатларининг сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, ишбилармон, маданий-гуманитар ва таҳлилий доиралари вакиллари билан доимий музокаралар олиб бориш, уларга Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида холис ахборот етказиш. Хорижда кенг мақсадли тарғибот тадбирларини, жумладан, «Ўзбекистон маданият кунлари», давра суҳбатлари, кўргазмаларни ўтказиш. Чет элларда Ўзбекистоннинг ютуқларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун Ватандошлар ресурсларини жалб қилиш. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни халқаро медиа маконда холисона ёритишга қаратилган ҳамкорликни кучайтиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш. Маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги ва соҳада мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларни бартараф этиш ҳамда истиқболларни белгилаб олиш учун қулай медиа-майдон яратиш. Халқаро ахборот бозорларига чиқиш, Ўзбекистоннинг ижобий имиджини илгари суриш механизмлари, воситалари ва каналларини биргаликда ишлаб чиқиш, халқаро майдонда PR-шериклик лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида етакчи хорижий оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқаларни ривожлантириш ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. 99-мақсад: Ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка давлатлари билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш (Саудия Арабистони, БАА, Қувайт, Қатар, Покистон, Ҳиндистон, Эрон). МДҲ ҳудудидаги ва Америка минтақасидаги кучли иқтисодга эришган давлатлар билан иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолиятини тартибга солишнинг замонавий механизмларини жорий этиш. Дипломатик хизмат фаолиятини замон талабларидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш тизимини такомиллаштириш. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишни мувофиқлаштириш. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ягона тарзда ҳисобга олиш, хатловдан ўтказиш ва уларнинг амалга оширилишини мониторинг қилишга мўлжалланган электрон маълумотлар базасини ишлаб чиқиш. 100-мақсад: Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан Ўзбекистоннинг чет эллардаги фуқароларига хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш. Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги Ўзбекистон Республикаси ва чет эл фуқароларига консуллик хизматларини кўрсатишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг хизмат кўрсатиш қамровини кенгайтириш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармонига 2-ИЛОВА 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид ДАВЛАТ ДАСТУРИ Олдинги таҳрирга қаранг.
|