амалий иш Алимбаева Ш тсс-2 №1-15. 1амалиёт машулоти Вагоннинг юк ктаришидан фойдаланиш коэффициентини анилаш Амалиёт машулоти бажаришдан масад
Скачать 1.28 Mb.
|
Цистернадаги суюқлик ҳажмини аниқлаш Цистернага қуйилган суюқлик ҳажми темир йўл цистерналариниг калибирлаш жадвалидан, ҳар бир цистерна калибири ва унга қуйилган суюқлик баландлиги бўйича аниқланади. Цистернанинг калибр типи цистерна қозонидаги унинг номери остига пайванд қилинган металл сонлар билан кўрсатилади. Цистерна қозони ичига қуйилган суюқлик баландлиги амалиётда метршток ёрдамида аниқланади. Метршток диметри 20-25 мм, узунлиги 3500 мм ли алюминий трубадан иборат бўлиб, устки қисмида металл ҳалқа ва остки қисмида мис чеклагичдан иборат. Турубанинг барча узунлиги ўлчов шкаласидан иборат, мм ва см ларда белгиланган. Цистернадаги суюқлик баландлигини цистерна қозонининг ва қуйиш туйнигиниг ўлчамлари асосида ҳисоб-китоблар ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин, бунинг учун цистерна қуйиш туйниги баландлиги қуйидагича аниқланади, h = а + в , мм (12.1) бу ерда а - қуйиш туйнигининг юқори қисми, мм; в - қуйиш туйнигининг остки қисми, мм. а ва в қийматлари маълумот материалларининг 1-, 2-, 3-, 4-, ва 5- расмларида келтирилган. Қуйиш туйнигининг ярим баландлиги, h' = h / 2 , мм (12.2) Агар цистерна қуйиш туйнигининг ярмигача суюқлик билан тўлдирилса қуйиш баландлиги қуйидагича аниқланади, Hс = (Dқ– в) + h' , мм (12.3) бу ерда Dқ - цистерна қозонининг ички диметри,м. Агар цистерна қуйиш туйнигининг остигача суюқлик билан тўлдирилса қуйиш баландлиги қуйидагича аниқланади, Hс = Dқ – в , мм (12.4) Суюқликни зичлигини аниқлаш Цистернадаги суюқлик массасини аниқлаш учун, суюқлик ҳажмидан ташқари унинг зичлигини ҳам билиш керак бўлади. Ҳажм бирлигидаги суюқлик массаси унинг зичиги деб аталади. Ўлчамлари г/см3, кг/м3 ёки т/м3 ларда бўлади. Суюқ маҳсулотларнинг зичлигини махсус асбоб денсиметр ёрдамида аниқланади. Агар нефть маҳсулотининг 20°С ҳароратдаги зичлигининг паспорт маълумотлари маълум бўлса, мазкур ҳароратдаги унинг ҳақиқий зичлигини денсиметрсиз ҳам – нефть маҳсулоти зичлигининг ҳарорат тузатмаси ёрдамида қуйидаги формула ёрдамида аниқланади, ρt = ρ20°С – Δ · (t – 20°С) (12.5) бу ерда ρ20°С - нефть маҳсулотининг стандарт зичлиги; Δ - ўртача ҳарорат тузатмаси, т/(м3 х град); t - зичлиги аниқланаётган суюқликнинг ҳарорати, °С. Нефть маҳсулотлари учун ўртача ҳар орат тузатмаси (Δ) маълумот материалларининг 6-иловасида келтирилган. Цистернадаги суюқлик массасини аниқлаш усуллари Цистернадаги суюқлик массасини аниқлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: а) Цистерна қозони ичига қуйилган суюқлик баландлиги метршток ёки ҳисоб-китоблар ёрдамида аниқланади. Қуюш пайтида суюқлик кўпиклашса унинг баландлиги метрштокда аниқлаш кўпик тинганидан сўнг ёки кўпик изолятор ёрдамида аниқланади; б) маҳсулотнинг ҳароратини ва зичлигини аниқлаш учун цистернадан проба олинади; в) проба олинган зоҳоти унинг ҳарорати ва зичлиги денсиметр ёрдамида аниқланади ёки (7.5)-формула ёрдамида ҳисобланади; г) цистерна қозонидаги калибр белгиси бўйича унинг типи белгиланади; д) аниқланган суюқлик баландлиги бўйича ушбу типдаги цистерна учун темир йўл цистерналарининг калибр жадвалларидан (маълумот материалларининг 5-иловаси) цистерна ичига қуйилган суюқлик ҳажми (Vм) дециметр кубларда (литрларда) аниқланади; е) цистернадаги маҳсулот массаси (вагоннинг статик юкламаси) қуйидаги формула ёрдамида аниқланади, Рст = Vм · ρt , кг (12.6) Мисол: Паспорт маълумотлари бўйича 20°С ҳароратда Қишки дизиль ёқилғиси бензиннинг зичлиги ρ20°С= 0,772. Цистернага қуюлган бензиннинг ҳарорати t =– 9 °С . 15-1500 ва 15-1427 моделдаги цистерналарга қуюлган бензиннинг массаси аниқлансин. Ечиш: 12.1 жадвалда цистерналарнинг техник тавсифномаси келтирилган. 12.1-жадвал Қишки дизиль ёқилғиси бензин ташиш учун цистерналарнинг техник тавсифномаси
бу ерда nўқ - цистернанинг ўқлари сони, дона; Gюк - цистернанинг юк кўтариши, т; qт - цистернанинг массаси (тараси), т; Lа - автоулагичнинг илашиш ўқлари бўйича цистернанинг узунлиги, мм; Vқ - цистерна қозонининг тўла ҳажми, м3; Dқ - цистерна қозонининг ички диметри, мм; ℓқ - цистерна қозонининг ташқи узунлиги, мм; nт - устки туйниклар сони, дона; kт - калибр типи. Қишки дизиль ёқилғиси t = – 9 °С ҳарорат учун зичлигини (12.5)-формула ёрдамида аниқлаймиз, ρ– 4°С = 0,772 – 0,000857 · (– 9°С – 20°С) = 0,772 – 0,000857 (– 29°С) = 0,7968 I-вариант, 15-1500 моделли 8 ўқли цистерна Цистерна қуйиш туйниги баландлиги аниқлаймиз, h = 80 + 205 = 285 мм Қуйиш туйнигининг ярим баландлиги, h' = 285 / 2 =142 мм Цистерна қуйиш туйнигининг ярмигача суюқлик билан тўлдирил-ганда (t = – 9 °С ҳарорат қиш фаслини билдиради), қуйиш баландлиги, Hс = (3200– 285) + 142 = 3057 мм = 306 см. Темир йўл цистерналарининг калибр жадвалларидан 64-калибр типидаги цистерна ичига қуйилган Қишки дизиль ёқилғиси ҳажмини дециметр кубларда (литрларда) аниқлаймиз. Hс = 306 см қуюш баландлиги учун Vм = 88600 дм3. 15-1500 моделли 8 ўқли цистернага унинг қуюш туйнигини ярмигача қуйилган Қишки дизиль ёқилғиси массасини аниқлаймиз. Рст = 88600 · 0,7968 = 70602 кг = 70,602 т; Цистернадаги бензин массаси унинг юк кўтаришидан зиёд; Рст = 70,602 т < Gюк = 125 т. Демак 15-1500 моделли 8 ўқли цистернага зичлиги ρ–9°С = 0,7968 бўлган Қишки дизиль ёқилғисидан t = – 9 °С ҳароратда камроқ баландликда қуюш зарур бўлар экан. Зарурий қуюш баландлиги (Hз) қуйидаги тартибда аниқланади: а) мазкур цистернага қуйиш зарур бўлган Қишки дизиль ёқилғиси ҳажми (Vз) аниқланади; Vз = Gюк / ρ– 9°С = 125 / 0,7968 = 156,877 = 156877 дм3 ; б) зарурий бинзин ҳажми бўйича Vз = 156877 дм3 темир йўл цистерналарининг калибр жадвалларидан (маълумот материалларининг 5-иловаси) 64-калибр типидаги цистер учун зарурий қуюш баландлиги (Hз) ни қидириб топамиз. Маълумот материалларининг 5-иловасидаги 64-калибр типи учун Vз = 156877 дм3 га энг яқин қиймат 156880 дм3. Vз = 156880 дм3 учун Hз = 263 см ни ташкил этади. Демак t = – 9 °С ҳароратда Қишки дизиль ёқилғисидан 15-1500 моделли 8 ўқли цистернага Hз = 263 см баландликда бензин қуюш керак бўлар экан. I I -вариант, 15-1427 моделли 4 ўқли цистерна Цистерна қуйиш туйниги баландлиги аниқлаймиз, h = 145 + 140 = 285 мм Қуйиш туйнигининг ярим баландлиги, h' = 285 / 2 =142 мм Цистерна қуйиш туйнигининг ярмигача суюқлик билан тўлдирил-ганда (t = – 9 °С ҳарорат қиш фаслини билдиради), қуйиш баландлиги, Hс = (3000– 285) + 142 = 2937 мм = 294 см. Темир йўл цистерналарининг калибр жадвалларидан (маълумот материалларининг 5-иловаси) 63-калибр типидаги цистерна ичига қуйилган Қишки дизиль ёқилғиси ҳажмини дециметр кубларда (литрларда) аниқлаймиз, Hс = 326 см қуюш баландлиги учун Vм = 87845 дм3. 15-880 моделли 8 ўқли цистерна цистернага унинг қуюш туйнигини ярмигача қуйилган Қишки дизиль ёқилғиси массасини аниқлаймиз, Рст = 87845 · 0,7586 = 66639 кг = 66,639 т; ; Цистернадаги бензин массаси унинг юк кўтаришидан кичик ; Рст = 66,639 т > Gюк = 60 т. Демак 15-1427 моделли 8 ўқли цистернага зичлиги ρ–9°С = 0,7586 бўлган Қишки дизиль ёқилғиси бензиндан t = – 9 °С ҳароратда унинг қуйиш туйнигининг ярмигача қуйиш мумкин экан. Ҳар бир талаба гуруҳ журналидаги фамиляси, исми ва шарифининг тартиб рақамига мувофиқ 12.2-жадвалдаги вариантлар бўйича топшириқ-ларда келтирилган нефть ва нефть маҳсулотлари учун цистерналарга қуюлган суюқлик массасини аниқлайди. 12.2-жадвал Вариантлар бўйича топшириқлар
|