Главная страница

ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз


Скачать 2.48 Mb.
НазваниеОкоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Дата02.05.2023
Размер2.48 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаПФ-60 28.01.2022.doc
ТипДокументы
#1101923
страница9 из 46
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   46

А. Саидов

(келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

А. Усманов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари

(келишув асосида),

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов

12-мақсад. Таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

42.

Жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини жорий этиш.

1. Ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурлари лойиҳаларини очиқ эълон қилиб, кенг жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиш амалиётини йўлга қўйиш.

2. Ижтимоий соҳа объектларини қуриш, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», ҳудудий инфратузилма дастурлари доирасидаги лойиҳалар очиқ эълон қилиниб, кенг жамоатчилик фикри асосида ишлаб чиқиладиган тизимни яратиш.

3. Давлат, жамият ва маҳалла ҳаётида фаол иштирок этган фуқаролар танловини ўтказиш ва уларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш, шу жумладан, ҳар йили ташаббусли бюджетлаштириш жараёнида фаол иштирок этган ҳамда ташаббус кўрсатган фуқароларни мукофотлаш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил октябрь

-

Бош вазир ўринбосарлари

А. Раматов, Ж. Қўчқоров,

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи

(лавозим бўйича),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

А. Усманов

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

А. Бобоев,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов

4. Жамоатчилик фикрини доимий, профессионал ва тизимли равишда илмий таҳлил қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш, ижтимоий психологияни тадқиқ этиш бўйича зарур чораларни кўриш.

5. «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази фаолиятини қайта кўриб чиқиб, Социология ва ижтимоий психология институтини ташкил этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил апрель

Ҳисоб-китобларга асосан

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

О. Хакимов,

Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти

Э. Арипов,

«Ижтимоий фикр»республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази

Н. Рахимова

43.

Айрим давлат функциялари амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб қилиш.

1. Жамоавий мурожаатлар асосида янги қурилган ва таъмирланган инфратузилма объектлари сифатини текшириш амалиётини жорий этиш.

2. Камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш, эҳтиёжманд аҳолини касбга ўргатиш каби ижтимоий фойдали лойиҳаларни амалга оширишни нодавлат нотижорат ташкилотларга очиқ танлов асосида тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил октябр

-

Бош вазир ўринбосарлари

А. Раматов, Ж. Қўчқоров,

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари

А. Усманов

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

А. Бобоев,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов

44.

Жамоатчилик назоратининг қонуний асосларини янада мустаҳкамлаш.

Жамоатчилик назоратининг самарали ва таъсирчан шаклларини, уларни амалга ошириш механизмларини жорий этиш мақсадида «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунни қайта кўриб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил сентябрь

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари

А. Саидов

(келишув асосида)

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов

45.

Оммавий ахборот воситаларининг роли ва журналистларнинг касбий фаолияти ҳимоясини янада кучайтириш.

1. Фуқароларни қийнаётган муаммолар ҳамда ислоҳотларнинг самарадорлигини ўрганишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш тартибини жорий қилиш.

2. Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, шу жумладан мансабдор шахслар томонидан цензура ўрнатиш, таҳририят ходимларига босим ва тазйиқ ўтказиш, материаллар ва техник воситаларни улардан ғайриқонуний равишда олиб қўйиш ҳаракатлари содир этилгани учун жавобгарликни янада кучайтириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил апрель

-

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори

А. Ходжаев

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Д. Саиджонов

II. МАМЛАКАТИМИЗДА АДОЛАТ ВА ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ТАМОЙИЛЛАРИНИ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЭНГ АСОСИЙ ВА ЗАРУР ШАРТИГА АЙЛАНТИРИШ

(Масъуллар — Б. Исламов, Н. Йўлдошев, К. Камилов ва А. Саидов)

13-мақсад. Мулк ҳуқуқларининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш.

46.

Хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш.

1. Мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ барча маъмурий ҳужжатларни қатъий равишда фақат суд тартибида бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш амалиётини жорий этиш.

2. Иқтисодий судларда мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги даъволар юзасидан регрессив (камайиб борувчи) давлат божи ставкаларини қўллаш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил ноябрь

-

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров,

Адлия вазири

Р. Давлетов,

Олий суд раиси

К. Камилов

Адлия вазирлиги

А. Каримов,

Олий суд

Б. Исаков

3. Кўчмас мулк ва унга тааллуқли ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофлик тамойилини жорий этиш мақсадида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридаги очиқ маълумотлар таркибини белгилаш ва очиқ маълумотлар асосида оммавий геопортални жорий этиш ҳамда маълумотларни Миллий геоахборот тизими орқали давлат ва хўжалик бошқарув органларига ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиш тартибини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2022 йил декабрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Кадастр агентлиги

А. Аллаберганов

Адлия вазирлиги

А. Каримов,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

А. Ортиқов

4. Хусусий мулк устуворлиги асосий тамойил сифатида белгилаш. Бунда:

давлат идорасининг расмий маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш;

инсофли эгалловчининг мулкий ҳуқуқларини кафолатлаш ва мулкдорнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашнинг молиявий механизмларини қўллаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил июнь

-

Адлия вазирлиги

А. Каримов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

И. Норқулов

14-мақсад. Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда ушбу жараённинг бош мезони сифатида инсон қадрини белгилаш.

47.

Маҳкумлар ва жаз??? ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга реинтеграциясига кўмаклашишнинг самарали механизмларини жорий этиш, ушбу йўналишда давлат ва жамият институтларининг биргаликдаги фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Озодликдан маҳрум этилган шахсларга жазони ўташ шароитларини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш.

2. Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга колониялардаги иш стажини умумий меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартибини жорий этиш.

3. Озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўтаб бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни жорий қилишорқали уларнинг ижтимоий мослашуви механизмларини такомиллаштириш.

4. Маҳкумларнинг тузалиш йўлига ўтганлигини белгиловчи қатъий мезонларни белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил май

-

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Ички ишлар вазирлиги

Ш. Собиров,

Молия вазирлиги

А. Ҳайдаров

48.

Фуқароларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш, шу жумладан ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда қонунийликни сўзсиз таъминлаш ҳамда рақамли технологияларни жорий этиш орқали жамоатчилик назоратини кучайтириш.

1. Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестрни юритишнинг электрон дастурини такомиллаштириш.

2. Ушланган шахсларни ягона реестрга киритиш тизимининг қонуний асосларини мустаҳкамлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил сентябрь

-

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов,

Бош прокурор

Н. Йўлдошев,

Давлат хавфсизлик хизмати раиси

А. Азизов

Ички ишлар вазирлиги

Н. Тўраходжаев,

Бош прокуратура

Б. Валиев

49.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив механизмларни такомиллаштириш.

1. Қийноқларнинг олдини олиш бўйича тегишли халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш масаласини кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил август

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери биринчи ўринбосари

А. Саидов

(келишув асосида),

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман),

Бош прокурор

Н. Йўлдошев,

Ички ишлар вазири

П. Бобожонов

Ташқи ишлар вазири

А. Камилов

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ,

М. Тиллабоев,

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

(келишув асосида),

Бош прокуратура

Б. Валиев,

Ички ишлар вазирлиги

Б. Абдуллаев,

Ташқи ишлар вазирлиги

В. Норов

2. Қийноқларнинг олдини олиш бўйича превентив миллий механизмнинг қонуний асосларини ривожлантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил ноябрь

-

15-мақсад. Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш.

50.

Маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш.

1. Қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини маъмурий судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби — «суднинг фаол иштироки» тамойилини жорий этиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил июль

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Б. Исламов

Олий суд раиси

К. Камилов

2. «Фуқаро ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида» рукни остида кенг тарғибот ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

Йил давомида

51.

Суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишувлик тамойилларини рўёбга чиқариш.

Процессуал қонунчиликда адвокатнинг ваколатларини, шу жумладан далилларни тўплаш ва тақдим этиш ваколатларини кенгайтириш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил декабрь

-

Адлия вазири

Р. Давлетов,

Олий суд раиси

К. Камилов,

Бош прокурор

Н. Йўлдошев

Адлия вазирлиги

А. Мухаммадиев,

Олий суд

И. Муслимов,

Бош прокуратура

С. Артикова

52.

Судлар тизимида «ягона дарча» тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизимини жорий этиш.

1. Иш фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлишидан қатъий назар уни ушбу судлар томонидан қабул қилиш ва судга тааллуқлигига кўра тегишли судга юбориш тартибини белгилаш.

2. Давлат идоралари томонидан етказилган зарарни қоплаш ва бошқа ҳуқуқий оқибатларга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича маъмурий судлар ваколатини аниқ белгилаш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил август

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси


написать администратору сайта