Главная страница
Навигация по странице:

  • 35-мақсад: «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг» дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12

  • IV. АДОЛАТЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ЮРИТИШ, ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

  • 38-мақсад: Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фоизга етказиш.

  • 39-мақсад: Мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш.

  • 40-мақсад: Мактабгача таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш.

  • 41-мақсад: Мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш.

  • 42-мақсад: 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликларни илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта кўриб чиқиб, амалда жорий этиш.

  • 43-мақсад: Малакали ўқитувчиларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш.

  • 44-мақсад: Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш.

  • 45-мақсад: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш.

  • 46-мақсад: Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш.

  • 47-мақсад: 2026 йилга қадар 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS ва TНE халқаро рейтингларига киришга мақсадли тайёрлаш.

  • 48-мақсад: Қарийб 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш.

  • 49-мақсад: 2026 йилгача нодавлат олий таълим ташкилотлари сонини камида 50 тага етказиш.

  • 51-мақсад: Иқтисодиётга инновацияларни кенг жорий қилиш, саноат корхоналари ва илм-фан муассасаларининг кооперация алоқаларини ривожлантириш.

  • 52-мақсад: Глобал инновацион индексда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш ва 2030 йилга қадар топ-50 мамлакатлари қаторига кириш.

  • 54-мақсад: Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш.

  • 55-мақсад: Кўрсатилаётган тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш ва қулайлигини ошириш мақсадида республика ҳудудларида тиббиёт кластерларини ташкил этиш.

  • 57-мақсад: Тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

  • ПФ-60 28.01.2022. Окоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз


    Скачать 2.48 Mb.
    НазваниеОкоз 02. 00. 00. 00 Давлат бошаруви асослари 02. 08. 00. 00 Итисодиёт, ижтимоиймаданий урилиш соасидаги давлат бошарувининг умумий масалалари 02. 08. 01. 00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошалар тсз
    Дата02.05.2023
    Размер2.48 Mb.
    Формат файлаdoc
    Имя файлаПФ-60 28.01.2022.doc
    ТипДокументы
    #1101923
    страница4 из 46
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
    34-мақсад: Ҳудудларнинг муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма тизимини ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш.

    «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида ҳудудларнинг «ўсиш нуқталари»дан келиб чиқиб, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектларини қуришга алоҳида эътибор қаратиш.

    Республика ҳудудларида қарийб 80 минг километр магистрал ва тақсимловчи электр тармоқлари, 20 мингдан ортиқ трансформатор пунктлари ҳамда 200 дан зиёд подстанцияни қуриш ва янгилаш.

    Республика аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 87 фоизга етказиш, 32 та йирик шаҳарлар ва 155 та туман марказларида оқова сув тизимларини янгилаш.

    Сув таъминоти қувурларидаги сув сирқиш нуқталарини сунъий йўлдош технологияси орқали масофадан зондлаб аниқлаш ва таъмирлашга замонавий технологияларни жорий этиш.

    Тошкент шаҳрида оқова сувини тозалаш тизимини шаҳар ҳудудидан ташқарига чиқариб, давлат-хусусий шериклик асосида янги иншоотларни барпо этиш.

    Ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали кейинги 5 йилда хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 бараварга ошириш ҳамда ушбу йўналишда жами 3,5 миллион янги иш ўринларини яратиш.

    Шаҳар ва туманлар марказларида аҳолининг кундалик эҳтиёжи юқори бўлган маиший ва коммунал хизматларни ривожлантириш бўйича пуллик сантехника, электрик, уй жиҳозларини таъмирлаш, кейтеринг каби хизматларни кўрсатиш пунктларини ривожлантириш.

    Республика ҳудудларида савдо ва йўлбўйи хизматларини ривожлантириш орқали 130 та замонавий бозорлар ва савдо комплекслари, шунингдек, йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 65 та йирик ҳамда 5000 та кичик хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш.

    Сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини 3 бараварга қисқартириш. Хизматлар соҳасининг жозибадорлигини ошириш мақсадида соҳадаги тадбиркорлик субъектларига қўшимча имтиёзлар тақдим этиш.

    35-мақсад: «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг» дастури доирасида маҳаллий сайёҳлар сонини 12 миллион нафардан ошириш ҳамда республикага ташриф буюрадиган хорижий туристлар сонини 9 миллион нафарга етказиш.

    Тўсиқсиз туризм инфратузилмасини мамлакатнинг асосий туризм шаҳарларида кенг жорий қилиш. 2026 йилгача туризм соҳасида банд бўлган аҳоли сонини 2 баравар ошириб, 520 минг нафарга етказиш.

    Туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда 8 мингдан ортиқ маданий мерос объектларидан самарали фойдаланиш бўйича давлат дастурини қабул қилиш.

    Зомин, Фориш, Бахмал туманлари ва «Айдар-Арнасой» кўллар тизимида қўшимча туристик зоналар ва дам олиш масканларини барпо этиш, 300 миллион АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш, 25 минг иш ўринини яратиш.

    Самарқандни «Туризм дарвозаси»га айлантириш орқали келгуси беш йилда туризм хизматлари ҳажмини камида 10 бараварга ошириш. Туризм соҳасида 40 минг киши бандлигини таъминлаш. 2022 йилда «Абадий шаҳар» тарихий мажмуасини ўз ичига олган Самарқанд туризм марказини ва зарурий инфратузилмани ташкил этиш.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Орол бўйида экотуризмни ривожлантириш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш. Бунда, Мўйноқнинг янги аэропорти имкониятларидан кенг фойдаланиш.

    Хоразм вилоятида туризм янги иш ўринларини яратишда асосий драйвер соҳа бўлиши учун алоҳида дастур қабул қилиш.

    Бухоро вилоятида туризмни жадал ривожлантириш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш.

    Навоий вилоятида зиёрат ва экотуризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш.

    Тошкент шаҳрида туризм инфратузилмасини янада яхшилаш.

    Тошкент вилоятида туризм салоҳиятини янги босқичга олиб чиқиш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш.

    36-мақсад: Барча транспорт турларини узвий боғлаган ҳолда ягона транспорт тизимини ривожлантириш, йирик шаҳарлар ўртасида кунлик транспорт қатновлари асосида манзилга етиб бориш ва қайтиб келиш имкониятини яратиш.

    Тошкент шаҳри ва ҳудудларда жамоат транспорти тизимини такомиллаштириш ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш.

    Шаҳарлараро ва шаҳар атрофи темир йўл қатновлари жозибадорлигини ошириш.

    Транспорт ва логистика хизматлари бозори ва инфратузилмасини ривожлантириш, темир йўл инфратузилмасини электрлаштириш даражасини 60 фоизга етказиш ва автомобиль йўллари тармоғини жадал ривожлантириш.

    Транспорт соҳасида ташқи савдо учун «яшил коридорлар» ҳамда транзит имкониятларини кенгайтириш ва транзит юк ҳажмини 15 миллион тоннага етказиш.

    IV. АДОЛАТЛИ ИЖТИМОИЙ СИЁСАТ ЮРИТИШ, ИНСОН КАПИТАЛИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

    37-мақсад: Ҳар бир фуқарога давлат ҳисобидан аниқ касб-ҳунарга ўқиш имкониятини яратиш. Касбга ўқитиш кўламини 2 баравар ошириб, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарларга ўқитиш ва бу жараёнда нодавлат таълим муассасаларининг иштирокини 30 фоизга етказиш.

    Касбий таълим билан тизимли равишда шуғулланиш масалаларини тўлиқ равишда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ихтиёрига ўтказиш.

    Касбга ўқитиш кўламини 2 бараварга ошириш, жами 1 миллион нафар ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш.

    Умумтаълим мактабларининг касб ўрганиш истагидаги битирувчиларини давлат томонидан камида бир касбни эгаллашига кўмаклашувчи тизимни жорий этиш.

    38-мақсад: Мактабгача таълимдаги қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан камида 80 фоизга етказиш.

    2022/2023 йилларда 6 ёшли болаларни мактабгача тайёрлов тизими билан қамраб олиш даражасини 90 фоизга, 2024/2025 ўқув йили якунига қадар 100 фоизга етказиш.

    Мактабгача таълим тизимига хусусий сектор маблағларини жалб қилиш орқали 7 мингдан зиёд янги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш.

    39-мақсад: Мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш.

    Боғча ходимларининг профессионал тайёргарлиги ва маҳоратини ошириб боришнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш.

    2022 — 2026 йилларда 160 мингдан зиёд педагог кадрларнинг малакасини ошириш.

    Мактабгача таълим-тарбия жараёнларини илмий асосланган ёндашувлар асосида такомиллаштириш.

    40-мақсад: Мактабгача таълим тизимида бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлаш.

    Мактабгача таълим тизимида молиявий жараёнларнинг шаффоф тарзда амалга оширилиши учун зарур шароитларни яратиш.

    41-мақсад: Мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш.

    Янги мактаблар қуриш, хусусий мактабларни кўпайтириш, таълим сифатини оширишни назарда тутувчи миллий дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

    Ўқув ўринлари сонини 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказиш.

    Нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи ташкилотларга шароит ва имкониятларни кенгайтириш орқали уларнинг улушини 2026 йилда 8 фоизга, шу жумладан 2022 йилда 3 фоизга ошириш.

    2022 — 2026 йилларда 217 та «Баркамол авлод» болалар мактабини ривожлантириш бўйича дастурни амалга ошириш.

    Ёшларни санъат дунёсига ошно этиш, компьютер ва IТ технологиялари соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлишлари учун зарур жиҳозлар билан таъминланган 100 мингдан ортиқ бепул тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш.

    Чекка ҳудудларда мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасаларигача транспорт қатновини йўлга қўйиш.

    42-мақсад: 2026 йилга қадар ўқув дастурлари ва дарсликларни илғор хорижий тажриба асосида тўла қайта кўриб чиқиб, амалда жорий этиш.

    Миллий ўқув дастурига асосан 2026 йилга қадар 699 номдаги, шу жумладан 2022 йилда 296 номдаги янги дарсликлар, машқ дафтарлари, ўқитувчи методика китоблари ҳамда мобил иловаларни яратиш.

    Миллий ўқув дастури бўйича янги методикаларга ўқитувчиларни ўқитиш мақсадида Электрон малака ошириш платформаси учун 2026 йилга қадар жами 769 та видеодарс яратиш.

    Умумтаълим мактабларида дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни тажриба-синовдан ҳамда чет эллик мутахассислар иштирокида экспертизадан ўтказиш тизимини жорий этиш.

    43-мақсад: Малакали ўқитувчиларнинг ойлик маошларини босқичма-босқич 1 000 АҚШ доллари эквивалентига етказиш.

    Иқтидорли ўқитувчиларнинг иш ҳақларини малака тоифасига қараб табақалаштирилган ҳолда ошириб бориш.

    Ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартибини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда малакани баҳолаш методикаси асосида адолатли ва шаффоф тизимни жорий этиш.

    44-мақсад: Мактабларда таълим сифатини ошириш, педагог-кадрларнинг билими ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш.

    Мактабда фаолият олиб бориши учун ҳар бир фан бўйича маҳаллий ёки халқаро сертификация талабларини белгилаш.

    Тоифага эга бўлмаган мактаб ўқитувчиларининг билим ва кўникмаларини диагностикадан ўтказиш.

    Умумтаълим мактабларини, айниқса, чекка ҳудудлардаги таълим масканларини олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдириш ишларини давом эттириш.

    Мактабларда директор ва унинг ўринбосарларини тайинлаш тизимини мактаб ўқитувчилари ва ота-оналарнинг иштироки таъминланишини назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш.

    Халқ таълими тизими туман бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш ҳисобига оптималлаштириш.

    45-мақсад: Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бошланғич синф ўқувчиларини босқичма-босқич бепул овқат билан таъминлаш.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба-синов тариқасида бошланғич синф (1 — 4-синф) ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини жорий этиш.

    Тажриба-синов натижаларига кўра бошланғич синф (1 — 4-синф) ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш тизимини кенгайтириш масаласини кўриб чиқиш.

    46-мақсад: Олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш ва таълим сифатини ошириш.

    Кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида қабул параметрларини 2022 йилда ошириш.

    2022 йилда ёшларни олий таълим билан қамров даражасини 38 фоизга етказиш.

    Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш тартибини жорий этиш.

    2026 йилда қабул кўрсаткичини камида 250 мингга етказиш.

    Давлат олий таълим муассасаларига академик ва молиявий мустақиллик бериш, шу жумладан улар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш, ходимлар сони, тўлов-контракт миқдори ва таълим шаклини мустақил белгилаш амалиётини йўлга қўйиш.

    Давлат олий таълим муассасаларининг тегишли ҳуқуқ ва ваколатларини аниқ белгилаш.

    47-мақсад: 2026 йилга қадар 10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини QS ва TНE халқаро рейтингларига киришга мақсадли тайёрлаш.

    Олий таълим муассасаларининг QS ва TНE халқаро рейтингларига кириши учун мақсадли дастурни ишлаб чиқиш.

    10 та салоҳиятли олий таълим муассасасини танлаш.

    Салоҳияти ва ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, халқаро рейтингларга киритиш бўйича 5 йилга мўлжалланган мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

    48-мақсад: Қарийб 100 минг ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш.

    Талабалар турар жойларини давлат-хусусий шериклик асосида барпо этишда лойиҳаларни молиялаштиришнинг мақбул усулларини йўлга қўйиш.

    2022 йилда 18 800 ўринли 47 та талабалар турар жойларини барпо этиш.

    2026 йилга қадар 72 400 ўринли 181 та талабалар турар жойларини барпо этиш натижасида талабаларни ётоқхона билан таъминлаш даражасини 60 фоиздан ошириш.

    49-мақсад: 2026 йилгача нодавлат олий таълим ташкилотлари сонини камида 50 тага етказиш.

    2022 йилда Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида камида 1 тадан нодавлат олий таълим ташкилотини ташкил этиш орқали уларнинг жами сонини 34 тага етказиш.

    Қорақалпоғистон Республикасида 5 та нуфузли маҳаллий ва хорижий олийгоҳларнинг филиалларини ҳамда Тошкент вилоятида 5 минг нафар талабага мўлжалланган Нурафшон давлат университетини ташкил этиш.

    Андижон вилоятида 4 та хусусий олийгоҳ ташкил этиш. Натижада ҳудуддаги ёшларни олий таълим билан қамровини 23 фоиздан 50 фоизга етказиш.

    Наманганда келгуси 5 йилда 7 та олийгоҳ ташкил этиб, жами олий ўқув юртлари сонини 10 тага етказиш.

    Самарқанд шаҳрида 20 минг нафар талабага мўлжалланган «Ёшлар шаҳарчаси»ни барпо этиб, унда камида 4 та хорижий университетнинг филиал ва кампусларини жойлаштириш. Хорижий давлатларнинг етакчи техника университети билан биргаликда Самарқанд технология университетини ташкил этиш.

    Урганч давлат университети қошида Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика маркази ва жамғармасини, Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали ва унинг қошида Урганч бошланғич рақс санъати мактаб-интернатини ташкил этиш.

    2026 йилга қадар республика ҳудудларида камида 1 тадан нодавлат олий таълим ташкилотларини ташкил этиш орқали уларнинг сонини 50 тага етказиш.

    50-мақсад: «Эл-юрт умиди» жамғармаси орқали эркин ва ижодий фикрлайдиган ёшларни нуфузли хорижий олийгоҳларга ўқишга юбориш кўламини 2 бараварга ошириш, бунда ёшларнинг 50 фоизини техник, аниқ фанлар ва IT соҳаларига ўқитиш.

    Хорижий давлатларнинг энг нуфузли университетларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун очиқ саралаш танловларини ўтказиш.

    Хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат, магистратура ва докторантура таълим дастурларида қатнашиш мақсадида Жамғарма томонидан очиқ танлов эълон қилиш ва ўтказиш.

    51-мақсад: Иқтисодиётга инновацияларни кенг жорий қилиш, саноат корхоналари ва илм-фан муассасаларининг кооперация алоқаларини ривожлантириш.

    Инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманларда мавжуд аналогларидан 50 фоизгача арзонлаштирилган ва сифатли, хом ашё нархига нисбатан 2-3 баравар юқори қўшилган қиймат яратадиган инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириш, шу жумладан умумий қиймати 165,9 миллиард сўмлик жами 195 та лойиҳани амалга ошириш.

    Олий таълимдан кейинги таълим институтларида тўлов-грант асосида ўқишни ташкил этиш.

    52-мақсад: Глобал инновацион индексда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш ва 2030 йилга қадар топ-50 мамлакатлари қаторига кириш.

    Глобал инновацион индексда қайд этилган паст индикаторлар бўйича Ўзбекистон позициясини яхшилаш.

    Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун барча йўналишларда кенг имкониятларни яратиш, тадқиқотларни ва инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг замонавий механизмларини жорий қилиш.

    53-мақсад: Аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, эҳтиёжманд қатламларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

    Аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш даражасини 60 фоизга етказиш.

    Мажбурий ижтимоий кафолатлар бўйича қонунчиликни тизимлаштириш ва такомиллаштириш, белгиланган ижтимоий ҳимоянинг қатъий таъминланишини назорат қилиш.

    Мажбурий ижтимоий кафолатлардан, шу жумладан ижтимоий ҳимоя турларидан фойдаланиш имкониятини соҳани рақамлаштириш ҳисобига кенгайтириш, ушбу жараёнига очиқлик ва шаффофлик тамойилларини жорий қилиш.

    54-мақсад: Пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш.

    Фуқароларнинг пенсия миқдорлари мамлакатнинг иқтисодий кўрсаткичларига мувофиқ изчил ошиб боришини таъминлаш.

    Халқаро тамойил ва стандартларга мувофиқ кўп босқичли ва давлат томонидан кафолатланган пенсия таъминоти тизимини жорий қилиш.

    Фуқаролардан ортиқча ҳужжатлар талаб қилмасдан идоралараро электрон маълумот алмашинуви асосида пенсия тайинлаш тизимига ўтиш.

    55-мақсад: Кўрсатилаётган тиббий хизматларни аҳолига янада яқинлаштириш ва қулайлигини ошириш мақсадида республика ҳудудларида тиббиёт кластерларини ташкил этиш.

    Наманган, Фарғона, Сирдарё, Қашқадарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тиббиёт кластерларини ташкил этиш.

    56-мақсад: Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини ошириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш, тиббий хизматларни марказлаштириш ва аҳолини тиббий суғурталаш амалиётини жорий қилиш.

    Марказлашган лаборатория, стерилизация ва юқори технологик текширувлар тизимини ташкил этиш.

    Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш дастурини 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришнинг 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш.

    Аҳолини тиббий суғурталаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш.

    57-мақсад: Тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.

    Давлат тиббиёт муассасаларидаги тиббий асбоб-ускуна ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш тизимини яратиш.

    Тиббий асбоб-ускуналарга техник хизмат кўрсатиш бўйича алоҳида корхона ва унинг 13 та ҳудудий бўлимларини ташкил этиш.

    1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46


    написать администратору сайта