Тайм менежментВатни бошариш санъати
Скачать 32.54 Kb.
|
“Тайм менежмент-Вақтни бошқариш санъати” курси Курс хакида: Ҳар қандай инсон учун бир сутка 24 соатдан иборат, лекин ҳар ким ҳам етарлича бахтли омадли эмас. Кимлардир муваффақиятли, кимлардир эса муваффақиятсиз, кимларнингдир ҳаёт сифати юқори кимларнидир ҳаёти сифатсиз, кимлардир ҳар кунги 24 соатлик вақт капиталидан фойдаланиб ҳаётда истаган нарсасига эришади, кимлардир эса вақт ресурсларини бекорга сарф этиб оқибатда ҳеч нимасиз қолади. Мазкур мавзунинг долзарблиги шундаки, тайм менежмент – вақтни бошқариш санъатидан фойдаланган ҳолда Сиз ҳаётда аниқ мақсадлар қўйиб, режалар тузиб, тайм менежментнинг самарали усулларидан фойдаланган ҳолда муваффақиятли, ҳаётдан ва ўзидан қониққан, баҳтли инсон бўлишингиз мумкин. Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда муваффақиятли, бахтли, ҳаётдан қониққан инсон бўлиш учун ҳар қандай инсон тайм-менежментдан боҳабар бўлиши, самарали вақтни бошқариш усулларидан фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Ушбу курсда қуйидагилар ўрганилади: – шахсий вақт капитали билан ишлашни – вақт кушандаларини бартараф этиш устида ишлаш – ҳаётий ва шахсий мақсадларга эришишда вақтдан самарали фойдаланиш – мақсадга эришишнинг” етти қадами” техникаси – миллионерлар қоидаси билан танишиш – режалаштиришнинг квадрат усули асосида самарали режалаштириш – вақтни бошқаришни олтин қоидалари – вақтни бошқариш сирлари Курс якунида тингловчи ўзининг вақт капитали, вақт ресурслари ҳақида реал тасаввур ҳосил қилади, вақт кушандаларини бартараф этишни ўрганади, ҳаётий ва шахсий мақсадларга эришишда вақтдан самарали фойдаланиш кўникмаларини хосил қилади, мақсадга эришиш учун “етти қадам” психологик техникасини ўрганади, миллионерлар қоидаси ва режалаштиришнинг квадрат усули асосида ишлаш кўникмасини хосил қилади, вақтни бошқаришнинг олтин қоидаларини билиб олади ҳамда вақтни бошқариш санъатидан боҳабар бўлади. Курс 1 кунлик. Индивидуал шахс учун 2 соат давом этади. Гуруҳ учун 3 соат давом этади. Курс нархи: Индивидуал шакл 1 та қатнашчи, 100 000 сўм. Гуруҳ шакли 10-20 та қатнашчи, 50 000 сўм ВАҚТНИ БОШҚАРИШ ИНСОННИНГ МУВАФФАҚИЯТГА ЭРИШИШ КАЛИТИДИР М.Н.Бобоқулова – СамДАҚИ “Касб таълими” кафедраси катта ўқитувчиси Р.Шобоева – СамДАҚИ 2-босқич магистранти Вақтдан унумли фойдаланиш доимий равишда инсонни безовта қилади. Чунки, барча инсонлар ҳам белгиланган муддатга мувофиқ олдига қўйган мақсадларни амалга ошира олмайдилар. Кимдир кам куч сарфлаш орқали муваффақиятларга эришади, кимдир эса кўп куч йўқотиш ҳисобига паст натижа кўрсаткичига эга бўлади. Шу боисдан ҳам вақтдан унумли фойдаланиш масаласи психологик муаммо сифатида бошқарув фаолиятимизда учраб туради. Вақтдан унумли фойдаланиб муваффақиятга эришишнинг сири нимада? Онгимизни тўғри йўналтириш – вақтдан унумли фойдаланишнинг энг мақбул йўлидир: Мақсадни тўғри қўя билиш тафаккуримизнинг фаоллашувига олиб келади ва қисқа вақтда кўзланган натижага эришилади. Инсонларни муваффақиятли ҳаракат қилувчи ѐки муваффақиятсиз ишловчи шахслар тоифасига ажратишимиз мумкин Муваффақиятли ишловчи инсонларнинг сири вақтдан унумли фойдаланиш уқувига эгалигидадир “Аниқ мақсадли инсон хатто энг оғир йўлни ҳам босиб ўтади. Мақсади йўқ инсон эса, хатто энг силлиқ йўлда ҳам жойидан силжимайди”- деган эди Томас Карлейль Вақтдан унумли фойдаланиш инсон тафаккурига боғлиқ жараѐндир. Инсон тафаккури орқали фикрлайди, муаммо пайдо бўлганда эса, фикрлаш жараѐни фаоллашади. Муаммони бартараф этиш учун ҳаѐтий кўникмалар, яъни кундалик ҳаѐтдаги вазифаларни самарали ҳал қилишда инсонга зарур бўладиган ижобий ҳатти-ҳаракатлар мажмуи зарур. Ижобий ҳатти-ҳаракатларига инсон маданияти, ахлоқи, хулқ атвори, соғлом турмуш тарзи каби шахсий категорияларни мисол қилиб олиш мумкин. Инсоннинг шахсий фаолиятидаги муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш учун вақтдан унумли фойдаланиш ва вақтни бошқариш маҳорати эгалланса яхши натижаларга эришади ва бу“Тайм менежмент” деган тушунча билан изоҳланади. Тайм менежмент - бу ўз шахсий иш вақтини бошқариш маҳоратидир. Тайм менежмент- Бу фақатгина зарур ишлар рўйхатини тузиш эмас, балки вақт ва юкламани тўғри тақсимлаш ҳамдир Психолог Паркинсоннинг фикрича: «Агар вақтни бошқармасанг, у қўлингдан учиб кетади» Вақт ҳақида Вильфредо Пареттонинг “ 80/20 қоидаси” ҳам вақтдан унумли фойдаланишни ифодалайди. Унингча «Инсон умрининг 80 %ини майда-чуйда, кераксиз ишларга, 20 %ини муҳим, долзарб ишларга сарфлар экан». “ВАҚТДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ” (TIME-MANAGEMENT) МАВЗУСИДАН ТЕСТ САВОЛЛАРИ “Тайм-менежмент” атамаси қачон ва нима сабабдан пайдо бўлган? А) ХХ асрнинг 70-йилларида АҚШда демократик жараёнларнинг кенг ёйилиши туфайли пайдо бўлган; Б) ХХ асрнинг 90-йилларида дунёда глобаллашув жараёнлари кенг ёйила бошлаганида пайдо бўлган; В) ХХ асрнинг 60-йилларида Европада ҳаёт суръатларининг жадаллашувига жавобан пайдо бўлган; Г) ХХI асрнинг бошларида жаҳонда ахборотлашув жараёнлари авж ола бошлаганида пайдо бўлган; “Вақтни бошқармай туриб, бошқа ҳеч нарсани бошқариб бўлмайди” иборасининг муаллифи ким? А) Питер Друкер; Б) Конфуций; В) Брайан Трейси; Г) Билл Гейтс; SMART-мақсадларни белгилаш мезонларини кўрсатинг. А) мақсадли, режалаштирилган, мотивацияланган, назорат қилинган; Б) натижадор, ривожлантирувчи, мувозанатланган, мувофиқлаштирилган; В) аниқ, ўлчанадиган, эришиладиган, аҳамиятли, вақтга боғланган; Г) ақлли, мукаммал, вақтга боғланган, илмий асосланган, башорат қилувчи; Эйзенхауэр жадвали бўйича қайси ишлар энг кўп вақт ажратилишини талаб этади? А) инқирозли вазиятларни ҳал қилиш; Б) ўзгаришлар, мажлислар, учрашувлар; В) хатлар билан ишлаш, телефон сўзлашувлари; Г) режалаштириш, назорат қилиш; 5. Эйзенхауэр жадвали бўйича қайси масалалар муҳим ва тезкор ҳисобланади? А) Инқирозли вазиятлар, кечиктириб бўлмайдиган муаммолар, “ёнаётган” масалалар, ўзгаришлар; Б) Профилактик ҳаракатлар, муносабат ўрнатиш, янги имкониятлар топиш, режалаштириш, шахсий ривожланиш; В) Хатлар билан ишлаш, айрим мажлислар, телефон сўзлашувлари, кутилмаган “меҳмонлар”, фаолиятнинг кенг тарқалган шакллари; Г) Интернетда “ўтириш”, телевизор кўриш, “гап сотиш”, учрашувлар; 6. Эйзенхауэр жадвали бўйича қайси масалалар муҳим эмас, аммо тезкор ҳисобланади? А) Инқирозли вазиятлар, кечиктириб бўлмайдиган муаммолар, “ёнаётган” масалалар, ўзгаришлар; Б) Профилактик ҳаракатлар, муносабат ўрнатиш, янги имкониятлар топиш, режалаштириш, шахсий ривожланиш; В) Хатлар билан ишлаш, айрим мажлислар, телефон сўзлашувлари, кутилмаган “меҳмонлар”, фаолиятнинг кенг тарқалган шакллари; Г) Интернетда “ўтириш”, телевизор кўриш, “гап сотиш”, учрашувлар; 7. Эйзенхауэр жадвали бўйича қайси масалалар муҳим, бироқ шошилинч эмас ҳисобланади? А) Инқирозли вазиятлар, кечиктириб бўлмайдиган муаммолар, “ёнаётган” масалалар, ўзгаришлар; Б) Профилактик ҳаракатлар, муносабат ўрнатиш, янги имкониятлар топиш, режалаштириш, шахсий ривожланиш; В) Хатлар билан ишлаш, айрим мажлислар, телефон сўзлашувлари, кутилмаган “меҳмонлар”, фаолиятнинг кенг тарқалган шакллари; Г) Интернетда “ўтириш”, телевизор кўриш, “гап сотиш”, учрашувлар; 8. Парето тамойилига кўра: А) 80 % ҳаракат 20 % натижа беради; Б) 50 % ҳаракат 50 % натижа беради; В) 20 % ҳаракат 80 % натижа беради; Г) А ва В лар тўғри; 9. Парето тамойилига кўра, қайси ҳолларда минимал ҳаракат эвазига максимал натижаларга эришиш мумкин? А) мақсадлар миқдори нисбатан ким бўлганида; Б) хронометраж аниқ белгилаб берилганида; В) устуворликлар тўғри белгиланганида; Г) раҳбар кучли компетенцияларга эга бўлганида; 10. “Хронометраж” деганда нима тушунилади? А) бажариладиган ишларнинг давомийлигини ўлчаш ва белгилаш йўли билан вақт сарфини ўрганиш усули; Б) ташкилотдаги барча лавозимлар учун хизмат вазифаларини аудит қилиш йўли билан ташкилот самарадорлигини ўрганиш усули; В) инсонга берилган вақт капиталидан оқилона фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиб бериш усули; Г) муваффақиятга эришган инсонларнинг вақтдан фойдаланиш санъатини ўрганиш орқали шахсий юксалиш усули; |