Главная страница

амалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15. 1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад


Скачать 1.28 Mb.
Название1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад
Дата09.03.2023
Размер1.28 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файлаамалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15 .docx
ТипДокументы
#977588
страница1 из 21
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21

1-амалиёт машғулоти
Вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициентини аниқлаш
Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга вагон,ларнинг юк кўтариши ва сиғимидан максимал фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш.

Халқ хўжалигида транспорт харажатларини камайтиришнинг энг муҳим имкониятларидан бири ҳаракатдаги состав (вагон, контейнер, кема, автомобиль) ларнинг юк кўтариши ва сиғимидан максимал фойдаланишдир.

Вагонларнинг юк кўтариши (Gюк) дан фойдаланишга вагоннинг ўртача статик юкламаси (Pст) ва вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти (λ) баҳо беради,
λ  Pст /Gюк (1.1)
Агар λ → 1 га қанча яқин бўлса вагоннинг юк кўтаришидан шунча юқори фойдаланилган бўлади.

Агар λ << 1дан қанқа кичик бўлса вагоннинг юк кўтаришидан шунча кам фойдаланилган бўлади.

Агар λ  1 бўлса вагоннинг юк кўтаришидан тўлиқ фойдаланилган бўлади.

Агар вагонга ижозат этилган ўтаюкланиш (ΔР  1 – 3 т) чегарасида юк ортилганида, яъний Pст  Gюк + ΔР бўлса, λ > 1 бўлиши мумкин.

Вагоннинг ўртача статик юкламасини ёки битта вагонга тоннада ортилган юкни ўртача миқдори, вагонларга жами ортилган юкларни тоннадаги миқдори (Р) ни шу юклар ортилган жами вагонлар сони (∑U) га бўлиш орқали аниқланади,
Pст ∑P / ∑U , т/ваг (1.2)
Вагонларнинг ўртача статик юкламасини ўсиши вагонларга бўлган эҳтиёжни камайтиради,
∑U∑P / Pст , ваг (1.3)
Ёки вагонларнинг ўртача статик юкламасини ўсиши мавжуд вагон парки билан қўшимча миқдорда анчагина юкларни ташиш имкониятини яратади,
∑P  ∑U · Pст , тон (1.4)
Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамиляси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 1.1-жадвалдаги вариантлар бўйича топшириқларда келтирилган станциясидаги юк объектларидан ортиб жўнатилган юкларни турлари ва станция бўйича вагонларнинг ўртача статик юкламаси (Pст) ни ва вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти (λ) ни аниқлайди ва таҳлил қилади.

Вагонларнинг техник тавсифномаси маълумот материалларида келтирилган.
1.1-мисол.

Н”-станциясидаги (30-вар.) юк объектларидан ортиб жўнатилган юкларни турлари ва станция бўйича вагонларнинг ўртача статик юкламаси (Pст) ва вагоннинг юк кўтаришидан фойдаланиш коэффициенти (λ) аниқлансин ва таҳлил қилинсин:

Ечиш:

А юк объекти бўйича:

Юкни тури – кумир. ∑P = 19150 т. ∑U = 275 ваг. Вагонни тури – 4 ўқли ярим очиқ ваг., Gюк = 68 т.

Pст=19150 /275 = 69,6 т/ваг

λ= 69,6 /68 = 1,02.

В юк объекти бўйича:

Юкни тури – рангли металл маъдани. ∑P = 21050 т. ∑U = 317 ваг. Вагонни тури –

4 ўқли ярим очиқ ваг., Gюк = 68 т.

Pст=21050 /317 = 66,4 т/ваг

λ= 66,4/68 = 0,97

С юк объекти бўйича:

Юкни тури – Курилиш материал . ∑P = 6440 т. ∑U = 98 ваг. Вагонни тури – 4 ўқли ёпиқ хоппер ваг., Gюк = 68,5 т.

Pст=6440 / 98 = 65,7 т/ваг

λ= 65,7 /68,5 = 0,96

Станция бўйича:

Pст=(19150 + 21050 + 6440) / (275 + 317 + 98) = 46640 / 690 = 584,6 т/ваг;

Станция бўйича вагонларни ўртача юк кўтариши:

Gюк = (68 ·275+68·317+68,5·98) /(275 + 317+ 98) = 46969 / 690 = 68,07 т

λ= 584,6 /68,07 = 8,58

Таҳлил:

Н”-станциясидаги А юк объектидан туз ортиб жўнатишда вагонларни юк кўтаришдан яхши фойдаланилган: Pст= 69,6 т/ваг; λ= 1,02.

Лекин В юк объектидан қоғоз ортиб жўнатишда вагонларни юк кўтаришдан кам фойдаланилган: Pст= 66,4 т/ваг; λ= 0,96.

В юк объектидан қоғоз ортиб жўнатишда вагонларни юк кўтаришдан фойдаланишни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар кўриш керак.

1.1-жадвал

Вариантлар бўйича топшириқлар




Юк

Объект-лари

Юкларнинг

номенклатураси

Ортилган юклар, тонна

Ортилган

вагонлар сони

Вагонларнинг

тури

3

A

Кўмир

19150

275

4 ўқли ярим очиқ ваг.

B

Рангли металл маъдани

21050

317

4 ўқли ярим очиқ ваг.

C

Қурилиш материал.

6440

98

4 ўқли ёпиқ хоппер ваг.


















2-амалиёт машғулоти
Универсал ёпиқ вагонларни кодлаш тизими тадқиқ қилиш
Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларда универсал ёпиқ вагонларни кодлаш тизимини тадқиқ қилиш бўйича билим ва кўникмаларини такомиллаштириш.

Ҳаракатдаги составларни кодлаш тизими саккиз рақамли номерларда, мазкур ҳаракатдаги составга берилган қайтарилмайдиган инвентар номерни, унинг асосий тавсифларини ва номерни ишончли ҳисоблаш (узатиш) ҳимоя кодини бирлаштириш имкониятини яратди.

Ҳаракатдаги составларнинг саккиз рақамли номерининг биринчи рақами қуйидагиларни:

0 – йўловчи вагонларини;

1- локомотивларни, йўл машиналарини, темир йўлда юрадиган кранларни ва бошқа механизмларни;

2 – универсал ёпиқ вагонларни;

4 – универсал платформаларни;

6 – универсал ярим очиқ вагонларни;

7 – цистерналарни;

8 – изотермик вагонларни;

3 ва 9 – бошқа вагонларни (ихтисослаштирилган ва бошқа);

5 – юк жўнатувчилар (юк олувчилар) тасарруфидаги хусусий вагонларни, тавсифлайди.

Темир йўлининг универсал ёпиқ вагонлари (қуйида ёпиқ вагонлар деб юритилади) барчаси тўрт ўқли бўлиб, уларнинг саккиз рақамли номерини:

- биринчи рақами 2 сони билан бошланади;

- иккинчи рақами (2.1-жадвал) уларнинг техник тавсифномасини (кузовининг ҳажмини, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини, шартли бирликдаги вагонни узунлиги, тара массасини, жоиз юк кўтаришини, эшик ўймаларини) билдиради. Барча турдаги ёпиқ вагонлар тўрт ўқли конструкцияда ишлаб чиқарилган. Агар ёпиқ вагонларнинг иккинчи рақами 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7 сонлари бўлса уларнинг автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини 17640 мм гача ҳамда ҳажми 150 м3 гача ва 9 сони бўлса улар уларнинг автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича узунлигини 18840 мм ҳамда ҳажми 150 – 158 м3 гача эканлигини билдиради;

- учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар 0 дан 9 гача диапазонда ўзгариб вагонларни тартиб номерини билдиради (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи иккита рақам билан биргаликда вагонни инвентар номерини ташкил этади;

- еттинчи рақами вагонда тормозлаш майдончаси мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини билдиради. Агар еттинчи рақам – 0, 1, 2, 3, 5, 6, 7, 8 сонлари бўлса вагон тормозлаш майдончасиз эканлигини ва 9 сони бўлса вагон тормозлаш майдончали эканлигини билдиради.

саккизинчи рақам вагон номерини назорат сони бўлиб уни ёрдамида вагон номерини ҳисоблашни (узатишни) тўғрилиги теширилади.

МДҲ ва ғарбий Европа мамлакатлари темир йўлларида вагонларни номерларини ҳимоя қилиш учун 2 1 2 1 2 1 2 1 2 1 ....... вазин қаторидан (весовой ряд) ва модули 10 бўлган назорат методидан фойдаланилади. Бунда вагон номерини тоқ рақамлари 2 сонига, жуфт рақамлари эса 1 сонига кўпайтирилади. Сўнгра ҳосил бўлган кўпайтмаларни разрядлар бўйича йиғиндисини, энг яқин 10 га карраликдаги сонгача бўлган, тўлдирувчи сони аниқланади ва у назорат сони ҳисобланади.

Ёпиқ вагон номерини тузилиш структураси 2.1-расмда кўрсатилган.

2.1-расм. Универсал ёпиқ вагонларни номерини тузилиш структураси
2.1-мисол. 24344400вагон номерининг рақамлари таҳлил қилинсин ва назорат сони текширилсин.

Ечиш:
1) вагон номери рақамларини таҳлил қилиш:

- 24344400вагон номеридаги биринчи рақам – 2 сони, уни ёпиқ вагон эканлигини билдиради;

- 24344400 вагон номеридаги иккинчи рақам 4 сони уни кузовини ҳажми 120 м3 ва ундан катта, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги 14730 мм, вагоннинг тара массаси 23,0 т, вагоннинг ўқлари сони 4 та, вагоннинг жоиз юк кўтариши 78 т эканлигини билдиради;

-24344400 вагон номеридаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар – 7, 5, 8, 2 сонлари унинг тартиб номерини (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи, иккинчи рақамлар – 2, 4 сонлари билан биргаликда вагонни инвентар номерини (243444) ташкил этади;

- 24344400вагон номеридаги еттинчи рақами – 0сони вагон тормозлаш майдончасиз экналигини билдиради;

- 24344400вагон номеридаги саккизинчи рақам 0 назорат сонини билдиради.
б) вагон номеридаги саккизинчи назорат сонини текшириш:
Вагонни инвентар номери рақамларини (биринчи етти рақамни) разрядлар бўйича, 2121212 вазин қаторига кўпайтирамиз,
2 4 3 4 4 4 0

×

2 1 2 1 2 1 2

4 4 6 4 8 4 0
Разрядлар бўйича йиғинди 4 + 4+ 6 + 4 + 8 + 4 + 0 = 30. Энг яқин 10 га карраликдаги 30 сонигача бўлган тўлдирувчи 0 сони саккизинчи назорат сони бўлади. Вагонни ҳамма номери (коди) назорат рақами билан биргаликда 24344400бўлади.

2) вагон номери рақамларини таҳлил қилиш:

- 23556939вагон номеридаги биринчи рақам – 2 сони, уни ёпиқ вагон эканлигини билдиради;

- 23556939 вагон номеридаги иккинчи рақам 3 сони уни кузовини ҳажми 120 м3 ва ундан катта, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги 14730 мм, вагоннинг тара массаси 23,0 т, вагоннинг ўқлари сони 4 та, вагоннинг жоиз юк кўтариши 78 т эканлигини билдиради;

-23556939 вагон номеридаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар – 5, 5, 6, 9 сонлари унинг тартиб номерини (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи, иккинчи рақамлар – 2, 4 сонлари билан биргаликда вагонни инвентар номерини (235569) ташкил этади;

- 23556939вагон номеридаги еттинчи рақами – 3сони вагон тормозлаш майдончасиз экналигини билдиради;

- 23556939вагон номеридаги саккизинчи рақам 9 назорат сонини билдиради.
б) вагон номеридаги саккизинчи назорат сонини текшириш:
Вагонни инвентар номери рақамларини (биринчи етти рақамни) разрядлар бўйича, 2121212 вазин қаторига кўпайтирамиз,

2 3 5 5 6 9 3

×

2 1 2 1 2 1 2

4 3 10 5 12 9 6
Разрядлар бўйича йиғинди 4 + 3+ 1 + 0 + 5 + 1 + 2+9+6 = 31. Энг яқин 10 га карраликдаги 40 сонигача бўлган тўлдирувчи 9 сони саккизинчи назорат сони бўлади. Вагонни ҳамма номери (коди) назорат рақами билан биргаликда 23556939 бўлади.
3) вагон номери рақамларини таҳлил қилиш:

- 24208233вагон номеридаги биринчи рақам – 2 сони, уни ёпиқ вагон эканлигини билдиради;

- 24208233 вагон номеридаги иккинчи рақам 4 сони уни кузовини ҳажми 120 м3 ва ундан катта, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги 14730 мм, вагоннинг тара массаси 23,0 т, вагоннинг ўқлари сони 4 та, вагоннинг жоиз юк кўтариши 78 т эканлигини билдиради;

-24208233 вагон номеридаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар – 2, 0, 8, 2 сонлари унинг тартиб номерини (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи, иккинчи рақамлар – 2, 4 сонлари билан биргаликда вагонни инвентар номерини (242082) ташкил этади;

- 24208233вагон номеридаги еттинчи рақами – 3сони вагон тормозлаш майдончасиз экналигини билдиради;

- 24208233вагон номеридаги саккизинчи рақам 3 назорат сонини билдиради.
б) вагон номеридаги саккизинчи назорат сонини текшириш:
Вагонни инвентар номери рақамларини (биринчи етти рақамни) разрядлар бўйича, 2121212 вазин қаторига кўпайтирамиз,
2 4 2 0 8 2 3

×

2 1 2 1 2 1 2

4 4 4 0 16 2 6
Разрядлар бўйича йиғинди 4 + 4+ 4 + 0 + 1 + 6 + 2+6 = 27. Энг яқин 10 га карраликдаги 30 сонигача бўлган тўлдирувчи 3 сони саккизинчи назорат сони бўлади. Вагонни ҳамма номери (коди) назорат рақами билан биргаликда 24208233бўлади.
4) вагон номери рақамларини таҳлил қилиш:

- 22039689вагон номеридаги биринчи рақам – 2 сони, уни ёпиқ вагон эканлигини билдиради;

- 22039689 вагон номеридаги иккинчи рақам 2 сони уни кузовини ҳажми 120 м3 ва ундан катта, автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги 14730 мм, вагоннинг тара массаси 23,0 т, вагоннинг ўқлари сони 4 та, вагоннинг жоиз юк кўтариши 78 т эканлигини билдиради;

-22039689 вагон номеридаги учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи рақамлар – 0, 3, 9, 6 сонлари унинг тартиб номерини (хеч қандай тавсифни билдирмайди) ва биринчи, иккинчи рақамлар – 2, 2 сонлари билан биргаликда вагонни инвентар номерини (220396) ташкил этади;

- 22039689вагон номеридаги еттинчи рақами – 8сони вагон тормозлаш майдончасиз экналигини билдиради;

- 22039689вагон номеридаги саккизинчи рақам 9 назорат сонини билдиради.
б) вагон номеридаги саккизинчи назорат сонини текшириш:
Вагонни инвентар номери рақамларини (биринчи етти рақамни) разрядлар бўйича, 2121212 вазин қаторига кўпайтирамиз,

2 2 0 3 9 6 8

×

2 1 2 1 2 1 2

4 2 0 3 18 6 16
Разрядлар бўйича йиғинди 4 + 2 + 0 + 3 + 1 + 8 + 6+ 1+ 6 = 31. Энг яқин 10 га карраликдаги 40 сонигача бўлган тўлдирувчи 9 сони саккизинчи назорат сони бўлади. Вагонни ҳамма номери (коди) назорат рақами билан биргаликда 22039689 бўлади.
Универсал ёпиқ вагонларнинг номер рақамлари бўйича асосий тавсифлари 2.1-жадвалда келтирилган. 2.1-жадвалда қуйидаги белгилашлар қабул қилинган:

Lа – автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича вагоннинг узунлиги, мм;

Lш – шартли бирликдаги (14 м) вагонни узунлиги;

qт – вагоннинг массаси (тараси), т;

nўқ – вагоннинг ўқлари сони, дона;

Gж – вагоннинг жоиз юк кўтариши, т;

2.1-жадвал
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21


написать администратору сайта