Главная страница

ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз


Скачать 2.48 Mb.
НазваниеОкоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
Дата02.05.2023
Размер2.48 Mb.
Формат файлаdoc
Имя файлаПФ-60 28.01.2022.doc
ТипДокументы
#1101923
страница6 из 46
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46

10.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органларини демократик тамойиллар асосида шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.

1. Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод илгари сурилиши тартибини қайта кўриб чиқиш.

2. Ҳокимликка номзод маҳаллий Кенгашда ҳудудни ривожлантириш бўйича ўз дастурини ҳимоя қилиб, лавозимга тасдиқланиши тартибини жорий этиш.

3. Маҳаллаларнинг жойлардаги вакиллик органлари билан, маҳаллий Кенгашларнинг Олий Мажлис Сенати билан, ҳокимликларнинг вазирликлар ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари билан алоқаларини мустаҳкамлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил март

-

Олий Мажлис Сенати Раиси

Т. Нарбаева

(келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

Олий Мажлис Сенати сенаторлари

(келишув асосида),

Давлат бошқаруви академияси

А. Бекмуродов

4. Ҳудудларда амалга ошириладиган давлат органларининг вазифалари бўйича «ваколатлар реестри»ни шакллантириш, такрорланадиган 500 дан ортиқ функцияларни мақбуллаштириш.

5. Маҳаллий ҳокимликларнинг ҳар бир вазифа ижроси, шунингдек сарфланаётган маблағлар юзасидан жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил июнь

Ҳисоб-китобларга асосан

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

Эксперимент тариқасида 28 та туман ва шаҳарда ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш бўйича ҳокимликлар ваколат ва имкониятларини кенгайтириш.

1. Эксперимент амалга ошириладиган туман ва шаҳарларни белгилаш.

2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз туман (шаҳар) ҳокимликларининг ҳамда ҳудудий ижро идораларининг штат бирлиги ва тузилмаларини маҳаллий Кенгашлар билан келишилган ҳолда белгилаш амалиётини жорий қилиш.

3. Ҳудудни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилишда ҳокимликларга қўшимча ваколат ва имкониятлар яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил май

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров,

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов

12.

Маҳаллий Кенгашлар ҳамда ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилашга оид қонуний асосларни яратиш орқали алоҳида қонунларни қабул қилиш.

1. Маҳаллий Кенгашлар ҳамда ҳокимларнинг ваколатларини ани? белгилаш.

2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат бошқаруви органлари ҳудудий бошқармалари (бўлинмалари) билан ўзаро муносабатларининг аниқ механизмларини белгилаш.

3. Ҳокимликлар ва маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар турларини аниқлаштириш.

Қонун лойиҳалари

2022 йил декабрь

-

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида)

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

М. Убайдуллаев,

Молия вазирлиги

Т. Ишметов

13.

Маҳаллий бошқарув фаолиятига ахборот-технологияларини кенг жорий қилиш.

1. Ҳудудлар кесимида тизимлаштирилувчи 40 дан ортиқ соҳалар бўйича маълумотларни аниқлаштириш.

2. Ушбу маълумотларни жамловчи таҳлилий геопорталларни ишга тушириш чораларини кўриш.

Чора-тадбирлар

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров,

Бош вазир маслаҳатчиси — IТ-технологиялар телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи

(лавозим бўйича)

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

С. Холхўжаев,

Статистика қўмитаси

Б. Бегалов

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов

3. «Рақамли халқ депутатлари Кенгаши» лойиҳаси доирасида маҳаллий вакиллик органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш.

Бунда:

маҳаллий Кенгашларнинг йиғилишларини ўтказишда ортиқча сансалорликларни бартараф этиш;

маҳаллий Кенгашлар томонидан ҳудудий ижро органларини назорат қилиш доирасидаги ҳисоботлар, қарорлар, сўровлар ва бошқа ҳужжатлар ҳамда уларнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб бориш амалиётини жорий этиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2022 йил октябрь

Ҳисоб-китобларга асосан

Олий Мажлис палаталари

(келишув асосида),

Ахборот технологиялари вазирлиги

Ш. Шерматов,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4-мақсад. Давлат бошқаруви органлари фаолиятини «фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш» тамойили асосида трансформация қилиш.

14.

Давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан давлат назоратини амалга оширишда манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш, мазкур жараёнга кенг жамоатчиликни жалб қилиш.

1. Барча турдаги давлат назоратини тизимлаштириш ва уларни амалга оширишнинг аниқ механизм ва тартиб-таомилларини белгилаш мақсадида «Давлат назорати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2022 йил декабрь

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери

Н. Исмоилов

(келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

А. Бурханов,

Бош прокуратура

Н. Йўлдошев

2. Давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги инспекциялар фаолиятида манфаатлар тўқнашуви вужудга келишини бартараф этиш чораларини кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2022 йил декабрь

-

15.

Давлат бюджети харажатлари самарадорлигини янада ошириш ва давлат молиявий назорати органлари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Давлат молиявий назорати органлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш.

2. Бюджет қонунчилиги бузилишининг профилактикаси ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш.

3. Бюджет ташкилотларидаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг тўғри ҳисобланиши таъминлашга қаратилган ахборот тизимларини такомиллаштириш.

4. Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш объектларида бажарилаётган иш ҳажмлари ҳамда белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилиши юзасидан мониторингни амалга ошириш тизимини жорий этиш.

5. Ички аудит хизмати ходимларини малакасини ошириш ва сертификатлаш тизимини яратиш.

6. Давлат харидлари соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларни олдини-олиш чораларини кўриш.

7. Давлат томонидан субсидия ажратишни мувофиқлаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш ва уни такомиллаштириб бориш бўйича ягона давлат органини белгилаш.

8. Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратишнинг ягона электрон платформаси орқали амалга ошириш тизимини жорий этиш.

9. Ажратилган субсидия ва улардан эришилган натижалар тўғрисидаги маълумотларни очиқ эълон қилиш тартибини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳалари

2022 йил февраль

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров,

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

Р. Гулямов

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Ҳисоб палатаси

Б. Турабов

5-мақсад. Ихчам, профессионал, адолатли, юқори натижадорликка хизмат қиладиган давлат бошқаруви тизимини жорий қилиш.

16.

Давлат бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан ташкилий-ҳуқуқий масалаларни ўзлари мустақил ҳал этиши ва ташаббус кўрсатиши учун зарур шароитларни яратиш.

1. Вазирлик ва идоралар штат бирликлари сонини Молия вазирлиги томонидан белгиланган чеклов доирасида уларнинг раҳбарлари томонидан мустақил белгилаш, ходимларга иш ҳажми ва самарадорлигига қараб маош тўлаш тартибини жорий қилиш.

2. Вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан мустақил ҳал этиладиган ташкилий-ҳуқуқий масалалар доирасини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси

2022 йил октябрь

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси биринчи ўринбосари

К. Куранбаев,

Бош вазир ўринбосари

Ж. Қўчқоров

Молия вазирлиги

Т. Ишметов,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов

17.

Давлат бошқаруви органларининг ҳудудий масалаларни ҳал қилишдаги масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш ҳамда уларнинг стратегик йўналишларини режалаштиришга қаратилган янги тизим яратиш.

1. Барча бўғиндаги давлат бошқаруви органларининг бир йиллик иш дастурини, шу жумладан жамоатчилик иштирокида ишлаб чиқиш, уларнинг ижро ҳолатини доимий эълон қилиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

2. Давлат органларида мурожаатларни таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ва жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш натижаларидан келиб чиқиб, ҳудудлар (туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла) кесимида ўз тузилмаларининг фаолияти бўйича очиқ дастурлар ишлаб чиқиш.

3. Давлат бошқаруви органлари ҳудудлар бўйича қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлашга қаратилган ягона назорат тизимини яратиш.

4. Давлат бошқаруви органлари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг ижро этилиши жараёнини жамоатчилик томонидан кузатиб бориш тизимини яратиш.

5. Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд бўйича қабул қилинган дастурлар ижроси юзасидан раҳбарларнинг ҳисобот бериш тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил май

-

Олий Мажлис Сенати Раиси

Т. Нарбаева

(келишув асосида),

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев

Вазирлар Маҳкамаси,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов,

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

О. Хасанов,

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

А. Бурхонов,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Ходжаев,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

И. Норқулов

6. Муҳим ижтимоий-масалалар бўйича очиқ маълумотларнинг доирасини янада кенгайтириш ва мазкур маълумотлардан тўсиқларсиз фойдаланишни таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2022 йил ноябрь

-

Олий Мажлис Сенати раиси

Т. Нарбаева

(келишув асосида)

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

А. Бурханов,

Адлия вазирлиги

Р. Давлетов

18.

Вазирлик ва идораларда иш юритиш ва маъмурий бошқарув жараёнлари сифатини такомиллаштириш.

Вазирлик ва идоралар фаолиятига сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO: 9001) жорий қилиш.

Бунда, ушбу тизимни 2022 йилнинг якунига қадар вазирлик ва идораларнинг 30 фоизида жорий қилиш.

Амалий чора-тадбирлар

2022 йил якунига қадар

-

Бош вазир ўринбосари

С. Умурзаков

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Д. Сатторов,

вазирлик ва идоралар

6-мақсад. Давлат бошқаруви тизимида маъмурий аппаратни ихчамлаштириш ва иш жараёнларини мақбуллаштириш.

19.

Айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш.

Хусусий секторга ўтказиладиган ва уларни жалб қилиш мумкин бўлган айрим давлат функцияларини ошириш.

Бунда:

айрим соҳалардаги давлат назорати, шу жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, дори воситаларини сертификатлаштириш каби функцияларга хусусий сектор вакилларини жалб қилиш;

хусусий секторни жалб қилиш самарадорлиги юқори бўлган соҳаларни аниқлаб, айрим давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш назарда тутилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2022 йил декабрь

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери


написать администратору сайта