чуқурликдаги қатламларни очишнинг ўзига хос ~. Катта чуурликдаги атламларни очишнинг зига хос хусусиятлари Режа
Скачать 71.5 Kb.
|
Aim.uz Катта чуқурликдаги қатламларни очишнинг ўзига хос хусусиятлари Режа: Катта чуқурликда ётган кўмирни қазиш. Шахта атмосферасидаги газлар. Ўта қия ва тик қатламларни қазиш. Кўмир қатламларини қазиш чуқурлиги ошиб борган сари уларни очиш билан боғлик, бўлган ишлар ҳам тобора мураккаблашиб боради. Чунки катта чуқурликда ётган кўмирни қазиш шароитлари қийинлашади, яъни катта чуқурликда жойлашган кон жинсларининг физик-механик хусусиятлари ўзгариб мустаҳкамлик даражаси камаяди ва қайишқоқлиги ортиб боради. Бу эса, ўз навбатида, мустаҳкамлагичларга тушадиган кон босимини ошиши ҳисобига қатлам асоси жинсларининг қавариб чиқишига олиб келади. Бу ҳодисанинг зарарли таъсирини камайтириш учун қўйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим бўлади. 1. Ствол атроф қўраси ва узун майдон лаҳимларини (фойдасиз кон жинсларидан ўтилган лаҳимлар) мумкин қадар пишиқ, монолит жинсларда ёки чўзиқликка кўндаланг йўналишда бир-биридан 25-30 метр масофада жойлаштирилади. Чунки чўзиқликка кўндаланг жойлаштирилган лаҳимлар, чўзиқлик бўйича жойлаштирилганга нисбатан 2-3 баробар мустаҳкам бўлади. 2. Мустаҳкамлагичларнинг катта деформацияланишдан сақлаш мақсадида бир-бирига турли кўндаланг кесим юзасига эга бўлган лаҳимлар аста-секин кесим юзасини ўзгартириш (камайтириш ёки кўпайтириш) асосида охиста туташиши керак, яъни катта кесим юзасига эга лаҳим кичик кесим юзали лаҳимга кескин поғонасимон эмас, маълум нишаблик асосида силлиқ тутатиши керак. Кескин тутатиш жойларида кон босими юқори бўлиб, кучли деформациялар содир бўлиши мумкин. 3. Қазиб олинаётган қатлам замини қавариш интенсивлиги юқори бўлган ҳолларда, ташиш штреки ва қия лаҳимлар замин асосидан камида 10 м масофада жойлашган жинслар орасидан ўтилади. Шу билан бир қаторда, бу лаҳимларга тушадиган кон босими улар устида ётган кўмирни олдиндан қазиб олиш орқали камайтиради. 4. Бўшроқ жинслар (пишиқ бўлмаган) жинслар орасига жойлашган якка қатламларни қазишда асосий лаҳимларни самарали сақлаш учун уларни лава сурилиши билан унинг орқасидан ўтиб борилади ва тошдевор ҳамда борт целиклари орқали муҳофаза қилинади. Қазиш чуқурлига 600 м дан 1000 м гача ўзгарганда тошдевор ўлчамлари 30-40 м ни, борт целикиники эса, - 20-90 м ни ташкил қилади. Ташиш ва шамоллатиш омили талабларига асосан лаҳимларнинг кўндаланг кесим юзаси 25-50% гача кенгайтирилади. Қазиш чуқурлиги ошиб борган сари қатлам ва кон жинсларидан кон лаҳимларига ажралиб чиқадиган метан миқдори ҳам кўпайиб боради. Шахта атмосферасидаги метан миқдорини йўл қўйилиши мумкин бўлган (рухсат этилган) концентрациясигача келтириш учун шахтага юбориладиган тоза ҳаво ҳажмини кескин кўпайтириш талаб этилади. Бироқ, бунда умумшахта депрессиясининг йўл қўйилиши мумкин бўлган қиймати (4,5 кПа - максимум) таъминланиши лозим. Шу сабабли мавжуд кон лаҳимларининг кесим юзаларини керакли даражада кенгайтириш ёки иккитадан параллел кон лаҳимлари ўтиш зарурати туғилади. Катта чуқурликларда фойдали қазилма атроф жинсларининг ҳарорати юқори бўлади. Масалан, 1000 м чуқурликда жинслар ҳарорати 40-45С0, 1400-1500 м чуқурликда эса 45-55С° гача бўлиши мумкин. Шу сабабли шахтанинг шамоллатиш тармоғи лаҳимларига катта миқдорда иссиқлик ажралиб чиқиб, шахта ҳавоси ҳароратини 28-ЗОС0 гача кўтарилишига олиб келади, ҳавонинг нисбий намлиги 95-98% га етади, холбуки, хавфсизлик қоидалари бўйича шахта ҳавосининг ҳарорати 26С° ва нисбий намлиги 90% дан ошмаслиги керак. Чуқурлиги катта бўлган шахталарда суфляр метан ажралиб чиқиш миқдори катта бўлиб, газ ва кўмирни тўсатдан отилиб чиқиш интенсивлиги ва частотаси юқори бўлади. Натижада кон-тайёрлов лаҳимларининг замини ёрилиб, ундан метан ва жинслар отилиб чиқади, шунингдек, кон зарбаси ходисалари ҳам содир бўлиши мумкин. Катта чуқурликда ётиқ, жойлашган кўмир қатламларини қазишга мўлжалланган шахталарни кўришда уларнинг эксплуатация қилиш давридаги фаолиятига юқорида келтирилган ноқулайликлар таъсирини камайтириш мақсадида шахта майдонини секцион, тўғри оқими шамоллатиш схемасини таъминлайдиган блокларга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ўта қия ва тик қатламларда янги горизонтни тайёрлаш ва реконструкция қилишда қават қанотини секцион шамоллатишни таъминлайдиган участка-блокларга бўлиш ёки фланг стволлари орқали шамоллатиш тавсия этилади. Бунда магистрал штреклар қатлам ётиқ, ёнига жойлашган қаттиқ, кон жинсларидан ўтилади. Шундай қилиб, катта чуқурликда кон ишларини олиб бориш уларга алоҳида ёндошишни, яъни қазиш усули, технологиясини танлаш учун кон массивида содир бўладиган барча жараёнларни ва ҳодисаларни атрофлича мукаммал ўрганиш, уларни назорат қилиш ва бошқариш, иқтисодий асосланган самарадор шамоллатиш схемаларини яратиш ва шу каби масалаларни ҳал қилишни тақозо этади. Мавзуга оид назорат саволлари: Кон босимининг ошиши қандай оқибатларга олиб келади? Чўзиқликка кўндаланг жойлаштирилган лаҳимлар мустаҳкамлиги, чўзиқлик бўйича жойлаштирилганга нисбатан қандай фарқ қилади? Чуқурлик ошиши билан температура қандай ўзгаради? Чуқур шахталар атмосферасида қандай ўзгаришлар юз беради? Адабиётлар. Исамухамедов.У.А. “Кон ишлари асослари”. Т. Ўзбекистон, 1998й. 156 бет. Сагатов.Н.Х.”Кон иши асослар”. Ўқув қўлланма ТДТУ, 2005й. 212 бет. Егоров.П.В ва бошқалар. “Основы горного дела”. М. МГГУ, 2000г 405стр. Жгалов.М.Л., Ярулин.С.А. “Технология и механизация подземных горных работ”. М. Недра, 1990г. 356 стр. Клечков.А.П. “Технология горного производства”. М.Недра, 1982г 415стр. Интернет-сайтлари: http://www.elibrary.ru/menu_info.asp – илмий электрон кутубхона. http://mggu.da.ru – Москва давла кончилик университети. http://www.mining-journal.com/mj/MJ/mj.htm - Mining Journal Aim.uz |