Главная страница
Навигация по странице:

  • Mavzu: SIGNALLAR, ULARNING TURLARI VA QO’LLANISHI MUSTAQIL ISH Bajardi: O’.XODIXODJAEV

  • toshkent temir yo'l texnikumi Kafedra 5sf1 Mavzu signallar, ularning turlari va qollanishi mustaqil ish bajardi


    Скачать 353.17 Kb.
    Названиеtoshkent temir yo'l texnikumi Kafedra 5sf1 Mavzu signallar, ularning turlari va qollanishi mustaqil ish bajardi
    Дата18.12.2021
    Размер353.17 Kb.
    Формат файлаdocx
    Имя файла21.docx
    ТипДокументы
    #307731



    «O‘ZBEKISTON TEMIR YO‘LLARI» AKSIYADORLIK JAMIYATI

    «TOSHKENT TEMIR YO'L TEXNIKUMI»

    Kafedra: 5-SF1

    Mavzu: SIGNALLAR, ULARNING TURLARI VA QO’LLANISHI

    MUSTAQIL ISH

    Bajardi: O’.XODIXODJAEV

    Qabul qildi: S.G’AYBULLAYEVA

    TOSHKENT 2021

    Темир йўл транспортининг барча тармоқ ва хўжаликларида турли ишлаб чиқариш жараёнларини автоматик ва телемеханик бошқариш тизимлари кенг қўлланади. Ушбу хўжаликлар замонавий ҳисоблаш ва компьютер тизимлари, тортиш нимстанцияларини, сув таъминоти пунктларини телебошқарув тизимлари, вокзалларда йўловчиларга барча турдаги хизмат кўрсатувчи қурилмалар комплекти, локомотив ва вагон хўжаликларида қўлланадиган автоматика тизимлари билан етарлича жиҳозланган. Темир йўлларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимлари (ТЙБАТ) ўзида бир қатор қуйи табақа тизимларини мужассамлаштирган бўлиб, улар саралаш станцияларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими (ССБАТ), ташиш жараёнларини тезкор бошқариш (ТЖТБАТ), электр таъминотининг автоматлашган бошқарув тизими (ЭТАБТ) ва бошқалардан ташкил топган. Темир йўлларнинг турли хўжаликларида қўлланадиган автоматика ва телемеханика тизимлари жуда кўп ва мураккаб бўлиб, улар ҳақида маълумотлар тегишли бўлимларда бериб борилади. Мазкур бўлимда фақат темир йўлларда поездлар ҳаракатини бошқариш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўлланадиган автоматика, телемеханика ва сигналлаштириш қурилма ва ускуналари ҳақида тушунчалар берилади.
    Поездлар ҳаракати ва станцияларда манёвр ишлари доимо ўзгариб турадиган шароитларда бажарилади. Бундай ҳолатларда катта масофаларга локомотив машинистларига ва ҳаракатни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа хизматчиларга тегишли буйруқ ва кўрсатмаларни узатиш учун темир йўл сигналлари қўлланади. Темир йўлларда сигналлаштириш ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳамда поездлар ҳаракати ва манёвр ишларини аниқ бажариш учун қўлланади.




    Сигналлар, уларнинг турлари ва қўлланиши


    Светофорларнинг тузилиши. Сигнал кўринувчан ёки товушли шартли белги бўлиб унинг ёрдамида маълум буйруқ берилади. Темир йўл хизматчилари сигнал талабларини бажариш учун барча имкониятлардан фойдалана билишлари керак. Темир йўл транспортида одатда сигнал тушунчасида сигнал асбоби ва сигнал кўринишини тушунилади.
    Темир йўлларда қўлланадиган сигналлар идрок қилиш усулига қараб кўринувчан ва товушли бўлиши мумкин.
    Кўринувчан сигналлар чироқ, шчит, байроқ, гардишлар ранги, сигнал кўрсаткичларининг сони, ўзаро жойлашуви, сигнал чироқларининг ёниш тартиби ва кўтариб юрилувчи сигнал шчитларининг шакли билан фарқланади. Кўринувчан сигналлар узоқ масофалардан кўриниши билан ишлатишга қулайдир.
    Товушли сигналлар ҳар хил узунликдаги товушларининг сони ва ўзаро бирикуви билан фарқ қилади. Аниқроқ айтганда, қисқа ва узун товушларнинг сони ва қўшилмаси билан фарқланиб кундузи ва кечаси бир хил маънони англатади. Товушли сигналларни бериш учун локомотивлар, моторли вагонлар, дрезина ҳуштаклари, қўл ҳуштаклари, сурнай, сирена, гудок ва петардалар қўлланади. Товушли сигналлар одатда қисқа масофалардан эшитилади ва уларни узатиш аниқлиги камроқ бўлгани сабабли одатда ушбу сигналларни беришда одам иштироки талаб этилади.
    Овозли сигналлар фуқаролик муҳофазаси бўйича умумий сигналлардан ва темир йўлларга хос махсус сигналлардан иборат бўлиши мумкин. Ҳозирда такомиллашган замонавий алоқа тизимлари кенг қўлланиши сабабли темир йўлларда товушли сигналларнинг асосан ҳаракат ташкилига тегишли бўлган белгилари қўпроқ амалда қўлланилади, жумладан: жўнаш, олдинга ёки орқага юриш, тормозлаш, тормозларни бўшатиш, ҳаракатни секинлаштириш, тўхташ ва шу кабилар.
    Кўринувчан сигналлар қўлланадиган вақтига қараб кундузги, тунги ва кеча-кундуз бирдай қўлланадиган бўлиши мумкин. Кўринувчан сигналлар светофорлар, байроқлар, фонарлар, шчит ва гардишлар, сигнал белгилари ва сигнал кўрсаткичлари ёрдамида берилади.
    Кундузги сигналлар куннинг ёруғ вақтида амал қилиб сигнал ранги, шакли, ҳолати, сони ва бирлашиши билан фарқланади.
    Тунгги сигналлар кечаси бериладиган сигнал чироқларининг белгиланган ранглари ва қўшилиши билан фарқланади, улар қўл ва тутқичларга ўрнатилган фонарлар ёрдамида берилади.
    Кеча-кундузги сигналлар светофорлар ёрдамида берилиб ранги, ёниш тартиби ва ранглар қўшилиши билан кеча-кундуз бирдай қўлланади.
    Темир йўлларда сигнал ускуналари, қўрсаткичлари, жойлаштириш ва қўлланиш тартиблари темир йўллардан техникавий фойдаланиш қоидалари ва темир йўлларда сигнализация бўйича йўриқномаларда белгиланган.
    Кўринувчан сигналлар сигнал асбобларига қараб: доимий (темир йўлнинг белгиланган жойларида ўрнатиладиган светофорлар ва локомотив светофорлари); кўчириб ўтказиладиган (шчитлар, байроқлар, бирор йўл бўлаги ёки ҳаракат воситаларини вақтинчалик муҳофазалаш учун уч оёқ таёқчага ўрнатилган фонарлар); сигнал бериш учун байроқлар, гардишлар ва фонарлар; поездларни белгиловчи (гардишлар, байроқлар ва фонарлар) турларга бўлинади.
    Темир йўлларда сигналлардан ташқари сигнал қўрсаткичлари ва сигнал белгилари кенг қўлланади. Сигнал кўрсаткичларининг олти тури мавжуд бўлиб, улар: маршрут, стрелка, йўл муҳофазаловчи, гидроколонка, буксалар қизиши ва «Ток қабул қилгични тушириш», кабилар бўлиб маълум қурилма ва ускуналарнинг ҳолатини белгилайди. Сигнал белгилари эса машинистнинг маълум ҳаракатлар қилиши (масалан, «Ток қабул қилгични кўтариш», «Тезликни камайтириш» ва ш.к.) лозимлигини такидлайди.
    Темир йўлларда доимий сигналлар сифатида асосан светофорлар қўлланади. Улар асосий ва огоҳлантирувчи турларга бўлиниб, асосийлари станцияларни ва перегонларда блок-участкаларни муҳофазалаш учун ўрнатилади, ҳаракатга рухсат беради ёки тақиқлайди. Огоҳлантирувчи сигналлар эса асосий сигналга яқинлашаётганлик ва унинг кўрсатиши ҳақида маълумот беради.
    Ўз вазифасига қараб асосий сигналлар кириш, чиқиш, ўтказиш, маршрут ва ҳимояловчи турларга бўлинади. Темир йўлларда манёвр, саралаш тепалиги, такрорловчи, тўсувчи ва локомотив светофорлари ҳам қўлланади.
    Темир йўлларда асосий сигнал ранглари сифатида қизил, сариқ, ва яшил ранглар қабул қилинган. Бир хил қувватда нурланишда энг олис масофадан кўриниши ва янглиш кўриниш хавфи кам бўлгани сабабли қизил ранг тақиқловчи сигнал сифатида қабул қилинган.
    Сариқ ранг хусусият бўйича қизилга яқин бўлгани, яшил рангдан яхшироқ кўрингани ва туман вақтларида бироз қизариб қўриниши сабабли уни ҳаракатга рухсат берувчи ва тезликни камайтиришни талаб этувчи сигнал сифатида қабул қилинган. Яшил ранг эса белгиланган тезликда ҳаракат учун рухсат сигнали. Темир йўлларда айтилганлардан ташқари кўк, оқ ва ой нурли оқ ранглар ҳам қабул қилинган бўлиб, улар манёвр светофорларида ишлатилади. Булардан кўк ранг манёвр ҳаракатларини тақиқловчи, оқ ранг маневр ҳаракатларига рухсат этувчи ва ой нурли оқ ранг асосий сигнал ишламаганда ҳаракатга рухсат этувчи таклиф сигнали сифатида қўлланади.

    Светофорларнинг тузилиши. Темир йўлларда асосий сигнал асбоби сифатида светофор- кундузи ва кечаси бирдай бир ёки бир неча хил ранг билан нур берувчи оптик асбоб қўлланади.
    Светофорлар икки хил: линзали ва прожекторли турларга бўлинади. Линзали светофорлар линзали комплектлари бўлган каллак билан мачтали, консолли ва кўприкли турларда ўрнатилиши мумкин. Пастак светофорлар эса тўғридан-тўғри светофорнинг таглик асосига ўрнатилган бўлиб станцияларда асосан манёвр ҳаракатлари учун ва шу қаторда поезд сигналлари учун ҳам қўлланади.
    Линзали светофорлар ҳар бир ранг учун алоҳида линза комплектига эга бўлиб, тузилиши оддий, ишлаши пухта ва чидамли бўлади.
    Сигнал кўринишини яхшилаш учун светофор каллаги фон шчити ва соябонлар билан жиҳозланган бўлади. Бурилишларда ёруғликни йўналтириш учун светофор линзаларига оғдирувчи шишалар қўйилади. Линзали светофорларга ташқаридан кучли ёруғлик тушганда кўриниш сусайиши ёки қисман ўзгариши мумкин.
    Прожекторли светофорларда таглик мачтага думалоқ гардишли фон шчити бўлган прожекторли светофор каллаги ўрнатилиб, бир каллак линза комплекти орқали уч хил рангда сигнал берилади. Ранг олиш учун каллак ичида уч хил рангли нур филтри ўрнатилади. Прожекторли светофорлар нисбатан арзон, электр қувватини кам сарфлайди, ташқи нурлардан кўриниши ўзгармайди, аммо уларнинг тузилиши мураккаб ва ишлаш чидамлилиги камроқ. Прожекторли светофорларни қўллаш йўлнинг СМБ қурилмалари тузилишида ҳам айрим ўзгаришларни талаб этади.


    написать администратору сайта