Главная страница

Менинг назаримда инсоният дунёсининг бир ёритичи маънавият чирои бор


Скачать 30.22 Kb.
НазваниеМенинг назаримда инсоният дунёсининг бир ёритичи маънавият чирои бор
Дата07.01.2023
Размер30.22 Kb.
Формат файлаdocx
Имя файла2-MAVZU.docx
ТипДокументы
#874924

Маънавият- арабча сўздан олинган бўлиб - аҳлоқий ҳолат; ҳусусиятлар маъносини билдиради. Маънавий - арабча сўздан олинган бўлиб; 1. Кишининг ички, руҳий ҳаётига оид маъносини билдиради. 2: Аҳлоқий м: Кишининг маънавий қиёфаси. (Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-жилд м: 454-бет).

Маънавият- инсон руҳий ва ақлий оламини ифодаловчи тушунча: “Инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишига чорлайдиган, олимнинг ички дунёси, иродасининг бақувват, имон эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс, унинг барча қарашларининг меъзони”- (Ислом Каримов, “Юксак маънавият енгилмас куч”, Т. 2000 14-бет) бу тушунча кишиларнинг фалсафий, ҳуқуқий, илмий, баадий, аҳлоқий, диний тасаввурларни ўз ичига олади. Маънавият атамасининг асосида “маъно” сўзи ётади. Маълумки, инсоннинг ташқи ва ички олами мавжуд Ташқи оламига унинг бўйи-басти, кўриниши, кийиниши, ҳатти-ҳаракати ва бошқлар киради. Ички олами деб унинг яшашдан мақсади, фикр юритиши, орзу- истаклари, интилишлари, ҳис, туйғуларини ўз ичига олади. Инсоннинг ана шу ички олами маънавиятдир. Озиқ- овқат одамга жисмоний қувват берса, маънавият унга руҳий озуқа қудрат бағишлайди. (Маънавият асосий тушунчаси изоҳли луғат. Т. 2016 йил 172 бет).

“Менинг назаримда инсоният дунёсининг бир ёритқичи- маънавият чироғи бор.

Бу чироқнинг бошқалардан фарқи шуки, у инсоннинг онги ва тафаккурини ёритади, қалби, виждонини уйғотади.

Ўзбекистоннинг янги уйғониш даврини яратишга киришган эканмиз, ҳар бир юртдошимизнинг қалби ва онгида ана шундай маънавият шуъласи порлаши ва у бизни эзгу ишларга ундаб, юксак маъсулият туйғуси билан яшашга даъват этиб туриши зарур”,1- деб ёзган эди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида. Ҳақиқатдан ҳам инсон ҳаётини маъноси, яшаш тарзи, мақсади, орзусини қандай бўлиши албатта шахснинг аҳлоқига, дунёқарашига, билимига, оламга муносабатигабоғлиқ. “Бахт-бу ўйлаётган, гапираётган ва қилаётган нарсаларимизнинг ўзаро уйғун бўлишидир”, (Махатма Гонди). “Инсон-ўз бахтининг ижодкори”,- деган эди. (Генри Девид Торо). “Билим, маърифат яхши аҳлоқ билан безанмоғи лозим” (Абу Наср Фаробий)

“Биз учун маънавий-инсонлар ўртасидаги ўзаро ишонч, хурмат ва эътибор, халқ ва давлат келажагини биргаликда қуриш йўлидаги эзгу интилишлар, ибратли фазилатлар мажмуасидир.

Бошқача айтганда, маънавият-жамиятдаги барча сиёсий-ижтимоий муносабатларнинг мазмуни ва сифатини белгилайдиган пойдеворидир”.1

Демак, касбий маънавият фанининг асосий вазифалари:

-жамиятда соғлом дунёқараш ва бунёдкорликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш;

-оила, таълим ташкилотлари ва маҳаллаларда маънавий тарбиянинг узвийлигини таъминлаш;

-тарғибот-ташвиқот ва тарбия йўналишидаги ишларни илмий асосда ташкил этиш;

-соҳа бўйича илмий ва услубий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш;

-ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган доимий мониторинг тизимини жорий қилиш;

-эл-юрт тақдирига лоқайдлик, маҳаллийчилик, уруғ-аймоғчилик, коррупция, маънавий қадриятларга беписандлик ва ёшлар тарбиясига масъулиятсмзлик каби иллатларга барҳам беришга қаратилган коплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

-магистрларнинг келгуси касбий фаолияти учун пухта назарий асос яратиш;

-Ҳар бир соҳа мутаҳасисларининг касбий маънавияти қандай бўлишини ўргатиш;


написать администратору сайта